www.uzbekcongress.org
“Навбатдаги
қурбон
қайси режим
бўлади?”
Олмонияда чиқадиган “Spiegel” да ООО “Революция” (ООО
“Инқилоб”) ёки
“Навбатдаги
қурбон қайси
режим
бўлади?” Номли
мақола
нашр қилинди
(“Spiegel”,
Германия). ИноСМИ.Ru
8.12.2005 –да бу
материалнинг
русча
таржимасини(Ирина
Гречухина
таржимасида) эълон
қилди. Биз, шу
манбадан
ўзбекчага
ағдаришга
ҳаракат
қилишимиз
оқибатида
тубандаги
мақола ҳосил
бўлди. Материалнинг
русчадаги
оргинали
тубандаги
адресда
сақланмоқдадир: http://www.inosmi.ru/translation/224154.html
Мен,
бу мақолани
ўқиб чиқиб,
ҳокими
мутлақларни,
жумладан
менинг
ватанимдаги
зараркунандага
ўхшашларни
қурсиларидан
тушириб
юборишни, бир-иккита
китоб ёзиш, бир
неча марта
буюк
парламентларда
учрашувлар ўтказиб,
ундан кейин улар
ҳақида
йилларча
ёзиб юришлар билан
амалга
ошириб бўлмайди,
деган кескин
хулосага
келдим. Маълумки,
Ўзбекистондаги
мустабид
режимга, унинг
бошида
турган зараркунанда
ҳашоратга
қарши курашаяпман
деб юрган кишилар
ёки
кишиларимиз мамлакат
ичида ҳам,
ундан ташқарида
ҳам анчагинадир.
Уларнинг кўпчилиги
сўнгги ўн
йилдан
кўпроқ
тарихда
ўзларини мухолифат
аъзолари
ҳисоблаб юрибдилар.
Афсуски,
шулар
жумласида
сиз азиз ўқувчи
ўқиётган
сатрларни қоғозга
туширган
каминаи
камбағал ҳам
бор. Шу
муносабат билан
ўзимдан ва
ҳаммамиздан сўромоқчи
эдим, мана шу
мақолада саналган
ташкилий ва
молиявий
ишларнинг қайсисини
ёки қандай
қисмини, ўтган
ўн беш йилга
яқин замон
ичида биз ҳам
амалга
оширдик ёки
ташкил қила
олдик? Менимча,
акси бўлди,
яъни бир
вақтлар
М.Горбачев
замонида
қўлга киритилган
баъзи бир
ижобий
тажрибаларни,
балки ютуқларни,
деймизми ҳам
бой бериб
бўлдик, шекилли.
Шунга
қарамасдан, мақолани
ва мен фақирнинг
таржимасини
ўқиган
қадрдонлар
қўйилган
саволга ҳам
жавоб қилишга
ҳаракат
қилишар,
деган
умиддаман. Нима
бўлганда ҳам
жонажон
ватанимизни
шафқатсиз
зулмдан озод
қилишни чинакамига
соф қалбдан
истаганлар
учун
мақолада
ибрат бўла
оладиган
нуқталар бор,
деб ҳисоблайман.
Шунинг учун
ҳам бу материал
Ўзбекистон
Демократик
Конгресси саитида
чоп қилинса
унинг ижобий
оқибати
бўлар, деб ўйлайман.
Таржимон
Йўляхшиев
Алибой.
20.12.2005,
сешанба.
ООО “Революция” (ООО
“Инқилоб”)
ёки
“Навбатдаги
қурбон қайси
режим
бўлади?”
Инқилоб
қандай қилинади
ва у қандай амалга
оширилади? 2000 йили
Югословияда,
2003 йили
Гуружистонда
ва 2004 йилда
Украинада
содир бўлган инқилоблар, қўқсидан
ўртага
чиққан
автократлар(ҳокими
мутлақлар)га қарши
халқ
қўзғолонлари сифатида
қабул
қилинди.
