Дилмурод   САЙЙИД

МУХОЛИФАТГА 

МУХОЛИФ  МУЛОҲАЗАЛАР

 

Ушбудаги мақолаларнинг барчаси 2007 йил биринчи ярмида хорижий ўзбекча электрон саҳифалар ҳисобланган “ИСЁНКОР”, “ТУРОНЗАМИН”, “ВАТАНДОШ” сайтларида эълон қилинган.

МУАЛЛИФ

МАМАТОВ  МАДАМИНОВНИ  ФОШ ЭТАДИ…НИ  ЎҚИБ

Яқин бир ой ичида “Исёнкор” саҳифасида бир қанча чиқишлар қилдим. “Бирлик”ми ёки кўнгли кирлик?”, “Муҳтарам олим Абдураҳим Пўлатовга жавоб хати” битикларимда хориждаги ўзини мухолифат етакчилари ҳисобловчи айрим шахслар ҳақида озроқ ўз қарашларимни билдириб ўтгандим. Айнан шу икки мақоламдан сўнг баъзилар менга нисбатан совуқроқ муносабатга ўтгандек ҳам бўлганди. Бундай ҳол мен учун янгилик эмас.Чунки 2005 йил баҳорида “Шатранж” газетасида Ўзбекистондаги ўзини мухолифат ҳисобловчи лўттибозларни уриб чиққанимда ҳам шундай ҳолатни кўргандим. Буни қарангки, менинг нечоғлиқ тўғри фикрда эканлигимни мухолифатчи(?) етакчилар(?)нинг ўзлари тасдиқлаб турибдилар. Лекин мен ҳақ чиққанлигимдан мутлақо мамнун эмасман, аксинча-юрагим йиғлайди, йиғлаяпти!!!

“Муҳтарам олим Абдураҳим Пўлатовга жавоб хати”м чоп этилгач, Домланинг ўзлари қўнғироқ қилдилар уйга. Ярим соатдан кўпроқ  мулоҳазалар билдирдилар бир қанча масалаларда. Бу энди алоҳида мавзу!

Муҳтарам Жаҳонгир Маматовнинг чиқиши кимларгадир қазидек танқис туюлгандир балки, аммо менинг юрагим йиғлади яна! Сабаби, ЎЗБЕКни бадном қилишнинг энг сийқа ва энг жирканч кўринишига яна бир карра гувоҳ бўлдим мақолани ўқигач…Ҳазрат Алишер Навоийдан бир таъкидни эсла-дим:”...Куфр ичра ўлсам яхшироқ аҳли дин олдинда боргунча бу Исломим ила!”

Мақолани ўқиб, ХХ аср 80-йиллари иккинчи ярмида М.Горбачёв давридаги “демократия”да газеталаримизда берилган саҳифа-саҳифа чиқишлар кўз ўнгимдан ўтди. Ўшанда ҳам кўзга кўринган олиму адабиётшуносу ёзувчиларимиз қатағон йиллари ўзларининг пок бўлганликларини исботлаш учун бош-қаларнинг кирдикорларини ёзиб, бир-бирларини роса шарманда қилгандилар. Мен бироз янглишдим, аввало Ўзбекнинг номини СОТҚИНга айлантириб қўяёзгандилар. Орадан йигирма йил ўтиб, тарих такрор-ланаяпти чоғи...

Мен бу билан “Маматов ҳақ ёки Мадаминов муттаҳам эмас”, деб қозилик қилмоқчи эмасман. Ҳатто ЛИДЕРнинг кирдикорини одамлар билиб қўйгани яхши! Лекин мени шу саволлар қийнай-ди: “Ўзбек халқи бу гапларни нима учун энг охирида билиши керак?” “Жаҳонгир Маматов нима учун шунча қилмишни шу кунгача халқдан яшириб юрди?” “Сукут сақлашининг ўзиёқ Салай Мадаминовга хайрихоҳлик эмасми?” “12-14 йил аввалги кирдикорларни букун ошкор этилишдан ЎЗБЕК халқига нима манфаат?”

Бу саволларга мен муҳтарам Маматовнинг ўзидан жўяли жавоб олишни истар эдим.

Одам боласи—аҳли суннат ўз билиб-билмай қилган гуноҳларидан тавба қилиш учун Ҳижратга кетади. Ҳижрат Ҳаж ё Умра бўлиши шарт эмас. Сиз-чи, муҳтарам жаноблар, Ўзбекни шармисор этгани ҳижратга чиққанмидингиз?

Энди аччиқ бўлса ҳам очиқ гапни айтайин: “Мадаминов каби жаноблар мухолифат бўлганлиги учун эмас, балки мухолифатликни эплолмаганлиги учун ҳам мамлакатни тарк этиб кетганлар!” Ишонмасангиз биргина қиёсга эътибор қаратинг:М.Солиҳ, А.Пўлатов, Ж.Маматов бир томон, Ис-лом Каримов бир ўзи бир томон бўлди! Учта куч битта кучга қарши тура олмади! Шунинг ўзи шармандалик эмасмиди?! Бу шармандаликни ювиш учун бугунга келиб бир-бирларини шарманда қилишга тиришиб ётибдилар. Булардан иккитаси яна ПРЕЗИДЕНТлик даъвосида! Энди яна савол туғилиши табиий: ”Ўзларининг аҳволоти ҳавас қилгулик эмас, шу аҳволда ЎЗБЕКка нима манфаат келтира олади бу ЛИДЕРлар?” Бойликми? Ўзлари кимнингдир бераридан умидвор-ку! Балки ҳамжиҳатлик олиб келишар? Ўзлари шу нарсага етишолмаяптилар-ку!..

Рус аслзодаларига хос бир хислатга жуда ҳавасим келади-дуэлга чиққанлар!...Бизнинг “мухо-лифат” деб аталмиш “асилзода”лар дуэл деганда бир-бирини ёзишни тушунадилар...Икки ўртада маломатни бағри кенг ХАЛҚ кўтариб юриши керак!

Энди маломат ҳам майдалашмагани маъқул. Бироқ  Эҳтиросми, Шошма-шошарликми панд бериб қўяди уларга. Бу ҳолни Маматовда ҳам кўриш мумкин. У икки шахсни қиёслашда уларнинг АЁЛИни ҳам мисол келтиради. Ҳар хатбошида ХУДОни тилга олиб турган Маматов ҳеч бўлмаганда мусул-мончилик юзасидан ўзгалар ҲАРАМИга кўз ташламаслиги шарт эди.

Мақолани ўқиб чиқиб, Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг бир таъкидлари ёдимдан кечди: «Ўзбек халқи наҳорги ошга уюшгандек ҳар бир ишда уюшқоқлик қилганда эди ҳеч маҳал, ҳеч кимга қарам ва мутеъ бўлмасди!”

Мен бу таъкиднинг «Ўзбек халқи” қисмини «Ўзбек етакчилари”, деб тушундим. Сиз-чи, азизлар?

 

КЎРГАННИ  ЭШИТГАН  ЕНГИБДИ...

Дунёнинг ишлари қизиқ! Ҳар кимнинг ўзига яраша заиф нуқтаси бўларкан. Ҳатто бутун бир жамоанинг ҳам. Миллатимиз раҳнамолигининг даъвогарлари тарихдан ўзаро уюша олмаганлар. Ҳаттоки, ота билан ўғил ҳам. Мисол учун: Чингизхон босқини даврида Хоразмшоҳ ўз ўғли Жало-лиддин Мангуберди (асли Менглибурни) билан ўзаро бир тўхтамга кела олмаганлари боисидан жабрини оддий фуқаро Соҳибқирон империяси вужудга келгунга қадар тортди. Ёки Чин-гизхонгача ҳам Александр Македонский босқинига қарши турган сўғду массагетлар саркар-далари орасидаги парокандалик жабри яна халқни қулликка маҳкум этди. Ўрусия босқинидаги Ҳўқанду Хоразм ва Тошканд хонликлари, Бухоро амирлиги орасидаги келишмовчилик Туркис-тонни Чор Ўрусиёсига муте зтиб қўйган бўлса, Қизил Империя даврида Она Туркистон чорбўлак қилинди. Асосий оғирлик яна оддий фуқарога келиб тушди. Ва бу ҳол ҳали-ҳануз давом этмоқ-даки, унинг охири йўқдек гўё…

Ўзини миллат фахри санаётганларнинг бугунги ҳолати қайсидир жиҳатдан Ассурийлар, Македонлар, Чингизийлар, Араблар, Ўрусиёликлар босқини давридаги тарқоқликнинг узвий давомига ўхшайди. Йўқ, бироз янглишдим чоғи, ўхшайди эмас, баайни ўзи!

