ДЕКЛАРАТСИЯ КУНИДА
Демократик Ўзбекистон Конгрессининг таъсисчилари 1990 йилнинг 20 Июнида Ўзбекистон Мустақиллик
Декларатсияси қабул қилинганининг 15 йиллигини нишонладилар.
Вашингтонда ўтган бу мухтасар йиғилишда
собиқ Ўзбекистон халқ депутатлари Муҳаммад Солиҳ ва Жаҳонгир
Муҳаммад Декларатсия қабул қилинган кундаги воқеаларни
хотирлаб гапирдилар.
Шу куни Муҳаммад Солиҳ демократияга тарафдор ва диктатурага қарши
бўлганларнинг кенгаши ҳисобланган Демократик Ўзбекистон Конгресси
таъсисчилар гуруҳига аъзо бўлди.
"Озод Деҳқонлар"
партиясининг лидери Муҳаммад Бобур Маликов, Ўзбекситонда инсон ҳуқуқлари
учун кураш йўлида мустақил ҳаракат асосчиси Абдуманноп Пўлат, ЭРК
партияси Марказий кенгаши аъзоси Сулаймон Мурод, Конгресс таъсисчиларидан Фарҳод
Иноғомбоев, Олимжон Қодиров демократик кучлар қурултойини
ўтказиш. мухолифат олдидаги вазифалар масаласида тўхталдилар.
Йиғилиш қатнашчилари миллати, динидан қатъий назар
Ўзбекистонда демократияга тарафдор бўлган шахслар ва гуруҳларга Конгресс
эшиклари очиқ эканлигини яна бир бор уқтирдилар.
ДЎК
Матбуот хизмати