Аслида эса, у
ерларда
кўпгина
нарсалар,
талабалар
доҳийлари ва
улар
ташкилотларининг
тармоқлари
томонидан
жиддий
режалаштирилган
эди. Улар америка
ёрдамларидан
ҳам чўчиган
эмаслар. Энди
уларнинг(
инқилобларнинг
) келгуси
қурбонлари қаерда
ва қандай
режим
бўларкан-а?
Улар,
демократик
ўзгаришларнинг
авангарди, бу
ҳаракатнинг
олдинги
сафларида
борувчилари,
диктаторлар
учун даҳшат,
вас-васа
бўлсалар,
мазлумлар
учун умид
чироқларидир.
Улар ўз
ватанларида
халқ
қўзғолонларини
муваффақиятли
амалга
оширдилар ва
ниҳоят
мустабидларни
сарайларидан
ҳайдаб
чиқардилар. Бугун
улар,
ҳокимият золимлар қўлида
бўлиб, халқ
оммаси оддий
фуқаролик
ҳақ-ҳуқуқларидан
маҳрум
қилинаётган
Шарқий
Овропа,
Марказий
Осиё ва Яқин
шарқ
давлатларида,
биргаликда янги
инқилоблар
ясашни
режалаштирмоқдалар.
Улар
бизнинг
замонимизнинг
ҳақиқий
қаҳрамонларидир.
Улар беихтиёр
қаҳрамонларга
айланиб қолдилар.
Улар, ўзларининг
исмларини,
таржимаи
ҳолларини,
бир-бирлари
билан алоқа
йўлларини,
уларни моддий
ва маънавий қўллаб-қувватловчиларни,
уларнинг
режимларни
қандай
алмаштириш
режаларини деярли
ҳеч ким
билмаслигидан
тўла
қаноатдадирлар.
Чунки улар,
даҳшатли
политсия аппарати
ва махсус
хизмат
ходимларига
эга ҳукуматлардан
бир сонияга
бўлсада
олдинда юришлари
керак. Улар
яхшироқ,
иноқроқ ва
топқирироқ
бўлмоқлари
зарур. Ҳукумат
аталмиш юксакликда
бўлганлардан
фарқли
ўлароқ, улар
қуролли бўлишни,
ҳеч
бўлмаганда
кишиларни
ўлдирадиган
ва
қийнайдиган
қуролли
бўлишни истамайдилар.
Уларнинг
ёшлари 30
атрофида
бўлиб, асосан
навқирон
эркаклардир.
Уларнинг
сафларида хотин-қизлар
ҳам йўқ эмас. Улар одатда
университетларда
танишишган
кишилардир. Ўтган
йилларнинг
янгиликларини
кузатиб борган
киши,
инқилобий
тантаналар
вақтида бир
зумга уларни
кўриб қолган
бўлиши ҳам
мумкин. Ҳар
ҳолда
биринчи
қаторларда
эмас. Кўзга
ташланмай иш
қилиш,
уларнинг
асосий
шиоридир. Парда
орқасида
майдонга
келган бутун бир тинчлик
қўшини, унинг
двизияларини
ва
режаларини ҳеч ким
билмаслиги
керак ва
билолмайди. Сирли,
бақувват ва
амалда
тутқич
бермас, бу қўшин
– муҳим, бироқ
халқаро
сиёсатнинг
деярли
сезилмас
донишмандлигидир.
Довдираб
қолган
президент
Слободан
Милошевич,
бошқа
тарафдан
ҳарбий
жиноятчи,
ўзига ўзи
раҳим қилиб, ўзини
хурсанд
кўрсатишга
уриниб, “Энди
мен оилам
билан кўпроқ
машғул
бўлишга,
айниқса
неварам
Маркога
кўпроқ вақт
ажратиш
имконига эга
бўламан”,
дейишга мажбур
қилинган кун,
2000 йил 5-октябри
куни
Белградда кўп
минглик
митингга чиққанлар
орасида
уларни кўриш
мумкин эди.