Гапнинг очиғи, ХХ аср 80-йиллари иккинчи ярми, 90-йиллари бошида оддий фуқаро-талабаю ишчи, хизматчию зиёли аксарият бугун ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамоларга ишонган ва эргашган эди. Бироқ  ҳозир 21-асрнинг 7-йили! Вазият ҳам, одамлар дунёқараши ҳам ўзгарган, шу баробарида ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамолар ҳам, уларнинг мафкуравий тараф-дорлари ҳам! Бугунги кунда Халққа нима керак? Ва ўша керак нарсанинг энг зарури НИМА? Менинг назаримда, одамлар қуруқ тортишувлару қоп-қоп ваъдалардан буткул чарчаган, тўйган! Бугун БИЗга маънавий озиқ зарур! Негаки, ҳозир маънавий мадад бўладиган манбалар: телевидение, даврий нашрлар олди-қочди бошқотирмалару бетайин яллачилар ташвиқотидан тў-либ тошган. Китобхонлик даражаси ўта паст! Чунки чоп этилаётган китобларнинг савияси жуда ўлик! Кабел тармоғидан асосан Россия телеканаллари дастурларини кўриш мумкин. Энг даҳшат-лиси, деярли барча  қишлоқларда электр таъминоти маълум вақт билан чегаралаб қўйилганлиги учун аҳоли ташқи дунёдан анчайин узилишиб қолган. Навбатдаги зарурият бу-иқтисодий масала! Ойлаб маош олмайдиган ва кўпинча маош ўрнига гуруч, ўтмас кийим ё пойабзал, дўконларда ўт-май қолган макорон, вермишелни оладиган қишлоқ аҳолиси; ишсиз қолган кўплаб шаҳарликлар  бугун ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамоларни деярли эсламай ҳам қўйган. Чунки “Ҳолва деган билан оғиз ширин бўлиб қолмайди-да!” Қишлоқлардаги илғор кишилар бугун ФЕРМЕРлар ҳисобланадилар. Бироқ аксариятининг аҳволига йиғлайдиган маймуннинг ўзи анқога шафеъ! Бутун-бутун қишлоқлардаги кўпчилик эр-йигитлар тирикчилик ташвишида тариқдек тарқаб кет-ганлар. Энди савол туғилади: мамлакатдаги шунча муаммо бир четда қолиб, бир-бирига қора чапиб, ёқа бўғишаётган ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамолардан оддий фуқаро нимани умид қилсин?

Энди шаҳарга, аниқроғи, пойтахтга салгина назар ташлайлик. Бу ерга келиб ўрнашган бир тои-фа эиёлиларнинг кўпчилиги эса, Маддоҳликни бўйинча қилиб олганлар. Аслида улар ҳам ўз вақти-да “Бирлик”да бўлишган. Яна бир тоифа-ёлланма ишчиликка келганлар бўлиб, уларнинг асосий қисми 18-35 ёшли қиз-жувонлару эр-йигитлардан иборат. Ҳар куни иш топишларига кафолат йўқ, лекин умид бор! ...Ҳа, фақат шу нарсага умид бор, ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамоларга эмас!..

Тўғри гап аччиқ бўлади! Аччиқни эса, ҳамма ҳам хуш кўравермайди! Бу билан мен “ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамолар Ўзбекистонга келиб, аҳоли турмуш даражасини ҳар жиҳатдан яхшилаб берсинлар!”-деган талаб ё фикрни билдираётганим йўқ, билдирмайман ҳам. Шу баробарида ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамолар ва уларнинг яқин(!)ҳамфикрлари бу орада Ўзбекистонга келишга иштиёқманд эмасликларига ҳам фаҳмим етади.

Ҳозирги кунда оддий фуқаро нафақат иш ўрнини, маошини, соғлигини йўқотмоқда, балки яшаб турган уй-жойидан ҳам ўзи истамаган ҳолда кўчирилмоқда. Масалан, шундай кўнгилсиз воқеа Наманган вилоятида юз берди. Чегарага яқинроқ ҳудуддаги аҳолининг уйлари ҳар бир хонадон учун 5000 АҚШ долларида баҳоланиб, келишув қилинган ҳокимият томонидан. Охир-оқибат Ўзбек пулида 3.000.000 сўм (тахминан 2400 Ақш долларига тенг!)дан берилган, холос. Бун-дай ҳол Тошкентда ҳам мавжуд. Бешёғоч даҳасига яқин “Арпапоя” кўчасидаги бир қанча хонадон Жанубий Кореялик пулдорларга ва Россиянинг “Лукойл” ташкилотига сотилган. Корейслар 36 минг АҚШ долларидан, руслар 22 ярим минг АҚШ долларида нарх белгилаганлар. Энг фожиали томони нархни хонадон эгаси эмас, қандайдир вакиллар белгилашган. Бундан-да фожиалиси, ерларни хусусийлаштириш ҳақида Ҳукумат қарори мавжуд. Бу дегани, ерни сотиб олган одам ким бўлишидан қатиъназар унинг эгаси ҳисобланади. Энди савол туғилади: Ўзбекистондаги ер-мулк русларга ё корейсларга нима учун зарур? Шунинг учунки, Улар ўз сотиб олган жойларига турли иншоотлар, турар-жой бинолари қурадилар. Ўз гумашталарини олиб келиб, шу жойларда ишбоши қилиб тайинлайдилар, Арзон ишчи кучи эса, ЎЗБЕК бўлиб қолаверади! (Чор Ўрусиёси даврида Мирзакаримбой, Тўхтабойвачча, Гадойбойваччалардан меҳмонхонаю пахта заводларини, дўкон-ларни сотиб олишга уринган рус подшоси, савдогарлари билан боғлиқ воқеаларни бир эсланг!) Бу-бугунги ҳолатдан кичик бир кўриниш, холос!

Энди Ўзбекистондаги “ТЕПА”дагиларнинг аҳволига ҳам бир кўз ташлаб қўйсак. Коррупция энг авж нуқтага етган. Таниш-билишчилик, маҳаллийчилик ундан ўтган. Оддий фуқаро билан ҳи-соблашадиган волийнинг ўзи йўқ! Ҳаммасининг фикри-зикри халқни талаш, ночор аҳволга келти-риш орқасидан тўплаган ҳаром бойлигини ҳар қандай йўл билан бўлса-да, сақлаб қолиш. Агар сал-гина бепарволик қилса, Козим Тўлагановдек хонавайрон ва беқадр бўлишига ақли етади уларнинг. Кўчаларимиз турли-туман енгил машиналарга тўла. Бу машиналарни кўрган соддароқ хорижлик “Ўзбек жуда бой яшаркан, ёшу қариси машина миниб юрибди”-деб ўйлаши аниқ. Лекин аксарияти “Такси” вазифасини бажарувчи бу минг-минг енгил машиналару, маршрут таксиларини ҳайдов-чилар ижарага олишган. Эгаси бошқа одам! Яъни, ё ҳоким, ё прокурор, ё... шунга ўхшаш! Энди яна савол туғилиши табиий: “Шунчалик ҳаётини хавф остига қўйиб, охиратини ҳам ўйламай халқни қақшатиб бойлик йиққан ТЕПАдаги валломатлар кимга ўз жойини осонгина бўшатиб беради? Ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамоларгами?.. ”

