Саҳифа муҳаррири,

Демократик Ўзбекистон Конгрессининг аъзоси

 

БАХТИЁР ҲАМРО


Phone: 998 (72) 226-52-52
     Fax: 998 (72) 226-52-50
mailto:
hamroev@rol.uz
          
hamroev@rambler.ru

 

 

Жиззах

САДОСИ

 

Oldingi safifalarga marhamat!

 

 

 

6-6-2006

 

«ЭРК» ва «Бирлик» лидерлари Мухаммад Солих ва Абдурахим Пулатовдан 10 та саволимга жавоб беришларини сурайман!

 

Ассалому-алайкум, хурматли Абдурахим Пулатов ва Мухаммад  Солих жаноблари!

 

Мен 16 йилдан бери бир мухолифатда бўлган шахс сифатида, Сизларга айрим саволлар бермокчиман ва бунга хакким бор деб хисоблайман, хамда бу саволлар буйича узимнинг хам фикрларимни бир йула билдирмокчиман.

 

Саволларим, Сизларга, мабода огир ботса олдиндан узр сурайман. Аслида булар фақат биргина менинг саволларим эмас, балки деярли ҳар куни кўпчиликдан эшитиб турадиганимиз саволлардир.

 

Саволларимни беришдан олдин бир нарсани алохида уктириб утмокчиман, яъни мен иккалангизни хам ватан мустакиллиги учун килган катта хизматларингизни тан оламан, инсон сифатида хурмат киламан!

 

Хатим чузилиб кетмаслиги учун, 10 та савол танладим, халос. Собик «Бирлик»чи булганлигим сабабли Абдурахим Пулатовга саволларим бир оз купрокдир.

 

1.Сизларнинг узаро келишмовчиликларингиз туфайли мухолифатнинг минглаб аъзолари ва тарафдорларингиз Сизлардан юз угирганликларини биласизларми?

 

-Бу саволга мисол келтиришга ўрин бўлмаса керак.

 

2.Булажак президентлик сайловида аллакачон ютказганликларингизни узингизда хис килаяпсизми?

 

-Аслдида, сайлов булмасдан туриб, аллакачон сайловда ютказдиларингиз. Буни мен куйидагича изохлайман лидер акалар. Бошка вилоятларни билмайману, лекин икки вилоят Самарканд ва Жиззахдаги ахволдан яхшигина хабардорман.

 

Жиззахда на «Бирлик», на «Эрк» аъзолари колган. Куз олдингизга келтиринг, ахир. Бир катта вилоятда аъзоларингиздан хеч ким йук. Жиззахда факат оз сонли (30 га якин) хукук химоячилари ва иккита мустакил журналист колган, халос.

 

Самаркандни оладиган булсак, у ердаги  «Бирлик»чи,  «Эрк»чи лидерларидан хатто 3-4 таси бир ерга туплана олмаяпти.

 

«Бирлик»нинг охирги Марказий Кенгашининг йигилиши хам кворум булмаганлиги сабабли утказилмади. Йигилишга бор йуги 4 киши етиб келган, халос.

 

Айланай акалар, Узбекистондаги кайси кучларингиз билан ва бошка кимлар оркали бу сайловда катнашмокчисизлар ва галаба килмокчисизлар? Ахир иккала вилоятда деярли 1,5 миллиондан ортик сайловчи бор.

 

3.Сизлар бош булган партиялар аллакачон тарихимизнинг бир кичик булагига айланганлигини биласизларми?

 

-Сизлар ватанни тарк этганингиздан бошлабок, Сизлар рахбарлик килган ташкилотларнинг килган тарихий ишлари Узбекистоннинг тарихига кичик бир сахифа булиб кирганлиги маълум булиб колган эди.  Сизлар ва бошка кузга куринган мухолифат лидерлар Узбекистонни тарк этмаганда эди, Узбекситондаги хозирги диктаторлик режими бундай узок умр курмаган булур эди. Лидерликга хакикий даъвогар булган халк кахрамони Узбекистонни хеч качон ташлаб чикиб кетмаслиги керак эди. Шулар катори Сизлар хам.

 

Тарихдан маълумки, Жанубий Африка Республикаси халкининг буюк кахрамони Нельсон Мандела адашмасам 28 йил камокхоналарда ётган. Не-не азобларни курган инсон булган.  Нельсон Манделада хам Сизлар каби ваттани тарк этиш имконияти булган. Аммо Африка халкининг бу буюк кахрамони ваттани тарк этмаган. Курашни уз ватани ичида давом эттирган. Охир-окибат Нельсон Мандела ЖАР Президенти булиб сайланган. Бундай мисоллар тарихда жуда купдир.

 

4.13-14 йилдан бери ватандан ташкарида яшаб, Узбекистондаги хакикий ахволдан канчалик узингизни хабардорман деб хисоблайсиз?

 

-Иккингиз хам Узбекистондаги хакикий ахволдан хабордор эмассизлар. Мана шундан келиб чикиб иккалангиз хам куплаб хатоларга йул куймокдасизлар. Ахир 15 йилга яқин вакт утиб кетди. Бутунлай бошка ёш авлод етишиб чикди. Сизларни деярли билишмайди ва тугридан-тугри кабул килишмайди. Якинда биз шу масалда, хукук химоячилари Жиззах буйлаб суров утказишни бошладик. Жавобини албатта эълон киламиз ва Сизларга хам жунатамиз.

 

5.Сизларнинг ташкилотларингизга аъзо булган ва хукумат томонидан улдирилган,  камалиб кетган лидерлар ва оддий аъзоларнинг оилавий  ахволидан хабар олгансизларми?

 

-Йук! Сизлар хабар олмагансизлар. Хабар олишни билмайсизлар хам, хаёлларингизга хам келтирмагансизлар. Бунга мисоллар жуда купдир. Иккитагина мисол келтира колай. Шахид кетган дустимиз Шоврук Рузимуродовнинг оилавий ахволидан ким хабар олаяпти. Хеч ким. Карши шахридан дустим Тулкин Караев гувох, Шаврукни камокга олишдан олдин хол-ахвол сурагани борган. Борса дустимиз Шаврук хатто мехмоннинг олдига нон хам куя олмаган. Шу холига карамасдан, Шоврук бировдан карз олиб, Тулкин Караев билан бирга Сариосиё туманидаги халкнинг, хукумат томонидан мажбуран кучирилгани хакида маълумот олиб келиб бутун дунёга таркатди. Бу хабарни илиб олиб, «Бирлик» хам бошка ташкилотлар хам роса шов-шув кутаришди. Аслида Шаврукнинг улимига биз хам сабабчимиз, шу катори мен хам. Шаврукга ухшаган халк кахрамонларимизнинг ахволидан вактида хабар олмаганлигимиз, куллаб – куватламаганлигимиз туфайли улдиришди.

 

Иккинчи мисол;  Бирликчи ва «Эзгулик» жамиятининг Зомин туман булими раиси Улугбек Каттабаев камалиб кетганига 2 йил тулаяпти. Карши шахрида ётибти. Унинг оиласидан, купол ҳам булса айтай, шунча вакт утибдики ит хам хабар олгани йук. Ташкилот томонидан тайинланган адвокат, булиб утган судга хатто катнашмади хам. Холбуки, бу адвокат акамизга бир элчихона томонидан жараг-жараг пул берилган эди. Каттабоев камалганидан сунг, унинг хотини адвокатга бераман деб бисотидаги охирги эчкисини хам сотди ва хонавайрон булди. 

 

Яна бир мисол. Мамадали Маҳмудов ва Мурод Жўраев масаласи. Уларнинг оиласидан хабар олиш бир томонда турсин, Муҳамамад Солиҳ ва бошқалар уларни қамоқдан чиқармасликка ҳаракат қилмоқдасизлар. Мсалан, Мурод Жўраев ҳатто судда ҳам мен “Ерк” азоси эмас, деганига қарамасдан уни ҳалигача “Ерк” азоси дейсизлар, Мамадали Маҳмудовнин эса ишониб ёзган шахсий хатларини эълон қилиб, қамоқдан чиқмаслигини таъминлаб қўйдингизлар.

 

Бундай мисоллар жуда кўп.

