Жаҳонгир Муҳаммад

 

 

Манфур усул

ёки

Файзнинг файзсиз китоби

 

Баҳодир Файзини яхши танийман. У Туркияда Зокир Али билан бирга уйимизга келганда, ош еб ўтирганда, “Абдураҳим Пўлатов мухолифатнинг отаси, Муҳаммад Солиҳ эса Хоразм масхарабозидегани учун унга танбеҳ бергандим. Қаранг-ки, у 360 даражага айланиб кетибди.

 

У Туркияда ўзбек лаҳчасида ёзиш у ёқда турсин, ҳатто гапиришни ҳам мош-гуручга айлантирган ва рус тилини эса билмас эди. Бу унинг айби эмас. Ҳа, рус тилини билмаслик айб эмас, балки она тилини билмаслик айбдир. 

 

Бугун унинг ўтган йили ўзбек тилида менга ёзган тўрт қаторли электрон мактубини очиб қарасам, 37 та хато қилган экан. Унинг номидан рус тилида чиққан “китоб”ни Хушев ўзбекчага таржима қилаётгани ҳам унинг она тилида икки жумлани эплай олмаслигига бир далил.

 

Бир пайтлар уни Америка овозида жамотчи мухбир сифатида ишлатамиз деб кўп азиятга қолганмиз. Афғонистондан келган ўзбек қардошларимиз унинг овозини эшитиб, ёзганини ўқий олмайЎзбекистондан келгансизлар-а”, деб роса масхара қилишган. Шундан кейин уни жамоатчи мухбиргаайлантиришучун кўп меҳнатим кетган, аммо натижа чиқмаган. Бўлмаса, бўлмас экан.

 

Ажаб,  ўз тилини ҳам,  рус тилини ҳам билмаган одам қандай қилиб, Ўзбек мухолифати ҳақидакитоб  ёзиб қолди?  Умуман битта мақола ёза олмайдиган одам-а!.. Бу ҳам айб эмас. Чунки ҳаммадан ҳам мақола ёзиш талаб этилмайди. Бунинг устига у ҳеч қанақа фан доктори ҳам эмас. Америкада барча фан докторларининг рўйхати эълон қилинишини билмаган кимсалар эса ундан фан докторини “ясашди”. Унинг ўзи ҳам, бунга ишонишни истаганлар ҳам, жумладан “Озодлик”ни шайтанат деб билган президентликка сохта номзоднинг сохта ишончли вакили Шуҳрат Бобожонов кабилар унинг фан докторлигини даъво қила бошладилар. Худди шу билан унинг унинг номидан ёзилганларга ва унга айттирилганларга бутун дунё ишонадигандек. Кўзингизни очинг, қўлингиздаги чўпни ташланг, ибтидоий жамоа даври ортда қолган!

 

Ҳар қандай қора ишнинг ортидан бир яхшилик келади, дейдилар. Шу воқеа боис “Мухолифат ҚОМУСИ” га қўл урилди ва мухолифатнинг инқирози ҳақида бебурд одамлар эмас, балки мухолифатчиларнинг ўзлари ёзганлари бир китобга жамланиб, инқирозларни таҳлил қилиш бошланди. Бу эса, ифлос сувни кўриб, қудуқ қазиб, тоза сув чиқариш ҳақида ўйлаган авлодларимизни ёдга солади.

 