Кимлардир оддий фуқародан ранжийдики, ўз ҳақини талаб қилолмайди деган маънода! Бу ран-жиш сиртдан ўринли кўринар, бироқ ботинан ўринсиз маломатдан бўлак нарса эмас! Ва бунга қисқагина қиёсий изоҳ келтириш мумкин: ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамолар нима учун Ватанга келмаяптилар? Шунинг учунки, энг яхши ҳолатда қамалишлари мумкин! Демак, қамоққа тушишни ёки суиқасдга учрашни исташмайди. Оддий одамлар ҳам шундай! Ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамолар Ватандан йироқда бўлса-да, куни ўтиб тургани аниқ, Ватанни қўмсаганда, баъзан эзилишиб юракдан йиғлашар балки. Оддий одамлар ҳам шундай- куни ўтиб турибди, жуда сиқилиб кетганда бир нолиш қилиб, юракни бўшатиб оладилару кейин тириклик ва озодликда юрганликларига шукрона айтиб, кетаверадилар. Бу-лоқайдлик эмас, бу-МАЖБУРЛИК! Қиёс қилингки, ҳукм этилган маҳкумни! Озодликка чиқиш вақти етгунча кутишга мажбур! Амнистия ҳақида орзу қилишгагина ҳаққи бор, холос!..

Мен ўз холис мулоҳазаларимни муҳожир Ўзбеклар сайтида ҳам баён қилиб бораётган эдим, мени ҳақоратлашди, ҳатто очиқдан-очиқ туҳматларни ёғдиришди. Мени уч йил аввал ичиб олиб, валдираб юрган кимсага чиқаришди. Ваҳоланки, мен анча йиллардан бери спиртлик ичимлик, ҳатто пиво ҳам ичмайман! Аммо мени кўрмай-билмай туҳмат қилганлар бўлса, Худодан топар! Бу-лаънатлаш эмас, бу- кимнингдир гумаштасига айланиб олган пасткашга нафратим! Бундай иф-лослар Ватандалик чоғида Ватанни булғайдилар, чет элга кетса, хорижни ҳам ҳаром қилиб юриш-лари аниқ. Уларнинг нусхалари бу ерда ҳам бор! Уларнинг йиғинларини кўрганман. Гуруҳ-бозликлари учун қаттиқ гапирганман ҳам. Шунинг учун ёқтирмасдилар, лекин гапиролмасдилар ҳам.

Марҳум Рауф Парфига бир куни биттаси плашч олиб келди. Кейин оғзини тўлдириб “Бу плаш-чни Солиҳ бериб юборганлигини“ айтди. Раҳматли Рауф ака ўзини чин дилдан ишонгандек кўр-сатганди ўшанда...Бу-кўнгил олиш эмас, кўнгил қолдиришнинг ўзига хос намунаси эди. Ўз дўсти-га кимнингдир номини сотиб лўттибозлик қилган кимса миллатга лўттибозлик қилмайди, деб ким айта олади?! Ўзлари қази-қартадан кекириб ўтириб хокисор шоирга бир шиша винони раво кўргу-чи раҳнамо издошлари миллатга нима бера олишлари мумкин? Ўзлари ҳашамга беланган бу каслар Парфининг ижарагирдек омонат уйда яшашини билмасмидилар?! Билардилар! Лекин …

Мен нима учун Рауф Парфини эсладим? Чунки У юраги билан инсон эди! Лекин Уни ҳам “Ўзбекистон халқ шоири” унвони берилганини эшитиб, кимлардир ХОИНга чиқараёзганди-лар...Яқинда шу воқеа эсланганида муҳтарам олим Пўлатов телефон орқали менга эътироз билдир-дилар:Нима Рауф Парфи унвон олган пайтида ОЗОДЛИК радиосига берган интервьюсини  эшит-маганмидингиз? Ўша интервьюда Унинг “Қурғур унвон ширин бўлар экан!” деганини эшитма-ганмисиз? ”-деб айтдилар...Мен бу гап-эътироздан бирор ғаразлик қидираётганим йўқ, домла жуда самимий гапирдилар, бироқ...Шу Инсонга таянч бўла олмаган, лекин ўрни келганда Унинг халқ орасидаги эътиборидан ҳеч тап тортмай ўз манфаатлари йўлида фойдаланганларнинг мендек од-дий қаламкашга  қайишишларига ким ишонади?! Бир сўз билан айтганда, ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамоларнинг аксари Халқдан йироқлашиб бўлганлар. Бундайларга Халқ деган тушунча фақат ўз манфаатларини ҳимоялаш учунгина зарур, холос! Зеро, Воғиф оғада шундай сатр бор: “Йўл узоқми ё яқин, адашганга барибир!”

Яна бир масалада фикрлашиш зарурати туғилди. Яъни, менга “ХАБАРДОР” имзоси билан маломатлар ёзаётган кимса асосан менинг қамалишим тарафдори эканлигини очиқ ёзмоқда ва бун-га йўналтирувчи ҒОЯ ҳам бермоқда. Яъни, мени турли провокациялар билан Каримовни танқид қилишга чақирмоқда. Менинг Президентни танқид қилишим Ўзбекистонда ҳам КИМларгадир зарур. Чунки 2005 йил 24 ноябр куни “Адвокат пресс”ни йиғиб олиб, фаолиятимизни тўхтатиб қўйганлар ўз даъволарини асослай олмадилар. Улар ҳам “Д.Саййид Президентни танқид қилган”, қабилида оғзаки фикрни илгари суришганди, лекин ўхшамайроқ қолди. “ХАБАРДОР”нинг муло-ҳазалари, аниқроғи, уринишлари менга КИМлардир ўхшатолмай чала қолдирган ҳаракатнинг давомидек туюлаяпти. Агар У мени таниган–билган кимса бўлганида, биринчи навбатда менинг спиртли ичимликдан мутлақо йироқлигимни биларди. Шу оддий ҳолни билмадими, демак кимнингдир топшириғини бажаряпти, деб ҳисоблашга асосим бор!

Бундан ташқари Ўзбекистон Президенти хусусида менинг ўз қарашларим бор. Тушунишимча, унинг ўзи бу мартабага жуда ёпишиб олмаган. Унинг Умрбод шу мансабда қолиши, энг аввало, атрофидагилар учун зарур, менимча. Чунки нимаики, жиноят қилган бўлсалар, Унинг  даврида қилганлар ва уларнинг жиноятга қачон жавоб беришлари шу Президент ваколати муддатига боғлиқ. Агар Президент ўзгарса, камида 50-60 нафар юқори мансабли шахс қаттиқ текширувга тушиши аниқ. “Нима учун бунчалар кам?” деган савол хаёлингиздан кечгандир. Чунки Ўзбекис-тонни Бошқараётган куч бундан кўп эмас! Яна қайтараман, ҳозирги Президентни ўз мавқеида сақлаб қолиш Президентнинг ўзидан ҳам кўпроқ унинг атрофидаги  ...ларга зарур!

Шунингдек, бундай лавозимдан кетишнинг ҳам ўзига яраша қоидалари мавжуд. Яъни, бўла-жак Президентнинг КАФОЛАТИ! Бу ўринда баён қилиб ўтириш ортиқча. Фақат РФ собиқ Прези-денти Б.Н. Елцинга ҳозирги Президент В.В.Путин томонидан берилган кафолатни эслаш кифоя, деб ҳисоблайман. Манбаларга кўра, Елциннинг ДАХЛСИЗЛИГИ билан бир қаторда унинг моддий таъминоти ҳам, оиласи дахлсизлиги ҳам тўлиқ кафолатланган. Бизда айнан шу муҳим жиҳат мав-жуд эмас! Кафолат бўлмагач, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳар бир Президент ўз дахлсизлигини ўзи ҳимоялашга интилиши табиий ҳол. Шу ўринда ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамолар Ўзбекистонга қайтмаётганликларининг ҳам асосий сабаби айнан шу ДАХЛСИЗЛИК КАФО-ЛАТИНИНГ йўқлигида, десам мени ҳеч ким сотқин атамас!