 

6.Якинлашиб келаётган президентлик сайловидан кейин ютказсаларингиз истеъфога чикасизларми?

 

-Хаммага кундек равшанки, сайловда ютказган лидерлар истеъфога кетади. Сизларнинг хозирги сайлов олдидан тутаётган позицияларингиздан келиб чикадиган булсак, мен амин булдимки, президентлик сайлови утгандан сунг хам истеъфога чикмайсизлар.  

 

 

7.Ёмгирдан кейин чиккан кузикориндай купайиб кетган мухолифат кучларига (уларни куч деб хисобласак) муносабатингиз кандай?

 

-Узи бошлик, узи уринбосар, узи аъзо булиб, ёки бор йуги 2 та аъзоси булган ташкилотлар тузилиб, ёки сизлар тарафдан туздирилиб,  мен хам мухолифатчиман деганлар купайиб кетди ва окибатда мухолифатнинг салохияти кучсизланди.

 

8.Узларингизни дахолик касалига чалинган деб хисоблайсизми?

 

-Мен уйлайман, Сизлар дахолик касилга чалингансизлар.

 

 

 9.Уз хатоларингизни тан оласизларми?

 

-Сизларнинг иккалангиз килган чикишларингиз, нуткларингиз ва  ёзган асарларингизга назар солсак, килган катта хатоларингиз хакида деярли лом-лим демайсизлар. Сизларнинг хатоларингиз нималарда куринади?

 

Анализ килиб курсам, Узбекистондаги халкнинг куплаб нарозилик чикишларида иккала ташкилотнинг хам иштироки йуклигини курамиз. Тугрида, иккала ташкилотнинг таъсир доираси булмагандан сунг каердан хам иштрок этсин. Узбекистондаги иккала партиянинг олиб борган ишларига назар солсак, иккала партия хам уз фаолиятини кураш стратегиясини, хамда уз-узини химоя килиш стратегиясини ишлаб чикмасдан харакат килганликлари куриниб колади.

 

Узбекистондаги вокелар жараёнига карасак, Тошкент шахрида «Эрк» чилар ташкил килган айрим тадбирларни хисобга олмаганда, иштрок этиш у ёкда турсин, кайтанга бу жараёнга Абдурахим ака куллаб - куватлайдаиган «Эзгулик»чилар бу жараёнларга халакит беришга харакат килдилар.

 

Ёзганларим курук булмаслиги учун, Тошкентдан эмас, Жиззахда булиб утган вокеалардан мисол келтираман: 2001-2005 йиллар Жиззах алохида регионга айланган эди. Куплаб ахолининг тартибсиз чикишлари руй берган эди. 2004-2005 йилларда эса биргина Жиззахда 200 га якин хукук химоячиси фаолият курсатаётган эди.

 

Хукук химоячилари куплаб пикетлар, куча юришлар ва бошка тадбирлар утказдилар. Бу тадбирларга олдинига махаллий «Эзгулик»чилар кушилган эди. Аммо, Абдурахим аканинг буйругидан келиб чикибми, Васила Иноятова буйруги билан Жиззахлик «Эзгулик»чилар бу тадбирларга катнашишга рухсат этилмади ва ажралиб чикиб кетдилар. Хулласи, тепадаги лидерларнинг Узбекситондаги демократик кучларини парчалашга мулжалланган касаллиги Жиззахга хам етиб келди. Жиззахда хам булиниш руй берди.

 

Умуман Жиззахдаги бу жараёнлар хакида биргина  «Бирлик» сайтига 2000-2002 йиллар мабойнида 312 та блок хабарлар жунатган эдим. Демокчиманки, Абдурахим ака Жиззахдаги барча жараёнлар хакида хабардор эди. Умуман, на Абдурахим Пулатов, на Мухаммад Солих Жиззах алохида регионга айланганганлигига этибор килишмади. Лидерларга хос харакат килишмади. Бу ердаги лидерлар эса тажрибасизликлар ва хукуматнинг каттик тазйиклари туфайли мана бугун нима ахволга тушиб утирибди. Мана икки лидернинг биргина катта хатоларидан.  

 

 10.Бир-бирингизга тош отишдан тухтайсизларми, йукми?

 

 

Жиззахлик хукук химоячиси, «Эрк» тарафдори, Мухаммад Солихнинг куплаб шеъърларини ёддан биладиган рахматлик Пулат Пардаев улимидан 4 кун олдин, яъни 2004 йил 18 декабрь куни «Бахтиёр уларга айтинг, тош отишни тухтатишсин. Тоза жонимизга тегди-ку бу лидерлар. Канака халкмиз узи, билмай колдим»  дея каттик нолиган эди.

 

Мен билан хат ёзишаётган мухолифатчиларнинг деярли барчаси, айникса, кейинги булажак сайлов олдидан авж олган тош отишлардан, ташкилотлар лидерларининг узаро низолардан  каттик газабга келганликларини билдиришмокда.

 

«Кар эшитганини, кур ушлаганини куймас экан» деганларидек «Бирлик» сайтида «53-54» гурухи ва бошка куплаб номдаги тошлар 100 марталаб кайта – кайта ёзилиб отилаётганлигини куриб куплаб мухолифатчилар «Хой барака топкурлар, бирлашсаларинг булмайдими?»,  «Бу сайлов олди курашими, ёки бир-бирини гажишми?» дея газабга келмокдалар. Айни шаклда Муҳаммад Солиҳнинг тарафдориман дея уни аллақачон президентимиз деб элон қилган кишиларнинг ёмғирдан кейин болалаган сайтларида Пўлатовга ва мухолифатнинг Солиҳни қўлламаган лидерларига отилаётган тошлар қачон тўхтайди деб сўрашмоқда.

 

Бугунга қадар оддий инсонларнинг саволларига жавоб беришни ўзига эп билмаётган икки собиқ лидеримиздан  ушбу саволларимга жавоб оламан деб,

хурматлар ила, Сизларга АЛЛОХ дан согликлар тилаб

Жиззахдан мухолифтачи Бахтиёр Хамраев.

 

5 июнь 2006 йил.

Жиззах шахри. Заргарлик махалласи.

 

 

1-6-2006

Узбекистондаги Президент сайловлари олдидан – бирлашайлик!

 

Узбекистон мухолифатининг бутун дунёдаги  намоёндаларига

  Жиззахдан МУРОЖААТ.

 

Узбекистон  «Президент сайлови» деб номланган катта сиёсий жараёнга тобора якинлашмокда. Маълумки, амалдаги хокимият узига мухолиф булган кучларнинг бу мухим тадбирда катнашишини хохламайди ва бунинг учун куплаб чоралар курмокда.

Узбекистон хукумати шу пайтгача мухолифатчиларни тан олмаган.

Уларнинг сиёсий фаоллиги узлари учун канчалик кимматга тушишини сезган хокимият эгалари бир пайтлар мухолифларини мамлакатдан қувғин этган, ҳайдаб чикарган эди.

Энди эса, навбатдаги сайлов олдидан мамлакат ичидаги мухолифатчилар сохта айбловлар билан камалмокда, калтакланмокда ва яшаётган жойларидан бадарға килинмокда.

Биз Жиззахлик мухолифатчилар, Узбекистон такдирига бефарк булмаган хар бир ватандошимизга, у Америкадами, ёки Европадами, бир чакирик билан мурожаат киламиз: Узбекистондаги Президент сайловлари олдидан – бирлашайлик!

 

Адолатсизликлар туфайли камокхоналарда азоб чекаётган юртдошларимиз хакки,

Таълим олиш урнига, далада пахта тераётган ёшларимиз хакки,

Камконликдан азоб чекаётган хотин-кизларимиз хакки,

Етишмовчилик ва чорасизликдан уз жонларига касд килаётган ватандошларимиз хакки,

Узга юртларда мардикор булиб сарсон – саргардон юрган миллионлаб узбеклар хакки,

 

БИРЛАШАЙЛИК!

 

Хозир бир - биримиз билан аразлашадиган, тумтайишадиган вакт эмас! Узбекистоннинг бугуни ва келажаги хал булаётган бир пайтда, гина-кудратларни унутайлик! Президент сайлови кунларида хар биримиз узимизнинг катъий сузимизни айтайлик!

