Ўзбекистонда ёшлар

ташкилоти фаолият бошлади

 

 

 

Ўзбекистон ёшлар демoкратик ҳаракати деб номланаётган бу ҳаракат шу кунларда ўз аъзоларининг исмларини ошкор килмайди. Бунинг сабабини изоҳлаган ташкилотнинг Қашқадарё вилятидаги вакили  ҳаракат аъзолари ва уларнинг оила аъзоларининг хафсизлиги таъминлаш учун айни шу йўлни танлаганлар.

 

Андижон  воқеалари кўпчиликни бу давлат билан демократия “ўйинини” ўйнаб бўлмаслигини ва ҳар дамда ҳур фикрловчи кишилар хавф остида эканликларини уқдириб қўйган бўлсада, ёшлар орасида сиёсий қизиқишлар ортиб бормоқда. Ўзбекистон демократик ёшлар ҳаркатининг пайдо бўлиши ҳам айни мана шу фаолик мевасидир.

 

 Қарши шаҳридаги манбанинг маълум қилишича, мазкур ҳаракатга  Қаршидаги бир неча олий ва ўрта махсус ўв юртларининг талабалари, ҳамда ёш муллимлар ҳам қўшилганлар.

 

Айни вақтда, унинг сўзларига кўра, ҳаракатнинг бош мақсади кишиларни демократияга ўргатиш, уларнинг онгида янгича тафаккурнинг пайдо бўлишига кўмаклашишдн иборат. Ўз фаолият дастурлари ҳақида  қисқача маълумот юборган ҳаракат фаол қуйдагиларни маълум қилади.

 

1.  Ўзбкистонда демократик реформаларни тезлатиш.

2.  Давлат кўламидаги коррупцияга қарши курашиш.

3.  Ўзбекистонда иқтисодий кризиснинг олдини олиш ва дунё тажрибсидан келиб чиқган

     ҳолда янги дастурлар, лойиҳаларни ишлаб чиқиш.  

4.  Кадрлар масалалари (Бунга аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таъминлаш ҳам

     киради).

5.  Таълим тизимини реформа қилишга эришиш ва янги тизим лойиҳасини таклиф қилиш.

6.  Куч ишлатиш салоҳиятига зга тизимни қайта ташкил этиш. Улар фаолиятида

     қоунчилик асосларига риоя этилишига эриши.

7.  Сўз ва матбуот эркинлигини жорий этиш.    
8.   Аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъин этиш, ҳамда минимал турмуш даражасини

ўрта  даражагача кўтарилишига эриши.

9.   Стратегик хомашё ҳисобланган пахта ва ғаллани давлат монополиясидан чиқариш.

10.  Юқорида зикр этилган лойиҳаларга хорижлик ва маҳаллий юқори даражадаги

       мутахасисларни жалб этиш.

11. Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги тушган обрўсини тиклаш.

 

Янги тузилган ташкилот аъзолари шу кунларда ўз ҳаракат дастурларига эга бўлсаларда, турли таъқиб ва таъзйиқлардан эҳтиёт бўлиш мақсадида таъсис ҳужжатларини ўзлари билан олиб юришдан ҳам чўчимоқдалар. Ўзбекистон демократик ёшлар ҳаракати асосий мақсадини халқнинг онгини янгича, демократик  шарт шароитларга мослашга уринади.

 

-Кимдир бу халқни разолат боткоғидан олиб чиқиши керак-ку, келинг биз шунга

ҳаракат қилиб кўрамиз. Ошиб борса бизни отиб ташлашар, лекин бир нарсани унутмаслигимиз керак, шу жамиятда бизнинг фарзандларимиз яшайди. Мен уларнинг манқурт бўлишини хоҳламайман,  - деб ўз фикрини ҳам баён этади ўз исмининг ошкор қилинишини истамаган Қарши шаҳридан бўлган манба.

 

 Тўлқин Қораев

Мустақил журналист, Бишкек.