Шунингдек,
2003 йил 23
ноябрида
қурбонларсиз
мамлакат
парламенти
эгаллангандан
кейин ўз
қароргоҳида,
“гуллар
инқилоби”
билан яраланган,
порахўрликка
муккасидан
берилган
Эдуард
Шеварднадзе,CNN
тарафидан
берилган
саволга,
титраган бир
вазиятда,
ҳокимиятни
ташлаб
кетаяпман
дейишга мажбур
этилган халқ
қўзғолонида
ҳам уларни кўрса
бўларди.
2004 йил 31
декабрида,
сариқ
гуллилар
қаршилик
денгизи тўлқини
энг авжга
чиққанда ўз
мустаҳкамлиги
билан ном
олган, ўз
умрини яшаб
бўлган Кучма
режими
сафида бўлган,
сайловларни
сохталаштирган
сохтакор
Виктор
Янукович,
шаҳарнинг
Майдонидаги
оммавий
намойишлар
босимига
бардош
беролмай
енгилди. У
ҳеч қандай
восита
қўллай олмай,
қаршилик
маршлари,
украин
частушкалари
билан эзиб
ташланган
номзод иккинчи
тур
сайловларда
енгилди. Ана шу
замон Киевда
уларни кўрса
бўларди.
Югословияда,
Гуружистонда
ва Украинада
ва кейинроқ
ўрта
осиёнинг
Қирғизистонида
ҳайрон
қоларлик
даражада
бир-бирига
ўхшаш
воқеалар
бўлди. Ҳамма
жойда қўқисидан
қўзғолон,
яъни
марказий
майдонларда жуда
тезликда
ниҳоятда кўп
одамларнинг
йиғилиши,
ҳокимият
қўлида
бўлганларга
қарши
шиорлар
айтиш, уларни
масхара
қилган
плакатлар
кўтариш
барчага мумкин
бўлиши ҳамма
жойда бир хил
шаклда
бўлганлиги
кузатилди. У
кўча намойишлари,
кўринишдан
халқ ўйинларига
ўхшашлиги,
мутлақо
иғвогарлик
йўқлиги, ҳар
қандай автократни
ҳам
одамларга ўқ
узишга
буйруқ бериш
каби
журъатдан
тўхтатарди.
Аммо
тилга
олинган
мамлакатларда
содир бўлган
инқилоб,
аста-секин халқ
ичида пишиб
етилганлиги
қанчалик шубҳали
бўлса,
уларнинг
қўқисидан
осмондан тушгандай
бўлиб, ҳеч
бир ташкилий
ишларсиз
содир бўлиши
ҳам шунчалик
шубҳалидир. Чунки
намойишчиларнинг
хушчақчақ
чиқишлари
билан бир вақтда
ҳамма
жойларда жиддий
режалаштирилган,
ишлаб
чиқариш тартибини
издан
чиқарадиган
диктатурага
қарши фуқаронинг итоатсизлик
аксиялари бўлиб
турди. Чунки
зимдан у
ишларга
махсус
мутахассислар
раҳбарлик
қилишардилар.
Улар,
инқилобларни
координатлаштириш
мақсадида
бир
мамлакатдан
бошқасига
ўтиб юрган,
интернет
ёрдамида
бир-бири
билан яқин
алоқада
бўлишган талабаларнинг
доҳийлари
эдилар. Улар
қуролсиз
жанговар,
янги
Интернатсионал
эдилар. Одамлар,
эшитинглар,
биз даъват
қиламиз! Бизнинг
мақсадимиз –
ҳокимиятни алмаштиришдир!
Ҳозирги
замон
инқилобчилари
глобаллаштириш
меваларидан
яхшигина фойдаланаяптилар.
Улар ҳозирги
замон коммуникатсия
воситалари
имкониятларини жуда
яхши
биладилар.
Масалан,
интернетни
олинг, унда
доимо режимни
танқид
қилувчи саҳифалар
ясашади,
бир-бирига мобил
телефонлар
ёрдамида
кодланган СМС
–мактублар юбориб,
учрашиш адресларини
доим
ўзгартириб
турадилар. Улар
телевидениянинг
кишиларга
оммавий таъсир
қилиш
имкониятидан
ҳам жуда
усталик билан
фойдаланадилар.
