ЮСУФ ЖУМА

 

Кани она халкинг,

Дадахон Хасан?!

 

 

 

Тагин кундадасан бугзингдадир тиг

тагин кулларингга солинди кишан.

Заъфарон кеч куздай рангларинг сариг

Кани она халкинг, Дадахон Хасан?!

 

Сигинмадинг дея буюк кавмимга

Мени чикаргандинг  ёмонга--шумга.

Ох,  букун дардингни айтасан кимга

Кани она халкинг, Дадахон Хасан?!

 

Туйида куйласанг карсак чалади

Кора кунларингда кочиб колади.

Буюрса кулингга кишан солади,

Кани она халкинг, Дадахон Хасан?!

 

Узани куриган окмасми тулиб,

Гурурдан колган эл битади улиб.

Дубайга  кетдими фохиша булиб,

Кани она халкинг, Дадахон Хасан?!

 

Узининг дардини укмаган-- халкми?!

Андижон чикканда чикмаган -- халкми?!

Битта мустабидни йикмаган -- халкми?!

Кани она халкинг, Дадахон Хасан?!

 

Эркин Вохиддек шох тойидамикан,

Абдулла Орифдек пойидамикан.

Пойидан баландрок жойидамикан

Кани она халкинг, Дадахон Хасан?!

 

Кулаган Осмоннинг чакмогидирсан

Йикитилган тогнинг  булогидирсан.

Кирилган лашкарнинг байрогидирсан

Кани она халкинг, Дадахон Хасан?!

14.04.06.

www.uzbekcongress.org