ЖАҲОНГИР
МУҲАММАД
АССАССИН
Тарихий-
Замонавий
Роман
Вашингтон׃
2005-2006
ЎНИНЧИ
БОБ
2003 йил
Бирдан
Каримовнинг
кўзи тиниб,
боши айланиб
кетди. Кейинги
кунларда у
ўзини ҳолсиз
сезар ва
дўхтири
берган
кучлантирувчи
дориларидан
ҳам наф
сезмаётган
эди. Аввалига
ичкиликдан
деб ўйлади ва
бир икки кун
ичмай қўйди.
Аммо
мажолсизлик
тинмади. Кейин
нашанинг
таъсири деб
ўйлади. Уни ҳам
камайтириб
кўрди. Бўлмади.
Балки кўп
ишлаяпман,
дея бир неча
кун ишга
чиқмай, дала
ҳовлида
қолди.
Бирдан ёдига Сталиннинг дўхтирлардан шубаҳа қилгани тушди. Балки бу гапда жон бордир? Агар бир гап бўлмаса, нега бу қадар ҳолсизман? Нега дўхтирларим сабабини топа олмаяптилар? Ёки билсалар ҳам мендан яширмоқдаларми?
Мана
энди яна боши
айланиб, кўзи
тиниб кетди.
Хайриятки, бу
ҳол халқнинг кўз
олдида юз
бермади. Аммо
мана булар
сезиб
қолишди.
Ҳатто Алматов
билан Иноятов
икки томондан
келиб
қўлтиғимга
киришди. Балки
буларнинг
дўхтирлар билан
тили бир
бўлса-чи?
Каримов
ҳолсизланиб
ётар экан,
Алматовни
чақиртирди.
-Ҳов бола, сандан бошқага ишонмайман, буни биласан! Дўхтирлар билан гаплаш, улар мендан ниманидир яширмоқдалар. Агар ростдан ҳам шундай бўлса, оналарини кўрсат!
Алматов Каримовнинг оқариб қолган юзига
қараб “хўп”
ишорасини
қилди-да ташқарига чиқар экан,
Каримов
ўзининг асл ишонган одами бўлмиш Ҳайдаровга׃
-Бор,
ўзинг ёнида
тур,-деди.
Улар дўхтирларни
тўпладилар. Каримовнинг
касаллик
варақаларини
келтиришди.
-Икки марта ҳемаройдан амалиёт қилдик,-деди Гайран,- ўзим қилдим ва мана икки йилдирки ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўтган йил ўзим эндоскопия ва колоноскопия қилгандим. Ичак йўлларини тозалагандим. Яқинда яна бир марта такрорламоқчи эдим, аммо очлик қилиш жараёнига дош бера олмадилар. Теннис ўйнаб турганларида аҳволлари анча яхши эди, лекин теннисни ташлаб юбордилар, гапимизга қулоқ солмадилар…,-деди Гайран.
-Қон анализлари
қандай?-дея сўради
Алматов. Дўхтирлар
қоғозларга
қарар эканлар
Ҳайдаров
жавоб қилди׃
-Холестерин
миқдори
баланд
чиқмоқда.
Аммо Англиядан
янги дори
олиб
келтирдик ва унинг
фойдаси
бўлмоқда...
-Лекин
бу дори холестеренни
камайтиргани
билан
жигарга
зарари
бор,-деди
Гайран.
-Жигарларини
текширдингларми?-деб
сўради
Алматов.
-Текширдик.
Серроз
белгилари
кўринмоқда. Аммо
унчалик
хавфли эмас…
-Сиз биласизми,
бу одам бутун
бир
мамлакатнинг
боши, бутун
халқнинг
умиди шу одамда,
бугунимиз
ҳам, келажагимиз
ҳам шу одам
билан боғлиқ,
сиз
бўлсангиз қандайдир
шубҳалар ҳақида
гапириб
ўтирибсиз,-деди
Алматов ўта жиддийлик
билан.