Файзнинг файзсиз “китоби”да фақат Муҳаммад Солиҳгина билиши мумкин бўлган гаплар ва у ҳамда унинг яқинларидан чиққан уйдирмалар бижирлагани табийки у қандай қилиб тузоққа илингани ҳақида савол уйғотади. Бу “китоб”ни касал бўлиб қолганда юборилган минг доллар учун таржима қилиб бераётган кимсанинг айтиб юрган гапларига эътибор қилмасак ҳам,  Баҳодир Файзи бу “китоб”  учун олган “гонорар”дан қанча солиқ тўлади экан, деб савол бериш билан унга бугунга қадар ёмонликни раво кўрмаганимизни эслатиб қўймоқчиман. У  қайси бир қишлоқда эмас, қонунлар мамлакати Америкада яшаётганини унутмаслиги керак. Бу ерда телефон суҳбатларини ва қаердан, қачон, қанча пул келганини топишдан осон иш йўқ. Айниқса, солиқлар борасида уни юз йилда ҳам кечирмасликларини унутмасин! Қолаверса, унинг ёзиш услуби борасида тест қилдириб,  террорга бевосита алоқаси бўлганларни оқлаши ва бошқаларга бўҳтон ёғдириши билан жиноят кўчасига кириб қолганини ҳам эслатмоқчиман. Бугун унга жабр қилиш ниятим йўқ. Андишани қўрқоқликка йўяверса, бир кун жавобини беришига тўғри келади.

 

Ҳали ҳам кеч эмас, Баҳодирда зиғирдек баҳодирлик топилса, бу қуллиқ тузоғини бўйнидан олиб отади ва тавқи лаънатдан ҳамда бебурд одамлар қўлида кукла булиб қолишдан қутулади ва ажабмаски, шу билан тўғри йўлга қайтган инсонлар каби Худонинг ҳам ғаззабига учрамаса!

 

Унинг номидан чиқарилган “китоб”да негадир Солиҳнинг ҳам Тоҳир Йўлдош билан тушган расмлари эмас-да, бизники ажратиб берилган ва қайта-қайта нашр этилмоқда. Шунингдек, мен илгари бўҳтонлиги ҳақида “Қора китоб” дея раддия ёзганим “китоб”дан парчалар олиш билан каминани айблашга уринилган. Шу боис бундан беш йил олдин ёзилган қуйидаги сатрларни ўқиб, биздан ҳам фикр олишга қизиққанида унинг ҳақиқатдан ҳам тарафсизлиги ва китоб ёзганига ишонган бўлардим.

 

Хуллас, мана шу беш йил олдин ёзилган матнни ўқисангиз, Баҳодирнинг номидан чиққан “китоб” ҳам манфур усул маҳсули эканлигига қаноат ҳосил қиласиз.

 

 

БИР  РАСМ  АФСОНАСИ

 

 

 

"ЭРК" Веб саҳифасидан кўчирма:

 

"Ўзбек ҳукуматига ва мухолифатга саволлар

 

 Саволлар:

 

1. Нега Ўзбекистон ҳукумати бу суратни (Саҳифада 1995 йилда йилда олинган бир сурат берилган ва бу саволлар шу ҳақда-ЖМ) шу пайтгача эълон қилмаган? (Сурат Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматига яқин манбалардан олинган). Ахир худди шундай сурат асосида ЭРК Партияси раиси Муҳаммад Солиҳ суд қилиниб, 15 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинмадими? Ҳукумат қўлида шундай суратдан бошқа М.Солиҳнинг Исломий ҳаракат билан алоқадорлигини исботлайдиган ҳеч қандай далил йўқ эди-ку?

 

2.Яна бир муҳим савол: Нега МХХ(СНБ) бу суратни фақат энди "ишга солиш"га қарор берди?

 

Ёки бирон нарсанинг фурсати келдими? Ниманинг, кимнинг Фурсати келди?

 

Малумки, 1999 йил феврал воқеалари маҳкамасига чиқарилган "гувоҳ" Зайниддин Асқаров юқоридаги сурат "персонажлари"га қарши ҳам кўрсатма берди, аммо бу кўрсатмалар эълон қилинмади, бунинг сири нимада?

 

3.Ўзбекистон ҳукуматининг бундай икки хил ёндошиш усули остида нима ётибди - ўзи шундоқ ҳам парчаланган мухолифатни яна ҳам парчалаш режасими ёки бу ерда бундан ҳам жиддийроқ ниятлар яширилганми?

