Сарбадорнинг

саҳифаси

 

 

 

7-29-2006

Орзуси чиппакка чиқди

Ниҳоят 15 йилдан кейин гина-кудуратларни бир четга суриб жуда катта ҳаракатлар ва умидлар билан бирлашаётган мухолифатни ўтган йили Америкага келганда зимдан қайтадан парчалаб кетган Муҳаммад Солиҳ ўшанда ва ундан кейин ҳам ўзи тузган Бирлашган мухолифатдеган афсона ҳақида дунё жамоатчилигини ишонтиришга уриниб келди. Ёлғонимга ишондилар яна бир ишонадилар деб ўйлаб ўзини номзод ҳам деб юборди. Мана уни қўлланамиз деб Вашингтонга чақирганларнинг ҳам тарвуз қўлтиғидан тушди ва унинг кимлигини очиқ айтдилар. Бошқларни қўяверинг, у билан юзма-юз гаплашган, Карнега фондида унга мезбонлик қилган таниқили мутахассис Марта Олкот ҳам ҳатто ундан юз бурди. Чунки Солиҳ сиёсатчи сифатида уни ҳам ишонтира олмади. Мана  унинг Солиҳнинг сохта номзодлигига ва Бирлашган мухолифат деган ёлғон гапларига ишора қилиб берган баҳоси׃

Муҳожиротдаги ўзбек мухолифати ўзаро бўлиниб кетган ва мамлакат ичкарисида бу сиёсий партияларнинг кучи бор деб айтишга бирон далилимиз йўқбиз шундайин бир воқеликни кўриб турибмизУларнинг айримлари мамлакатдан ташқарида қолиб кетишган ва айримлари ҳамон мамлакат ичкарисида алоқаларга эгалар. Ҳаммалари ҳам қандайдир ришталарга эгалар. Аммо 15 йиллик муҳожирот - бу инсон учун узоқ муддатдир. Масалан, Муҳаммад Солиҳ каби шахс кўрсатадиган таъсир бор-йўғи рамзийдир ва биз уни фаол сиёсатчи сифатида кўра олмаймиз. Аммо ана шу рамз ҳам баъзида таъсир кучига эга бўлиши мумкин. Лекин шу билан бир қаторда бу шахсларнинг бир кун келиб президент бўламиз, деган орзулари аллақачон чиппакка чиқиб бўлган. (Марта Олкотт, Марказий Осиё бўйича мутахассис. Би-би-си, 27 Июл, 2006).

 

7-28-2006

 

ЕБ ЮБОРИЛГАН ҚУРУЛТОЙЛАР

 

 

Грант ҳам бош оғриғи

 

Узун қулоқ гапларга қараганда Муҳаммад Солиҳни Америкага олиб келган одамлар АҚШ муассасаларидан 59(?) та ноҳукумат ташкилотга ва 17(?) та вебсайтга ҳамда Муҳаммад Солиҳнинг китоблари ва иккита газета(?) нашри ва ҳоказоларга деб жаъми бўлиб 575 минг доллар грант сўраш ҳақида ҳужжаталар таёрлаганлар. Энг кўп грант берувчи ҳам бу қадар пул ажрата олмайди. Шунинг учун ҳам грант талабномлари кам-кам миқдор ҳолида турли ташкилотларага тарқатилган. Лекин АҚШда буни дарҳол топиб, сўралган умумий миқдорни аниқлашади ав кейин эълон ҳам этишади.

 

Ҳар бир бир тақдим этилган талабномада Муҳаммад Солиҳ атрофидаги қочқинларнинг исми ва фамиляси уларга бериладидиган маош,  ёзганларига тўланадиган ҳақ алоҳида қайд этилган. Ҳатто  ёзилган ҳар бир хабарга, таржималарга камида фалон доллардан тўланаётган эмиш. (Масалан, Исмат Хушевнинг бир дўстимга иқрорига кўра у М.Солиҳдан дастлаб минг доллар олган ва давомини кутмоқда, ош бўлсин! Қудрат Бобожоновнинг “Озодлик” радиосининг 4-ҳокимият бошловчисига берган интервюсида айтишича у сайт учун “бир шахс”дан  бир марта тўлов олган ва ҳоказо).

