«ХАКИКАТ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ» ЭМИШ!

 

Прокурор Исматулло Йулдошевнинг якинда нашрдан чиккан асари шундай деб номланади.

 

Муаллиф Ушбу асарни тарихий публицистик кисса жанрига мувофик деб курсатиш баробарида утган йили май ойида содир этилган Андижон вокеаларининг юзага келиши, унинг иштирокчилари, сабаб ва окибатлари хакида хикоя килади.

 

Китобда муаллиф турли хил окимларнинг келиб чикиш илдизлари ва унинг максадларини баён килади.

 

Киссада И.Йулдошев Андижон вокеалари юзасидан республика прокуратураси тергов гурухи томонидан олиб борилган хужжатлардан фойдаланган.

 

Андижон вокеаларини шу тахлитда ёритган прокурор киссасини китобхонларга асл хакикат деб тавсия этади.

 

Вилоят нашрлари сахифаларида хам ушбу асарга юксак бахо берилган маколалар учрайди.

 

Журналист Г.Хасановнинг фикрича, кисса уз исботини топган аник хужжатлар асосида яратилган.

 

Назмда калам тебратадиган каламкашлардан бирининг фикрига кура, И.Йулдошевнинг ушбу асари нафакат жанр жихатидан, балки мазмун жихатидан хам умуман талабга жавоб бермайди.

 

-Бундай замонасоз асарларнинг яратилишига янгилик деб карашнинг узи нотугри. Андижонда содир булган хунрезликларни бундай саёз ва яроксиз асарлар хаспушлолмайди,-дейди ижодкор субатдошимиз.-Бир кун келиб ҳақиқат билан юзма-юз қолиши аниқ бўлган бундай қўлбола қаламкашларга бу мамлакат ва бу миллатга хизмат қилишни истасангиз ҳеч бўлмаса ҳозирча жим туринг, ҳақиқат айтиладиган кун яқин қолди дегим келади..

КУРБОНЖОН.