 

4. Сўнгги пайтларда "Америка овози" радиоси ўзбек бўлими, аниқроғи, унинг ходими Жаҳонгир Муҳаммад(Маматов) томонидан Ўзбекистон мухолифатига қарши кучайиб кетган пропагандани назарда тутиб, бу сохта мухолифатчиларни бошқариб турган Марказ Тошкентда жойлашмаганми, деган савол туғилмайдими?

 

5. Нега ҳеч кимнинг хаёлига "нима учун 8 йил давомида бу "мухолифатчи"лар номи Ўзбекистон матбуотида на яхши, на ёмон тарафдан лоақал бирон марта ҳам эсланмади-ю, бу давр мобайнида Муҳаммад Солиҳнинг номи тоталитар режим матбуоти ва телевидениесидан "халқ душмани" сифатида ҳеч тўхтамай қораланди," деган савол келмайди?

 

Бу ҳақда холис кузатувчилар шундай ёзади:

 

"1999 йил феврал ойининг 18-чи куни Тошкентда юз берган қайғули воқеалардан сўнг айнан сўз қўриқчилари экстремизмга қарши курашнинг йўл кўрсатувчиларига айландилар. Улар редаксияларга бу воқеалардан ғазабланган одамларнинг очиқ хат ва мақолаларини чоп этишни буюрардилар, агар одамлар ҳеч нарса ёзмасалар, улар журналистлардан ана шундай "муносабат"ларни тўқиб-бичиб ёзишни талаб қилардилар. Масалан, "Халқ сўзи" газетаси асосий "террорист" Муҳаммад Солиҳ ҳақида мақола чоп этди("у кўп хотинли, кўримсиз бир шоир ва портлашларнинг маЪнавий ташкилотчиси" қабилида) ва сензура ўша куниёқ рус тилида чиқадиган нашрлардан "муносабат" талаб қилди. Ва журналистлар қуйидаги қабилда "муносабат" тўқишга мажбур бўлишди: "Мен, кабел заводида ишлайдиган Вася Пупкин, ярамас Солиҳ ҳақида ўзбек тилида чоп этилган мақолани ўқидим ва бу ғайриинсонга ўзимнинг норозилигимни билдираман, у ҳеч ҳам шоир эмас..." Ва сўз назоратчилари мана шундай "линия" йил давомида ушлаб турилишини қаттиқ назорат қилиб туришади…

 

6. Воқеаларни кўриб турган ҳар қандай киши шундай деб савол беришга ҳақли: нега Муҳаммад Солиҳ ва унинг укаларинининг уйлари мусодара қилингани сингари бу сохта мухолифатчиларнинг  уйлари мусодара қилинмаган, нега уларнинг қариндошларидан биронтаси ҳам Муҳаммад Солиҳнинг қариндошлари сингари қамоққа олинмаган, қийноқларга солинмаган?

 

7.  8 йиллик умрини  фақат ЭРК Партиясига қарши тухмат қилиш, унинг обрусини тўкишга сарфлаган бу гуруҳни "Каримовга қарши Мухолифат" деб аташ мумкинми?

 

Ўзбек мухолифати йиллар давомида Ўзбекистон демократик кучларининг Бирлашган Жабҳасини   ташкил этишга уруниб келди,(энг сўнггиси 1992 йилда тузилган Демократик Форум эди), аммо бу бунга доим яна ўша "пўлатовалр" ҳалақит берди - улар муҳожиротда қандай "Миссия" ни адо этмоқда? Ва бу "Миссия" уларга кимлар тарафидан топширилган? 

 

Ченгиз Туран Туркистан-НЕТ, 04.04.2001".

 

 

 

"ЭРК"даги бу расм ва бир неча тилда(?)ги   саволлар  менга қаратилмагани ва мен мухолифат таркибида эмаслигим учун уни аввалига парвосиз қолдирдим. Аммо унинг ортидан юз берган воқелар бунга қайтишга ундади. 2001 йилнинг 17 Май куни бу хусусда ёзишига тўри келди.