 

Лекин грант талабномларида исмлар кўрсатилиши билан бир қанча қочқиннинг вазияти оғирлашиб қолиши ҳам мумкин. Чунки улар асосан сотсиал таъминот ҳисобига яшайдилар ва олинган грантларни солиқда кўрсатишлари шарт. Ғарб Ўзбекистон эмас. Бу ерда солиқдан қочиш энг оғир жиноят. Кўрсатсалар сотсиал таъминот кесилиши мумкин, кўрсатмасалар жиноят. Грант ҳам бош оғриғи деб шуни айтадилар-да.

 

 

Хелсинки комиссиясидаги кўрсатма

 

Ўзбекчани озгина биладиган америкалик мухолифат “матбуоти”нинг гапларига қорин ушлаб кулади. Нима эмиш׃ «Муҳаммад Солиҳнинг АҚШ Конгрессида қилган маърузаси” эмиш. АҚШ конгрессида маъруза қилиш ҳақи шу мамлакатнинг президентларига ва жуда оз сонли олий даражали меҳмонларга насиб этади. Конгресс дегани бу 535 вакил дегани ва уларнинг 100 нафари сенаторлар ва 435 нафари намоёндалар палатасининг вакиллари Улар президентнинг маърузасини тинглаш учун биргаликда йиғиладилар ва ана ўша - Конгрессдаги маъруза дейилади.

 

Сиз айтган гап эса АҚШ Конгресси тузган Хелсинки комиссиясида гувоҳлик бериш дейилади.  Бу ерда истаган одам гувоҳлик бериши мумкин. Масалан сиз ҳам мен Ўзбекистон ҳақида гувоҳлик бераман десангиз ва кўрсатмангизни топширсангиз рўйхатга олишади ҳамда тингловлардан бирига чақиришади. Худди Санжар Умаровнинг ўғлини чақирганлари каби.

 

Демокаратия ҳақида катта гапирганда бу кичик нарсаларни билмаслик уятдир. Яъни Муҳаммад Солиҳнинг Хелсинки комиссиясидаги кўрсатмаси десангиз тўғри бўлади. Акс тақдирда Каримовнинг шогирди бўлиб қолаяпсиз. НАТОнинг 50 йиллик юбилейида Вашингтонга келган Каримов алфабет бўйича Клинтон билан ёнма ён ўтириб қолиб кейин бир йил бу расмни кўрсатиб ноғора қоққанди. Унга ўхшаб қолманг-да!

 

Ранжишга ўрин йўқ

 

Мухолифат “матбуоти”га кўра Хелсинки комиссияси қошида Муҳаммад Солиҳ "Биз Каримов режими билан ҳамиша мулоқот тарафдори бўлганмиз ва Ғарбнинг мазкур режим билан олиб борган мулоқотларини ҳамиша қўллаб-қувватлаганмиз." дебди. Бу унинг иқрорими? Ахир шу билан Пўлатовнинг бугунга қадар айтиб келган гапларини тасдиқлаган бўлди-ку? Ҳечдан кўра кеч!

 

У шунингдек,  "Бутун Марказий Осиёда Ўзбекистондан бошқа бирор бир давлат йўқки, бир кишининг хоҳиш иродасига шунча нарса боғлиқ бўлса" дебди. Муҳаммад Солиҳ наҳотки америкаликлар Туркманбошини билмайдилар деб ўйлаган бўлса? Бу гапи билан гарчи Каримовни ёмонлаган бўлсада Туркманбошини оқлаб қўйди. Икки кун олдин эса Лукашенкони демократ деганди. Бунисини хаёлпараст шоирнинг таққоси дейиш мумкин.Чунки у Голос Америкага берган суҳбатида ўз хаёлпарастлигини айтган эди. Шу боис ундан ранжишга ўрин йўқ. Кейингисига изоҳ ортиқча.

 

 

Еб юборилган қурултойлар

 

Гапларга қарганда Муҳаммад Солиҳнинг АҚШга ўтган йилги сафари 250 минг долларга мол бўлган экан.

Бу йил икки барвардан зиёдга нархланибди. Зўр!.

 

Аммо мухолифатни бирлаштириш учун унинг умумий қурултойини ўтказишга бош-қош бўлган Бобур Маликов кўпи билан 50 минг долар бўлса, аллақачон қурултой ўтарди дейди. Демак, ўтган йил 5 та қурултой еб юборилган ва бу йил энди 11та қурултой ошқозонга қараб равона бўлиши мумкин. Мухолифат бирлашиши, ватан, миллат буларнинг ҳамамси гап. Асосий масала эса қорин. Қандингни ур шоввоз!

