Зайниддин Асқаровнинг

 баёноти

Малик Мансур

 

Ўзбекистонда қамоқда сақланаётган Ўзбекистон ислом ҳаракатининг ташқи ишлар бўйича воизи Зайниддин Асқаровнинг журналистлар билан қилган мулоқоти ҳақида аввалги эшиттиришларимизда хабар бериб ўтгандик. Зайниддин Асқаровнинг берган баёнотлари ва ушбу баёнотларга миллий хафвсизлик хизмати томонидан берилган шарҳлар ҳақида Тошкентдаги ҳамкоримиз Малик Мансур хабар қилади

 

Зайниддин Асқаровнинг матбуот анжуманида берган баёнотлари ичида энг муҳими 1999 йилда содир бўлган портлашларда айбланаётган кишилар ҳақида янги бир талқинни тақдим этаётганидир.

 

Демак, Зайниддин Асқаровга кура 16 февралда Тошкентда юз берган портлашлар 1995 йилда Абдували қори Мирзаевнинг изсиз йўқолиши билан боғлиқдир.

 

Зайниддин Асқаров: Машҳур олимларимиздан бири шайх Абдували қори ака 1995 йилда ўғирлаб кетилганини биласиз, буни атрофида юрган қўриқчилардан Қозиев, Зокиров Зоҳид, Деҳконов ёки Казиев Муродиллалар. Булар спортчи қўриқчи болқлар. Улар авалида устозимизни чиқаришимиз керак, митинг уюштиришимиз керак, деб Андижон жоме масжидига айтишаяпти, лекин қулоқ солишмаяпти. Ўзлари билан барча ташкилотларга қилган мурожаатлари натижасиз тугаяпти….

 

Малик Мансур: Зайниддин Асқаровга кўра, Муродилло Казиев бошлиқ гуруҳ жангавор тайёргаликлардан кейин ўз домлаларини қутқариш учун Ислом Каримовга суиқасд қилиш йўлларини қидиришади ва суиқасднинг қуйидаги йўллари тахмин қилинади.

 

Зайниддин Асқаров: Биринчи мажлис шундай бўлаяптики, Каримов кортежи келаётганда чиқиб, отиб ташлаймиз, дейилаяпти, ахборот берганлар бу ишинглар нотўғри, чунки машина ичида Каримов бўлмайди, машинаннинг ўзи қуп-қуруқ бориб келади дейишаяпти, бу режадан воз кечилаяпти. Иккинчиси, «Камаз»га, машинага юклаб, Зикир Ҳасанов машинага ўтирадида, Дўрмон қароргоҳига бостириб кириб, портлатамиз, дейишади, бироқ Дўрмонга кириб боргунча бир нечта постлар борлиги ва иккитасидан ўтган тақдирда ҳам йўлда ҳалок бўлиш эҳтимоли кучлилиги туфайли бу пландан ҳам воз кечилаяпти.

 

Ёки Каримовнинг қизини, Лола Каримовани ўғирлаб кетамиз ва Каримовга “Абдували қорини озод киласан” деган ултиматум кўямиз, дейишади, бироқ улар айтаяптики, яъни ахборот берувчилар, Каримов худди Саддам Ҳусайнга ўхшаган, диктатор шахс, куёвлари келса ҳам аямасдан отиб ташлаверади…

 

Малик Мансур:  Бироқ Зайниддин Асқаровга кўра Муродилла Казиев бошлиқ гуруҳ ва Тоҳир Йўлдош бошчилигидаги Ислом ҳаракати аввалига бир бирларидан хабарсиз бўлишган, бироқ кейинчалик Тошкентда портлашлар тайёрланаётганлиги ҳақидаги хабар маълум бўлгач, Тоҳир Йўлдош ва Муродилла Казиев ўртасида алоқа ўрнатилган ва Муродилла Казиевлар Ислом партияси раҳбариятига итоат қилишларини билдирадилар.

 

Зайниддин Асқаровга кўра, Тоҳир Йўлдош Тошкентда биргина портлашлар уюштиришдан манфаатдор бўлмаган ва мамлакатга жиҳод йўли билан бостириб кириш тайёргарлигини кўраётгани боис хам мазкур портлашларни тўхтатиб қолиш чораларини кўрган. Хуллас, портлашлар содир этилишидан олдин Тоҳир Йўлдош ва Абдували қори тарафдорларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш хизматини бажараётган, айни пайтда Ислом ҳаракати партиясининг Тошкентдаги маъсули бўлган Рустам Абдуллаев Туркманистонда қўлга олинади ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик ходимларига топширилади ва Баҳром Абдуллаев Миллий хавфсизлик ходимларини, жумладан, Йўлбарс Шералиев исмли ходимни режалаштирилаётган портлашлардан огоҳлантиради

 

Зайниддин Асқаров:- Буни керак бўлса ҳамма ахборотини бераман Иззат киму, ( Иззат - Мурод Казиевнинг лақаби - таҳр), уни қанча бомбаси бор, мени қамаб юборасизларми, мукофат берасизларми сизларнинг инсофинглар…Бу нарсани тезда тўхтатиш керак, мен айнан шунинг учун келаётган эдим.Улар аввалига ишонмаяптида, кейин қараса, аҳвол ростан ҳам жиддий, шу нарса бўлмоқчи.

