ЖАҲОНГИР
МУҲАММАД
АССАССИН
Тарихий-
Замонавий
Роман
Вашингтон׃
2005-2006
ТЎҚҚИЗИНЧИ
БОБ
1998 йилнинг
охири
Янги йил байрамидан бир кун олдин Миртемирга Америкада узоқ йиллардан бери яшаётган Чол телефон қилди. Миртемир Америкага ҳали яқинда келгани учун Чолни унча яхши билмас эди. Аммо ҳамма Чол ҳақида гапирарди. Ҳеч ким унинг номини айтмас, ҳамма уни Чол дер эди.
Кимдир уни ҳар қандай ишни уддасидан чиқа олади,
деса яна кимдир ҳар қандай одамга ҳар қандай тўҳматни қилишдан қайтмайди,
жуда кўп одамни қон қақшатган дер эди.
Миртемир узоқ йиллардан
бери мухолифатда.
Туркияда эканлигида Ўзбекистон газеталаридан бирида Чол ҳақида танқидий мақола чиқди.
Шунда радиодан телефон қилиб,
Миртемирдан мазкур мақолага фикр сўрашди.
У бундай мақолалар қандай тайёрланиши ҳақида гапириб берди.
Кўп
ўтмай Чолдан
миннатдорчилик
мактуби олди.
Орқасидан
эса Чолнинг
Каримовга
қарши иш
қилмагани
ҳақида ёзган
очиқ хатини
ўқиди.
Шу боис у Чолдан узоқ туришга ҳаракат қилди. Аммо Америкага келган куниёқ остонасида Чол пайдо бўлди. Олис бир мамлакатда эшикдан кириб келган ватандошга ким ҳам қучоқ очмайди. Чолнинг билмаган нарсаси йўқ экан. Тўғрироғи ўзини ҳамма нарсани билгандек қилиб кўрсатар экан. Сталиндан гап очилса, у билан қайси йили қаерда ва қайси соатда учрашганини айтса, Нерудан гап бошланса, унга қандай маслаҳат берганини ҳикоя қиларди. Дунёдаги ҳамма лидерлар билан учрашган, ҳамма воқеаларнинг ичида бўлган ва ҳатто бошқариб турган қилиб кўрсатарди ўзини.
Оддий одам унинг соатма-соат, дақиқама-дақиқа қилиб айтиб берган гапларига шубҳа қила олмас эди. Унинг хотирасига қойил қолмасдан илож йўқ эди. Худди компютер каби ҳамма хабарлар ва номларни ўз хотирасида сақлар ва жойида қўллана оларди. Аммо Миртемир унинг “мағзи”ни тезда чақди. Бир куни унга мамлакатдан бир дўстидан олган хабарни айтди. Бу хабарни фақат у ва дўсти биларди, холос. Орадан уч кун ўтиб, Чол унга телефон қилиб, “Ҳозиргина бир муҳим хабар” олдим дея ўша Миртемирдан эшитган гапни унинг ўзига айтиб берди.
Миртемир дўстига хат ёзиб бу хабарни кимгадир айтиб-айтмаганини сўради.
Хабар ҳали тарқалмаганига ишонч ҳозил қилгач,
аввалига Чолни руҳий хаста деб ўйлади.
Кейин синаб
кўрмоқчи
бўлди ва бир
тўқима
хабарни
айтди. Орадан
бир соат ўтар-ўтмас
шу ердаги танишлардан
бири телефон
қилиб,
фавқулодда
муҳим бир хабар
эшитгани ва
буни жуда
ишончли
манбадан
олганини
айтди. Миртемир
кулди-да׃
-Чолданми?-деди.
-Э, сизга
ҳам
айтдиларми?-деди
ҳалиги одам.
Шундан
кейин у Чолни
кузатса, мана
шу йўл билан
ўзини
аҳамиятли
шахс деб танитар
ва ҳамманинг
диққат
марказида
бўлар экан. Пенсияда
бўлгани учун
вақти кўп.