 

 

 

ИҒВОГАРГА ЁЗИЛГАН МАКТУБ

 

   

 

Биз расмга тушган кунлар 1995 йил охири эди. Тоҳир Йўлдош билан аввал Абдураҳим Пўлатовнинг Истанбулнинг Кадикўй маҳалласидаги уйида учрашдик. У бир неча киши билан келди ва салом аликдан сўнг:

-Бир хонага ўтиб гаплашайлик,-деди.

Абдураҳим Пўлатовнинг болалари ухлайдиган хонага ўтдик. Икки қаватли каравотга суяниб ўтирган Тоҳир:

-Менга сиёсий қанот керак,- деди.- Армиям бор, аскарларим бор, фақат сиёсий бир куч бўлса бас, ҳукуматни унга олиб берамиз.

Биз узоқ гаплашдик. Мен:

-Толиблар бизга ҳеч қачон дўст бўлмайди,-дедим.-Агар улар Ўзбекистонга келсалар ва сиз уларнинг сафида бўлсангиз, биз Амударёнинг икки соҳилимиз!      

 

Абдураҳим Пўлатов ҳам Ўзбекистонда ислом давлати эмас, демократик давлат тузиш масаласида қарорли эканини айтди. Тоҳир кайфияти бузилиб хонадан чиқаркан, заҳарханда кулиб туриб, ярми ҳазил-ярми чин шаклида׃ "Сизлар коммунист бўлганларингча қолибсизлар",- деди.

 

Унинг ҳали Каримовни ўлдириш ҳақида гапи йўқ эди. Аммо Ислом давлати режаси унда пайдо бўла бошлаган эди. У биргалашиб курашайлик, деб атрофига одам тўплаётганди. 

 

У кетаётиб "Мен МС (Мадаминов Салай ва ёки Муҳаммад Солиҳ-ЖМ) билан кўришаман, кейин сизлар билан ҳам такрор  учрашаман", деди. Эртасига Тоҳирнинг Истанбулдаги вакили Зайниддин Асқаров телефон қилди ва Тоҳирнинг мен билан учрашмоқчи эканини айтди.

 

Зайниддин икки йил олдин Истанбулга келган ва ора-сира телефон қилиб турарди. У доим МС нинг ёнида бўлганини айтар ва унинг мендан жуда ҳам ранжиганини такрорларди.

 

Тоҳир билан эртаси куни кечқурун бизнинг уйимизнинг ёнида, бензин колонкаси олдида гаплашдик. Тоҳир уйга киришга вақтим йўқ, деса ҳам икки соат чамаси тортишдик. У менга катта пул эвазига ўзи билан Эронга боришимни ва Тожик мухолифатининг радиосида Ўзбекча эшитиришларга бош бўлишимни сўради. Мен унга ўзбек ўлароқ бир ватан фарзандларимиз, лекин, биз ғоявий жиҳатдан бошқа-бошқа одамлар эканлигимизни, қуролли йўл эмас, мақсадимиз, балки демократия эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим.

 

У кетаётиб׃ "Хато қилдингизлар, Муҳаммад Солиҳ сизларга қараганда анча яхши тушунар экан", деди. Мен ундан газетага интервю беришини сурадим. Ўшанда "Туркия" газетасида ишлардим. У рози бўлди ва эртасига учрашадиган бўлдик. У Абдураҳим Пўлатовга ҳам ваъда берган экан. Истанбул марказидаги Ёшлар уйида учрашдик. Расмга ўша ерда тушдик. Бошқа расмлар ҳам бор. Интервюдан кейин у МС билан учрашгани ва бизларга охирги марта бирга бўлиш таклифини қилаётганини айтди. Биз ўзбек сифатида бир-биримиз билан учрашиб, гаплашишимиз мумкинлиги, лекин ғояларимиз айри-айри қолишини такрор айтиб, хайрлашдик.