 

Энди эшитиб турилса, бу нарса жуда жиддий – Баҳром Абдуллаев (Радиодаги талқинда Рустам Абдуллаев шаклида кетиб қолган, бунинг учун муаллиф узр сўрайди) шу хақда айтгандан кейин унга зиёфат қилиб берилаяпти ва кимлар, нима максадда қилмоқчи эканлиги сўралаяпти – Абдували қорини чиқариш учун алоҳида Казиев Муродилла бошлиқ гуруҳ томонидан.

 

Бахром Абдуллаевга нисбатан барча тергов ҳаракатлари тўхтатилаяпти ва у тоат-ибодат билангина банд бўлмокда.

 

Малик Мансур: Зайниддин Aсқаров баёнотига кўра, Миллий хавфсизлик ходимлари томонидан бу кўрсатмалар инобатга олинади, бироқ уларни бартараф этиш учун ҳеч қандай чоралар кўрилмайди.

 

Зайниддин Асқаров: Лекин бу ерда давлат курсда, яъни огоҳ бўлиб қолаяпти, шу иш бўлишини, яъни портлашлар режалаштирилганини олдиндан билиб қолаяпти ва давлат булар қаердан билади 16 феврал воқеасини деса, Баҳром Абдуллаев давлатни ичида ишлайдиган ва бизга маълумот бериб турган одамларимиз ҳам бор деяпти – қайси куни бўлади ва қанақа бўлади

 

Улар 25 февралдан 16 февралга кўчирилди деган нарсани ошкора эълон қилингандан кейин (аввал Вазирлар маҳкамасининг мажлиси 25 февралда ўтиши ҳақида маълумот бўлган) демак, кутилган меҳмон даражасида бомбалар кутиб олинаяпти

 

Малик Мансур: Шунингдек, Зайниддин Асқаров портлатишда иштирок этганлар Миллий хавфсизлик хизмати томонидан атай қочириб юборилган, деган даъвони ҳам билдиради. Жиноятчиларнинг атай қочириб юбориш режаси эса қуйидаги сабабларга асосланган экан.

 

Улар бу пайтга келиб, чикиб кетишга улгуришган эди ва кейингина шунчаки ким ушласа фалон доллардан берилади, деган қидирув эълон қилинди. Аслида портлатганларни ушлаш муҳим эмас эди, чунки улар ушланилса, уларнинг «Бирлик»ка ҳам алоқаси йўк, Солиҳга ҳам алоқаси йўқ, муфтийга, Тоҳир ва Жумага ҳам алоқаси йўқлиги аён бўлиб қоларди, улар ушланганда табло бунақа чиқмасди

 

Муҳаммад Солиҳ ва Тоҳир Йўлдош ўртасидаги алоқалар ҳақиқатда Зайниддин Асқаровга кўра, бошқа ўзбек демократик мухолифат вакилларига нисбатан қараганда кўпрок давом этган.

 

Зайниддин Асқаров: Олдин яккаякка кўришувлар. 1997 йил умумий кўришувлар. Биринчи, 1996 йилда Абдурахим Пўлатов ва Тоҳир Йўлдошни кўриштирдим. Кўришув уч кун давом этди, лекин Пўлатов ва Тоҳир Йўлдош умуман келиша олишмади. Чунки Абдурахим Пўлатовда миллиатчилик табиати жуда кучли эди. Сан мусулмончилигингда туравер, бизнинг ғоямиз миллийлик, агар биз исломий бўламиз, десак, бизга эргашувчилар эргашмайди, бизнинг ғоямиз миллийлик, дегандан ва агар биз жиҳод десак, ҳимоясиз қоламиз, дегандан кейин, умуман келишувга келинмади, чунки Пўлатов ўз позициясини ошкора эълон қилди.