Турли газеталарни
ўқийди. Радиоларни
эшитади ва
ўзи тўплаган
маълумотлар
асосида ўзи
ҳам турли
хабарларни
тўқир экан.
Америкада
яшаётган ватандошлар
ишхона ва
уйнинг
йўлидан
бошқа
нарсани
билмаганлари
учун унинг
оғзига қараб
ўтирар эканлар.
У тинмай
бошқаларни
ёмонлар ҳам
экан. “Фалончига
мен бошпана
олиб бердим,
аблаҳ, салом
бермай кетди», “
Писмадончини
ишга жойлаб
қўйдим, иплос
хабар ҳам
олмай қўйди”
каби
гапларни янги
келган ватандошларга
бот-бот айтар
экан. Улар Американи
яхши
билмаганлари
учун унга ғирт
ишониб, бир
неча ой унинг
атрофидан
айрилмай
қолишаркан.
Чунки Ватанда
биров орага
кирмаса ишга
ўтиб
бўлмаслигини
улар яхши
биладилар ва
“тажриба”дан
келиб чиқиб,
бундай
“аҳамиятли”
одамнинг
этагини
маҳкам
тутишга
интиладилар. Америкада
эса жиддий
бир ишга,
айниқса,
ҳукумат
ишига
ўтаётганда,
биров орага
тушса, остонадан
қайтиб
кетасиз. Бу
ерда тил
билишингиз,
имтиҳондан
ўтишингиз
керак.
Бўлмаса “чол”лар
тугул
молларнинг
ҳам фойдаси тегмайди.
Чол тинмай Боймирза отани ёмонлар эди. Бу Миртемирга ёқмади. Чунки Миртемир Боймирза ота билан устоз-шогирд тутинган, уни улуғ инсон деб ҳисоблар ва унинг саксон ёшлик тўйини ўзи бош бўлиб ўтказганди.
Миртемир Чолни қанча совуқ қарши олса, у шунча тез-тез келадиган бўлди. Охири бир кун у “Миртемирни ҳам мен ишга жойлаб қўйдим” деган гапини эшитиб қолди ва Чолга “Шунақа гаплар айтишга уялмайсизми?” деди. Шу билан оралари совуқлашди.
Аммо янги
йилга бир кун
қолганда Чол
Миртемирга телефон
қилди ва׃
-Туркиядан
Олмосли
келган, жуда
муҳим хабар
бор, мен
Раҳим ва
укаси
Абдуваҳобни
ҳам чақирдим,
бир келиб
кетинг,-деди.
Миртемир
Олмослини
яхши танирди.
У ҳукумат ишларида
ишлаган ва
кейин
тижоратга
ўтган,
жуда бадавлат
одам эди. Туркияда
ва кейин
Авропада
яшаган
мухолифатчи Холисни
бир неча йил
пул билан таъминлаб,
ката-катта
маблағларни
сочиб юрган. Миртемирга
ёмонлиги ҳам,
яхшилиги ҳам
тегмаган. Миртемир
унинг оиласини
яхши биларди.
Онаси ва
синглиси
билан гаплашган,
улар Ватан
ҳасратида ёнган
ажойиб инсонлар
эканлигини кўрган
эди.
Олмосли
Ватанга ишбилармон
сифатида борган
ва тезда юқори
табақаларга йўл
топа олган эди.
Ўзи Каримовнинг
маслаҳатчиси
ва укаси Каримовнинг
хорижий банклардаги
ишончли вакилига
айланганди. Бирдан уларнинг оралари бузилгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди ва Олмосли хорижга чиқиб яшаётган Холиснинг ёнидан айрилмай қолди. Уни
бугун умрага
олиб борса,
бир ойдан
кейин
Америкага
бошлаб
борарди. Бугун
Туркия
президенти
билан
учраштирса,
бир ойдан
кейин Авропа
бўйлаб
саёҳатга олиб
чиқарди.
У
Туркия
раҳбарларининг
эркатойи эди.
