БИЗ БИРОВГА
БОҒЛИҚ ЭМАСМИЗ!
ДЕМОКРАТИК ЎЗБЕКИСТОН
КОНГРЕССИНИНГ БАЁНОТИ
Вашингтон, 28-07-05
Кейинги кунларда мухолифатнинг маълум бир
гуруҳлари “Президент Каримовнинг собиқ қудаси Абдурауф Мақсудий
оиласи томонидан таъминланмоқда”, деган гаплар зўр бериб тарқатилмоқда
ва ДЎК ни ҳам бунга боғлашга уринилмоқда.
Шу муносабат билан Демократик Ўзбекистон
Конгрессининг ишчи ҳайъати ташкилот ўлароқ бугунга қадар Мақсудийлар
оиласи билан ҳеч қандай алоқага кирмагани ва айниқса, молиявий
жиҳатдан уларга ва умуман бирор бир ташкилот ёки шахсга мутлоқ боғлиқ
эмаслигини билдиради.
Кимлардир ёки қандайдир бошқа
ташкилотлар шу йўлга кирган бўлсалар, бу уларнинг масаласи ва Демократик Ўзбекистон
Конгрессига бунинг алоқаси йўқ - ҳатто бу фаоллар шахс сифатида
ДЎК аъзоси бўлган тақдирда ҳам. Бундай алоқалар ДЎК аъзоларининг
шахсий иши ва Демократик Ўзбекистон Конгрессининг сиёсати эмас.
Демократик Ўзбекистон Конгресси ўзининг асосий
шиорига биноан, Ўзбекистонда демократия тарафдори бўлиб, диктатурага қарши
эканлигини баён қилган барча кишилар билан ҳамкорликка тайёрлигини яна
бир бор таъкидлайди.
ДЎК Матбуот хизмати.