 

Зайниддин Асқаров олдин газетага  ҳам келиб турарди. Бирдан оёғини узди. Аммо ора-сира телефон қилиб, МС билан Эронга, Афғонистонга, Чеченистонга бориб келдик, деб айтарди ёки Тоҳирнинг Истанбулга келгани ҳақида ҳам шаъма қиларди. Мен унинг бундай услубини тушунмас ва МС нинг навбатдаги ўйини деб қўярдим. Аммо ўшанда МС нинг "Озодлик" радиосидаги бир чиқиши диққатимни тортди.

 

МС ваҳобийлар ҳақида гапириб, бу оқимнинг фазилатларига тўхталди ва сўнг толиблар бизга душман эмас, дўст эканлигини айтди. Абдурашид Дўстимни дўстим, деб келган МС бирданига унга ҳам қарши фикрлар билдирди. Мен кўпроқ туркчи, турончи ғоясига яқин бўлганим учун буни ҳазм қила олмадим.

 

Абдурашид Дўстим Анқарага келганида Абдураҳим Пўлатов билан ҳузурига бордик. У билан  "Туркия" газетасида катта суҳбатим, расм билан бирга босилган. Келгусида балки у ҳам "террорчи" деб топилиб қолса, далил қидирганларга буни олдиндан айтиб қуймоқчиман.

 

Кейинчалик "Радикал" газетасида Анвар Олтойли ва МС ҳақида туркум мақолалар чиққанда, МС ва Дўстим ораси нега бузуқ эканлигини тушундим.

 

Мақола "Йўқолган пуллар МҲП куръерида" деб номланган ва Туркиянинг энг машҳур газеталаридан бири бўлган “Радикал”да 1996 йил 17 декабр, сешанба куни босилиб чиққанди. Газетанинг ёзишича, Туркия ҳукумати Абдурашид Дўстимга Анвар Олтойли орқали 12 миллион доллар ёрдам юборган. Аммо пулнинг ҳаммаси Дўстимга бормаган. Олтойли қолган пулни МС га берганини айтган. Бу ишда Туркия ҳукуматида ишлаган Камол Южаорол (турмуш ўртоғи ўзбеклардан ва ўзи МС нинг дўсти. Булент Эжевитнинг МСнинг китобига ёзилган сўзбошисини ҳам шу одам уюштирганди) арачилик қилган экан.

 

Дарҳақиқат, шундан кейин мен баъзи саволларимга жавоб топгандай бўлдим. Туркияда яшаш осон эмас эди. Мен келганимдан кўп ўтмай,  газетада ишлай бошладим. Аммо бир оилани боқиш учун бу маош етмас эди. КОЧ университетида ўзбек тилидан дарс бера бошладим. Би-Би-Cи радосига мухбирлик қилдим. "Озодлик" билан ҳамкорлик қилдим. Шунда ҳам баъзан  қўл калталик қилган пайтлар бўлган. Аммо МС Истанбулнинг энг қимматбаҳо жойидан уй олган ва шоҳона ҳаёт кечирар, лекин ҳеч қаерда ишламас эди.  Китоб чиқариш учун ҳам пул керак эди. Газета учун ҳам, бошқа сарф-харажатлар учун ҳам...

 

Хуллас, газетадаги мақола кўп нарсани ойдинлаштирди. Бу пайтда ҳукумат алмашиб, пул берганлар ўрнига исломий РЕФАҚчилар келганди. Кечагина демократ бўлиб, юрган МС энди диндор бўлиб қолди. У намоз ўқишни бошлаш билан бирга Умрага ҳам бориб келсада баъзан "қиттай-қиттай" қилишни ҳам қўймас эди. Аммо пул масаласида текшир-текширлар бошлангани учун Туркия унга тор бўлиб қолди.

 

Майли, бу айри мавзу. Тоҳир масаласига қайтадиган бўлсак, Ўзбекистон ҳукумати МСни фақат битта расм учун айблаётгани йўқ. Унинг 1994 йилда қурол йўли билан давлат тўнтаришига ҳаракат қилгани сир эмас. Бу ҳақда к&