Тўғри, мен ўз мақолаларимда Президент, Бош Вазир, Олий Мажлис Раиси лавозимидаги шахс-ларни ҳамиша четлаб ўтаман. Бунинг сабаби бор. Мен муаллимдан чиққан ижодкорман. Шўро пайтида: “Таълим мактабдан бошланади”, деган талқин бўларди. Ўша вақтларда ёзганманки, таълим мактабгача муассасалардан бошланади, деб! Ҳозир ҳам шу ақидага амал қиламан. Чунки олий ўқув юрти талабасининг билими пастлиги учун сўраб-суриштирмасдан  ДЕКАН ё ПРОРЕК-ТОРни жавобгар қилиш ўта нодонлик. Суриштирувни мактабгача муассасалардан бошлаш керак! Чунки бирданига Халқ таълими вазирини жазолашнинг имкони йўқ!..

Балки бу мулоҳазам майдароқ кўринар, лекин мен ҳозирги шароитни кўзим билан кўриб турибман. Ва энг асосийси, аксарият ҳамкасбларимдан фарқли ўлароқ доимо САЙЁРман!

Кимлардир айтар, “Президент ўзгарса, ҳамма муаммолар ҳал бўлиб кетади”, деб. Бу-жуда саёз мулоҳаза. Юқорида айтиб ўтганимдек, Унинг Умрбод шу мансабда қолиши, энг аввало, атрофидагилар учун зарур, менимча.

Мен яқинда иккита катта дарахтни арралатдим. Дарахтлар ичидан чириб бўлгану, лекин ёнбошидаги ҳали анча бақувват шохларининг кучига таяниб, салобатли турганди. Ободонлаштириш бошқармасида ишловчи ўзини  дарахт кесувчи мутахассис атаганлардан иккитасини чақириб келдим. Дарахтларга қа-раб туришди-ю, атрофини қоплаб олган шохларидан иккиланишди. Хуллас, кесишмади. Лекин кесол-масликларини очиқ тан олмадилар, балки хизматлари учун катта ҳақ  сўрадилар. Кейин бошқаларни ча-қирдим. Саккиз киши керакли техника ёрдамида кесдилар. Кузатиб турсам, аввал Дарахтни ваҳимали кўрсатиб турган  шохларини кесгандилар Дарахт танаси жуда зиёнсиздек кўриниб қолди...

Агар шохларини кесмасдан аррани Дарахтнинг тагидан солинганида жуда кўп хонадонни вайрон қилиши ва бундай йўл тутишга биринчи бўлиб аҳоли(қўшнилар)нинг ўзи йўл қўймаслиги ҳам аниқ эди...

Бу-мажозий қиёс! Энди аниқ мисол: СССРдек кучли империянинг  расмий раҳбарларидан бири  Л.И.Брежнев 18 йил ҳокимият тепасида ўтирганлигини яхши биламиз. Лекин СУСЛОВ деган шахс ҳам бўлганлигини унутиб қўйган кўринади кўпчилик!

Ҳозирда туман ҳокимликлари мавжуд. Улар сони Ўзбекистонда 200  атрофида.Туман ҳокими КИМ? Мамлакат Президентининг ўша Ҳудуддаги вакили! Ўша ҳудудда Ҳокимдан ҳам кучли ФИГУРАлар бор-лигини ҳеч ким инкор этолмайди. Хўш, ўша ФИГУРА нима учун ўзи ҳоким бўлмайди? Чунки унга бу лавозим керак эмас!  Лекин Ҳудудга ҳоким керак. Ва ЎША ФИГУРА ҳокимнинг соясида ҳудудни бош-қаради. Агар жавобгарликка тортилса ҳам ҲОКИМ тортилади, ФИГУРА эса ўзига маъқул янги ҳоким топиб, зарур маблағ билан таъминлайди ва яна панада туриб ўз фаолиятини юритиб, ҳудудни ўз таъ-сирида ушлаб қолаверади. Бу-ёзилмаган қоида! Ёзилмаганлиги боис ҳам уни ўчириб бўлмайди! Фақат ўша ҳудуднинг равнақ топиши ё инқирозга юз тутиши Ҳокимни ўраб турган КЎРИНМАС КУЧ(лар)га боғлиқ! Биргина мисол: 2004 йили май ойидан то 2005 йил февралигача Самарқанд вилояти Жомбой ту-манидан тушган шикоят бўйича журналист суриштируви олиб бордим. Тумандаги бир қанча раҳ-барларнинг камчиликлару жиноий қилмишлари ҳақида “Қишлоқ ҳаёти”, “Адвокат пресс” газеталарида таҳлилий-танқидий мақолалар ёритдим. Туман ҳокимининг 1-ўринбосари ишдан олинди. Иккита хў-жалик раҳбарига жиноят иши қўзғатилди. Туман ИИБ бошлиғи лавозимидан четлатилди. Одамлардан тортиб олинган боғ, берилмай қўйилган ер эгаларига қайтиб берилди. Бир фермерга қасддан, ғай-риқонуний қўзғатилган жиноят иши тўхтатилди. Кейин туман ҳокими янгиланди…Одамларни қақ-шатиш сезиларли камайди, лекин буткул тўхтагани йўқ! Чунки бундай аҳволни бартараф этишга ҲО-КИМнинг кучи етмайди! Менгача ҳам журналистлар борган, текширган экан, лекин мақола ёри-толмаган. Мени ҳам аввалига сотиб олишга уриниб кўришди...Кейин шантаж қўлладилар. Бу ҳам иш бермагач, ортимдан бир ёш аёлни ёллаб юборганлар мен билан маишат қилиши  ва кейин тегишли идо-раларга арз этиш топшириғи билан…Бу воқеани мақтаниш учун ёзмаяпман, балки КЎРИНМАС КУЧга қарши туришнинг оқибати нима билан тугаши мумкинлигига кичик ҳаётий мисол келтирдим, холос.

Қашқадарё вилоятидаги бир туман солиқ идораси бошлиғидан тадбиркорларни ҳимоя қилиб чиқдим. У зўравонлик йўлига ўтди. Судлашдик охири. Иш менинг ва тадбиркорларнинг фойдамизга ҳал бўлиб, солиқ бошлиғи лавозимидан олинди ва катта миқдорда жаримага тортилди.

Туман фуқаролик судларида қандай қилиб одамларни хонавайрон қилишаётганликларини фактлар билан асослаб ёзиб чиқдим. КЎРИНМАС КУЧлар томонидан ёғилган маломатлару устимдан бўлган туҳматларнинг қай бирини айтай?! Охиригача талашдик, жуда юз фоиз бўлмаса-да, 50-60 фоиз аризачилар талаби ижобий қондирилди.

Ўзбек ОАВ орасида биринчи бўлиб 2005 йил 17 ноябр куни “Адвокат пресс”да “Ижроси йўқ қонун-таназзул асоси!” сарлавҳали мақоламда ишдан олинган Ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилмай қо-лаётганликларини мисоллар билан танқид қилиб чиқдик. Кейинги сонга босмахона “қоғоз йўқ”лигини айтиб, газетани босмасликка уринди. Босмахона директори ҳатто газета босмага бериладиган кунигача тутқич бермай юрди. Фақат 2005 йил 23 ноябр куни тушликка яқин директорни топиб, доминатда бос-дик газетани ва 24 ноябр эрта тонгда сотувга чиқаришга улгурдик. Лекин газетанинг шу сони сотувдан йиғиб олинди. Тўғри, биз жиноий жавобгарликка тортилмадик, чунки сиёсий хато топилмади мақоладан!..