-Бошқа
мамлакатларда
ҳар қандай
шубҳа
беморга очиқ
айтилади ва у
билан бир
қарорга
келинади. Бизда
эса шубҳани
тилга
келтиришга
қўрқамиз,-деди
Гайран.
-Сиз ҳам мухолифатчи экансиз-ку?-дея кесатди Алматов.
Алматов ҳеч кимга бақирмас, ҳеч кимни сўкмас, фақат мулойим гапириб, ўзини яхши кўрсатадиган одам эди. У нима иш қилса ҳам, орқадан қилар эди. Бировнинг юзига қараб “Акажоним” дея қучоқлаб, у кетиши билан “Бу аблаҳни йўқотларинг!” дерди. Юзма-юз гаплашганда жуда жаҳли чиқса, юмшоқ кесатиқ қиларди. Гайран буни яхши биларди. Чунки отаси узоқ йиллардан бери Алматовнинг қўлида ишлайди ва улар яқин дўст. Шунинг учун ҳам унга очиқ гапирмоқчи бўлганди, аммо у ҳам эшитишни истамади. Лекин нима қилсин? Каримовниг ўзига айтишга қўрқади. Булар эса эшитишни исташмайди. Индамаса вазият ёмонлашиб бормоқда.
У қолган дўхтирларни ташқарига чиқарди-да Алматовга қараб׃
-Майли,
мени мухолифатчи деб ҳисобланганлар,
лекин очиқ гапни айтаман,
“Катта”нинг бошида тумори бор!-деди.
Томдан тараша тушгандек айтилган бу гапдан Ҳайдаров ҳам,
Алматов ҳам эсанкираб қолдилар.
Бир
муддатдан
кейин
Ҳайдаров׃
-Каллангиз
жойидами?
Буни аниқ билиб
айтаяпсизми
ёки
мухолифатчилик
учун айтиб
юбордингизми?-деди.
-Тахминларимга
таяниб
айтдим. Чунки
“Катта”га бошни
рентген
қилишни
айтгандим,
жеркиб
бердилар. Бошқа
ҳамма жойни
текширдим,
симптомлар
эса рак
касалининг
белгиларидир.
Менимча, бошнинг
орқа қисмида
ўсимта бор
ва
ҳаракатсиз
ҳолда. Вулқондек
ухлаб ётибди.
Жуда кичик.
Аммо “Катта”
ҳар нарсага
асабийлашгани
учун бу вулқон
ҳаракатга
келиши ҳеч
гап эмас. Метазтаза
бошланса, ҳеч
нарса фойда
қилмайди.
Алматов
индамай
хонадан чиқди-да,
Нодирхонга
телефон
қилди׃
-“Катта”нинг
топшириқлари
бу, одам юбор,
Гайранни қама!
-Отасиничи?-дея
сўради
Нодирхон.
-Уруғ
аймоғи билан
қурит ва Арманистонга
қочиб кетди
дея гап
қилишсин…
-Бўлди, фақат
шошмай
турайлик, гап
бор, ҳозир
бораман, ўша
ерда
гаплашамиз…
Ҳайдаров
келиши билан
Алматов
гапни калта
қилди ва ранг
қути оқариб
кетган
Ҳайдаровга׃
-Нима қиламиз?-деди.
-Биринчи
иш, гап
тарқалиб
кетмаслиги
чорасини
қилиш керак.
Иккинчиси,
битта яхши
онколог
дўхтирни
чақириб
текшириш
ўтказиш керак. Ўзлари ҳозирча билмасинлар.
Бу гап
ҳали тўғри бўлиб чиқадими,
нотўғрими,
билмайман,
аммо бу гап ҳар қандай одамни йиқитади...
-Мен
Гайранларни
йигирма
йилдан бери
биламан. Будан
кучли дўхтир
йўқ. У тахмин
қилдим деса,
ҳақиқатни
айтган
бўлади.