Вакт кутиб турмайди! Якинлашиб келаётган сайлов олдидан амалга оширадиган ишлар эса, жуда куп. Навбатдаги Президент сайлови олдидан, умуммухолифат кучларнинг вакиллари албатта учрашишлари керак. Бу учрашувда мамлакат ичидан  бир муносиб номзод курсатиб, уни мустакил номзод сифатида руйхатдан утказиш хакида фикрлашиб олишлари шарт деб хисоблаймиз. Мамлакат ичидан бир номзод кўрсатишга рози бўлиш нафақат мухолифатнинг бирлашувига йўл очади, балки орзу қилинган истиқболнинг йўлига чиқишимизни ҳам бошлаб беради. Бу имкониятни бой бермайлик!

Биз, Жиззахлик мухолифатчилар, шунингдек, мамлакат ичидаги мухолифат кучлариниг таркоклигидан ташвишда эканлигимизни ва агар улар бирлашмасалар, демократик ислохотларни амалга ошириб булмаслигини билдирамиз.

Узбекистон ташкарисидаги мухолифатчилар! Ватан такдири йулида, ораларингиздаги низоларни тухтатинг! Акс холда, имконият бой берилса, тарих сизни хам, бизни хам кечирмайди!

Ушбу мурожаатимизга қўшилганлардан уни имзолаб бошқаларга ҳам тарқатишлари ва уни сайтларда эълон қилишларини сўраймиз. Бу эса бизнинг тарих олдида юзимиз оқ бўладими ёки қора бўлиб қоладими, кўрсатадиган кўзгу бўлади.

 

 

Бахтиёр Хамраев – Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Жиззах вилоят булими раиси;

Уктам Пардаев – Узбекистон Инсон Хукуклари Мустакил ташкилоти Жиззах вилоят  булими раиси;

Зиёдулла Раззоков – Шахс Хукукларини химоя килиш Халкаро ташкилоти Жиззах вилоят булими раиси;

Улугбек Хайдаров – Мустакил журналист.

Мамаражаб Назаров – Инсон Хукуклари Халкаро Жамияти “Узбекистон Секцияси” аъзоси Мамаражаб Назаров;

Мамир Азимов – Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Жиззах туман булими раиси;

Жамшид Каримов – Мустакил журналист.

 

 

31 май 2006 йил. Жиззах шахри.

 

 

29-Май, 2006 йил

 

Сессиядан сунг

 

"Пашшалар шохи буйругидан"

 

"Фукороларимга сессия  буладиган бинога киришни такиклайман ва сессия биноси ичини хавфли зона деб элон киламан.Куп курбонлар эвазига аникланишича у ерга кириб колган фукороларимиз  нутиклар давомида ухлаб колишмокда ва зерикиб утирган депутатлар томонидан осонлик билан ушлаб улдирилмокда "

 

- Уф, худога шукур, утказдик бу сессияни хам. Сен, узимизни хонани тайёрла, бир  дам оламан….Йук хеч ким керак эмас узинг закускага у бу тайёрлаб, бозор килиб куй. Аммо елкамдан тог тушгандай булдида. Саккиз йилдан бери энди биринчи бор хотиржам булдим. Бупти, бор, харакатингни кил… Ха..а... шу стол яратишингга койилманда, кулинг гулда узи, утир узинг хам 100-100 дан куйчи! Бупти, курган кечирганимизни ёмони шундай булсин. Уф, хм.. памидорга хам анча таъм кириб колибди. Хуш, сессиядалигимда бу ерда канака янгиликлар булди? Яхши, яхши … Анаву шоирча-чи, кисиб колдми? Шунака дегин майли парво килма. Куй. Бупти, Уша гап.Айёрлик килмай тагигача ич. Уф-х. казини бари-бир Тошкенда яхши тайёрлайдида. Хуш, яна канака янгиликлар бор… Менга кара, бу иктисодий янгиликларингни статуправленияга берасан, тушиндингми? Менга ким нима дейди, ким  кимни гийбат килади, ким-кимни ёмон куради - шуларни айт, хе хуккиз… Ха-а, яхши, бупти. Куйчи яна 100-100 дан куйчи.

 

Анаву шоирни нимага ёмон куришимни биласанми? У гирт коммунист, интелигент. Э, мен ундака коммунист булмаганман. Унакалар умуман канака яшашни билмайди, яна акл ургатмокчи булади. Уз фахмича аклли-аклли нарсаларни ёзади, хат, ёзсанг ёзавер, укиган укийверсин, менга тикиштирганига улайми? Уни устига сайловда курсатган ишини кара. Галварс, берганда олиб, урганда кочмайсанми?  Уйлаганки, овоза килиб юборсам булди деб. Шу фаросати билан депутатликни даъво килганига улайми! Мана, сен нима килган булардинг? Ха балли. Чунки сен интелигинт эмассан. Кандидат наук булсанг хам ахмок эмассан, калланг бор, каерда нима гапиришни биласан, куй.

 

Биласанми, дунёда асосий нарса нима?… Ахмоксанда. Пулни туалет очиб хам топавериш мумкин. Биринчи уринда куч хокимият… Йук хуккиз, бой одам кучли булавермайди, лекин хокимиятга эга булган одам хохлаган пайтда пул топиши мумкин… Дунёда, гарбда, Акшда… Сен узи каерда яшайсан? Узбекистондами? Шу Узбекистондаги шароитга караб иш куриш керак-да хуккизим. Бошка давлатларда халки бойларга, урта  холларга камбагалларга  булинади. Демак одамлар бойлар каторига утишига харакат килади, тугрими? Узбекистондачи? Гирт ахмоксан, шунча укитган билан хеч нарсани тушунмайсан. Узбекистонда халк бой камбагалга эмас, амалдорлари-ю подчиненнийларга булинади, тушиндингми? Демак сен анаву фирмачларга ухшаб, бойиб кетаман, ишлаб пул топаман деб харакат килсанг ахмок буласан. Амалга интилиш керак, тушиндингми, амалга! Шунда уша фермачлардан, 100-200 тасидан 5% олсанг … Амалга эришишда биринчи кадам… волич. Ха балли, калланг бир-бир ишлаб колади - суянчик булиши. А... суянчик булиши у-н нима килиш керак?... Хе хуккизим, хамманинг хам менга ухшаган кариндоши булавермайди. Биринчи уринда каерда нима дейиш, каерда жим туришни билиш керак, кейин олиниши-ю беришни билиш керак. Яна баъзи нарсалар бор, сен хали уларга тайёр эмассан. Хей, тамоклар какраб кетди-ку, куй. Хуп уша гап, олдик.

 

Уф-х. Менга кара, яна бир нарса, ичишни хам билиш керак. Ахволингни кара,башаранг бузариб, кузларинг биё-биё булиб кетибди… Ха, гапинг тугри менга етишганча анча бор. Ол, ич. Биласанми, яна битта нарсани билиб куй. Хужайинни нима деганига эмас, нима демокчилигига тушиниш керак. Уни ичи булиш керак, юрагини топиш керак, тушиндингми? Вой буй, тилинг калтираб коптику, гапни эшитаяпсанми, тушинаяпсанми узи? Мени маст булишим кийин, биласан, биласанми? Билсанг нима деётган эдим? Ха балли, хужийин нима деётгани эмас, нима демокчилигини билиш керак. Мана, эсингдами, 3-4 йил олдин, отохон нима деб юбордилар? Хе,эсингдан ургилдим, журналистлар хакида-да. Э йук, ундан олдин, эсингдами, "журналистни танкиди учун эртасига кувгин килган амалдор урни билан хайирлашаверсин" деб юбордиларку, Ха ушанда. Сан ушанда нимани тушундинг? Ха-ха-ха, тушунмаганинг шу-да. Отахон "эртасигаёк" дедилар тушиндингми? Ха балли, эртасига эмас, бирор хафта, бирон ой утказиб уша журналистни пачогини чикариб юборавер, кейин эртасига эмас. Ха бакраймай ул, башарангга караб кулгим кистайди. Аммо лекин, хакикатдан хам отангга тан бериш керак, калла нихоятда уткирда.