Юқоридагиларни баён қилишимдан мақсад, биз ўйнаб юрганимиз йўқлигини, балки ўзимиз гу-воҳи бўлиб турган воқеликдан хулоса чиқарибгина, ақлга суяниб, фаолият юритаётганлигимизни бир карра эслатиб қўйишдир. Шу баробарида “Дилмурод Саййидни нега қамамайди?”-дегувчи “жонкуяр”ларга ҳам маълумот беришдир нега қамамаётганлиги ҳақида!

Энди мен ҳам шундай саволни қўяй: “Ўзбекистонда ўзини ҳукуматга қарши санаб, мухолифат атайдиганлар бор. Бири бош котиб, бири ҳамраис, бири бошланғич ташкилот котиби…Ҳатто хо-рижий радиоларга кунда-кунора интервью бериб, ҳукумат сиёсатига салбий фикр билдиради-ганлар ҳам анчагина. Уларни ҳам қамаб қўяётгани йўқ-ку ҳукумат! Лекин мен ва менинг ҳам-фикрларим улардан ҳеч бирини хоин деб туҳмат қилаётганимиз йўқ. Аксинча, озод юрганларидан қувониб гапирамиз. Нега қамалмаса ҳам улар софдилу мен сотқин бўлишим керак?»

Менинг Ўзини МУХОЛИФАТ санайдиганлардан фарқим шуки, оддий одамлар турмуш тарзи-дан кўпроқ хабардорман, оддий одамлар орасида юраман доимо. Уларнинг мендан фарқи шуки, кўпинча конференсиялару хорижий сафарларда бўлишади. Лекин мақсадимиз яқин-нима бўлса ҳам аҳоли турмуш тарзини яхшилаш. Фақат бораётган йўлимиз икки хил: Улар сиёсий йўналишда, мен-ижтимоий йўналишдаман! Кейин дунёқарашимиз ўртасида бирмунча фарқ бор: МУХОЛИФАТчилар ўз мафкуравий етакчи-ЛИДЕРларини ёқлайдилар ва тўғридан-тўғри ҲОКИМИЯТга интиладилар! Мен аксинча, уларнинг мафкурасини тан олмайман ва Ҳокимиятга интилмайман! Чунки кўпроқ хаёлотга асосланган мафкура нафақат унинг ижодкорларини, уни қўлловчиларни, балки аввало оддий фуқарони чалғитиб қўйиши аниқ. Масалан, “Ҳизб ут-таҳрири исломия”! Бу оқим дини Исломга мувофиқ эмас, чунки унинг ижокори УТОПИЯ кишилари-Абдулқадам Золлум ва Такиниддин Набихоний оддий кишилар ва на Қуръони Каримга, на Ҳадиси Қудсийга, на Ҳади-си Шарифга янгилик киритишга қобил ё қодир шахслар эмаслар. Мен бу ҳақда 5-6 йил аввал мақола ёритганман. Ва ўшанда ҳам худди бугунгидек мендан ранжиганлар бўлган. Лекин фикр-ларимнинг тасдиғини ҳатто хориждаги таниқли Уламои Киромлар, Исломий ҳаракатлар раҳбар-ларининг чиқишларида ҳам учратдим...

Минг афсуски, бундай хаёлотдан иборат ғоялар сабаб юэлаб содда одамлар қийноқларга дучор қилиниб, оилалари билан жабр кўрдилар ва кўрмоқдалар. Лекин бу мафкура ижодкорлари уларнинг ҳолидан хабар олаётганлари йўқ!

 Ўзини МУХОЛИФАТ санаб юрган раҳнамоларнинг олға сураётган ғоялари ҳам қайсидир жиҳатдан юқоридагига ўхшаш...

Мен, масалан, Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи мустақил таш-килотлар раҳбарлари ғояларини ва уларнинг фаолияти, кўзлаган мақсадларини ёқлайман. Чунки адолат излаганлар бундай ташкилотларга нажот сўраб келмоқда ва, энг муҳими, ишонмоқда! Бу ташкилотлар фаоллари ўрни келса, Умидага ё Мўътабар опага ўхшаб, ҳаётларини хавф остига қўя-яптилар. Шунинг учун ҳам одамлар улар учун пикетга чиқишдан тортинмайдилар. Лекин бу яқин ўртада  “ЭРК” ё “Бирлик”нинг хориждаги раҳбарияти Ўзбекистонга қайтарилсин!”-деб одамлар пикетга чиққани йўқ!

Лениннинг ғоявий устунлиги шунда эдики, ўзи чет элда юриб ҳам халқдан узилишиб қолма-ганди (“ИСКРА”ни эсланг)! Мен коммунист бўлмаганман, Ленин ҳақида собиқ коммунист ва ҳозирги МУХОЛИФАТ Лидерлари мендан кўра кўпроқ билишар!

Мен юқорида КЎРИНМАС КУЧлар хусусида тўхталгандим. Бу КУЧлар тузум қандай бўлишидан қатъиназар ҳеч маҳал ўзгармайди ҳам, йўқолмайди ҳам! Худо кўрсатмасин, ичкарида нохушлик (дейлик, фуқаролар уруши!) бошланиб қолса, бу КУЧлар бирор тинч давлатга чиқиб оладилар. Бойликлари етарли. Вазиятни кузатиб турадилар ва ҳамма нарса ўз изига тушиши билан яна қайтиб келадилару...ўз “шапка-невидимка”ларини кийиб, фаолиятларини давом эттираверадилар. Бунгача жабрни оддий халқ тортиб, қирилганда оддий одамлар қирилади, хонавайрон бўлганда оддий фуқаро хонавайрон бўлади! Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат! Демоқчиманки, ўз хаёлий мафкураси йўлида бегуноҳ одамларни қурбон қилиш, хонавайрон этиш, шундоқ ҳам ваъдалардан чарчаган аҳолини кўра-била яна лақиллатиш инсофдан бўлмас…

ҲОКИМИЯТ бу- КУЧ! Ҳокимиятни орзу қилган одам аввал унга яқинлашади ва шу йўл билан халқ ичига боради. Халқ бир пода эмаски, узоқдан туриб, най чалиб бошқарилса!

07.02.2007 й.

 

БУЁҒИГА  ҲАМ  ХОЛИС  ГАПЛАШАМИЗ

Ҳаммасини кўриб, жим турсанг, Юрак,

Ҳаммасини кўриб, айлансанг тошга,

Нима тошсин, ахир, дарёдан бўлак,

Нима қимирласин шу ердан бошқа?!

Муҳтарам Даврон Шариповнинг “ҲАР КИМ ЭККАНИНИ ЎРАДИ” сарлавҳали мақоласини шошилмай (!) ўқиб чиқдим. “Шошилмай”га урғу беришимга сабаб муаллиф менинг мақолаларимни сал шошқич кўздан кечиргандек туюлдилар назаримда…

Ўз мулоҳазаларимни юқоридаги тўртликка боғлаб бошласам. Бу сатрлар Инсон руҳиятининг ожизликка нисбатан қайсидир маънода исёни намунаси! Бу мисралар Муҳаммад Солиҳнинг “Олис табассум сояси” лирик тўпламидан олинди.

Қадрли муштарий англаган бўлсалар, мен ўз мақолаларимни қайсидир жиҳатдан шу тўртликдаги талқинга мувофиқ ёзган чиқарман!

Муҳтарам Даврон Шарипов ўз мақолаларида ФИТНАЧИ деб кимни назарда тутганликлари маълум, лекин менга: “Фитначи фақат М.Солиҳ ҳақида ёзгани йўқ-ку,...нега бошқаларга ёзгани ҳақида гапирмайсиз?”-деган саволни қўядилар.

