Катта арава

қайси йўлдан юрса

 

 

Ўзбекистонда танқидларга кенг йўл бериладими? Албатта холис ахборот олиш ва тарқатиш муаммо бўлиб турган мамлакатда танқидий чиқишлар ҳақида бирор гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Аммо яқинда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги нашри бўлган “Қашқадарё” газетаси “луқма” рукни остида бир мақола эълон қилди. Газета 2006 йилнинг 6 январь кунги сонида эълон қилган бу мақола “Янги йил “ҳазили”, ёки “Камолот”га ишонса бўладими?” деб номланади.

  

Мақола  ЎзбекистонКамолотёшлар ижтимоий ҳаракатининг Қашқадарё вилоят бўлими нашри саналганҚашқадарё ёшларигазетасининг бош муҳаррири Ихтиёр Умаров томонидан ёзилганлиги унинг ўзига нисбатан ишсиз қолиши таҳдиди билан якун топган ҳам.

 

Ўзига хос демократик Ўзбекистонда сиёсий партиялар борми, жамғармаларми, ҳаттоки турли номлар остида фаолият юрғизадиган сиёсий ҳаракатларми, буларнинг барчаси турли тадбирлар ўтказиб, ҳар хил совринлар тарқатиш билан кишиларнинг диққат назарига тушишга ўрганган. Оч яшаётган мамлакат халқи учун эса айни шунинг ўзи муҳим саналади ҳам.

 

Ихтиёр Умаров мақоласида келтирилганига кўра, Ўзбекистонда иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш учун Ўзбекистон маданияти ва форуми  жамғармаси, ҳамдаКамолотижтимоий ёшлар ҳаракати Марказий кенгаши ҳамкорликда Келажак овози мега-танловини ўтказган. Мақола муаллифи айни мана шу танловнинг учинчи босқичида совринлар  ўзлаштириб юборилганлигига тўхталиб ўтади ва “Камолотга ишонса бўладими?” деган ҳақли саволни ҳам ўртага қўйган.

 

Мақоладан сатрлар келтирамиз: Яқинда Қарши шаҳридагиАтлантресторанида бўлиб ўтганЁшлар базмижуда юқори кайфиятда, байрамона руҳда ўтди. Бу фикрни унда иштирок этанлар таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, тадбирнинг энг ҳаяжонли дақиқаларидан бири – “Келажак овози” мега-танлови совриндор ва фаол ёшларни тақдирлаш бўлган. Қиматбаҳо совғалар -  рангли телевизорлар ўз эгаларига топширилган. Гулдурос қарсаклар, табриклар...  Афсуски бу қувончли дақиқалар узоққа чўзилмади. Тадбир сўнгида мукофотланганлар қуруқ қўл бўлиб ўз уйларига қайтишди.

 

Муаллиф ўз луқма мақоласда тадбирдан кўзланган мақсадларни ҳам келтириб ўтади. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Толиб Жўраевни бир ўқ билан беш қуённи урган овчига ҳам ўхшатади. Унинг келтирганига кўра, тадбир чиройли ўтган, совғалар топширилган, бу лаҳзалар вилоят телевидениясида намоиш этилган, энг муҳими, “катта”лар олдида “очко” олинган. “Боз устига рангли телевизор кимнинг уйига ярашмайди дейсиз?” - деб таҳлилини якунлайди муаллиф.

 

Тағин унинг ёзишича, танқидий мақола тайёрланиши жараёнида Толиб ЖўраевҚашқадарё ёшларигазетаси бош муҳарририга телефон қилиб, мақола ёзулгудек бўлса ташкилот ўз нашрини бекитишини ҳам маълум қилибти.

 

Газета тугатилдими, йўқми, бу ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Бироқ халқимизнинг ажойиб ибораси бор: катта арава қайси йўлдан юрса, кичиги ҳам шу йўлдан юради. Ўзбекистонча ислоҳатлар мева бермоқда. Унинг аччиқ мевасини эса шу мамлакат халқи ейди.

 

Тўлқин Қораев

Мустақил журналист, Бишкек шаҳри.    

 

        

 

 Gazetadan nusxa