 

Ху, эсингда борми, Бирлик деганлари канака гуруллаб юрганди. Хаммамиз ич-ичимизга кириб, пилдир-пис булиб кетдик. Тамом хокимият кулдан, расво булди деб сукишдан бошкага ярамай колдик. У -чи? Битта юриш билан хам хаммамизни яна бирлаштирди, анавиларни эса иккига ажратиб шунака уриштириб куйдики, халигача ярашолмайди. Ха-ха-ха, у-бу дейилади-ю, вес бошкада. Юртбоши Тайсон булса, улар енгил вазиндаги боксчилар. Буюк сиёсатчи. Бупти, куй, майли, узинг бу сафар ичмасанг хам булади. Вой маладес, энди одам булишингга ишонаман. Бошингга беш, куй узингга кел, закускага бир упиб куяй. Уф-х Маладес. Нима деяётгандим? Ха юртбошимизни калласи уткир. Мана, Фидокорларни узлари туздилар, купчилик ана кетди, анави мухолифатда демократман деб юрганлар булса бу сиёсий уйин, сайловларда рол уйнаб бериш учун фидокор тузилди деди, Лекин президентимизнинг хакикий максадини ким  билди? Хеч ким!  Лекин сен хозир хам билмайсан, бунака ишларни тушунадиган булишингга анча бор. Максадлари нима эди? Максад, хукизим давлатимизда порахурлик купайиб кетди, ислохотлар булмаяпти, демократия ундай булаяпти, бундай булаяпти деб гунгиллаб юрганларни хисобга олиш, туплаш эди. Хаммаси бир партияга йигилди, бакир-чакир килишга йул куйиб бердилар, кейин булса ширага ёпишган пашшаларни стакан билан ёпиб куйгандик хоп этиб устига "Ватан тараккиётини ёпиб куйдилар". Ана энди стаканни тагида гункиллайверсин, тушундингми? Аммо лекин шу кузларингни бакрайиб колганини курсам рохат киламанда, шунинг учун хукизим дейманда.

 

Куй…а, кайси иш тинчидими дейсан? Ха, отахон ухшатиб биттани тепдилар, вей нимага кузингни лук киласан-а, тургин, урнингдан тур, тур, энди тескарига бурил, мана шундака килиб биттани тепдилар, тур, кузингни мултиратб карайсанми, мен факат канака тепганларини курсатдим, онамни анча безовта килиб куйдилар… онамдан сукдилар хуккиз нимага тушунмайсан. Хуп отахон, киблагохимиз деб туравердим. Кечирдилар. Яна кузингни лук киласан-а. Ахмоксанда барибир- Отахонни кетига тепгани, онангни суккани-бу яхши кургани. Аммо лекин бу галварс интеллигент анча конимни буздида, Узига овоза килиб юборсам булдида, енгиб оламан деб уйлаганда… Ха, сурайверчи.

 

Ие, менга кара, сени кимдай булса хам аклинг ишлайдими узи. Хе институтда ишламай ул. Шунака ахмокни кулида укиган студент канака одам буларди, а? Нима деяётганингни узинг тушунасанми, а? Ахир матбуот эркинлиги, хусусий мулк дегани нима дегани, биласанми? Э бунака ислохотингдан ургилдим? Эртага булмаса бир ойдан сунг бирор журналист этагини кайириб бетингга ёпиб, кетингни очиб ташлайди-ку, ахволинг канакалиги узингга маълум булса. Сени узинг билан тухтаса-ку майли, улар чегарани билармиди. Сен кулингдан келган ишни кил, куй, шунга ярайсан халос. Аклинг етмаган ишга аралашма. Шунчаки суровдим, шунчаки суровдим. Одам узи хам каллани озгина ишлатиши керакда, бупти тумшугингни осилтирма. Кетдик, ол. Уф-х, яна потхалимлик киласан, закускани бурнимга тикиб юбормагин. Манга кара, сенга битта гап, шу эркин матбуот деган гапни хеч ишлатма, хупми, эшитсам нервим кузийди бунака гап минбарда гапирилади, каттадан урган сен бу нарса факат анаву демократларга керак холос. Уларнинг хиралиги. Бир жойини беркитсанг бошка жойдан гапиради. Анаву овозларни тула эгаллаб олган. Яхшиямки халкимиз унака овозларни купам эшитавермайди.

 

Якинда битта махмадона икки пуллик килди. Нима эмуш, мухолифатни йукотиб нотугри килинган эмиш, демократик мухолифатга йул куйиб бериш керак эмиш. бир ухшатиб сукай дедиму, хай дедим. Индамай утиравермай дедим-да, бу мухолифатинг кушхонанинг серкаси, куй подани кушханага бошлаб кириб, иккинчи четидан узи чикиб кетади, четда эса кассобга колаверади десам нима деди дегин! Майли, халк-ку куй подаси, мухолифат серка булсин унда кассоб ким булади, хукуматимизми, юртбошимизми дейди-я. Ха тилинг кесилгур. Туйхонада булмаганимда бир пастда тилингни калта килиб куяр эдимку-я. Эй хуккиз нимага хихиллайсан? Сен ифлос узинг хам шу кушхонада без туриб булса хам тирикчилигингни утказиб юрибсан-ку! Аммо лекин, тан бериш керак, гапни жуда олди.

 

Кел яна биттадан куйчи. Босиб куй. Аммо лекин юртбошимиз барибир гений. Мана Россия билан алокани тиклаб олди. Путин хам заб вактида келди-да. Путин зур: Мана, бир паста даговорни килиб кетди. Анигини билмадиму, Узбекистонда килт этган нотинчлик булса рус кушини кириб келадиган булди чамамда. Э, бу экстремест деганларга жуда кучимиз етади. Вахобийлар, хизбу тахрирлар хеч нарса эмас, йукотиш учун бахонани улар узи топиб бериб туради. Бошткентдаги ишлардан яна бирортасини килиб, яна 3-4 тасини гарровга олса, анову Тохир деганлари яна радиода бир икки ковун туширса булди. Халкдан куркиш керак, халкдан. Яна сабир килиб, чидаб юриб - юриб, бир кутарилса оёгимиз осмондан келади юртбошимиз шуларни хаммасини куриб, хисоб-китоб килиб иш килдида… Э мустакиллик дейсана, одамлар узи Путинни Фаргоналик экан СССР кайта тузуларкан деб суйиниб юрибдику мустакиллик эмиша. Лекин бир томондан чаток хам булади. Урисларни орасида нон емаслар куп. Эсимда бор, Москвадан комиссия келса то тинчитиб кайтариб жунатгунча хужайинни она сути огзидан келар эди.

 

Куй, э-э-й, ерга тукаяпсанку. Бу ёкка бер бутилкани. Бу ерда булса………. Хотиржам деёлмасанг, бу кора халк ана кутарилади мана кутарилади, деб ич-ичингни еб юрсанг, урис келиб куткаришга улгурадими йукми худо билади, балки атайин бизни йукотишлишимизга йул куйиб бериб келин келар. Улардан хамма нарсани кутса булади. Катта-ку пилт этиб кочиб колади, булган ишларга биз жавоб беришимизга тугри келиб колмаса эди. Баъзида топганим узи етади деб шарт этиб бирор жойга кочиб юборгим келиб коладию, уйланиб коламан. Бу СНБ дегани аслида КГБ ни узи, аслида уша СССР КГБ си хали хам тирик, СНБ хали хам ушани бир булаги. Ерни тагидан булса хам топиб олади. Э-эх. кани, куй-чи, эй учиб колибсанку хукизим. Майли, бу хам узингни фойданг.

Мен учиб колганим йук эди. Баъзан кераксиз нарсага гувох булиб колиш хам хавфли. Нима дейсиз!

 

Уста Собитхон. Наманган – Жиззах.

 

 

28 May, 2006

“Сайловга номзодини қўйган кучлар   сайлов олди курашини бошлабок, бу курашда ютказганликлари маълум булиб колди”

 

 

«Жиззах Хукук Химоячилари Ассоциацияси» нинг навбатдан ташкари йигилиши

 

ҚАТНАШДИЛАР:

 

Уктам Пардаев – Узбекистон Инсон Хукуклари Мустакил ташкилоти Жиззах вилоят  булими раиси;

Зиёдулла Раззоков – Шахс Хукукларини химоя килиш Халкаро ташкилоти Жиззах вилоят булими раиси;

Бахтиёр Хамраев – Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Жиззах вилоят булими раиси;

Мамаражаб Назаров – Узбекистон Инсон Хукуклари «Эзгулик» Жамияти Жиззах вилоят булими вазифасини вактинча бажариб турувчи раиси;

Мамир Азимов – Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Жиззах туман булими раиси.