Аввало, бу битиклар фитнами ё фитна эмасми, менга қоронғу! Қолаверса, мен ўз фикрларимни холисона савол тарзида келтирганман. Эслатай:

“Муҳтарам Жаҳонгир Маматовнинг чиқиши кимларгадир қазидек танқис туюлгандир балки, аммо менинг юрагим йиғлади яна! Сабаби, ЎЗБЕКни бадном қилишнинг энг сийқа ва энг жирканч кўри-нишига яна бир карра гувоҳ бўлдим мақолани ўқигач…

 Мақолани ўқиб, ХХ аср 80-йиллари иккинчи ярмида М.Горбачёв давридаги “демократия”да газе-таларимизда берилган саҳифа-саҳифа чиқишлар кўз ўнгимдан ўтди. Ўшанда ҳам кўзга кўринган олиму адабиётшуносу ёзувчиларимиз қатағон йиллари ўзларининг пок бўлганликларини исботлаш учун бош-қаларнинг кирдикорларини ёзиб, бир-бирларини роса шарманда қилгандилар. Мен бироз янглишдим, ав-вало Ўзбекнинг номини СОТҚИНга айлантириб қўяёзгандилар. Орадан йигирма йил ўтиб, тарих так-рорланаяпти чоғи...

 Мен бу билан “Маматов ҳақ ёки Мадаминов муттаҳам эмас”, деб қозилик қилмоқчи эмасман. Ҳатто ЛИДЕРнинг кирдикорини одамлар билиб қўйгани яхши! Лекин мени шу саволлар қийнайди:     “Ўзбек халқи бу гапларни нима учун энг охирида билиши керак?” “Жаҳонгир Маматов нима учун шунча қилмишни шу кунгача халқдан яшириб юрди?” “Сукут сақлашининг ўзиёқ Салай Мадаминовга хайрихоҳлик эмасми?” “12-14 йил аввалги кирдикорларни букун ошкор этилишдан ЎЗБЕК халқига нима манфаат?”

Бу саволларга мен муҳтарам Маматовнинг ўзидан жўяли жавоб олишни истар эдим.

...Энди аччиқ бўлса ҳам очиқ гапни айтайин: “Мадаминов каби жаноблар мухолифат бўлганлиги учун эмас, балки мухолифатликни эплолмаганлиги учун ҳам мамлакатни тарк этиб кетганлар!”

Қани бу ўринда менинг “Солиҳ қочиб кетди ё хоинлик қилди” деган жумлам?

Қолаверса, хатонинг энг жирканчини менга “ХАБАРДОР”, “МУЖИК” каби имзолари билан изоҳ ёз-ганлар қилишди ва очиғини айтаман, бу ўзини М. Солиҳга тарафдор кўрсатиб юрган айримларгагина хос бўлган усул! Аммо менинг ШОИР Муҳаммад Солиҳга эҳтиромим баланд!

Бир воқеани келтирай:

 Шоир М.Солиҳ Ватандан чиқиб кетгач, ковлашлар бошланди.ИИВдан муҳим ишлар бўйича тергов-чи “ЭРК” газетасида мақоласи чиққан муаллифларни суриштирувга чақиртира бошлади. Менинг “Халқ қачонгача қийналади? Ёки Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига очиқ хат” сарлавҳали мақолам ҳам эълон қилинган эди. Хуллас, терговчи икки марта уйимга(адресимни қаердан олганлигига ҳануз ақ-лим етмайди!) ва бир марта иш жойим-шаҳар Ҳокимлигига чақирув қоғози юборди. Қарасам, телефон рақами ҳам ёзилган экан, қўнғироқ қилдим ва чақирув сабабини билмоқчи бўлдим. У иккита савол сўради:

  1. “Эрк”даги мақолани ўзингиз ёзганмисиз?

Ўзим ёзганлигимни ҳатто қўлёзмаси уйимда турганлигини ҳам айтдим.

  1. Мақолага қалам ҳақи олганмисиз?

Бу савол жуда малол келди менга ва қўрслик билан: “Кунларинг шунга қолдими, қалам ҳақи менинг ҳақим, хоҳласам оламан, хоҳламасам олмайман ва бу ҳақда ҳеч кимга отчёт бермайман”, деб жавоб қайтардим.

У шу гапларни келиб ёзиб беришимни сўраганди, рад қилдим. Орадан сал ўтиб Сирожиддин Саййидни учратиб қолдим ва воқеани гапирдим. Шунда У: ”Қасдлашиб нима қилардингиз, бизни ҳам чақиртирди, бордик, ёзиб бердик сўраганини”, деди.

Шундан сўнг кўп ўтмай, ишдан кетишга мажбур бўлдим, аввалига лавозимимни пасайтиришди, кўп ўтмай…1994 йил октябрдан бери ЭРКИН ИЖОДКОРман...

Бу воқеани эслашдан мақсад, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз фикрим, ўз дунёқарашимга эга эканлигимни эслатиб қўйиш!

Мени М.Солиҳга хусумати бор деб ўйлаган одам қаттиқ янглишади, менинг  Шоир М.Солиҳга ҳеч бир хусуматим йўқ! Аксинча, Усмон Носир, Рауф Парфи ва Муҳаммад Солиҳ менинг ХХ аср КУМИР-ларим! Лекин мен иккита воқеликдан жуда қаттиқ афсусланаман. Яъни, икки  салоҳиятли ШОИРнинг сиёсат майдонига кирганлиги ва алал-оқибат Ўзбек халқи икки маънавий таянчини йўқотганлигидан. Булар- Муҳаммад Солиҳ ва Абдулла Орипов! Бири ҳукуматдан йироқлашиб, хато қилди, иккинчиси жу-да яқин бориб! Ютқазганда ХАЛҚ бой берди икки буюк Шоирини! Шу жиҳатдан ҳам ҳар иккисини ХИЁНАТКОР аташга биз ҳақлимиз! Бу ўринда “хиёнаткор” сўзини бадиий ташбеҳ сифатида қабул қилишингизни истардим. Зеро, Муҳаммад Солиҳнинг ўзи шундай ёзганди:

Одам ҳар нарсага кўникар экан,

Кўникиб олди У тақдирга-

Энди ер ёрилар эди уятдан

У бўлса кирмасди ёрилган ерга!

 

“Мен ҳукумат идеологларининг мухолифатга қарши ёзган кўп материалини ўқидим, аммо бу сайтда босилган фитначиларнинг мақоласи каби паст савияли материал кўрмадим. Сайт эгаси бу "баҳсни" олиб ташлаб, яхши иш қилганини эътироф этишим керак.”-деб ёзади Даврон Шарипов.

Лекин “ЎҚ отилиб бўлди-ку!” Сайт эгаси бу "баҳсни" олиб ташлаб, яхши иш қилганини эмас, меним-ча,  агар ўқ-суиқасд бўлса, унинг суиқасдлигини, агар ҳукм бўлса, унинг ҳукмлигини эътироф қилиш за-рур эди! Чунки Сизнинг ёзганларингиз эътироф ўрнида эмас, балки нўноқроқ адвокатнинг юзаки “Ҳимоя нутқи”га ўхшаб қолган.

Шу ўринда 1996 йили Блугминтонда чоп этилган, Руф Дейблернинг  “Мухаммад Салих и политичес-кие преобразования в Узбекистане в 1975-1995 годах”  китобидан бир кўчирма келтирсам:

Политическая деятольность Салиха с конца 1989-начала 1990 гг. характеризуется усилением его ак-тивности как действующего политика. Как член Президиума движения  «Бирлик» он видел свою задачу в конструктивных изменениях формирующейся политической системы. Именно поэтому он возглавил фра-кцию Движения, которая не разделяла радикальные настроения другой части Движения, считая, что ужес-точая свои требования и войдя в конфликт с властями, оппоэиция больше потеряет, чем достигнет…

В феврале Салих выходит из «Бирлика» и создает новую партию «Эрк».

11 марта 1990 года, после того, как возглавлямая Салихом партия продемонстрировало свою готов-ность к сотрудничеству с компартией…

…Нелишним будет отметить и то обстоятельство, что к моменту выборов партия «Эрк» насчитывала в своем составе всего несколько тысяч членов, в то время, как «Бирлик», имея десятки тысяч активных сто-ронников, не мог зарегистрировать своего кандидата…

Юқоридаги кўчирмага қайси томондан қандай ёндошиш ҳар кимнинг ўз дунёқарашига ҳавола!

