САЙЛОВЛАР КИМГА КЕРАК?

 

Айни вактда Самарканда узини узи бошкариш органларига буладиган сайловлар жараёни якунланмокда. Маълумотларга кура, узини узи бошкариш органлари оксоколларининг 50 фоиздан купроги уз уринларига кайта сайланмокда.

 

Ушбу сайловлар жараёнида таргибот ишларига кумаклашиш учун укув юртларидан олимлар хам кенг равишда сафарбар этилган.Самарканд давлат чет тиллар институти доценти Хуршид Самибоевнинг таъкидлашича,  олимлар Самарканд туманидаги Дукчилар, Бузи, Хужа Ахрор ва Тайлок туманидаги Сочак, Милкиаёз, Сарбозор, Янги хаёт махаллаларида булишган. Улар махаллий ахолии Билан асосан, оксоколларни танлаш, йигилишларни тартибли утказиш тугрисида сухбатлашишган.

 

Х. Самибоевга кура, институт ректори Ш.Сафаров деярли хар куни таргиботчи олимлар иши Билан танишиш баробарида узи хам ахоли билан сухбатлар уюштиради.

 

Халк хужалигида куп йиллардан бери фаолият курсатиб келаётган Х.Жураеванинг билдиришича, бундай усул мутлако янгилик эмас.

 

-Сиёсий жараёнларда халкка машхур ва зиёли шахслар оркали таъсир курсатиш собик шуролар даврида кенг кулланилган,-дейди сухбатдошимиз.

 

Норасмий манбаларга кура, оксоколларнинг кайта сайланишидан энг аввало, давлат бошкарув органлари манфаатдорлар. Чунки бу оксоколлар хар жихатдан уларнинг «ишончини оклаган». Шу сабабли янгиларидан кура, аввалги оксоколлар давлаб бошкарув органлари учун маъкулрок.

 

Амалдаги конунларда махала раислари неча марта  сайланиши инобатга олинмагани хам уларга кул келмокда.

 

Баъзи холларда эса махала фукаролар йигини раислигига махала котиблари сайланмокда. Бундай холатни Пахтачи тумани Хакимкул махалласида кузатиш мумкин.

 

-2,5 йилда 1 марта утказиладиган бундай сайловлар аслида халк манфаатларидан кура купрок бошкарув органлари манфаатларини кузлайди,-деб фикрига хотима ясайди Х.Жураева.

КУРБОНЖОН.