Улугбек Хайдаров – Мустакил журналист.

 

Кун тартибидаги масалалар:

Ассоциация фаолиятини янада ривожлантириш;

Андижон хунрезезлигига бир йил тулиши муносабати билан Жиззах вилоятида вужудга келган сиёсий ва иктисодий ахвол мухакомаси;

Узбекистон ичида ва ташкарида фаолият курсатаётган мухолифатчиларга МУРОЖААТ кобул килиш;

 

Йигилишни, кун тартибига куйилган умум масалалар буйича Ассоциация рахабари Бахтиёр Хамраев куйидагиларни айтди:

 

«Хурматли сафдошларим, азизларим! Сизларни янада биргаликда куриб турганимдан хурсандман. Бир-биримизни бор йуги икки кун олдин учрашганимизга карамасдан нега бундай сузлар билан бошлаяпман. Узларингиз яхши биласиз, хозирда, Жиззах вилоятида, умуман Узбекистон буйлаб фаолият олиб бораётган хукук химоячиларига ва мухолифатчиларга нисбатан тазйиклар хар хил усулларда давом этмокда. Хозирги кунга келиб хар бир хукук химоячисининг хар бир кадами куч салохиятига эга булган ташкилотларнинг ходимлари томонидан очикдан – очик кузатишга утилиб, хаммамизни узлуксиз босим остида саклашда давом этгаётганлигини узингиз бошингиздан утказмокдасиз. Куч ишлатар органлар ходимлари без-бетларча яшаб турган уйларимизгача хеч бир сабасиз бостириб киришмокда. Узокга бормайин, Мамаражаб Назаровни шу йилнинг 23 май куни хеч бир сабабсиз вактинчалик хибсга олишди. Яхшиямки бирданига хаммамиз оёкга турганимиз туфайлигина озод килинди.

 

Айникса, 13 май Андижон хунрезлигидан кейин кайтадан бошланиб кетган хукук химоячиларини камокга олишлар, калтаклаб кетишлар, куплаб хукук химоячиларининг уйига махаллий хокимият томонидан юборилган 70-80 нафар одамлар боскинчиларча уйларига бостириб киришлар мана бир йил утганига карамасдан давом этмокда. Бу, биз учун ута огир булган бир йил мабойнида Жиззах вилоятидан икки сафдошимиз Улугбек Каттабоев («Эзгулик» жамиятидан) ва Насим Исоковларга(УИХЖ) нисбатан турли уйдирмалар кулланилиб камалиб кетишди. Мамаражаб Назаров узи тугилиб усган юрти Самарканд вилоятига суругун килинди. Бундан ташкари хозирги кунга келиб куплаб хукук химоячилари устидан жиноий ишлар очилган ва сурок килинмокдалар.

 

Хурматли дустларим, шунча тазйикларга карамасдан мени хурсанд килгани, Жиззах вилоятида фаолият курсатаётган хукук химоячилари бир тан - бир жон булиб эзгулик учун ишларини давом этираётганлигидир. Рахмат Сизларга! Сизларга узимнинг миннатдорчилигимни билдираман!

 

Энг асосийси дустларим, яна кайтараман энг асосийси ташкилотларимизнинг узакларини саклаб колганимиз ута кувонарлидир.  Бунданда кувонарлиси, шунчалик булаётган тазйикларга карамасдан хукук химоячилари томонидан  50 га якин ута мухим булган мониторинглар ва суровлар утказдилар. У.Пардаев ва З.Разаков бошлик ташкилотлар ишинга койил колса булади. Бу ташкилотларимиз куплаб узларига тушаган аризаларни ижобий хал килишга эришдилар.

 

Сафдошлар, энди вилоятда махалла кумитари раислари ва уринбосарларини сайлаш буйича утаётган вайлавлар хакида,  узларингиз билган ва кузатаётган сайловлар хакида тухталсам. Сайлавлар,  хар доимгидай сайлов конунларига амал килинмаган холда утмокда. Сайловда факат махаллий хокимият томонидан куйилган номзодлар «ютиб» чикмокдалар. Бизда етарлича фактлар етарлидир, яъни бу масалада 3 та мониторинг утказдик ва якинда эълон киламиз.

 

Дустлар, вилоятнинг иктисодий ахволи хакида хам кискача тухталиб утсам. Айнан хозирги вактга келиб вилоятнинг иктисодий ахволи огир ахволда. Вилоятдаги барча кархоналар тухтаб колган ва талон-тарож килинган. Мустакилликдан кейинги ташкил этилган 28 та кушма кархоналардан факат 2 таси бир амаллаб ишдаб турибти. Энг фажиа шундан ибратки, завод ва фабрикаларни еб тугатган махаллий бошарувида ишлайдиган хокиму туралар ва жиноий гурухлар энди талон-тарож килишни вилоятнинг аграр секторига утишган. Бунда асосан фермер хужаликлар хар хил усуллар билан очикдан-очик талон-тарож килинмокда. Окибатда вилоят иктисодияти ута огир ахволга тушиб колганлигига анча йиллар булди. Зуравонликга асосланган бошкарув натижасида вилоятда ишсизлик, колган вилоятларга караганда энг юкори даражада турибти.

 

Юкорида айтганимларимдан келиб чикиб Ассоциацияга аъзо булган ташкилотлар ишини кайтадан куриб чикиш, вужудга келган вазиятдан келиб чиккан холда уз-узимизни химоя килиш стратегиямизни хам кайтадан куриб чикишимиз керак. Биринчи галда, биз хамиша ишимизни мувофиклаштириб олиб боришимиз керак ва хар доимгидай ишимизни биргаликда олиб боришни янада давом эттиришимиз керак.

 

Дустлар, хозирги ута огир вазиятдан келиб чиккан холда уз - узидан мухим савол юзага чикади, яъни «Энди нима килмок керак?» Саволга жавоб топишимиз керак?. Албатда биргина бу йигилишда «Энди нима килмок керак?» деган бу масалани хал килиб булмайд».

 

Йигилганлар юкоридаги куйилган масалалар ва маъруза буйича уз фикр мулохазаларини билдирдилар.

 

Зиёдулла Раззоков: «Хукук химоячилари бир нарсада хак булишлари керак, яъни, хар кандай тазйикларга карамасдан, мавжуд конунлар доирасида хамда ташкилотларимиз Низоми асосида, хукуклари поймол этилган фукароларнинг хукукларини тиклашда кулимиздан келганча ёрдам беришда давом этишимиз керак. Куп холатларда биз мавжуд конунлардан етарлича фойдалана олмаймиз, бундан фойдаланган амалдорлар конунларни ёки четлаб утмокдалар, ёки уларни узларига мослаб олмокдалар. Бизларга тушаётган аризаларнинг аксариятида, амалдорларнинг ана шундай конунбузарликларини куриш мумкин. Менинг бир таклифим бор, бу таклифимни вилоятдаги хукук химоячиларнинг анчадан бери уйлантириб келаяпти. Бу жуда мухим масаладир. Жиззахлик хукук химоячилари Узбекистонда вазият кандай булишидан каттий назар Жиззахлик хукук химоячилари Узбекистонни ташлаб чикиб кетмаслик масаласи. Келинг дустларим, мен, шу масала буйича бир мурожаат кобул килишни таклиф киламан».

 

Мустакил журналист Улугбек Хайдаров шундай фикр билдирди: «Бахтиёр Хамраевнинг сузларида жон бор. Албатта, Андижон фожеасидан кейинги бир йил эркин фикрловчи хар бир инсон учун ута огир кечди. Куп нарса йукотдик, дустлармиз ватанни ташлаб кетишга мажбур булишди, бу ерда колганлар эса турли босим ва тайзикларга дучор булишди ва булишмокда. Куни кеча Мамаражаб акага килинган хуруж эса, махаллий хукумдорлар хали хам бизларга карши тиш кайраб юрганликларини курсатмокда. Дархакикат, бундан кейин нима килмок керак? Бу саволга мен – Бирлашиш, жипслашиш керак деб жавоб берган булардим. Хар кандай игво ва галамисликларга карамасдан шундай пайтда бир биримизни кувватлаб, бир ёкадан бош чикарсак, хаммаси яхши булади. Булинганни бури ер дейишади. Улар бизни булиб юбориб, хар биримизга эгалик килишмокчи, бунга йул куймаслик керак. Таклифни куллаб куватлайман».