Энди шу ўринда “Сизнингча, фитначилар М.Солиҳнинг нимасини “фош қилди?” деган саволдан келиб чиқиб, муҳтарам Даврон Шариповга бир саволим бор:

 “М.Солиҳ шаънига қадимий танга масаласида анча  оғир гаплар айтилди. Наҳотки, лоақал шу иддаога асосли жавобингиз бўлмаса?” 

Муҳаммад Солиҳ бир шеърида шундай таъкидлайди: “Ўлдириб бўлмайди, ўлдириб бўлмас, сиғиниб ўтирган одамни, ахир!” 

Мен ШОИР Муҳаммад Солиҳни сиғиниб ўтирган одамга қиёслардим ўз вақтида...Ва шу фикрим ўзгар-маслигини истар эдим. Бироқ ...Сиз бунинг учун менда ишонч уйғотолмаяпсиз, муҳтарам Даврон Шари-пов!  Сизнинг:

“Каримов Солиҳга квартира эмас, ҳукуматнинг ярмини таклиф қилди, Солиҳ рад этди, буни ҳамма му-холифатчилар, зиёлилар билади, рад қилгани учун баъзи эркчилар уни танқид ҳам қилишди, бу ҳақиқатни пасткашлар ҳам билади, билгани учун ҳам уни кўраолмайдилaр”-деб ёзишингиз юқорида айтганимдек, нўноқ адвокатнинг ҳаракатига қиёс. Ё Каримов М.Солиҳ билан учрашганида  бирга кирганмидингиз? Агар ундай бўлса, Сиз-ҳақсиз!                                                                                                              

Яна бир мулоҳаза. Сиз:  “Шу ёзаётган хатимни эса Фитначининг (исмини айтишдан ирғанаман) ёзган мақоласини сайтда муҳокамага чиқарган ёзувчи Дилмурод Саидга қарата ёздим”,-дебсиз. Аввало, мен ҳеч нарсани муҳокамага чиқармаганман. Қолаверса, Сиз фитначи атаган одам ўз исми-шарифини тўлиқ ва аниқ кўрсатган. Фитначи ҳеч маҳал бундай йўл тутмайди. Агар муаллиф ўзини таништирмасдан дейлик, “ХАБАРДОР”, “МУЖИК” каби имзолари билан ёзганида эди, Сизга қўшилишиб мен ҳам уни фитначи атардиму ҳеч бир мулоҳаза билдирмай, қўяқолардим. Модомики шундай бўлгач, бу масалада мени саволларга кўмиб ташлашингиз қизиқ ҳол.

Юқорида таъкидлаганимдек, Сиз  ишонч уйғотинг ва кейин Сиз сўрамасангиз ҳам фикр билдиради-ганлар кўплаб топилади!

Менга бир саволингиз жуда ўринли туюлди. Яъни:

“М. Солиҳ ҳақиқатан ҳам ҳукуматдан уй олди, машина олди, 14 хоразмли йигитни ўлдирди, ўз ука-ларини ва дўстларининг қамалишига сабабчи бўлди, ҳатто уларнинг қамоқдан чиқишига қарши, деган телбанинг гапига ишонасизми?”

Бу саволга умумийроқ тарзда муносабат билдирмоқчиман. Сиз ҳам тан олинг фақат! Ҳукумат мени нега қамамаётганлигидан юраги ҳапқириб лой чапиганлар Сизнинг ҳамфикрларингиздан эдилар. Демак, одам-ни қамалиши улар учун “...итга байрам”дек гап! М.Солиҳ шанига сал малол келадиган холис мулоҳаза айтгандек бўлувдим, мени сотқину ароқхўрга чиқариб роса кесакбўрон қилишди. Ўша кунлари мен номи бетайин изоҳчи(лар)ни билмаганим учун бироз асабийлашдим. Лекин Сизнинг имкониятингиз ва ҳозирги ҳолатингиз дуруст-ку! Яъни, Сиз мендан сўраган саволга сабаб мақолаларни ёзган муаллифлар аниқ-ку! Ахир, осмондан олиб ёзмагандир бу гапларни?! Қолаверса, Муҳаммад Солиҳ бир шеърида шундай ибрат-ли талқин берадики, уни Жаҳонгир Маматов ва Салай Мадаминов орасидаги ҳозирги вазиятга нисбатан ҳеч иккиланмай тегишли ҳисоблаш мумкин:

Балким янги ороллар очмас,

Лекин айтадиган сўзи бор-

Аравани қуруқ опқочмас,

Аравада унинг ўзи бор!

 Яна қайтараман, Ўзидан сўранг, ахир осмондан олиб ёзмагандир, агар далиллай олмаса, жавобгар қи-линг. Сиз Миллий Нажот Қўмитаси маслаҳатчиси сифатида ҳам, М.Солиҳнинг Ҳамфикри ва тарафдори сифатида ҳам бу масалада суриштирув олиб боришга нафақат ҳақлисиз, балки БУРЧЛИ ҳамдирсиз!

Хулоса ўрнида яна Муҳаммад Солиҳнинг шеъридан келтириш истаги туғилди:

Руҳинг чил-чил синса, олайтиб кўзни

Яна менга томон сочма нафратинг:

Ахир, ёзгани йўқ Руҳ деган сўзни

Менинг маслаҳатим билан Афлотун!

Зеро, муҳтарам Даврон Шарипов, Сиз “Фитначи” деб ёзғираётганлар ҳам мақоласини менинг масла-ҳатим билан ёзган эмаслар!

09.02.2007 й.

 

 

      «ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИ:

ҲУКУМАТ ВА МУХОЛИФАТ  ЗИДДИЯТЛАРИ ЮМШАМОҚДАМИ?»

(СУҲБАТНИ  ЎҚИБ.. .)

Сарлавҳа “Президентлик сайловлари: Мухолифатдаги ўзаро  зиддиятлар юмшайдими?” шаклида қўйи-либ, аввало шу мавзу атрофида сўз юритилганида янада долзарброқ бўлар эди фикримча…

Муҳтарам Д.Шарипов ўз мулоҳазасида шундай таъкидлайдилар:” Мухаммад Солиҳга қарши чиқаётган-лар асосан унинг қатьий принциплари олдида чидай олмаган заиф ва ғаразгўй одамлар... ...чунки бу ким-салар бирлашиш учун эмас мухолифатни бўлиш учун умрини сарфлаган одамлар.” Савол туғилиши та-биий:”Мухолифатни бўлиш ғояси биринчи бўлиб кимдан чиққан эди? Ё 1990 йил феврал-март ойлари-даги бўлиниш воқеаларини СМ фаолиятидан ўчириб, бошқа бир одамга юклаб қўймоқчимисиз?”

Сизнинг :“Бугун Нажот Қўмитасининг президент лавозимига бўлмиш номзоди битта ва ҳамма уни тани-йди – Раисимиз Муҳаммад Солиҳ. Бугуннинг ўзида айтишимиз мумкин - у ўзининг энг биринчи вазифа-лари деб – халқни тоталитар режимга қарши курашда бирлаштириш деб билади ва бу ишни мувафаққият билан адо этмоқда.” деб гап бошлашингиз эса Ўзбекистон ОАВдаги шарҳловчи ва сухандонлар “Кириш сўзлари”нинг кўчирмаси бўлибди. Ишонмасангиз, солиштириб кўринг! Ҳақиқий аҳволга тескари  муло-ҳазалар эгизакнамо бўлади. Лекин “чунки бу кимсалар бирлашиш учун эмас мухолифатни бўлиш учун умрини сарфлаган  одамлар.” деган фикрингизда жон бор. Ва ҳозирги фаолиятингиз, яъни айирмачи муносабатингиз бунга очиқ мисол!