Бирорта
инқилиоб,
киши ғашига
тегмайдиган
ҳис-ҳаяжонсиз
бўлдими? Ёки дўқ-пўписасиз,
”савдо,
тижорат
маркалари”сиз,
“фирма”га мос рангларсиз
бўлдими?
Демократияни
ишлаб
чиқувчилар
мафкуравий
ўлчамлар
билан таниш
эмаслар, Улар
келажак инқилобларини
тайёрлар
эканлар,
мултимиллионерларнинг
тижорат ва
реклама
амалиётини
кузатадилар
ва Coca-Cola, Nike ёки Билл Гейтснинг
Microsoft
компанияларига
ўхшаш буюк
компанияларнинг
маркитинг
технологиясини
қўллайдилар. Шу
сабабли
турли хил қарши
чиқиш
ташкилотлари
ўзларининг
ташкилотчиларидан
хотирада
сақланиб
қоладиган
тамғалар
оладилар. Масалан,
гуллар
инқилиоби
(Гуржистон),
сариқ гули инқилоб
(Украина),
лолалар инқилоби
(Қирғизистон)
ўхшашлар. Жумладан,
шунинг учун
ҳам у
ҳодисалар
яхши эсда
қоладиган
ҳодисалардир.
”Ёмон
княз”ларга
қарши курашда
“темир”дан
бошқа бирорта
восита
кўролмаган шафқатсиз
ва шаддод,
ҳукми ўткир
Макиавелли
ёки “Озодликнинг
зулми” номи билан
ҳаммани ва
ҳамма
нарсаларни
қонга ботирган
якобинчи Робеспьер
ҳам улар учун
ибрат
бўлишга
арзимайди. Ўз
тарафдорларига,
“Шафқатсиз
террор
усулига
ўтмасдан,
ғалаба қилишимизга
ҳақиқатан
ҳам сиз
ишонасизми?”каби савол
қўйган Ленин,
улар учун
ўтакетган
шубҳали бир
шахс
ҳисобланади.
Маодан эса,
улар жуда
узоқдир. Бу
зўравонликнинг
тарғиботчиси
ва буюк
бузғунчи, ҳаммани,
ҳатто қурбонлар
сонини
камайтиришни
таклиф
қилганларни
ҳам тақиб
қилиб,
ҳокимиятни
фақат штиклар
билан қўлга
киритиш
мумкин, деб
ҳисобларди.
“Инқилоб-бу
зўравонлик
актидир. У дам
олмоқ учун
кечки ўтириш,
гаштак
ҳам, бадиий
асар ҳам, рассом
асари ҳам,
деворга илиб
қўйиладиган
гўзал кашта
ҳам эмас”,
-деган эди у.
Агар
шундай бўлса,
у бироз (тинч
йўл билан қаршилик
кўрсатишга
ишора
қиладиган)
кечки ўтириш,
бироз (фуқаро
итоатсизлигини
ифодаловчи)
санъат асари,
бироқ ҳеч бир
тарафдан
қонли
зўравонлик
акти эмас,
деб тушуниш
керакми?
Янги
типдаги
инқилобчиларнинг
маъбуда(санам)лари
бошқачароқ
ранга буёлган,
одатда улар
сўнгги
йилларнинг
маҳсулотига
ўхшайди. Маҳатма
Ганди,
масалан,
30-йилларда муғамбирона
йўл, инглиз
мусталакачиларига
тиз чўкиш
йўлини
танлади. Американинг
Жоржия
Штатидан Мартин
Лютер Кинг,
50-йилларда
ўзининг
африко-америкалик
тарафдорлари
билан бойкот
ва турли хил
норозилик намойишлари,
юришлари билан ирқчилик
тусиқларини
тугатишга
эришди. Полша
касаба
иттифоқи
раҳбари Лех
Валенса ва
чех ёзувчиси
Ватслав
Гавеллар эса,
ўзларининг
шахсий мардановарлиги
ва фуқаро
жамияти
қуруш
курашидаги ташкилотчилик
таланти билан
Шарқий
Овропада
номенклатурали
коммунизмни
дафн қилишда
беҳад катта
ўз
ҳиссаларини
қўшди.