 

Бахтиёр Хамраев: «Зиядулла Разаковнинг таклифини мен хам куллаб куватлайман. Мени, умуман купчиликни, куп йиллардан бери бир холат кийнайди. Мана биз вилоятда мухолифат аъзолари хар доим биргаликда иш олиб борамиз,  огир кунларда биргамиз. Аммо биздан юкори ташкилотларимиз лидерлари, яъни мамлакат ичкарисидагилар хам малакатдан чикиб кетганлар хам мана 16 йил утибдики бирлашиш у ёкда турсин, факат бир-бирига тош отиш билан аворадир. Йиллар давомида давом этаётган бундай холат ута ачинарлидир».

 

Уктам Пардаев: «Биз шунча вактдан бери биргаликда иш олиб боришимиздан хурсандман. Хамшихатлигимизни янада кучайтиришимиз керак. Килган мониторингларимизни бир жойга жамлашда оксоклик сезилмокда. Биринчи навбатда мухим материалларни анализ килиш ва биринчи навбатда махаллий органларга етказиш ОАВ ва дунё жамоатчилигига етказиш бир оз кечикаяпти. Жиззахлик хукук химоячиларининг мухолифатчиларга Мурожжат буйича таклифга кушиламан».

 

Мамаражаб Назаров: «Хозирги вазият олдингига караганда бошкачарок. Шундан келиб чикиб, биз жуда эхтиёт булмогимиз лозимдир. Тошкилотларимизга тушган аризаларга этибор беришимиз керак. Сизлардан илтимос килардим, шахслар уртасидаги низоларга кушилмаслик ва аризаларини олмаслик, факат хукумат томонидан хукуклари паймол этилганларга ёрдам бериш, яъни хукумат олдига муаммони кундаланг куйииш».

 

Мамир Азимов: «Мамаражаб Назаров айтгандай вазият жуда калтис. Хар биримиз бошимиздан эрта индин нима утади билмаймиз. Бу бошкача тазйиклар 2007 йилда утказиладиган Президентлик сайловлари билан боглик деб хисоблайман. Бутун мухолифатчиларга мурожжат буйича таклифга кушиламан».

 

Бахтиёр Хамраев: «Биринчи навбатда малакат ичкарисидаги мухолифат кучлар бир платформага бирлашиб ишни бошламас экан хеч нарсага эришиб булмаслиги кундек равшан. Мамлакат ташкарисидаги мухолифат кучларининг бирлашиш масаласида ахволи хаммага маълум булиб колди. Бирлашмай туриб кандай сайлов олди курашларига киришганига хайрон коласиз. Шундан келиб чикиб 2007 йилда утадиган Президентлик сайлов масаласида улар кечикишди. Менинг фикримча, улар (сайловга номзодини куйган кучлар – «Бирлик» ва «Эрк») сайлов олди курашини бошлабок, бу курашда ютказганликлари маълум булиб колди».

 

Зиёдулло Разаков ва Мамир Аъзимовлар Мурожаат матнини тайёрлаб, кейинги йигишда тасдиклаб ва  1 июнгача ОАВ ларига таркатишни таклиф килишди.

Йигилишда катнашган ташкилот рахбарлари ва аъзолари Мурожжатни бир овоздан куллаб куватладилар.

Йигилишда бошка масалалар мухакома килинди ва айрим режалар ишлаб чикилди.

 

Бахтиёр Хамраев –

Жиззах Хукук Химоячилари Ассоциацияси раиси.

 

26 май 2006 йил. Жиззах шахри.

 

27 Май, 2006

 

Ассалому алайкум Жахонгир ака! Тошкентга иш билан борганимда наманганлик Уста Собит бир мактуб ёзиб, неча йиллардан буён Жаҳонгир Муҳаммадга етказа олмаяпман деб айтгандилар. Бугун у киши ҳам Ғарбда, аммо мактублари менда қолган, шул сабаб ёзганларини компютерга кучириб Сизга юбораяпман, чунки мактуб мазмунан бугун ҳам долзарб. Хурмат билан Бахтиёр Ҳамро.

 

Клиникадан мактуб

 

         

 Ассалому-алайкум Жахонгир ака!

       

Сизга ёзишдан максадим, биринчидан Сизга ва Сиз оркали барча таниш билишларга клиникамиз ахлидан катта саломлар етказиш, шу б-н бирга клиникамиздаги янгилик, узгаришлар ва бошкалар хакидаги Сизга сузлаб, кунглимни очиш.

 

Хайрон булганингиз табиий, кандай клиникадан хат келаяпти деб. Лекин клиникамиз ва клиникамиз асосчиси буюк профессоримиз дунёда шу кадар машхурки, бир огиз ишора б-н гап кайси клиникада хакида кетаёганини тушиниб олишингизга иймоним комил. Клиникамиз ва биз, даволанувчиларни дунёга айни шу буюк профессоримизни танийдилар. Бошланишданок буюк профессоримиз бизларга ташхисни "эркин хаётда яшашга тайёр эмаслар, мустакил фикрлай олмайдиганлар, хаёт денгизида сузишни билмайдиганлар" шундай аник ишонч билан куйдиларки, килиникамизни шундай усталик билан ташкил этдиларки, бошкаларнинг томоша килиб туришдан узга иложи колмади. Хозирда айтишларича фалон профессорнинг клиникаси дейилса дунё танир экан.

 

Жохонгир ака, мен ана шу клиникадан узингиз айтганингиздай объектив ахборот етказмокчиман. Мана якин 10 йиллардан бери буюк профессоримиз бизни уз ёрдамчилари, санитарлари ёрдамида эркин хаётда яшашни, мустакил фикрлашни, хаёт денгизида сузишни ургатмокдалар.Бу йулда бизлар улкан, жахоншумул ютукларга эришдик.Мана, илгари фикрларимиз таркок, бир-биримизни тушуниш учун тортишиб хам кетар эдик.Хозирда эса профессоримиздек мустакил, эркин фикрлашни шундай урганиб олдик-ки, профессоримиз клиниканинг бош корпусидан туриб "онангни" десалар, 12 та корпусдаги барчамиз "ва уз уйинги узинг асра" дея оламиз. Айтгандай, клиникамизда 12 корпус бор. Энг яхши корпус 1-чи бош корпус хисобланади. Бу ерда буюк профессоримиз, у кишининг энг якин ёрдамчилари хам яшаб ижод этишади. Айтишларича бу ерда яхширок дейишади, бу ерда озик овкатни купрок беришар, дор-дармонларни камрок ишлатишар экан. Шу сабабли факат даволанувчиларгина эмас, хатто ёрдамчилар, санитарлар хам шу бош корпусга келиб олишга интилишади. Лекин бу хаммага хам насиб килавермайди. Бош корпус санитарлари корпусни айланиб юриб, ёшларни аниклашади ва уларни ёки уз корпусларига кайтариб юборишади (хар бир кишида кайси корпус, кайси палатага тегишлигимиз хакида хужжат бор) ёки 12-корпусдаги (баъзан бошка корпуслардаги) алохида интенсив даволаш палаталарига жунатишади.

