ЖАҲОНГИР МАМАТОВ
ЭНДИ
НИМА БЎЛАДИ?
ёки
Иккинчи
миссия ҳақида
Демократик
Ўзбекистон Конгресси
ўз олдига қўйган
биринчи вазифани
бажарди. Ўзбек
мухолифатининг
кўзга кўринган
аксарият лидерлари
15 йилдан кейин умумий мақсад
- диктатурага
қарши демократик
йўл билан кураш
ва демократик
жамият барпо этиш
йўлида ҳамкорлик
қилиш учун
рози бўлдилар.
Бу борадаги стратегия
ва тактикани белгилаш
учун мухолифатнинг
кенгайтирилган
умум қурултойини
ўтказишга келишдилар
Бу осон кечмади.
Узоқ тортишувлар,
тинимсиз ёзишмалар,
қайта-қайта учрашувлар,
ҳамманинг бир
нарсадан воз кечиши,
ички "мени" ва
атрофидаги "мен"ларини
тизгинлаш ва ҳоказо...
Ўзини енгмаган
ўзгани енголмайди.
Ана шу ҳақиқатни
тушуниш ва ўзини
енгиш учун инсонда
жуда катта жасорат
бўлиши керак.
Кимлардир ўзида
жасорат борлигини
кўрсата олдилар.
Ҳали ҳам бу жасоратга
муҳтожлар бор
ва умид қиламизки,
улар ҳам бугунми-эртами
шу нуқтага келадилар.
Кечадан буён
юзга яқин хат
олдим. Табриклаганлар...
Хурсандлигини
изҳор этганлар...
Айни пайтда бу
одимга ишонқирамасдан,
"шахсий манфаатлар
учун бирлашилмоқда"
деганлар ҳам йўқ
эмас. Кимнидир
"тарих олдидаги
хатолари" ёки
"мухолифатни
пароканда қилгани
учун" кечирмаслик
керак деганлар
ҳам бор. Ҳатто
кимнидир "сотқин"
дея "орамиздан
чиқарайлик" деганлар
ҳам бор. Уларни
ҳам тушуниш мумкин
ва мен уларни
айбламайман. Чунки
демократия фикрлар
қарама-қаршилиги
ва фикрларни ҳурмат
қилиш платформасидир.
Аммо шуни
ҳам унутмайлик-ки,
демократияда
ҳукмни шахслар
эмас, халқ чиқаради.
Ҳар кимнинг хатолари
бўлса, халқ ўз
ҳукмини бугун
бўлмаса, эртага
барибир айтади.
Бугунга қадар
мухолифат ичида
сўкилмаган, айбланмаган,
"СНБ"чи дейилмаган
ким қолди? Ҳозир
бу янада кучаяди.
Золим ҳукумат
қўл қовуштириб
ўтирмайди, балки орани
бузиш учун ҳар
қандай чиркин
ишларга боради
ва буни назарда
тутиш керак ҳамда
ҳаяжоннинг қулига
айланмасдан, ақл-ироданинг
ҳукмдори бўлиш
зарур.
Қолаверса,
келинган нуқта ғалаба нуқтаси
эмас, балки масъулият
ва хизмат нуқтасидир.
Шу нуқтага келганлар
ўз елкаларига
катта масъулият
олдилар. Бу балки
уларга сўнгги
бор ишонч билдириш
ёки сўнгги бор
имкон бериш нуқтаси
бўлиб ҳам тарихга
кириши мумкин.
Нима бўлганда
ҳам улар катта
вазифаларни бажаришларини
англаган бўлишлари
даркор.
Буни вақт кўрсатади.
Биринчидан, улар жуда
қийинчилик билан
эришилган натижани
сақлаб қолишлари
керак. Чунки Ўзбекнинг
орасини бир сўз
бузиши мумкин,
минг сўз тузиши
қийин.
Иккинчидан, улар энди
ўзлари раҳбар
бўлган партиялар
орқали Ўзбекистондаги
фаолларини бошқалар
билан биргаликда
ҳаракат қилишлари
учун интилишлари
зарур. Яъни яқинлашув
лидерлар орасида
номигагина кўриниш
бўлмаслиги лозим.