 

 

7-25-2006

Пулатов Мадаминовни

"бомбардимон" қилди

 

 

 

Рад жавоби

 

Ўтган кун АҚШ Давлат Департаментининг инсон ҳуқуқлари билан шуғулланадиган бир ходимидан қабул қилишларини сўраб мурожаат қилган Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов)ни у якка тартибда қабул қилишга чўчиб мухолифатнинг бу ерда яшаётган бир қанча намоёндаларига телефон қилган. Улар бундай учрашувдан Мадаминов фақат пропаганда учун қўлланади амалда эса фойда булмайди деб рад жавоб берганлар.

 

Вазиятни билмаганликда

 

Кеча Хелсинки комиссияси деб аталган комиссиянинг тингловида Бирлик раиси Абдураҳим Пулатов анжуманни уюштирганларни ҳақиқий вазиятни билмасликда айблаган. У агар улар ҳақиқий вазиятни билганларида аввал Бирликни кейин эса ЭРКни парчалаб юборган ва орқасида ҳеч қандай куч бўлмаган одам билан гаплашиб ўтирмасдилар деган. У шунингдек,  Мадаминовни радикал диний гуруҳлар билан сирли алоқа қилишда ҳам айблаган. Мадаминов жавоб беришда қийин вазиятга тушган.

 

Уясида кўргани

 

Душанба куни Карнега фондида ўтган учрашувда Мадаминов устози Каримовнинг йўлини тутган. У саволларга жавоб беришда ўзбек ёки инглиз тилини эмас балки рус тилини афзал кўрган. Қуш уясида кўрганини қилади-да!

 

Ўз-ўзига қарши

 

Америка овози радиосига берган интервюсини тайёрлган Одил Рузалиев Мадаминовни ўзини ўзига қарши қилиб қуйган. Мана мисол.

 

 "Xaлқaрo тинчлик учун Кaрнeги Жaмғaрмaсидaги чиқишидa Муҳaммaд Сoлиҳ, прeзидeнт Кaримoв Ғaрб тoмoнидaн яккaлaниб бoрмoқдa вa прeзидeнтгa бу яккaлaниш ёқмaяпти, дeди. "

 

 "Муҳaммaд Сoлиҳ Ғaрб вa AҚШ Ўзбeкистoн ҳукумaтигa кeрaкли рaвишдa бoсим ўткaзмaётгaнидaн нoрoзилигини билдирди."

Босим ўтказмоқдами ўтказмаяптими?

 

Ёки шу интервюда:

 "Биз xaлқ тaйёр бўлгaндaгинa, муxoлифaтгa xaйриҳoҳ рaсмийлaр xaлқни қўллaб-қуввaтлaгaндaгинa, ҳoзирги тузумгa қaттиқрoқ тaъсир ўткaзa oлaмиз. Бусиз xaлқни кўчaгa чиқaрмaймиз. Биз қoнли нaмoйишлaргa қaршимиз," - дeди Муҳaммaд Сoлиҳ.

 

Халқ тайёр булмаса, муxoлифaтгa xaйриҳoҳ рaсмийлaр xaлқни қўллaб-қуввaтлaмаса, демак ҳoзирги тузумгa қaттиқрoқ тaъсир ўткaзa oлмаймиз деган иқрорми бу! Чунки худди кечаги, бугунги каби эртага ҳам расмийлар сизн қўлламаслиги аниқ. Улар фақат ишдан қувилсаларгина сизни қўлланиш учун ёнингизга келадилар, холос. Демак, ҳолингга вой Ўзбегим!

 

ТАҲРИРИЯТДАН׃ “Туронзамин” рўзномаси қошида очилган бу саҳифада Сарбадор сизни узунқулоқ гаплардан хабардор қилиб боради. Ўзбекистонда одамлар расмий матбуотга эмас, миш-мишга ишонадилар. Чунки расмий матбуотдагилар вақт ўтиб, ёлғон бўлиб чиқади, миш мишлар эса рост бўлиб чиқади. Айни ҳолни мухолифат “матбуоти”да ҳам кўрмоқдамиз. Ҳар томон ўзини мақтаган ва ҳақиқатни яширган. Тоғига қараб қулони, сувига қараб илони!

 

 

 

(Билганларингиз ва эшитганларингизни Сарбадорга йўллашингиз мумкин- temur1957@yahoo.com)