ЎЙИНЛАР
ГИРДОБИДАГИ
МУХОЛИФАТ
Самад
Мурод билан
суҳбат
Савол:
Самад ака,
хабарингиз
бор, кейинги
пайтларда
турли хил
мухолифат
бирлашмалари
тузила
бошлади. Деярли
барчаси
бутун ўзбек
демократик
мухолифати
органи
даъвоси
билан
чиқмоқда. Сиз
нима деб ўйлайсиз,
бироз кўплик
қилмасмикин?
Жавоб: Агар бу
номлар ортида ростдан ҳам реал кучлар турган бўлса, бу
ўзбек халқи учун қувонарли ҳодиса. Ахир,
мавжуд
мухолифатнинг
заифлиги
туфайли
демократик
қадриятлар
бизда хор
бўлиб
ётибди-ку.
Аммо бир
андиша шубҳа
ўйғотади.
Таниқли
мухолифатчилардан
кўпи билан
тўрт
нафарининг
бирга ўтириб
чой ичиши
анчайин
хавфли бўлиб
турган бир
пайтда ҳар
бир қадами
саноқда
бўлган ўттиз
қирқ одамни
тўплаб
йиғилиш
ўтказиш
ақлга сиғмас.
Бу яна ўша
компьютер
мўъжизаларидан
бири бўлиб чиқса,
ажабмас.
Савол:
Эҳтимол. Аммо
мақсад нима?
Жавоб:
Вариантлар
кўп.
Ишончлироғи
учта. Биринчиси
бачкана
шуҳратпарсатлик.
Кўпроқ халқаро
жамоатчилик
назарига
тушиш ва иложи
бўлса, моддий
ва маънавий
рағбат олиш.
Иккинчиси
эса анчайин
жиддий.
Эмишки, яқинда
юртда
радикал
ўзгаришлар
содир бўлса,
четда қолиб
кетмаслик,
бўлинажак
ўлжадан
кимсан, фалон
ташкилот
раҳбари
сифатида каттароқ
улуш олиш
илинжи.
Охиргиси
Давра кенгаши
атрофида
сиёсий куч
сифатида бирлашиш
эҳтимоли
бўлган
мухолифатни
пароканда
қилиш ва
умуман
мухолифат
тушунчасини
кулгили фарсга
айлантириб
ташлаш
мақсадида
ҳукумат
уюштирилаётган
ўйинлар
бўлиши эҳтимол.
Савол:
Келинг,
охирги
ташкилот
ҳақида гаплашайлик.
Миллий Нажот
Қўмитаси
(КНСУ) номли бир
мухолиф
ташкилот
тузилибди.
Раҳбари шўродан
қолган
қаҳрамон
Аҳмаджон
Одилов,
муовинлари
эса комфирқа
котибаси,
машҳур Раъно
Ҳабибовна
ҳамда
ўзимизнинг
Отаназар
Орипов эмиш.
Эмишки,
яқинда
ҳукумат
ағдарилгач, бу
орган
мамлакатни
уч ойгача,
яъни янги ҳукумат
тузилгунча
бошқариб
турармиш. Бу
ҳақда қандай
фикрдасиз?
Жавоб:
Ғаройиб
янгилик.
Билишимча,
Одилов айнан
ўзи
раҳбарлик
қилган
хўжаликлар
бирлашмасида
сталинча
тартиб
ўрнатгани,
кўплаб
кишиларнинг
бахтига,
баъзан эса
ҳаётига
зомин
бўлгани учун
ҳам жазога
тортилган
эди. Унинг
қурган жазо
камералари
донғи биз
томонларда
ҳам машҳур
эди. Бу ҳақдаги
миш-мишлар
ҳали Одилов
қамалмасдан
буруноқ
тарқаб
кетганди.
Агар ўзбек
халқи ва
ўзбек
демократияси
тақдири шу
одамнинг иродасига
боғлиқ бўлиб
қолган бўлса,
аҳволимиз
биз
ўйлагандан
ҳам
аянчлироқ
экан. Муовинларга
келсак, бу
одамларнинг
иштиёқига тан
бериш керак;
бири, таъбир
жоиз бўлса,
“ғардан
чиққан — отин”,
иккинчиси
бир вақтнинг
ўзида кўплаб
ўта риторик
атамалар
остидаги «Умумўзбекистон,
баъзида эса,
ҳатто халқаро»
сиёсий
ташкилотларда
раис ёки раис
муовини
сифатида
тилга тушиб
улгурди.
Эҳтимол, «Нажот»
ҳақидаги
гаплар
шунинг учун
ҳам кулгили
туюлмоқда.
Савол: Кейинги пайтларда «Давра кенгаши”нинг янги йиғинлари ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Бу ҳақда
нима дея
оласиз?
