АҚШ
Конгрессида
бугун
Ўзбек мухолифатига қизиқиш -
0
га тенг!
Маълумки, 26 июл куни АҚШнинг қисқача номи Хельсинки Комиссияси бўлган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Коммиссияси (Хелсинки Акти юзасидан учун тузилган мустақил бошқарма)да “Ўзбекистон: ўзгаришлар бўладими?” мавзусида фикр алмашув бўлди. Аслида тингловлар ўтказадиган бу комиссия Ўзбекистонга қолганда масалани брифинг, яни фикр алмашув тарзида қўйишининг ўзиёқ жиддий сигнал эди.
Брифингда
“Бирлик”
Партиясининг
раиси Абдураҳим
Пўлат, “Эрк”
партияси
фракцияларидан
бирининг раҳбари
Муҳаммад Солиҳ (Салай
Мадаминов), қамоқдаги
Санжар
Умаровнинг ўғли
Ғулом Умаров
ва Марказий
Осиё бўйича
мутахассис
Марта Олкотт гапириб, саволларга жавоб бердилар.
Бу комиссияга
АҚШ
Конгрессидан
17 киши
аъзо,
улардан
8 нафари
сенатор
ва
9 нафари
намоёндалар
палатасининг
вакили
бўлгани ҳолда
бирортаси ҳам
фикр
алмашувга
келмади.
Ваҳоланки, улар бундай учрашувларни эътиборсиз
қолдирадиган
пайт эмас. Чунки
бу йил
сайловлари
бор ва ҳар
бир овоз учун
курашадилар.
АҚШда кейинги
пайтда фуқаро
бўлиб, овоз
бериш ҳақини қўлга
киритган
ўзбеклар
аначагина. Ҳатто
энг кўп
ўзбек-америкаликлар
яшайдиган
Виржиния
штатидан
сайланган ва
бу йил яна
номзод
бўлган, инсон
ҳуқуқлари
масаласига
фавқулодда қизиқувчи
республикачи
конгрессмен Frank Wolf ҳам
комиссияга
аъзо бўлгани ҳолда
қизиқиш
кўрсатмади
ва келмади.
Маълумки,
конгрессменларнинг
ўз ахборот манбалари
бор ва улар
кимнинг
кимлигини яхши
биладилар.
Демак, улар
брифингга
келган ўзбек
мухолифати
вакилларининг
АҚШда фуқаро
бўлган
ўзбеклар
билан деярли
алоқаси йўқлигини
яхши
биладилар.
Шундан келиб
чиқиб,
мухолифатчилар
билан
учрашсам
овоз йўқотаман,
деб ўйлаган
бўлишлари ҳам
мумкин.
Бу шунингдек,
конгрессменлар
Ўзбек
мухолифати Каримов
режимига
алтернатив
сиёсий куч эмас
деган қарашларини
ҳали ҳам
ўзгартирмаганларини
кўрсатади.
Шундай
экан, нега
брифинг
ўтказилди
дейишингиз
мумкин. Бу
кўпинча
талабдан
келиб чиқади.
Шахслар ва
ташкилотлар мурожаат
этсалар
комиссия рад қила
олмайди.
Чунки
Хелсинки
инсон ҳуқуқлари
Акти бўйича
мониторинг
олиб борадиган
комиссия
тингловлар
ўтказиб
инсон ҳуқуқлари
топталишига
гувоҳларнинг
кўрсатмаларини
эшитиб
боради, сиз ҳам
мурожаат қилсангиз
ва
кўрсатмангизни
юборсангиз
сизни ҳам чақиришади.
Мазкур
комиссияда ҳар
йили
Ўзбекистон
бўйича
бир-икки
марта йиғилиш
бўлиб туриши ҳам
ана шундан.
Комиссия қарор
чиқариш
кучига эга
эмас. Лекин
унинг
аъзолари тингловда
эшитганларидан
ўзларига
хулоса чиқаришлари
ва Конгрессдаги
фаолиятларида
қўлланишлари
мумкин. Улар
комиссияда
кўрсатма
бераман
деганларни
рад қила
олмасаларда
тинглов ёки
брифингларда
қатнашмаслик
билан мазкур
масала ёки
шахсларга қизиқишлари,
муносабатларини
очиқ
сездирадилар.
Ўзбекча
айтганда қўл
силтаб қўйиш
билан кўп
нарсани
билдирадилар.
Бундан
жиддий сабоқ
олиш даркор.
Аммо ўтган
йили ҳам
ўзбек
мухолифатчилари
иштирокида
шундай йиғилиш
бўлган ва
унда АҚШ ҳукуматининг
вакиллари
олдиндан
таклиф қилинган
бўлсаларда
келмагандилар.
Бу
комиссия
тарихида фавқулодда
воқеа эди.
Лекин ўзбек
мухолифати
орасида бундан
хулоса чиқариш
ўрнига
ура-ура қилинди.
Бу сафар энди
қонун чиқарувчилар
ҳам Ўзбек
мухолифатининг
фикрига қизиқмадилар.
Яна хулоса чиқарилмаса,
демак,
боримиз шу!
Олдимиздаги
мақсадлардан
бири ана шу
муносабатни
ўзгартириш
бўлиши керак!
Шу
ўринда
мазкур
масалани
ёритишда бу
сафар “Америка
овози” анча
жиддий
ёндашганини
ва масалани
Муҳаммад
Солиҳ томонида
туриб, бир ёқлама
ёритаётган “Озодлик”дан
фарқ қилганини
айтиш керак. Аммо
“Америка
овози” ҳам тарқоқликни
кўрсатиш
билан
чекланди ва
масаланинг
биз айтган
ўта муҳим жиҳатига
этибор қилмади.
Темур Ҳайдаров,
ДЎК
аъзоси.