Иш бўйича раислик этувчи Жиноят
ишлари
бўйича Тошкент вилоят суди
судьяси
А.В.Йўлдошевга.
Ўз.Рси ЖКнинг 139 м.З қ. "а",
"г" бандлари, 140 м. 3 қ. "а" банди, 168 м. 2 қ.
"а", "б" бандлари, 165 м. 3 қ. "а" банди,
167 м.З қ. "а" банди, 184 м.З қ., 189 м.З қ., 196
м., 197 м., 209 м. 1 қ., 28-209 м. 2 қ. "а" банди, 216
м., 227 м. 2 қ. "а" банди, 228 м.2 қ. "б" банди
ва 3 қ., 229 м. ва 244-1 м. 3 қ. "в" банди билан
судланаётган Таджибаева Муътабар Ибрагимовнани
Химоячилари:
Таджибаева М.И.
Нурматова Д.Қ.
Махбубов Х.М.лардан
ИЛТИМОСНОМА
Ушбу илтимосномани келтиришимизга сабаб айблов
хулосасига кўра химоямизда бўлгап "М.И.Таджибоева
конунга хилоф равишда ташкил этилган "Ўтюраклар клуби" деб номланган
жамоат бирлашмасида ғайриқонуний равишда фаолият кўрсатиб, Тошкент
шахри ва Фарғона вилоятида хокимият ва бошқарув идораларига ва
уларнинг намояндаларига ғайридемократик тазйик ўтқазиш мақсадида
уларни бинолари олдида рухсат этилмаган намойишлар ўтқазиб, бу
намойишларда ахоли орасида вахима чиқаришга қаратилган, тухматона
ва Мамлакатда вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар ёзилган шиор ва
плакатларни намойиш қилиб келган. М.Таджибоева уларга
"Мен Ўт юраклар" клуби рахбари Муътабар Таджибоева - Фуқаролик
жамиятининг биринчи босқичи жамоатчилик назорати Фарғонада бошланганида
бу жараёни Мамлакат бўйлаб кучайтириш ўрнига дархол Фарғонанинг ўзида
тугатган, яъни хатто ўзи бўйсунувчи Мамлакат Президенти олиб бораётган сиёсатга
қарши чиқиб Президентни Фарғона халқи орасида обрўсини
тўкан Республика Бош прокурори Рашид Қодировнинг истеъфосини қатъий
талаб қиламан. Порахўр ва коррупционгерларга қарши кўрашга
белинга белбоғингни боғла, Ў 3 Б Е Г И М!!! ,
Республикаси Прокуратурасида Фарғонага текширув ўтқазиш учун борган
хуқуқий саводсиз Химат Оқбўтаев ва унинг командаси мендан
олган Фарғоналик жабрдийдаларнинг аризалари ва қўшимча хужжатлари
беш юз вароқ атрофидаги хужжатлар зудлик билан менга қайтарилсин!,
Президент истефосини талаб қиламиз!, Мени ўлимимда Маъруф Усмонов
порахўр. Айбдор!, Ўзбекистонда одил, мустақил
суд умуман йўқ. Порахўр судьялар юқотилсин!!!.,
Жиноятчиларнинг шериклари судпсихиатрик касалхонаси бошлиғи профессор
Абдулқосимов истефога чикарилсин!, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
Ўзбекистон хукумати томонидан ўтказилаётган қийноқларга чек қўйилсин.,
Порахўр Миллий хавфсизлик хизмати ходимини фош этган чет эл фуқароси
жиноий жавобгарликка тортилди.Унга озодлик
берилсин!, Турмада ётган Муслима
ва муслимларга зўлим кўрсатаётган Ўзбек хукумати истефога чиқарилсин.,
Адолатсиз хукумат куни битти. Хукуматни иетефоеини талаб киламан., Мен Муътабар
Тожибоева-Республика Бош прокурори Рашид Қодиров истефосини қатъий
талаб қиламан!, Мен Муътабар Тоджибоева Республика Бош прокурори Рашид Қодировни
"Халқ сўзи" газетаси мухарири А.Обосов, Усмонов ўринбосари Шухрат
Жабборовни ва "Адолат" газетаси тахририятини истефосини талаб қиламан.