Жавоб: Билишимча, бу
ишлар ДКнинг собиқ матбуот котиби И. Худойберганов ташаббуси билан бўлаётганмиш. Мен у
кишининг яна
ДК сафига
қайтганидан
мамнунман. ДК
йиғинларини
эса фақат
табриклаш
керак. Аммо
нега ДКни
тақозо қилиб
турган «Эрк»
ва «Бирлик”
партиялари
раҳбарияти бу
ҳақда ҳеч
нарса
билмаслиги
ажабланарли
ҳол. Маълумки,
ДК айнан шу
икки партия
заминида юзага
келганди.
Абдураҳим
Пўлатов ҳам,
мен ҳам бу
ишлардан
бехабармиз.
Эҳтимол бу
бошқа ДКдир.
Савол:
Бир масалага
ойдинлик
киритиб кетсак.
Бошида ДК
кимлар
иштирокида
тузилган,
яъни бу
ташкилотга
кимлар аъзо
бўлиб кира
олади?
Жавоб:
Мухолифатдаги
демократик
кучларнинг
Давра
кенгаши.
Жавоб
атаманинг
ўзида акс
этиб турибди.
Гап сиёсий
мухолифат
ҳақида
бораётир.
-Демак, ДКга мавжуд ҳукуматга мухолифатда бўлган сиёсий уюшмалар, аниқроғи, партиялар кириши мумкин. Демак,
ДК номидан иш
кўриш учун у
ёки бу сиёсий
партиянинг
вакили бўлиш
керак демоқчисизда?
Жавоб:
Албатта.
Савол: Кейинги пайтларда баъзи бир низомига кўра сиёсий бўлмаган нодавлат жамиятларнинг вакиллари ДК доирасида ташкилотчилик қилишга рағбат билдиришмоқдалар. Буни
қандай
изоҳлаш
мумкин?
Жавоб: Бундай носиёсий, нодавлат ва
ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ДКлар ўз
низомлари доирасида иш
кўрувчи маърифий ёки ҳуқуқий тарғиботлар билан шуғулланиши мумкин. Моҳиятига
кўра бу
ижобий
ҳаракат,
қачонки бу
ҳаракат
Мухолифатдаги
сиёсий ДК ни
бўлиб ташлашга
қаратилмаган
бўлса. Акс
ҳолда бу
шундоғам
оғир
инқирозни
бошидан
кечираётган
ҳақиқий
мухолифатни
бутунлай
пароканда қилиб
ташлашга
қаратилган
режим
сиёсатининг
давомидан
бошқа нарса
эмас. Агар
кўпгина
нодавлат ташкилотларнинг
фаоллари
«Эрк» ёки
«Бирлик» партиялари
аъзолари
эканлигини
назарда тутсак,
кейинги фикр
ҳақиқатга
яқинлашади. Аммо
у ёки бу
носиёсий
ташкилот
вакили ДК таркибидан
чиқиб, бошқа
уюшмага ўтса,
бу катта
йўқотиш эмас.
Чунки ДК
шахслар
бирлашмаси эмас,
балки маълум
сиёсий
партиялар
уюшмасидир.
Шахсларнинг
партия
сафига кириб,
чиқиб туриши
табиий
демократик
жараён. Одамларда
танлаш
имкониятининг
мавжудлиги –
бу
демократиядир.
Савол:
ДКнинг
истиқболи
ҳақида
қандай
фикрдасиз?
Жавоб: Биз
сиёсий
субъект
сифатида
айнан шу
ассоциация
сафига
кирганмиз.
Жойларда «Эрк»
ва «Бирлик»
фаоллари
муттасил
ҳамкорликда
иш олиб
боришмоқда.
Кимлар учун
балки ДК тарқаб
бўлган
бирлашмадир.
Тўрироғи,
бошқа
уюшмаларга
кириб, чиқиб
юрган
биродарларимиз
шундай
фикрда бўлсалар
керак. Аммо
биз учун
мухолифатнинг,
демак ўзбек
демократиясининг
ҳам келажаги
айнан мазкур
ташкилот
билан
боғлиқдир. Чунки
фақат шу икки
партия
ортидагина
реал сиёсий
кучлар
турибди. Бу
гап ўтган
парламент
сайловларида
ўз тасдиғини
топган эди.
Халқ бизни
билади ва
ҳамиша биз
билан
эканлигини яшираётгани
ҳам йўқ.
Маълумки
халқ кимнинг
тарафида
бўлса, ҳақ ҳам.
куч ҳам
муқаррар ўша
тарафда
бўлади.
Суҳбатни
сайт мухбири
Нусрат Одил
олиб борди. (erkinfo.com).