21 аср протагонистлари,
ҳаётнинг
анойи
болалари ҳам,
мовий кўзли
пацифистлар ҳам,
тинчлик учун
курашчи
хаёлпарастлар
ҳам эмаслар. Улар,
ўз санамлари
дарсларига
ўта
уддабуронлик
билан
мурожаат
қиладиган совуққон
ишбилармонлардир.
Улар ўз
санамларидан
инқилобий
схемалар
элементларини
қабул
қилишади,
маслан,
давлат
ҳокимиятига
итоатсизлик
чиқишлари, шу
билан бир
қаторда
"Ганди ва Ко"
ғояларини
ҳозирги
замонга
мослаштиришга
ҳаракат
қилишади. Интернет
ёрдамида улар кенг
бир бозорга
эгадирлар. Шу
сабаб улар,
кўпинча
биргаликда
чиқиш қилишни
рад
қиладилар,
марказлашмаган
раҳбарлик
ҳаракатини
афзал биладилар.
Улар, "soft power"
билан қандай
муомала
қилишни яхши
тушуниб
олдилар. Улар
ўз йўлларини,
ҳарбий
"hardware"дан
фойдаланиш,
Жорж Буш ва
Дональд
Рамсфелд
аллеясини
тўнтаришни
ташкил
қилишдан кўра
яхшироқ
алтернатива,
деб ҳисоблайдилар.
Уларнинг
ҳисобига
кўра, ҳар
доим ичкаридан
қилинган
инқилоб,
ташқаридан аралашганига
нисбатан афзалироқдир,
мустақил, ўз
йўли билан эришилган
демократия
эса, АҚШ
кўрсатмаси
билан
эришилганидан
яхшироқдир.
Ҳолбуки,
инқилоб фаолларининг
кўпчилиги Американи,
унинг
оммавий
матбуот
воситаларини
ва
қадриятларини
жуда
ёқтирадилар, бироқ
улар, Буш
ҳукуматидан ўзларини
узоқроқда
тутадилар.
Шундай
бўлиши
мумкинми? ООО
“Инқилоб”га
курашлари
учун
анчагина пул
маблағлари
зарур эмасми
ва улар, у
маблағлар,
ҳукуматга
яқин бўлган
ва неоконсерваторлар
ёки "Freedom House" каби
ва Республикачилар
Халқаро
Институти, ҳатто
Маркази
Разветка
Бошқармаси(МРБ)
билан боғли
бўлган
сиёсатчилар томонидан
бошқарилаётган
америка
жамғармаларидан
келмайдими? Демократия
тузувчилар,
наҳотки
ўзгаларнинг
асбобларига
ёки
қуролларига
айланиб қолишларидан
қўрқмайдилар?
Ҳамма
вақтлардаги
инқилобчилар
сингари, улар
ҳам барча
фронтлар
орасида
турадилар. Кремл
хўжайини
Владимир
Путин ва унинг
дўстлари ўзбек
ҳамда белорус
ҳукмдорлари
уларни
Вашингтонннинг
бешинчи
коллоннаси
деб
биладилар. Буш
ҳукуматида
ҳам уларнинг
мустақиллигига
ишонмайроқ
қарайдиган кимлардир бор. Ҳуқуқ
ҳимояси
ташкилотлари
ҳақиқатан ҳам
МРБнинг у ёки
бу агенти
томонидан
бошқарилаётган
бўлиши ҳам эҳтимолдан
ташқарида
эмас. Ёш
инқилобчилар
ичида ҳам
сотқин,
мансабпарастлари
бор.
Уларнинг
кўпчилиги
ораларидаги
манипулятсия(хийла
найранглар)
хавфини
кўриб турибдилар,
бироқ шунга
қарамасдан
улар,
ўзларини мустақилликлари
билан
мақтанишга
етарли даражада
асосли
ҳисоблайдилар.