 

Биз барчамиз узимизнинг буюк профессориимзни жон дилдан севамиз, у буюк зот хакида кушиклар тукиймиз, у буюк алломанинг айтганлари ва деганларини ёд оламиз. Ёд олишимиз осон булиши учун, у буюк зот айтган гапларини палаталаримиз атрофига, койкамиз атрофига ёзиб куйганмиз. Айникса ёшларимиз кандай укишга кирганларидан катъий назар, профессоримиздек мустакил фикрлашни урганганлари хакида хам синовлар топширадилар. Профессоримиз билан бир каторда биз у буюк зотнинг ёрдамчилари, санитарларни хам жуда хурмат киламиз, чунки айни шулар профессоримизнинг ёрдамчиларидир, биз турли фикрларни айтиб, бир-биримиз билан урушиб колмаслигимиз, хаётимизнинг тинч тотув утишида уларнинг хизматлари катта. Санитарлар профессоримизга даволанувчиларнинг ахволини кузатишда, даволаниш даражасини ва дори-дармон укол ва бошка даволаниш чораларини белгилашда ёрдам беришади, касаллик даражасига ташхис куйишади. Айтишим керак, санитарларимиз хам хакикий профессионаллар, улар куйган ташхис аник. Агар "профессоримиздек мустакил фикр юритолмайди, эркин хаётда яшаш клиникамиз ва профессоримиз у-н хавф тугдиради" деб ташхиси куйилдими, бу албатта исботланади ва бундай касаллар 12- корпусдаги 47- палатага - интинсив усулда даволашга жунатилади. (Айтишларича, у ерда турли уколлар, масаж усуллари ва бошкалар ишлатилар экан).

 

Клиникамизда, купчиликнинг фикрича биз жаннатда яшагандай яшаётган эканмиз. Чин дилдан айтаман, мен хам бу фикрга кушиламан. Клиникамиз секуёш, табиати ажойиб, у ерга хасса тиксанг кукаради. Купчилик хозирданок умуман ишламайди, лекин ишонаман агар профессоримиз шу тарика даволаб бошкариб турсалар, албатта, колганлар хам ишламай ялло килиб уйнаб юрадиган пайт келади. Бу жаннат эмасми? Яна ухшашлик томони - хозирда клиникамизда купчилик даволанувчилар учун асосий озик бу жаннатдан чиккан таъом - нон хисобланади. Лекин биз бу таъомни хам борган сари камрок тановул килиб бораяпмизки, якин орада клиникамиз хуснини жаннатдек клиникамиз хуснини бузиб турган, эркаклар учун алохида аёллар учун алохида "булмачаларга" эга булган кичкина хоналарга хожат колмайди, хожатхоналар керак булмай колади. Албатта, чукур таъсуф билан тан олишим керак-ки, шундайлар хам топиладики, улар янада купрок еб, купрок ичиб юришлари мумкин. Лекин бу барибир кичкина хоналарни йукотишга моъне булмади деб уйлайман. Сабаби уларга хеч качон кичкина хоналар керак булган эмас, касаллар устига бушанишга урганиб колишган. Ижозатингиз билан яна профессоримизга кайтсам. У буюк зот бир хамкасблари фикрини каттик танкид килдилар, менимча бу жуда адолатли танкид булди. Уша хамкасиблари "сузишни ургатмокчи булсанг шу одамни итариб юбор" деганмиш. Шафкатсизликни каранг мана, узимиздан мисол. Сувга итариб юбормай хам бизни анча сузишга ургатиб куйдилар-ку ахир. Хар холда хаёт денгизида ёки дарёсида булмаса хам, хаёт бассийнида сузишни урганиб олдик. Баъзи бир ботирроклар калла хам ташлаяпти. Энди 10 йил булай дебди, яна 10-15 йилдан сунг сув хам куйиб беришар бассейинга. Ана унда, куркмасдан, чукиб кетмасдан чумилаверамиз.

 

Бизнинг профессоримиздек мустакил, эркин фикрлашдаги ютукларимизни, чумилишни сувсиз хам урганиб олаётганимизни куралмаётган, хасад килаётганлар хам топилаяпти орамизда, объектив ахборот ваъдаси сабаб шуларни хам ёзишим крак деб уйлайман. Шундай кишилар, баъзан грухлар ва тан олиш керак корпуслар борки, улар хаммамиз учун кадрли булиб колган буюк зот профессориимзни диккат килиб куяптилар, турли миш-мишлар таркатаяптилар. Шулардан бири эмишки, бизнинг профессоримиздан хам буюкрок профессор 50 йиллар олдин утган эмиш, унинг клиникаси бизникидан 20-30 баробар, даволанувчилар сони 10-15 баробар куп булган эмиш, даволаш корпуслари куп булганлигидан "архипелаг" деб ном олган эмиш ва х.к. Бизнинг профессор унинг шогирди ундан урганган эмиш. Иймоним комилки, бу айни уша хасаддан ёнаётган, куролмаётганлар томонидан бизнинг буюк профессоримизни обрусини тукиш учун, ул зотдан хам буюк зот булган деган маънода, профессоримиз узлари хам айтганларидай, бундайлар орамизда хали хам топилиб турибди. Пана-пасткам жойларда писиб олишган. Лекин санитарларимиз гайрат билан уларни кидириб топаяптилар. (Жаннатдек клиникамизда энг куп ишлаётганлар хам айни шу санитарлар. Энг огир,кийин вазифалар уларга юклатилган).

 

Яна бир кийинчиликни айтиб утмасам булмас деб уйлайман, баъзан туппа-тузук, профессоримиздек мустакил, эркин фикрлашни урганиб олганларнинг хам касали кайта хураж килиб колаяпти, аникланишича, бунга сабаб клиникамиздан четга чикиб келиш, баъзан эса орпусдан-корпусга келар экан. Шу сабабли-ми, хозирда клиникамизда корпусдан-корпусга ва чикиб кетиш йулларида санитарлар айникса касалларга эътибор беришади, агар шубха пайдо булса бундай касал албатта чукур текширувдан утади. Шундайлар хам топилаяптики хеч кандай рухсатсиз клиникамиз худудидан чикиб кетиб, каерларгадир дайдиб, (ишонасизми,баъзилар хатто шу йул билан хажга борган) келиб колади. Инсоф билан айтинг, клиниканинг ташкил килинишига касал сифатида даволанишга рози булганидан кейин тартибга буйсиниши керак-ми? Шу сабабли бундайларнинг 12-корпусдаги алохада палаталарга юборилиши таъбий эмасми?

 

Албатта бу кайгули хол, клиникамизда хали хам хасадгуй, куролмайдиганлар хар-хил мустакил булмаган, эркин булмаган фикрлар билан куриниб колишади, лекин айни номустакил фикрларни уларни узлари фош этишади ва албатта санитарлар томонидан ташхис куйилиб, даволаш чоралари курилади.

 

Мен, клиникамиздаги хаёт факат ютукдангина иборат демокчи эмасман, профессоримиз хам узлари айтиб утдилар, камчиликларимиз бор. Шундай камчиликларимиздан бири санитарларимиз  корпусдан- корпусга, корпусдан палатага, йуге, палатадан корпусга утказиш учун, ташхисни узгартириш ва бошкалар учун пора олишаяпти. Улар нафакат касаллардан, балки бир-бирларидан хам пора олишар эмиш. Яна айтишларича, хозир клиникамизда хар 5 кишидан бири ёки санитар, санитар ёрдамчиси-кузатувчи эмиш. Шу сабабли ташхисимиз узгариб колмаслиги учун турли булган-булмаган гапларни, мияга келиб колган фикрларни гапиравермаймиз. Албатта, бу узимизга фойда факат профессоримиздек мустакил ва эркин фикр юритишимизга ёрдам беради ва санитарларга порага пулни каердан топиш ташфишидан куткаради.

 

Лекин Жахонгир ака, эскиларнинг "синган ва чиккандан бошка касаллар юкиши мумкин" деган гапида жон бор шекилли-да, чунки санитарлариимз 12-корпус алохида палаталарга даволанишга юборилган касалларнинг оила аъзолари баъзан эса узок кариндошларини хам текширишганда уларнинг хам купчилиги алохида даволанишга мухтожлигини аниклашмокда ва улар хам уша корпус, лекин бошка палатага жунатилаяпти.

 

Яна бир кузатишим чамамда биз билан муомалада булаверганларидан хатто профессоримизда хам баъзан шу касаллик белгилари куриниб колаяпти, яъни 3-4 йил аввал мустакил, эркин булмаган фикри учун даволанишга жунатилганларнинг фикрини гапириб юбораяптилар.

Айтинг-айтинг, санитарлар профессоримизни хам даволанишга жунатишмаса эди.

 

P.S. Жахонгир ака, бу хатимни санитарларга курсатмасангиз хозирча 62-палатада буш жойлар бор экан.

 

Уста Собитхон. Наманган. 2001 йил.