Мен, Фозилова Мухайё, онам Отақулова Мовжудахонни ғайри қонуний
хибсга олинган Олтиариқ тумани прокурори Умирзоқов Ғайратга
жиноий иш очилишига, онамни эса озод этилишини талаб қиламан! Агар ушбу талабим кондирилмаса эртага, 12 октябрдан бошлаб очлик эълон қиламан!
Шунингдек, қонунийликни бажара олмаётган Республика хукумати истефосини
хам талаб қиламан! Қонунсизликлар токайгача??., Мен Рахмонов
Бахтиёрман! Ўзбекистон Журналистлари мени оиламни Фарғона коррупциясида қўтқаринг!,
Мен Муътабар Тоджибоева. Порахўр прокурорларнинг жиноятини яширган
"хожатбарор журналистлар тўдаси "Хуррият" газетаси тахририяти
истеъфога чиқарилсин.!, Судьяга берган порам хақидаги аризамни
бости бости қилган вилоят прокуратураси амалдорлари истефога чиқарилсин!!!,
Хукумат ихтиёрида бўлган махбуса онам Ойшахон Ахмедовага зулм ўтказган, тан
жарохати етказган хукумат вакиллари жиноий шериклари жавобгарликка тортилсин. Онамга
озодлик! , Суд тиббий экспертлар ва суд психиатрик экспертлар
жиноятчи маъмурий органлар рахбарлари жиноий шериклари., Конхўрлар хукумати
истефога чиқсин. Ислом Каримов Президентликдан бўшатилсин., Мен
Муътабар Тожибоеваман порахўр жиноятчи прокурор Маъруф Усмоновни хомийлари
Рашид Кодиров, Рустам Иноятов ва Президент Девонидаги чинори Комил Софоевлар
истефога чиқарилсин.!!!, Мен узбек халқини коррупцианер
амалдорларни абсентия усулида судлашга чақираман., Мен, Солиева Нигора
ўта хавфли рецидивистнинг акаси Фаргона шахар прокурори А.Тешабоевни ва
Ген.Прокурорнинг эркатойи. терговчи Пўлатов Мўкимни
истефога чикишликларини талаб киламан., Узбекистонни коррупционер - порахўрлар
бошқармоқда. Йуқолсин порахўр амалдорлар!!!, Мен Муътабар
Тожибоева узбек телевидениясидан Қуқон аймоғи-мафиянинг қўғирчоғи
бўлишга чек қўйишни талаб қиламан!" деган ёзувларни ёзиб,
уларни тарқатиб, хокимият ва бошқарув хамда хуқуқни
мухофаза қилувчи идоралар намояндаларига ғараз гўйлик ва бошқа
паст ниятларда тухмат қилиб ва уларни оғир ва ўта оғир
жиноятлар содир этишда айиблаб, ўз хизмат бурчини бажараётган хокимият ва хуқуқни
мухофаза қилувчи идоралар намояндаларини шаъни ва қадр қимматини
беодоблик билан қасддан тахқирлаб ва уларни хақорат қилиб
деб тасвирлаган холда унинг харакатида Ўз.Рси ЖК.ни 139 м.З қ.
"а", "г" бандлари ва 140 м. 3 қ. "а" банди
аломатлари бор деган
хулосага келинган.
Дастлабки тергов органи ушбу эпизодлар
бўйича айб эълон қилиш вақтида ўта шошма шошарликларга йўл қўйиб
жиддий процессуал хатоликларни келтириб чиқарган. Булар жумласидан қўйидаги
холатларни келтириб ўтишликни лозим деб хисоблайман. 24 декабр 2005 йили
прокуратура томонидан химоямизда бўлган Таджибаева М.И.га нисбатан жиноят ишида
айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда
ва айблов хулосасида содир этилган жиноятнинг вақти умуман
кўрсатилмаслиги оқибатида Уз.Рси ЖПКни 82 моддасини 2 қисми
талаблари бузилиб айблаш учун асослардан бири ташлаб юборилган.