Менинг
Олмонияда
бир дўстим
бор. Исми
Умар. Асли эронлик.
Ўзи кучли
дўхтир
бўлмаса ҳам
қўлида жуда
кучли дўхтирлари
бор. Катта
касалхонанинг
раҳбари.
Яқинда жияним
даволаниб
қайтди.
Дунёнинг
жуда кўп
раҳбарлари
ўша жойда
даволанади. Туркманбошининг
юрагини ҳам
улар амалиёт
қилишди. Мана
отдай юрибди.
-Аммо бу
юрак эмас, бу
бош. Бу жуда
ёмон
касаллик ва
гап
тарқаласа тамом,
ишимиз
битади,
ўзлари билиб
қолсалар ҳам
боши берк
кўчага
кирамиз. Манимча,
ўша
дўстингизни
бир гуруҳ дўхтирлари
билан
чақирайлик.
-Уларнинг
махсус
самолетлари
бор. Госпитал
самолет
дейишади. У
асли
Нодирхон
билан дўст.
Унга айтсак,
дарров
гаплашади.
Кўп
ўтмай
Нодирхоннинг
ўзи кириб
келди.
-Гайранга
ҳозирча
тегмайлик,-деди
у Алматовга.-Унинг
шубҳаларидан
хабарим бор.
Кеча
гаплашганмиз
ва у четдан
дўхтир
чақиришни
сўраганди.
-Умарни
чақирсанг
бўлмайдими?-деди
Алматов.
-Умар
осмондан келаяпти.
Ҳаммасини
сариғи билан
олмоқчи. Миқдори
ҳам катта...
-Ўлсин,
қанча олса олаверсин,
аммо тез
келсин,-деди Ҳайдаров.
-У
Америкадан
ва Япониядан
рак касали
мутахассисларини
чақириб, олиб
келади.
-Қачон?
Рак дедингми?
-“Катта”нинг
бошида
ўсимта
бўлиши
мумкин. Гайран
буни бировга
айтишга
қўрқиб
юрибди,-деди
Нодирхон.
-Бизга
айтди..-деди Ҳайдаров.-
Укажон, ўша
Умар билан
гаплаш ва ишни
тезлат!
-Самолетни
қаерга
қўндирамиз?-деди
Нодирхон.
-Тузелга,-деб
жавоб қилди Ҳайдаров.-Катта
дам олишга
кетишдан
олдин текширувдан
ўтмоқда деб Тузелдаги
ҳукумат касалхонасига
қўямиз, ўша
ерда текширадилар.
-Улар
самолетнинг
ичида текширадилар.
Гап “Катта”ни
кўндиришда,-деди
Нодирхон.
-Буни
менга қўйиб
беринглар,-деди
Ҳайдаров.-Менга
фақат қаерга,
қачон олиб
боришни
айтсангизлар
бўлди.
-Сиз сариқларни
айтиб қўйинг,
Кучерскийнинг
ўзи олиб келсин,
тайёр турсин,
самолет
қўниши билан
сариқларни
олиб чиқиш
керак, Умар
насияга
ишламайди, у
дўхтирларга
ҳам олдиндан ҳақ
тўлайди, мана
акамнинг
жиянларини
ҳам даволатдик,
у олдиндан
ҳақ олди,
аммо ўликни
ҳам
тирилтириб
беради!-дея
фавқулодда
муҳим одам каби
буйруқ
оҳангида
гапирди
Нодирхон.
Гайраннинг тахмини тўғри бўлиб чиқди.
Каримовнинг
бош қисмида
кичик бир
ўсимта бор
экан.
Дунёнинг мана
ман деган дўхтирларидан
тузилган консилиум
амалиёт
қилиш керак деган
қарорга
келди. Амалиётга
тайёрлаш
жараёнида
ҳам бу ҳақда
Каримовга
айтишмади.