Амалда ноиттифоқлик
давом этмаслиги
керак.
Учинчидан, ўзаро танқид
давом этиши ва
ички танқид демократия
тамойиллари асосида
бўлиши учун замин
ҳозирламоқ шарт.
Иғволар, миш-мишлар
эмас, жиддий, текширилган
ва асосга эга
танқидларнинг
йўлини тўсмаслигимиз
даркор. Улар энди
асосли танқиддан
ранжимаслик, сензура
ўрнатмаслик, гина-кудратга
жой қолдирмаслик
бу демократларнинг
диктатура режимидагилардан
фарқини кўрсатишини
атрофларидагиларга
сингдиришлари
керак бўлади.
Тўртинчидан, тезроқ
Қурултойни ўтказиш
барча лидерларга
ўз олдиларига
чиққан катта имкониятдан
фойдаланиш бўлади
ва айни пайтда
улар учун бу жиддий
синов вазифасини
ўтайди...
Шундай экан,
15 йилдир на форумлар,
на турли кенгашлар
бажара олмаган
орзу-интилиш бугун
рўёбга чиққан
экан, бу яхшилик
томон ташланган
илк одимни қутламоқ,
қўлламоқ керак!
Бу биринчи миссия ҳақида эди.
Энди иккинчи
миссия ҳақида.
Демократик
Ўзбекистон Конгрессига
мухолифатдаги
мавжуд партияларда
бўлганлар билан
бирга, турли партия
ва гуруҳларга
кирмаганлар ёки
мавжуд партия
ҳамда гуруҳларнинг
фаолиятидан қониқмаганлар
ҳам аъзо бўлганлар.
Биз Ўзбекистондаги
зулм машинаси
уларни эзиб ташламаслиги
учун кўпчилигининг
исм-шарифларини
эълон қилмадик.Улар
Конгресс аъзоларининг
аксариятини ташкил
этадилар. Улардан
кўп хатлар келмоқда
ва "Бизнинг ўрнимиз
қаерда?" деб очиқ
сўрамоқдалар.
Уларнинг
орасида бугун
чет элларда таълим
олаётган иқтидорли
ёшлар, таълим
олиб қайтган қобилиятли
мутахассислар,
олимлар, тадбиркорлар
ва бошқа истеъдод
соҳиблари бор.
Шунингдек, Ўзбекистонда
бирорта сиёсий
ҳаракатга қўшилмаган,
аммо мамлакат,
миллат тақдирига
бефарқ қараб туролмайдиган
ўтюрак йигит-қизлар
ҳам анчагина.
Конгресс
ҳайъати тузган
ишчи гуруҳи ўз
доирасида бошқа
ташкилот ва партиялар
билан биргаликда
умум Қурултойга
тайёргарликни
давом эттираверади.
Шу билан бир қаторда
биз Конгресснинг
ана шу - бошқаларга
қўшилмаган қаноти
билан ишлашни
иккинчи муҳим
миссия деб ўртага қўймоқчимиз.
Уларнинг
аксариятида Интернетга
кириш имкони бўлгани
учун яқин орада
электрон боғланиш
орқали бир ойлик
муҳокама-Қурултой
ўтказамиз ва аниқ
бир позитсияни
белгилаб оламиз.
Мақсад ана
шу демократик
куч ёрдамида Ўзбекистоннинг
сиёсий фаолиятдан
ажралиб қолаётган
қисмини машаққатли
йўлни босиб ўтиб,
тажрибага эга
бўлган авлод билан
биргаликда мамлакат
келажагини ҳал
этишда фаол иштирокини
таъминлашдан
иборат бўлади.
Демак, олдимизда
жуда катта хизмат
майдони пайдо
бўлмоқда ва илгари
ёзганимдек, бу
ХИЗМАТГА БОРМИСИЗ
?
Шу саволга жавоб берсангиз, "Энди нима бўлади?" деган саволга жавобнинг дебочасини топасиз.