Яқин мозий:

"ЭРК" газетасининг 1994 йил, 16 Май, 5(104) сонидан:

 

 

ЛАМБАДА

ёки БЕҲАЁ ЎЙИН

 

 

Бразилия ўрмонларида яшаган ҳиндуларламбадарақсини эллик йил таъқиқлашди. Лекин замон зайли билан бу рақс уларнинг миллий ифтихорига айланди.

 

Дарвоқе, сиёсат ҳам санъат дейишади. Аслида санъат ҳам сиёсатдир. Сиёсат санъат эканлиги сезилиб қолганда, емирила бошлайди. Санъат ҳам сиёсатлиги билиндими оёғи синади”. Санъатнинг гўзал бир бўлаги - рақс, ўйин. Сиёсатнинг ҳаром бир бўлаги - ўйин. Бири театр, томоша саҳнасида, кичик давраларда ҳукм сурса, иккинчиси  жуда ўлкан саҳнада - мамлакат, дунё саҳнасида жилва қилади.

 

Ламбада сўзитаъқиқланган рақсдеганидир. Бу рақс беномус, ҳирсли бўлгани учун ҳиндулар уни таъқиқлашганди. Нимаики таъқиқланса, унга қизиқиш, ёлғон эҳтиёж ошади. Кишининг ҳирсларини қўзғаб, уни оний хаёллар гирдобига ғарқ қиладиган бу рақсни ҳиндулар қироличаси севиб қолади ва унинг истеъдодли ижрочисига айланади.  Қиролича товусдек товланиб, иффат сарҳадларини бузиб, хиром этар экан, унга бутун миллат қўшилди. Вақт ўтиб, бир замонлар таъқиқланган рақс оммавий ўйинга айланди.

 

Ҳиндулар яшаган ўрмонларни йўқотиш бошланганда улар исён қилдилар. Исён бостирилди.  Фақат қиролича ўз рақси, ўйини билан катта саҳналарга етиб борди. Раққоса ўрмонни сақлаш ҳаракатини бошлади. “Ламбадаэса яшин тезлигида дунёга тарқалди. Ҳиндулар бу ўйинни миллий ифтихор, миллий санъат дея, фахрландилар. Раққосанинг фарёдини Америка ҳукумати эшитди ва ўрмонни сақлашга киришди. Бу нафсониятларига тегиб, ўрмонни йўқотишга киришганлар унга ўт қўйдилар.

 

Ҳиндулар кўчманчилик сўқмоқларига сочилдилар.

 

Ҳа, одамлар яшаб, воқеалар кечиб ўтаверадилар. Ўйинлар эса йўқолмайди.

 

Бугун бизнинг юртимиз саҳнасида - ҳам сиёсат, ҳам санъат саҳнасида ифтихорга айланган ҳаёсиз ўйинлар кўпайиб кетди.  Уламбадани  эслатади.

 

Ламбадарақси инсон юрагининг тубидаги энг нозик туйғуларни яланғоч қилиб кўчага чиқаради, унинг ҳирс-ҳаяжонини қўзғаб, ақлни, идрокни бегона хаёллар оёғи остига ташласа, кишини ожиз жонивор ҳолига солишга хизмат этса, бизнинг сиёсатдагиламбада  бундан юз карра разилроқ мақсадларга хизмат қилади. У ёлғон, алдов сеҳри билан инсонларни ўзлигидан, кимлигидан, орияти, диёнати, номусидан ажратишга мўлжалланган. Буистеъдоднинг айрим саҳналарига назар солайлик:

 

Ўзбекистоннинг янги Конститутсияси қабул қилинган сессия арафасида мамлакатда террор бошланган, диктатура қулоч ёзганди. Мухолифат қатағонга олинган, қувғин, сургунлар бошланганди. Сессия ҳам ана шу руҳ, ана шу кайфиятда ўтди. Бош қонун деярли муҳокамасиз қабул қилинди.