У ҳақда жуда
кўп
мақолалар
ёзилган ва
унинг жуда
сирли одам
эканлиги
айтиларди.
Унинг ўзи ҳам
мақолалар
ёзар ва
дунёнинг ўта
долзарб
муаммолари ҳақида
кескин
фикрлар
билдирар эди.
Унинг мақолалари
Миртемирга
ёқар ва
учрашганларида
кўпинча ана шу
масалалар
атрофида гаплашишар
ва Олмосли
чуқур
мушоҳада юритгувчи
яхши
суҳбатдош
эди. Шу боис
Миртемир у
билан
учрашувни
рад этмади.
Миртемир
келганда
Чолнинг
уйида
Олмосли
билан Туркиялик
бир хоним ҳам
бор эди. Уни журналист
деб
таништиришди.
Аммо
журналистга
эмас,
спортчига
ўхшаб
кетарди.
Миртемир
ундан шубҳа
қилди ва
унинг олдида
гапирмасликка
уринди.
Гап
Каримов
ҳақида эди.
Раҳим Каримовни,
унинг
сиёсатини
ёмонлар экан
укаси аксини
гапирарди.
Охири Раҳим
чидай олмади
ва ўрнидан
туриб, укасини
муштлай кетди. Чол ва
бошқалар бир
четга ўтиб, томоша
қила
бошладилар.
Миртемир уларни
аранг ажратиб
қўйди. Шундан
кейин Чол
ошни дамлар экан,
Олмосли Миртемирни
бир четга
олиб׃
-Феврал
ойининг
ўртасида Ватанга
қайтамиз,
ҳаммамиз бир
учқичда қайтамиз,-деди.
-Тинчликми?-дея
қизиқди
Миртемир.
-Каримов
битди. Холисни
унинг ўрнига
қўямиз,
сизлар ҳам
унга қўшилиб,
уни
қўллашларингиз
керак!
-Биринчидан,
Каримовни
кетгани ёки
кетишига
ишонмайман,-деди
Миртемир.-
Ишонган
тақдиримда
ҳам Холисга
ишонмайман. Каримов
билан унинг
фарқи йўқ.
-Шу
гапни ўзига
ҳам айтган
экансиз, унга шу гапингиз жуда қаттиқ ботган, нега
фарқи йўқ?-дея
эътироз
билдирди
Олмосли.-Бугун Каримовдан қутулиш учун лозим бўлса, ҳатто шайтон билан ҳам бирлашиш керак.
-Шайтонга қарши шайтон билан бирлашиш шайтонликни қабул қилишдир,-деди Миртемир киноя билан,- Унинг исми Холис аммо ўзи холис эмас. Каримовнинг энг катта хатоси танқидни кўтара олмаслиги ва танқид учун одамларни қувғинга олишидир. Худди шу нарса
Холисда ҳам бор.
Танқид қилган
одамни иғвогар
деб эълон қилади,
унга тўҳматлар
уюштиради, устидан
бўҳтонномалар
ёздиради ва ҳоказо.
Бунинг учун
сиз берган
пулларни
сарфлайди,
табиийки. Ҳатто
уни танқид
қилган
одамни ўлдиртиб
юбориш учун ҳам
ҳаракат қилади.
Бундан
хабарингиз
бор.
Каримовнинг иккинчи хатоси ўз атрофига ахмоқ бўлса ҳам, ўғри муттаҳам бўлса ҳам фақат ўзини мақтаган, содиқ бўлиб кўринган одамларни тўплайди. Охирида уларнинг садоқатини ҳам оёқ ости қилади. Айни
нарса Холисда
ҳам бор. Уни
мақтасангиз
буни садоқат
деб билади.
Атрофига
фақат ана шундайларни
йиққан.
Каримовга
ўхшаб у ҳам маҳаллийчи.
Ёнидаги
тозилари ё
укаси, ё
жияни ёки
ҳамюрти.
Қолган битта
иккитаси эса
адашганлар.