 

 

24 May, 2006 yil

 

Хукук химоячиларига нисбатан хужумлар давом этмокда

 

23 май соат 11-40 ларда Инсон Хукуклари Халкаро Жамияти “Узбекистон Секцияси” аъзоси Мамаражаб Назаров Жиззах шахар ИИБ га карашли Йул Потруль Хизмати ходимларидан томонидан хибсга олиниб ва «Кук бозор» бозор участка булимида тулик тинтув килиниб хамда сурок килинди.

 

М.Назаров Жиззах вилоят Хукук Химоячилар Ассоциацияси бошлиги Бахтиёр Хамраевга уз аризасида куйидагиларни билдиради: «Мен хозиргача Андижон фожиасидан кейин уз уйимдан (1 июнь 2005 йил) хайдалган хукук химоячисиман. Самарканд ва Жиззах орасида сарсон саргардонман. Жиззах Саънат лицейида укиган ва хозирда лицейдан хайдалган фарзандаларим муаммолари буйича Жиззах шахрига 23 май куни Самарканд вилояти Кушробот тумани Урганжи кишлогидан фарзандим (Нулуфар Ражаб Назар кизи) билан келдим».  Соат 11-30 ларда Жиззах шахрининг «Кук бозор» бозорида фарзандимга оёк кийими олиб бермокчи булиб турганимда икки наъмолум аёллар бирданига «Сен, мендан пул олиб кочиб юрибсан» дея ташландилар. Бутун бозор буйлаб туполон кутаришди. Участа пунктига олиб борилдим. Участка пунктида Жиззах шахар ИИБ га карашли Йул Потрул Хизмати ходимларидан катта лейтинант Саъдулла ва унинг шериги томонидан «Тинтув килишга хукукларинг йук!» деб билдиришимга карамасдан роса тинтув килишди. Хатто кизимнинг нарсаларини хам тинтув килишди. Бунданда ёмони, икки миршаб куз унгида, икки аёл менга хужум килиб дуппослаб, куйлагимни йиртиб ва кул телефонимни юлиб олишларигача боришди. Миршаблар бемалол бунга куйиб беришди. Шундан кейин Жиззах шахар ИИБ га олиб боришди ва Жиззах шахар ИИБ бошлик уринбосари Олишбой Гуломов олдига олиб боришди. Аёллардан биридан ариза ёздириб олишди. Аёл бошлик уринбосарига хам бакириб «Биз Абай байбулотов(«Эзгулик» жамиятининг Жиззах вилояти буйича собик раиси)  билан келишилган холда Жиззах вилоят ИИБ га ариза берганмиз. Шу ташкилотнинг Хайрулла исмли ходими Назаровга нисбатан жиноий иш очган. Бу кидирувда. Нега Назаровни камамайсанлар» деди. Бу сузларни эшитган бошлик уринбосари Олишбой Гуломов «Камокга олиш учун асос кани ва буни сендан сурамаймиз. Шикоятингиз булса Фукаролик судига мурожаат килинг» дея хонасидан чикариб юборди. Хонадан чикишдан олдин аёл менга мурожаат килиб «Сени Жиззах худудида ушлаб олсак улдирамиз. Бари-бир сени куймаймиз» дея бошлик уринбосари хонасини тарк этди. Бу аёлнинг узига бунчалик ишонч билан килган харакатларида жон бор деб хисоблайман. Чунки, куч ишлатар ташкилотларнинг барига ишлар булиб берилган, яъни Жиззах вилоятида фаолият курсатаётган хукук химоячиларини назорат килишликни алохида, алохида олиб борилади. Мамаражаб Назаров. 23 май 2006 йил Жиззах шахри. Соат 16-30. имзо.».

 

Мамаражаб Назаровнинг хибсга олинганидан хабар топган Жиззахлик хукук химоячилари яшин тезлигида оёкга туришди. Биринчи булиб Жиззах шахар ИИБга Уктам Пардаев (Мустакил Инсон Хукуклари Жамияти Жиззах вилоят булими раиси) етиб борди. Колган хукук химоячилар мурожаат ва бошка усуллар ила харакат килдилар. Окибатда М.Назаров 23 май соат 15-10 ларда, яъни хибсга олинганидан 3,5 соат утмасдан озод килинди.

 

Бахтиёр Хамраев,  Жиззах Хукук Химоячилари Ассоциацияси раиси. 23 май Жиззах шахри.

 

 

 

Номи йук хикоя

 

Беморнинг оёклари муздек булиб колган, пульси зурга сезиларли, куз корачиклари таъсирга эътиборсиз эди. Беморни текшираётган врач (ёшгина) “мунча итни жонидан хам каттик экан бу вовчикни (вахоббий демокчи) жони, утган навбатчилигимдан буён шу ахволда-я, буни жони аллохигига хам керакмас шекилли” минггиллар экан, беморда бир кучаниш, лабларида бар харакат сезгандек булди. Бироз кузатиб тургач, елкасини кисиб куйдида палатадан чикди.

 

 

Келдингми кизим…. Ассалом, балли кизим, аклли кизим. Багримга боса олмасам хам армоним колмади, куриб колдим….. Каттикрок чакиришга кучим етмади-да. Узингча сен кела олмасанг, жуда хам согиндим кизим, ойингни, акаларингни, бувингни хам согиндим, лекин сен ёлгиз эрка кизимсан, сени купрок согинаман. Ойингни, акангни, курганимга 6 ой булди, сен билан 2 ой аввал худди шундай учрашувдик. Согликларинг яхшими? Бувинг, ойинг, акаларинг хам саломат юришибдими? Ойингни ёзишича укишинг яхши экан, купайтириш жадвалини хам ёдлаб олибсан, 8 карра 7 неча булади?…Баракалла, мен хам купайтиришни худди сендек 2 синфдалигимдан билар эдим, лекин 8 карра 7 ти  56 булиши эсимдан чикиб колаверарди, сен яхширок биларкансан….Ойинг хам айтувди кизим, сени мактабда вахоббийни кизи, вовкани кизи деб эрмак килишибди, бир укитувчинг мажлис чоги мени ямонлаб гапирибди, сен йиглаб чикиб кетибсан. Бунака гаплардан юкори юр, эътибор килма. Ахир улар вахоббий, вовка деса вовка булиб колмайсан, ёмон деса ёмон булиб колмайсан, тугрими?… Баракалла…..йук кизим, мен чиндан хам вахоббий эмас, бир мумин бандаман, Ахир нашани-ку куявер, сигарет чекканимни курганмисан? У топилган наша каердан келиб колди? Патронларчи? Нима, мен бу патронларни оловга ташлаб пакиллатиб утирармидим, нимага саклайман? Ха кизим, худога солдим, худо топмас жой йук. Мени куявер, сен укишни бушаштирма. Балки врач буларсан, олима буларсан. Куролганимда канийди……

 

Энди кизим, сен кичкина булсанг хам акилллисан, узинг хам тушиниб турибсан касаллигимни, касалим огирлигини, духтирлар карамаётганини, анави кириб-чикиб кетган врач даволовчи врачим булади. Айтишларича касаллар сутканинг кайси даврида купрок улишини кузатиб, илмий иш ёзмокчи экан. Шу сабаб навбатчилик даврида бошка врачлар каби ухламайди, огир касалларни айланиб, текшириб юради…. Ха кизим, бекитишни хожати йук, сен акилли кизсан, билишинг керак ахволим огир, Буни узинг хам тушиниб турибсан. Ахи шу сабабли куз ёшинг тухтамаяпти-ку….йук, хеч жойимда огрик йук, факат кулим, елкаларим жимирлаяпти, оёгимни сезмаяпман. Худога минг катла шукурки, сени куриш яна насиб этди. Афсус, ойингни, акаларингни, бувингни куролмайман шекилли. Шу сабабли уларга айтиб куй, мен хаммаларидан розиман, улар хам рози булишсин. Сендан хам розиман….. кизим, шу гапимни, “рози эканлар” деб бувингга, аянгга айтсанг, узлари тушунишади. Хаммаларинга худодан яхши амаллар, эзгулик, поклик тилайман, узидан бошкага мухтож килмасин. Сенга икбол, бахт, узок-умр, саломатлик берсин, доимо уз панохида асрасин. Бувингдан хабар