Ҳайдаров бу
масалада
гаплашиш
учун пайт
пойлаб
юрганди. Каримов
эса гоҳо бардам,
гоҳи мажолсиз
эди. Мажолсиз
пайтида у ҳеч
нарсага қизиқмас,
ҳатто ишни ҳам
топшириб юборишга
тайёр эди.
Шундай мажолсиз
кунларининг бирида
аввал Мирзиёевни
чақирди׃
-Ҳеч кимни
бу дунёга боғлаб
қўйган эмас,
мана сени
тарбияладим,
иш ўргатдим,
энди
масулиятни
бўйнинга
оладиган
пайт
келмоқда. Бошқарувни ўзгартирамиз. Мен Туркиядагига ўхшаб оқсоқол президент бўлиб қоламан ва сен Бош вазир сифатида
бошқарувни
қўлга оласан. Буни ўзи
бўлмайди. Биринчидан,
сиёсий
кучинг
бўлиши керак.
Янги
тузилган
партияни
қўлингга ол.
Иккинчидан, жуда кўп қонунларни ўзгартириш керак. Ҳаммасини
кўриб чиқ. Қонунларни
ўзгартириш
ҳақида бир
фармон
лойиҳасини тайёрла. Мен маслаҳатчиларни
ишга соламан
ва ҳамма
қонунларни
қайта қабулқ қиламиз.
Конститутсияга ҳам ўзгартириш
қиламиз.
Мирзиёев одати бўйича ўрнидан туриб, Каримовнинг ёнига
борди ва уни
қучоқлаб,
юзидан ўпди. Каримов
тик турганда
у бу ишни
қилоламс ,
чунки бўйи етмас
эди. Шу боис Каримов
ўтиргандагина
у “лип” этиб
унинг ёнига
ўтиб,
қучоқлар эди.
-Фақат
битта масалада
ўзингиз йўл
очмасангиз
мен ҳеч нарса
қила олмайман,-деди
Мирзиёев.
Каримов
унинг юзига қараб
туриб, заҳарханда
жилмайди-да,
бармоқлари
билан санагандек
қилиб׃
-Иноятов....
Алматов...
Азимов...
Ғуломов...
Алимов…. Жўрабеков...
яна ким?-деди.
-Тўлаганов…Султонов…
Сафоев…
-Алимов
билан
Жўрабековни
ўлган деб билавер.
Рашидга
айтдим,
уларнинг устидан
иш очиб
қўяди. Қолганлари
эса қандай
қилиб бир
бирларини
ейишларини
томоша
қиламиз,-деди.
Мирзиёев
чиқиб кетиши
билан
Каримов “Балки
бу бола
ўзидан кетиб қолса-чи?
Унда унинг
ўзини ҳам
қолганларга
қўшиб юбораман.
Агар издан
чиқмаса
кўрамиз” деб
ўйлади.
У дастлаб
Алматовни
чақирди׃
-Ука
кўраяпсан.
Сендан бошқага
ишонмайман.
Биламан,
Мирзиёев
билан
гаплашганимни
эшитгансан. Қулоғинг
саккизта. Лекин
ҳаракатингни
қил. Умидим
сенда. Ўзингга
битта партия
тузиш ҳақида
ҳам ўйла. Ҳа, дўхтирлар
билан ишни
эса тезлат. Биламан,
нималардир
қилаяпсан,
ҳеч нарсани
аяма, аммо
ўзингни
ўйлаб, кўзи
очлик қилма, менинг
соғлиғимни
баҳона қилиб,
хазинамга кўз
тикма,
рақибинг
кузатиб
юрганини
унутма!-деди
унга.
Кейин
бир-бир чақириб,
ҳаракатларини
кўришни қолганларга
ҳам айтди.