Иккинчидан хар иккала эпизод бўиича жиноят объекти
сифатида шахснинг қадр қимматига қаратилган бўлиб ўз хизмат ёки
фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ холда уни
оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблашда ифодаланади.Шундай
экан бундай холда тергов органи аниқ қайси бир шахсга нисбатан юқоридаги
кўринишда туҳмат ёки ҳақорат қилинаётганлиги айбловда
келтирилган плакатлардан келиб чиқан холда кўрсатиб бериши лозим
эди.Чунки, плакатларда бир қанча шахсларнинг исм шарифи кўрсатилган бўлиб
булар жумласида Ҳурматли Президентимиз И.А.Каримов, Республика Бош
прокурори Р.Х.Қодиров, Республика прокуратураси ходими Ҳиммат Оқбутаев„суд
психиатрик касалхонаси бошлиғи профессор Абдулқосимов, "Ҳалқ
сўзи" газетаси муҳаррири А.Оббосов, прокурор ўринбосари Шуҳрат
Жабборов,Олтиариқ тумани прокурори Умирзоқов Ғайрат,
Республика Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р.Иноятов, Президент Девонхона
ходими Комил Сафоев, Фарғона шахар прокурори А.Тешабоев, Бош прокуратура
терговчиси Пўлатов Муҳумлар кўрсатилган. Агар тергов
органи шу шахсларнинг қадр қиммати камситилган бўлса шу шахслардан
бевосита фикр мулохазалари олиниб, уларнинг бу нарса бўлган ёзма муносабати
конун нормаларидан келиб чикиб расмийлаштириб олишликлари лозим бўлади.
Учинчидан плакатларда нафақат
шахслар балким ташкилот ва органларга нисбатан шулар қаторида прокуратура
органи, телевидения, газета тахририяти, Суд экспертиза бюролариги нисбатан фикр
биддирилган. Шундай экан тергов органи шу ташкилот ва органнинг бевосита раҳбарларида
юқорида қайд этилган тартибда фикр мулохазаларини олишликлари зарур
эди.
Тўртинчидан тергов органи қадр
қиммати камситилган шахсларни жиноят кодексида кўрсатилган қайси
моддаларидаги оғир ёки ўта оғир жиноятларда айблаётганликлари
кўрсатилмаган.
Бешинчидан бундай тоифадаги ишлар
шахсга нисбатан қаратилган жиноят бўлганлиги учун бирон бир шахс ушбу
жиноий ишда жабрланувчи сифатида ишга жалб этилмаган.
Олтинчидан бу хар иккала эпизод
бўйича бирон бир шахс гувох тариқасида хам суроқ қилинмаган.
Еттинчидан тергов органи ўтқазилган
пикетлар юзасидан бирон бир иштирокчи колаверса судланувчи Таджибоева М.И.
ўзини бирон бир жавобгарликка тортилганлиги ёки тортилмаганлигини аникламаган.
Бундай жиддий хатоликларга йўл қўйилиши
оқибатида биз томондан айблар бўйича баъзи холатларга аниқлик
киритилишликка тўсқинлик яратилмокда. Гувохларнинг суроқ қилинмаслиги
натижасида эса плакатларни келиб чиқиши, ким томондан ёзилганлиги, кимга
тегишлиги тўлиқ аниқланмай қолинган ва пикет ташкилотчилари
хам умуман аниқланмаган.
Давлат айбловчисида эса
юқоридаги шахсларнинг судда
манфаатларини химоя қилишликлари
учун тегишли тартибдаги хужжат, яъни ишончнома мавжуд эмас. Юқоридагиларга
асосан Ўзбекистон Республикаси ЖПКни 53 моддасига биноан Сиздан айблов
хулосасини тасдиқлаган ва судда Давлат айбловини қўллаб қувватлаётган
Ахмаджонов О.А.га юқорида хато камчиликларни бартараф этиш юзасидан
топшириқ беришингизни ва шундан сўнг суд процессини давом этиришингизни
сўрайман.
Ҳимоячилар Х.М.Маҳбубов
Д.К.Нурматова
М.И.Таджибоева
16.02.2006 й.