ЖАҲОНГИР
МУҲАММАД
Мафкура
ва
мафкурасизлик
ёки тўрт тарзли сиёсат
Совет иттифоқи парчалангач, мустақиллигини эълон қилган жумҳуриятлар, коммунистик мафкура домидан қутилганларини кўрсатмок учун, ўз
йўлларини танлашга уринсалар-да
ёки ўз йўлимиз бор, дея аюҳаннос солсалар-да,
жамиятнинг бутун қатламларини тортанак уяси каби чирмаб олган эски мафкурани тарк этиб, ҳозиргача аник натижага эришганлари йук.
Бир қарашда бу табиий ҳолга ўхшаб кўринади. Чунки етмиш йиллик асоратдан бир зумда қутилиш кийин. Бунинг устига мафкура бобида адашмоқ, янглиш одим отмоқ давлат учун хам, миллат учун ҳам ўнглаб бўлмас инқирозларга олиб келади. Лекин мафкурасизлик ҳам том маънодаги фожеа бўлиб, халқни ўзлигидан маҳрум этади, яъни мафкурасизлик мафкурага айланади.
Мафкура нима? Инсонларни бир тушунча, мақсад, ҳадаф, ният атрофида бирлаштирувчи ғоя мафкурадир. Мафкура буюк бир ғоя, улкан бир уммон бўлиб, барча инсонлар ирмоқлар сингари унга интилсалар, йўл-йўлакай сойларга, дарёларга айланган каби охирида бутун бир кучга айланадилар. Яъни
уммон
буладилар.
Бошқа жумҳуриятлар
сингари
бугун
Ўзбекистон ҳам
мафкура
бобида чорраҳада
турибди. Қаршисида
туртта йул
бор:
Исломчилик,
Туркчилик, Ўзбекчилик
ва Халкчилик.
1.ИСЛОМЧИЛИК
Ислом
инсонлар
томонидан
эмас, кўкдан
инган ғоядир.
Яъни Оллоҳнинг
иродаси
билан
инсонларга
кўрсатилган
йўлдир. Оллоҳ
бу йулни
курсатар
экан,
инсониятни
ундан юришга
мажбурламайди.
Инсонларга
имкон қолдиради.
Бу эса Оллох
тарафидан
одамларга
ато этилган ақл
учун, бу ақлни
ишлатиш учун
танилган
имкондир.
Мана бир минг тўрт юз йилдирки, бу
ғоя дунёда яшамоқда. Маълум бир даврларда Ислом ер юзидаги давлатлардан бир қанчасида иқтидорга айланди. Яъни ғоя, мафкура барча инсонларни бутунлаштириб, уларнинг хохиш-истакларини узида мужассамлаштирди.
Октябрь инкилобидан кейин шўролар асосий диққат-эътиборларини исломий ғояга, умуман, диний ғояга карши курашга қаратдилар. Бунинг ўрнига ўз мафкураларини ўрнатишга уриндилар. Маълумки, рус инқилобидан аввал Туркистон ҳудудида Бухоро амирлиги, Хива ва
Қўқон хонликлари миллат асносида эмас, уммат тамалида қурилганди. Бухоро амирлиги ҳудудларида ўзбек, тожик, барлос, қўнғирот, найман... хуллас, барча инсонлар бир уммат ўлароқ яшар эдилар. Айни шаклда Хива хонлиги ҳудудида туркманлар, қорақалпоқлар, ўзбеклар ва бошка турк кавмлари бор эдилар. Қўқон хонлиги ҳам ўзбеклар билан бирга найманлару қиргизларга қадар,
қавмларнинг
- мусулмонларнинг хонақоҳи эди.
Хўш, мазкур тамалга қайтиш мумкинми? Мовороуннахр мусулмонлари идорасининг собик муфтийси, Робитаи Исломиянинг аъзоси Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1997 йилнинг 10 майида Би-Би-Си радиосида ўзбек бўлими муҳаррири Ҳамид Исмоилнинг “Бугун Ўзбекистонда Ислом давлати куриш мумкинми?” деган саволига “Йўқ”,
дея жавоб берар экан, буни қуйидагича асослади:
“Биринчидан,
бугун дунёда том маънода исломий бўлган бирор бир давлат йўк,
яъни ўрнак олинадиган,
бу ишни ҳаётга тадбиқ
этишда изидан бориладиган давлатни кўрмаяпман.
Иккинчидан, Ўзбекистон етмиш йил давомида атеистик босим остида яшади. Бугун
диний
кадрлар,
Исломни мукаммал
билган
донишмандлар
оз. Хўш, Ислом
давлати қурилса,
бу ишни ким
билан амалга
оширамиз?"
Агар Ўзбекистон ҳудудларидан ташқарига чикадиган бўлсак, айни қарашни бундан беш йил олдин Тожикистон мусулмонларининг лидери Қози Акбаржон Тўражонзода хам “Комсомо