Иноятов
бир ўқ билан бир
неча кишини ўрмоқчи
бўлди. Бунинг
учун қамоқда ётган
Зайниддинни мухбирлар
ҳузурига чиқартириб,
1999 йилда юз берган
портлашларда
Алматовнинг қўли
борлиги ҳақида
гапиртирди. Каримовга
эса,
Зайниддин
Алматовнинг
қўлида, у
сиёсий ўйин
қилиш учун
уни хорижий
мухбирлар
ҳузурига
чиқартирди,
деди.
Каримов
ҳам ахмоқ эмас.
Лекин мажоли бўлмагани
учун Зайниддин
нималар деганини
эшитишга ўзида
куч топа олмади.
Аммо улар бир-бирини
есин деб индамади.
Алматов эса,
қамоқдагилардан
бир нечтасини
ишга солиб, у
ёқ бу ёқни
портлатиб
“Иноятовнинг
қўлидан
қочган болалар
қилди бу
ишни” деди.
Воқеалар
Каримовга зарар
эмас, фойда келтиргани
учун унга ҳам
индамади.
Алматов билан Иноятов мухолифатнинг орасига бир қанча одамларини суққанлари учун уларни сиёсий куч сифатида қўлланишга уринишарди. Каримов эса булар менга қарши бўлган одамлардан фойдаланиб, халқни ўзларига эргаштиришни режалаяти деб гинасининг усига гина тўплаб қўярди.
Каримов ҳеч қачон дарҳол қасос олмасди. У қасосни кўнглига тугиб қўйиб, пайтини кутар ва вақтини топиб, битта уришда ишни битирарди. У бокс ўйинини
яхши кўрарди.
Доим кучли боксчиларни
кузатарди.
Улар сакраб тураверадилар,
рақиблари
эса ураверадилар.
Ғалабага
ишонч уларни
аввалига
кучлантирса,
кейин
ҳолсизланадилар.
Кучли боксчи
шундай
пайтни кутиб,
бир уришда
уни нокаут
қиларди. Каримов
ҳам шунга
амал қилишга
уринарди.
Каримовнинг
ўғлим, дея эркатлатганига
ишонган Азимов
эса, ишбилармонлардан
одам танлаб бир
ташкилот тузди.
Унга “Иттифоқ”
деб ном
беришди. Унинг
ташкилотига Алматов
ҳам кўз тикди.
Чунки бу ташкилотга
мухолфат ҳам қўшилганди.
Аммо мухолифатдагилар
бу
ташкилотнинг
орқасида
кимлар
турганини
сезиб
қолишлари
билан уни тарк
этишди.
Азимов усталик билан бу ташкилотни Каримовга эмас Мирзиёевга қарши қўймоқчи бўлди. Агар Алматов ҳам бу ташкилотга кўз тикмаганда, Иноятов индамас ва Мирзиёев билан Азимовни уриштирар эди. Лекин у Алматовга йўл бера олмасди. Шу сабаб яна бир неча кишини “Иттифоқ”қа боғлашни режалади. Ўзига тобе бўлган, аммо кўзга кўринган бир неча кишини иккига бўлиб ҳам Азимовга, ҳам Тўлагановга юборди. Азимов усталик қилди. Ҳали
президент
бўлиш нияти
йўқлигини
айтди.
Тўлаганов
эса иш битган,
сув келди,
деб этигини
ечди ва рози
бўлди.
Каримов кундан кунга дунёни сув босса ҳам тўпиғига чиқмас ҳолга
тушаётганди. Ҳолсизланиб бораётгани учун бу ҳақда ўйламай ҳам қўйди. Айниқса, Ҳайдаров унинг бошини махсус рентгендан ўтказиш
зарурлигини айтгандан кейин сиёсатдан совуди ва ҳаммаси бир-бирини еб ўлиб кетмайдими, деб қўл силтади.
Олмониядан келган дўхтирнинг каттаси таҳлил натижаларини кўрар экан, Каримовнинг ўзи билан очиқ гаплашиш ва ундан «Агар ўлиб қолсам масъулият ўзи