Улар хато
қиладилар. Улар
ҳозироқ у ер,
бу ерда халқ
қўзғолонлари
идеаллари
билан хайрлашдилар.
Аммо ҳар ҳолда
уларнинг
барча мукаммалликсизларига
қарамай,
қўшма тармоқ
ва марказлашмаган
ҳокимият-янгидан
пайдо бўлган ёвуз
Ал Қоида
занжирига
ёки бутун дунё
жиҳодига
қарши улар
ижобий контрлойиҳа
хизматини
ўтайди.
Ҳозир улар,
Белоруссияда
ва
Ўзбекистонда
навбатдаги
автократларни
ағдаришни
мўлжалга олишмоқдалар.
Уларнинг
орасида
ҳатто
Зимбабве ва
Мьянмада ҳам
инқилоб ясаш
ҳақида сўз
кетмоқда.
Улар қўлида
ҳеч бир
имконлари
бўлмай туриб,
улар эришган
баъзи
ютуқлар
бўлмаганда
эди, уларни
ўзларини улуғлаш(манманлик)
касалига
йўлиққонлар
ёки ҳатто
жиннилар, деб
қараса ҳам
бўлаверарди.
Шу
кунларда
атрофга
назар
солинса, яна қайтадан
ҳамма уларга
қарши бўлиб
қолгандай
туюлади. Каспий
бўйларидаги
нефтьга бой
Озорбрйжонда
6 ноябрда
ўтказилган
сайловларни
автократ
Илҳом Алиев
сохталаштирди.
Сайловдан
кейин
чоршанба
куни
Гуржистон ва
Югославиядан
ибрат олган
талабалар ҳаракати
“ЙЎҚ” даъвати
билан Баку
кўчаларини
минглаб
намойишчилар
тўлдириб
юборди. Намойишчиларнинг
ҳар бирида
Украина инқилобининг
ранги бўлган
сариқ
рангнинг
қандайдир
кўринишлари
бор эди.
Уларнинг
ораларида
аллақачон
инқилоб
бўлиб ўтган
мамлакатлардан
намойишчиларга
хайрхоҳлар
ҳам юрар
эдилар.
Балки
улар
ўзларини
лойиғидан
юқори
чоғлаётганлардир.
Бироқ
уларни
ақлдан озган
ҳисоблаш
мутлақо
мумкин эмас. Улар,
Ганди, Гейтс
ва “Кока-Кола”
болалари бўлиб,
амалиётчи
хаёлпарастлар
ва идеалистик
реалистлардир.
Уларнинг
баъзилари бир-бирини
"Че",
"Махатма"
ёки "Роза" каби
лақаблардагина
танийдилар. Ҳақиқий
ҳаётда эса, у
қаҳрамонларни
Иван
Марович,
Александр
Марич, Алина
Шпак ёки Рази
Нуруллаев
исмлари
билан
аташадилар.
Мана шугинадир
уларнинг бор
тарихи.
Белград,
Сербия ва
Черногориянинг
пайтахти. 2005 йил
октябрининг
оқшоми.
Парламент
жойлашган
ердан узоқ
бўлмаган бир
уйнинг ошхонаси.
Унда
қўйилган
столнинг
устида
биттагина
гул солинган
ваза.
Ошхонанинг
девори ҳеч
нарса билан
безатилмаган.
Унда
бирорта расм
ҳам, фотогарфия
ҳам осилмаган. Диктаторга
қарши
курашни
ифодаловчи,
Инқилобчиларнинг
символи,
бармоқларнинг
сиқиқ муштуми
нега
кўринмайди, у
қаерда, ахир? “Бунга
зарурат йўқ. Муштум
тасвирланган
плакат ҳамиша
мен билан
биргадир”,-
дейди Иван
Марович (31). “Плакатни
майдалаб
ташлаётган
аскарни, мени
қамоқхонага
қандай тиқиб
ташлаётганларини,
политсия
менинг
ҳамроҳларимни
таёқлаётганларини
тушимда
кўриб, терга
ботган ҳолда
уйғониб
кетаман. Фақат
бироз вақт
кечганидан
кейингина
англайманки,
булар барчаси
ўтиб кетган
воқеалар эди.