Каримовнинг
учинчи
хатоси
ўзидан бошқа
ҳаммани “ҳеч
ким” деб билади.
Айни нарса Холисда
ҳам бор.
Хуллас,
Каримовда қандай
иллат бўлса,
ҳаммаси Холисда
ҳам бор. Ҳар
иккаласи ҳам
ўз тинчлиги,
ўз манфаати
учун минглаб
одамларни
йўқотиб юборишга
тайёр
шахслар. Буни
узоқда туриб
билмайсиз,
аммо яқинида
бўлсангиз,
дарҳол
англайсиз.
Бугунгача
ким Холисга
яқин келган
бўлса, ҳаммаси
ташлаб кетди.
Нега? Чунки у
ҳам ашаддий
диктатор.
Агар
Каримовни
ўрнига келиб
қолса, ҳаммани
қон
қустиради. Каримовга
ўхшаб бугун
динчи, эртага
атеист,
индинга
миллатчи...
Бу
гаплар
Олмослига
унча ёқмади.
Лекин
Миртемирга
қарши
гапиришни
истамади ва׃
-Иқтисодни
ҳам билмайди.
Бугунга қадар
икки миллион
долллар
пулнинг
бошига етди.
Энг зўр жойларда
яшатдим,
қўлини исиқ
сувдан совуқ
сувга
урдирмадим,
дунёни
кездирдим, уй
жой қилиб
бердим,
хуллас, бор-бутимни
сарфладим,
энди уни
мансабга
қўйишим ва у
мендан қарзларини
узиши
керак,-деди.
Гапни
индаллосини айтганда,
Олмосли ҳақиқатдан
ҳам кўп пул сарфлади,
Фақат Холиснинг
ўзига эмас. Балки
Каримовни
ағдариш
мақсадида Туркияга
олиб келинган
ёшларнинг ҳам
ҳамма харажатларини
у тўлади. Мухолифатнинг
рўзномаси
учун ҳам у
пул берди.
-Ҳа, газета
чиқариш учун
сиз пул
берганингиз
ва газетани
жўнатишни
синглингиз
бўйнига
олганидан
хабарим бор. Синглингиз
жуда ҳам
ватанпарвар.
Эркаклар кўтара
олмаган
газета
тўпларини
ўзи орқалаб,
учқичга олиб
чиққанини
кўрганман. Лекин
Холис фақат
сизга эмас, жуда
кўп одамга ваъда
берган.
Мамлакатни
деярли бўлиб
берган. Мана
шундай
ваъдалари
эвазига қарз
олиб,
умргузаронлик
қилмоқда.
Бундай
одамни мамлакат
бошига яқин
йўлатиш
миллатга
хоинлик қилиш
эмасми?
Миртемирнинг бундай кескин гапидан кейин бир зум айтган гапидан уялгандек бўлдими ёки юрагида бошқа гап борми, Олмослининг кўзида ёш айланиб кетди ва у ҳам Миртемирга пешвозан суҳбатни айни маромда давом эттирди.
-Шу
ерда
ўтирбману аммо
барибир у яна
бир хато
қилиб
қўймасин дея
кўнглим нотинч.
Билмасдан
бир нарса деб
юборса ҳамма
режалар
издан чиқиб
кетади. Бу
планимизни
ҳам ана у
диндорлар
билан ўртоқлашиб
қўйибди...
-Қанақа
план? Қанақа
диндорлар?
Миртемир
бирдан ҳушёр
тортди. Олмосли
билан бирга
келган аёл
тағин махсус
хизматлардан
бўлмасин? Тағин
бу яна бир
ўйин бўлиб
чиқмасин?
У ростдан
ҳам бир план борми-йўқлигини
ва бундан Холисни
хабари бўлиб-бўлмаганини
аниқлаш учун Олмослига׃
-Сиз
билан
гаплашаяпсиз,
лекин бунга Холис
қандай қарайди?
Унинг
бошқалар
билан
ҳамкорлик
қилишига
асло
ишонмайман.