 

Кейин иккинчи кўришимиз муфтий Муҳаммад Содиқ, унинг укаси Муҳаммад Амин, мен ва Тоҳир Йўлдош иштирокида ўтди. Муфтий ҳазрат билан кўришувимиз бир ҳафта давом этди ва муфтий ҳазратлари Ўзбекистонга ҳозир тинчлик керак, чунки халқ етмиш йил давомида диндан чиқиб кетган, буни қайта тиклаш учун яна етмиш йил вақт керак, бунинг учун диний маърифатни кучайтириш ва халққа ўз тарихини танитиш керак, деган фикрларни айтди ва агар шу нарсаларга қўшилсанглар, мен сизлардан дарҳол жиҳод ҳақидаги фикрларингдан қайтишни талаб этаман, дегандан кейин муфтий ҳазрат билан ҳам иш бирлигига келишилмади.

 

Ундан кейин Жаҳонгир Маматов билан сухбат ўтказдикМен, Жаҳонгир Маматов,Тоҳир Йўлдош. Жаҳонгир Маматов айтдики, бу ишларни ҳал қилиш мумкин бўлган йўл-бу Америкача демократия йўлидир. Буни қурол кўтариш, тўс-тўполон, жанжал билан ҳал қилиб бўлмайди. Тўғри, биз ҳам мухолифатмиз, Ўзбекистонда камчиликлар кўп, бир кун бир-биримизни тушунармиз, Ўзбекистонга қайтармиз, лекин бу нарса тинч йўл билан бўлиши керак, деди-да, Жаҳонгир Маматов билан ҳам ғоявий бирлик бўлмади.

 

Навбат Мухаммад Солиҳга етиб келди…

 

Малик Мансур:Зайниддин Асқаровга кўра Муҳаммад Солиҳ ва Тоҳир Йўлдош ўртасидаги мулоқотлар давом этган ва охир оқибатда икки ўртада қуйидаги вазият юзага келган׃

 

Зайниддин Асқаров: Муҳаммад Солиҳга айтган гапи шу бўлдики ва яна аввалги ўн еттита мажлисда ҳам айтган гапи шу бўлдики,  Муҳаммад Солиҳ сени Эрк партиянгни тан олмаймиз, куч сифатида эмас, балки тўғри йўл сифатида тан олмаймиз. Сан агар ислом динига кирсанг, Қуръон, Ҳадисга юраман, жиҳод қиламан, десанг қўшиламиз сенга. Агар шу кўринишда бирлашамиз, мен демократ туравераман, сен шариат тураверасан, дейдиган бўлсанг, мен сен билан келиша олмайман.

 

Муҳаммад Солиҳ бу орада анча ўйланиб юрди, қўшилсам бўладими, қўшилсам бўлмайдими деб, лекин охири жанжал билан тугаган эди.

 

Малик Мансур: 16 феврал портлашларида айбланиб қамоққа олинган махбус Зайниддин Асқаровга кўра, Муҳаммад Солиҳ мазкур террорчилик воқеасида иштирок этмаган. Ушбу курсатмаларга изоҳ бераётган миллий хавфсизлик хизмати полковниги Равшан Абдуллахонов Муҳаммад Солиҳнинг портлашларда иштирок этмаганлиги борасидаги курсатмаларга расмий муносабат билдирар экан изоҳни портлашларгача Муҳаммад Солиҳга нисбатан икки марта жиноий иш қўзғатилганидан бошлайди.

 

Равшан Абдуллахонов:  Асқаровни интервюсини мен ўзим охиригача эшитганим йўк, лекин гапирганда Мадамин Салай Тоҳир Йўлдош билан ўн етти марта учрашган деган гапни оладиган бўлсак, бу ҳам ўзини тасдиғини топади. Агар Мадамин Салай биринчи марта учрашганда Тоҳир Йўлдошнинг ислом давлатини қураман деган даъвосидан мен қайтдим, деганда ўн етти марта учрашиш шартмиди? 1999 йил воқеалари чет эл оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Шу мавзуда Би-Би-Си радиосининг мухбири Ҳамид Исмоилнинг Мадамин Салайга “Сиз Тоҳир Йўлдош билан бир марта учрашдим, деяпсиз, лекин нега Қандаҳорда ўғлингизни кўргани борганда, у билан нима мақсадда учрашдингиз?” деган саволига жавоб беришдан қочди.

 

Яна Миллий хавфсизлик хизматида тергов жараёнларида кўрсатилмаган далиллар бор, шулардан бири Ислом ҳаракатининг вакили ва Муҳаммад Солиҳ ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатнинг нусхаси бор. Бунда Муҳаммад Солиҳ “Бизнинг ўғлимиз қандай юрибди?” деб сўраяпти ва керак бўлса, хавфсиз жой билан таъминлаш мумкинлигини ва Ислом ҳаракати йўлидан қайтмаслик ҳақида гап бормокда. Марҳамат, эшитиб кўришинглар мумкин.

 

Малик Мансур: Равшан Aбдуллахонов таъкидлаётган Муҳаммад Со