ЖАҲОНГИР
МУҲАММАД
ҲАЙРАТЛИ
ҲАДЯ
Ҳар ким дунёни ўз кўзи билан кўради. Қуйида мен зикр этган масалада ҳам ҳар кимнинг ўз қараши мавжуд. Чунки дунёнинг битта ҳақиқати бор, аммо ҳар бир инсоннинг унга нисбатан ўз мезонлари бўлади.
Бугунга кадар энг кўп гапирилган ва энг кўп ёзилган давлатлардан бири Америкадир. Кимдир уни дунёнинг енгилмас кучи, дея таъриф этса, яна кимдир орзулар ўлкаси, дейди.
Америка ва Ўзбекистон. Иккиси икки дунё. Осилсанг баланд дорга осил деганларидек, Ўзбекистоннинг баъзи жиҳатларини Америкага солиштирмоқ истади кўнгил.
Бундан минг йил муқаддам илм хазинасининг соҳиби
аввали Абу Райҳон Беруний ҳазратлари уммон ва денгизлар ортидаги бу
ўлканинг борлиги ҳақида
сўз этганларида ҳали Колумбнинг бобокалони ҳам туғилмаган эди.
Бироқ
дунёнинг ишлари шундай чигалки,
калаванинг учини топаман деганлар ўз йўлларини йўқотиб қўдилар.
Бугун
не десак ҳам
барибир
Америка ўз кашфиётчисини
Колумб деб
билади.
Гап Американинг кашф этилишида эмас, гап Американинг яратилишида. Бу муаззам ўлка ҳақидаги ҳикояларимга мени ҳайратга туширган бир воқеани ўнг сўз сифатида қабул этдим. Зеҳният, яъни менталитет қондан қонга кўчадиган нарса эмас. У инсон туғилгандан кейин шаклланадиган ҳодисадир. Аммо оддий қишлоқдан тортиб то кўкдаги сайёраларнинг ўтмиш ва келажакларини тасаввур қилиш, тафакўрга сингдириш, хулосага тўкиш ана шу зеҳният билан боғлиқ.
Борни бор қиладиган ҳам, йўқни бор қиладиган ҳам зехниятдир. Тарихимизда жуда куп империялар тўзилди ва парчаланиб кетди. Ҳар бири ҳақида айри-айри хулосалар мавжуд, аммо уларнинг бир умр яшаб қололмаганлари замирида зеҳниятни шакллантира олмаганлари, туғрироғи зеҳниятни суғориб турмаганлари кўзга ташланади.
Биз воқеалар рўй бераётган пайтида эмас, балки тарихга айланган вақтида у ҳақда фикр этишга одатланганмиз. Ўтмишни севмасдан келажакни севиш мумкин эмас, лекин ўтмиш ва келажак ўртасида бугун ҳам борлигини унутмасак, севгимизни бугундан дариғ тутмасак, ўшандагина ҳаққоният йўлини танлаган буламиз.
Америкага келишим олдидан Истанбулнинг "Коч" дорилфунунида Оврупа тарихидан дарс бераётган ҳамкасбим Стефан Ричманд икки ҳадя келтирди. Ўттиз бир ёшида профессор бўлган бу йигитнинг ота-боболари Болтиқ бўйида туғилган эканлар, у эса Американинг Бостон штатида дунёга келган.
Стефан ўзи туғилиб ўсган Бостон штати ҳақидаги рангли китобни ўзатаркан:
- Бу ерни "Янги Англия" дейишади. Бостон Американинг қалбидир, - деди.
Китоб
ҳақиқатдан ҳам
гўзал эди,
аммо мени
ҳайратлантирмади.
Чунки Самарқанд,
Бухоро,
Хива ҳақидаги анъанавий,
рангли китобларимиз ундан қолишмайди.
Бироздан
сўнг Стефан қўлини
ён чўнтагига
солди-да:
-Энди энг қимматли ҳадямни бераман. Буни 1980-йилдан буён ён чўнтагимда ташийман, яъни юрагимнинг устида. Ёш бола эдим, уни менга отам ҳадя қилганди,- деди.
У чўнтагидан митти бир китобчани чиқарди. Бундай ҳадяни биз хаёлимизга келтириш у ёкда турсин, балки эшитганда масхараомўз кулиб қўйишимиз ҳеч гап эмас.
Аммо бу ҳадя бир америкаликнинг зеҳниятини, давлати, мамлакатини устун қилишга интилишининг энг мунаввар ифодаси эди. У менга "Америка Конститутцияси" китобчасини ҳадя этганди.
Ана
энди бирор
бир
юртдошимиз ўртага
чиқиб
айтсинчи: "Мен
ҳам фалон америкаликка
ўзбек тилида
ёзилган
Асосий
қонунимиз
китобчасини
ҳадя этдим"
деб. Айта
олмайди ва бу
унинг қусури
эмас, чунки
биз Конститутциямизни
туғилган
кунидан буён
тортиша
бошладик.
Яна ҳам аччиқ ҳақиқат шуки, уни чанг босган ғаладонга итқитдик, чунки унинг қабул қилиниш жараёни, ҳозирланишидан тасдиқланишига қадар шубҳали ва ғайридемократик эди.
Қолаверса, миллат ўлкада телефон Конститутцияси яшаётганини кўриб турарди. Етмиш йил "Ассалом Рус халқи..." деб бошланадиган мадҳияни эшитган миллат яна ўша мусиқа, ўша оҳангда (юзлаб гўзал шеърлар четга сурилиб, Президент томонидан танланган шеър) куйланса, қандай қилиб шавққа тулсин?
Конститутциясида ҳурлик, эркинлик, адолатдан сўз очилиб, амалда эса Конститутцияни ёзганлар зулмни байроқ қилсалар, миллат қандай қилиб бу қонунни севсин?
Америка эса бутун халқнинг хохиш иродасини мужассам этиб, Конститутцияни бир марта ёзишди ва икки юз йилдан зиёд замондан бери ўзгартиришмади.
Биз эса ишламаган Конститутцияга ҳар сессияда бир қўшимча қиламиз. Америкада Конститутцияга риоя этмаган Президент миллатнинг душмани, деб эълон қилинади.
Бизда эса Конститутцияни поймол этган Президентни танқид қилганлар миллатнинг душманига айланади. Бу ҳам майли.
Америкада Конститутция ҳар бир фуқаронинг ёстиқдан
бош кўтаришидан эътиборан яна ёстиққа бош
қўйишига қадар йўлчи юлдўзи бўлди.
Ҳақиқат,
адолат ўлчовларини
ундан топди.
Инсондек
яшаш ҳаққини ундан
топди. Мамлакатига
ҳакикий хўжайин
бўла
олиш ҳуқуқини
ундан топди.
Шу боис ҳам ифтихор билан
Конститутция китобчасини кўтариб юради.
Бу зехният масаласи.
Мен Стефандан ҳазил аралаш "Бу сенга ҳадя экан, ҳадяни ҳадя қилиш мумкинми?" деб сўрадим. Стефан жилмайди-да:
- Мен уни ёд олганман, - деди.
Бу эса мени яна ҳам ҳайратлантирди. Чунки биз ёд олиш у ёқда турсин, бафуржа ўтириб, Ўзбекистон Конститутциясини бошдан оёқ ўқиб ҳам чиққанимиз йўк, чунки "Ўкиганлар не бўлди" деймиз. Бу ҳам зеҳният масаласи.
1998
йил.