Қўйинг, бу
мавзуни
умуман
ёпайлик ва
ошни еб тарқлайлик,-деди.
-Ошдан
кейин Нью
Йоркка
борамиз,
Акбархон ака
билан ҳам гаплашамиз,-деди
Олмосли.
-Мен
боролмайман,
эртага Янги
йил ва оилам
билан бирга
бўлишни
истайман.
-Оилангизни
олиб юринг,
тайёргарлик
яхши ва
ҳаммага
етадиган жой
ҳам бор.
Агар керак
бўлса, у
кишининг
уйига яқин
меҳмонхонадан
жой ҳам олдириб
қўйганмиз.
-Лекин
мен барибир Холисни
сизнинг
режангиз
бўйича
юришига ишонмайман,-
деди
Миртемир
гарчи режа нималигини
билмаса ҳам.
Шунда
Олмосли
Чолнинг
телефонини
олдида Олмонияга
телефон
қилди׃
-Бу
ерда бутун
мухолифат
бирлашди ва
Тошкентга
боришга тайёр,-деди.
Олмосли Холиснинг овозини эшитиладиган қилиб қўйган эди.
-Мен Каримовни битирдим, мамлакатни қўлга киритдим, ёнингиздагиларнинг менга кераги йўқ. Улар фақат
индамай ўтирсалар,
бас. Қолган гапни
келганингизда
гаплашамиз!-деди
Холис.
Холиснинг
бу гапи Олмослини
шошириб қўйди
ва ранги оқариб
кетди.Аммо ноқулай
вазиятлардан
чиқишга уста
одам бўлгани
чун дарҳол׃
-Бу
ахмоқ билан бир
иш қилиш
қийин. Наригиси
ҳам ахмоқ. Шу
ташаббусни
сиз
қўлингизга
олишингиз
керак,-деди
Миртемирга.
-Генерал
бўлишни орзу
қилмаган
аскар аскар
эмас дейишади.
Демак,
мен ҳам аскар
эмасман. Мен
биринчидан,
ҳеч қачон
кимгадир
тобе бўлишни
истамайман.
Жуда ҳам
эркин одамман.
Иккинчидан, кимнидир
ўзимга тобе қилишни
истамайман, чунки
ҳамманинг ҳам
эркин бўлишини
истайман,-деб
жавоб қилди
Миртемир.
-Бу
аҳволда
мукаммал
одамни топа
олмаймиз ва
яна Холис масаласига
қайтамиз,-деди
Олмосли бир
зумда адашиб қолган
отни йўлга солган
чавандоздек мамнун
қиёфда.
-Ҳа, сиз
бир нарсани энг
мукаммал дея кўрсатинг
мен сизнинг хатоингизни
кўрсатаман. Сиз
бир одамни
хатосиз деб
айтинг, мен
сизнинг
хатоингизни
айтаман. Сиз
менинг
хатоимни
айтинг,
мен сизнинг
кимлигингизни
айтаман. Дунё
мана шунақа.
Лекин мен
одамни
яратган Тангрининг
ўзи унинг
жонини олиши
керак деган
қатъий
ишончдаман. Каримов
мен бу дунёда
кечира
олмайдиган
якка шахс.
Лекин унинг
ҳам ўлимини
истамайман. У
ҳам яшасин ва
қилмишлари
учун мана шу
дунёда жавоб
топсин.
-Бизга қўшилмайсизми?-дея
сўради
Олмосли.
-Йўқ, бундай ҳаракатларнинг охири ёмон бўлади, Холис илгари ҳам шунақа хом-хатала ишларга бош қўшиб, кўп одамни хонавайрон қилганди, агар яна бир нарса ўйлаётган бўлса, уни тўхтатиш керак. Чунки бу йўл билан биз фақат диктатура мустаҳкам бўлишига ёрдам қилаяпмиз. Бу кетишда охири Ватанда бир киши ҳам кўчага чиқа олмайдиган бўлиб қола