Ва биз ғалаба
қилди,
тасаввурга
сиғмайди,
бироқ биз
ҳақиқатан
ғалаба
қилдик”.
Ташқарилан
қарганда ҳеч
бир нарсаси билан
ажралиб
турмайдиган
бир киши. Ташқий
кўриниши киши
эътиборини
тортмайдиган,
қора сочли,
ўрта бўйли
киши. Ҳа, унинг
ташқий
кўринишини
тасвирлаш
соқчи учун
қанчалик
қийин иш
бўлганлиги
шундан ҳам
кўриниб
турибди. Аммо
унда жуда
аниқ
ифодаланган
характер бор:
бой тафаккур,
амалий
ишларга уста,
ҳар нарсани
тез англаб
олади. Уни
бахмол
инқилобларнинг
коммувояжёри,
буюртма
демократиянинг
устаси, деб
атаса
бўларди. Ўзи
эса, буни
камтарона, ”Агар
мени бошқа
мамлакатлар
таклиф қилсалар,
мен
нималаргадир
ишонаман, ўз
тажрибам
билан
ўртоқлашаман,
ижобий
ривжланишларга
эришишларида
ёрдамчи
бўламан”,
каби ифодалайди.
У ўзини
тренер, деб
атайди. Собиқ
талабалар
ҳаракати “Отпор
- Қарши
зарба бериш”
нинг яна
бешта
таъсисдошларига
ҳам бу
унвонда (тренер
унвонида)
юришга
ижозат
берилган. Уларнинг
бири Александр
Марович (31),
Маровични
жуда кўп топшириқлар
олгани
учун ”бизнинг Че
Гевара”,
дейишади. Бу
демократия
партизанлари,
қаерда ўқиб
ўрганадилар,
уларнинг бир
соатлик, бир
кунлик ишлари
учун ҳақ
(гонорар)нинг
миқдори қандайлигини
ҳеч
сўзламайдилар.
Улар Белградда
“Зўравонликсиз
қаршилик
Маркази”
тузганлар.
Марович
ҳозиргина
АҚШ дан
келди, у Америкада
бир неча
докладлар
ўқиб, иш
бўйича
учрашувлвр ўтказди.
У
Балтимор
атрофида BreakAway Games фирмаси
билан
биргаликда,
асосан "Freedom
House" маблағлари
воситаси
асосида
интерактив компьютер
ўйини "A Force More Powerful"("Кучдан
катта” ) устида иш
олиб бораяпти. Келаси
йил бу ўйин
сотилишга
чиқади. Ўйин
иштирокчилари,
диктаторлар
ҳокимиятини
заифлаштириш
усулларидан
бирини
танлашлари
лозим ва ниҳоят ўйин
давомида уни
четлаштириши
керак бўлади.
Ўйинда
халқнинг ҳар
қандай
қаршилиги
қабул
қилинади,
фақат куч ишлатиладиган
ҳолларда очколар
ўчирилади.
”Ҳамммаси
жуда тўғри
ва улар
бизнинг
тажрибаларимизга
асосланади”,
дейди, машинасоз инженер
Марович. Компьютерни
яхши
тушунадиган
киши қисман
ўзи
программалашни
амалга
ошириши
мумкин. Белоруссияда
ёки
Ўзбекистонда
ҳақиқий диктатура
шароитдиа яшаётган
ёшлар тез
орада у ўйинни
ўз
компбтерларига
ўтказиб
оладилар, деган
фикр анчгина
ҳақиқатга
яқиндир. “Дунё
миқёсидаги
Янги Матбуот
Воситалари
орқали
берилаётган
озодликнинг замановий
шакли номли вирусга
қарши
ишлатиладиган
воситалар
ҳозирча жуда
оз”.
У, ”Отпор” ташкилотининг бошланғич даврини, қандайдир қилибдир, Милошевич одамлари талабалар орасида қаршилик ҳаракатлари m