Яна айтасиз:” Каримов ва унинг режими ўзбек мухолифати туғилган кунидан бошлаб мухо-лифатнинг якдиллигини бузишга тушди. Ва бу ишни давом этмоқда”-деб. Бу саёз ва ғализ мулоҳа-за. Биз кўр ёки аҳмоқ эмасмиз ким нима деса, лақиллаб кетаверадиган. Мухолифат якдиллигини бузишга тушган Кари-мов эмас, ёдингизда бўлса, менга қарата ёзган мақолангизда шундай жумла-лар бор эди: ” М. Солиҳ ҳақиқатан ҳам ҳукуматдан уй олди, машина олди, ...деган телбанинг гапига ишонасизми?”

Бизнинг билишимизча, И.Каримов М.Солиҳ билан суҳбатда унга мухолифатни бирлаш-тиришни ва раҳбарлик қилишнигина таклиф этган, холос. Лекин бу-М.Солиҳга кам кўринган... Кимлардир М.Солиҳни “53-,54-” атаб, иккита квартира эвазига сотилган деб ҳисоблайди. Бу ҳам жуда саёз фикр! Чунки М.Солиҳнинг ўша пайтдаги мавқеини иккитагина квартира билан баҳолаш эси бутун одамнинг иши эмас!... Лекин вақт ўз ҳукмини ўтказар экан, орадан кўп ўтмай М.Солиҳ (1996 й) Ватанга қайтиш истагида ўртага одам қўйиб, ўз илтимосларини И.Каримовга билдиргани ва ҳеч нарсага эриша олмагани ҳам бор гаплар. Шуларни била туриб, учинчи бир одамни “мухоли-фатни бўлиш учун умрини сарфлаган”, деб айтиш учун инсофни иблисга тўёна қилган бўлиш керак...

Яна айтибсиз: “Пўлатов ва Охунов жаноблар Ислом Каримов қўлида ўйинчоқ бўлиб, ўзбек мухолифатига ташлангани нафақат улар учун шармандалик, балким бутун мухолифат учун уят-лидир.”

Агар чиндан ҳам мухолифат тарихидан хабарингиз бўлса, Мухолифат етакчиларидан энг кўп азият кўргани ва ҳақиқатда чиқиб кетишга мажбур бўлгани бу-Абдураҳим Пўлатовдир! Аслида буни  ўз ишонган одамлари-ҳукуматга алоқадор айёр киборлар усталик билан амалга оширган-лар... “Бирлик” иккига бўлинган куниёқ мухолифат ўз тақдирини ўзи белгилаб бўлганди! Бунинг учун фақатгина бир-бирларини айблашлари керак. Бироқ фақат айблаш билан иш ўнгланмасли-гини ҳам унутмаслик зарур. Мухолифат инқирозига унинг бўлиниши сабаб бўлдими! Демак, бу инқирозни бартараф этишлик учун қайта бирла-шиш масаласини ҳеч иккиланмай ижобий ҳал этиш керак. Ахир, Сизларнинг орангиздаги пароканда-ликни Буш ёки ЕИ раиси бартараф қилиб бермайди-ку! Улар нари борса, ўзаро ва баъзида мамлакат ич-карисидагилар билан ғажишиб туришингиз учун (узр, бошқа сўз тополмадим!) грант-прант бериб тури-шар. Сизларга бераётган маблағдан ортиқроғини АҚШ Ўзбекистонга ҳам берган ТЕРРОРга қарши курашиши учун. Бу ердаги тушунчага кўра, Ўзбекистон ҳукуматига қарши турувчи ҳар қандай куч-Террорчи ҳисоб-ланади. Буёғини ўзингиз баҳолаб олаверинг! Яна бир ўринда шундай дегансиз:”Ислом Каримов режимига қарши турган мухолифат - Нажот Қўмитаси (Раис - Муҳаммад Солиҳ) ва унинг итти-фоқчилари бўлса, бу мухолифатга эса қарши турган "мухолифатча" – Вашингтондаги Пўлатовнинг гуруҳи.”

Биз-Ўзбекистондаги оддий халқ жуда ишонувчанмиз. Ва кўпчилик учун М.Солиҳни А.Пўла-товдан ажратиб ўтиришга имкони йўқ. Биз учун иккиси ҳам МУХОЛИФАТ раҳбарлари! Сизнинг юқоридаги мулоҳазангиздан кейин бир савол туғилиши табиий:”Сиз айтган фикрнинг тескарисини А.Пўлатов ҳам айтмоқда. Биз қай бирингизга ишонайлик ва қайси бирингизга эргашайлик?” Кечирасизу, Сизнинг мулоҳазаларингиз нимаси биландир менга Жаҳонгир Муҳаммаднинг «Тўппонча» мақоласи қаҳрамонини эслатаяпти..

Суҳбат охирида ё техник хато, ё ўрганиш сабаб Д.Ш. ўрнига Д.Р. ёзилиб қолибди. Ўзи суҳбат ким билан қилинган Д.Ш.(Даврон Шарипов) биланми ё Д.Р.(Дониёр Раҳимов) биланми? Чунки суҳбатнинг Д.Р. қўйилган қисми анча ижобий, маддоҳликдан нарироқ!

Суҳбат-мақоладан олган таассуротим ва ўз мулоҳазаларим хулосасини ифодалаш учун М.Бекжондан бир тўртлик келтирмоқчиман:                               

                                                                               Афтидан, тузсиз гаплар гапиравериб

                                                     Қаҳрини қўзғатдик заминнинг.

                                           Зора, энди тузли шамоллар эсиб,

                                            Жиндай тиниқлашса ақлимиз!

15.02.2007 й.

 

МУХОЛИФАТНИ  ВАТАН  ИЧКАРИСИДА  ТИКЛАШ  ЗАРУР!

ЁКИ ТАШҚАРИДАГИСИ  ЧИН  МУХОЛИФАТМИ?

                                  Бас эй маккор, ғайри иймон истамам,                                                                                             Бори фитна, бори ёлғон, истамам...       Рауф  ПАРФИ.

Қаёққа қарама-ВАТАНПАРВАРЛАР! Аксарияти осмондан келади: пастга қараса, боши айланиб қолишини билгандек, бурни, бурнига қўшилишиб кўзлари ҳам осмонда. Бири ёзади дунёни бошига кў-таргудек аюҳаннос билан:”Ўзбекка митинг нималигини, демократия нималигини биринчи бўлиб ўргат-ганман!” дея кўксига уриб. Аслида-чи? Собиқ Компартия аъзосилиги ПАРТБИЛЕТИни райкомдан қай-тиб олишлик учун митинг ташкил қилганлигини тан олгиси келмайди. Ва бу аҳмоқона митинг оқиба-тида қанчалар одамлар калтакланиб, ҳақоратланганлигига ҳозирги Мустақиллик майдони гувоҳ…

Яна бир “демократ” бошқа бир “лидер”ни ўғрилик ва муттаҳамликда айблайди. Бу “айбнома”-сини ўзбекка хайрихоҳлиги намунаси сифатида баён қилади. Аслида-чи? Ўн беш йиллик шахсий адоватни хаспўшлаётганлигини очиқ ёзмайди. Яъни, Озарбайжонда ўзганинг мулки(ВАЗ-2106)ни мулк эгаси ишончига кириб, “сув қилиб юборганлиги”ни ва ўша қилмиши учун “лидер”нинг назаридан қолган-лигини ўз “эсталик”ларида эсламайди…

Қаёққа қарама-ВАТАНПАРВАРЛАР! Номлари улуғвор, ҳатто жарангдор, фаолиятлари эса сариқ чақага қиммат! Ўзларидан ўзгага нафи тегмайдиган фаолият. Агар фикрлашлари ХОЛИС бўлганида биз ҳам қўллаган бўлар эдик, афсуски...Нафақат фикрлашлари, балки ниятлари ҳам холис эмас. Гаплари баландпарвоз: ҲУРРИЯТ! Мақсадлари-ТАХТ, ҲОКИМИЯТ!

Уларнинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати ЖАЛЛОД, исботи эса, 1992 йил талабалар шаҳар-часидаги қонли воқеалару 2005 йилги Андижон фожиалари... Бироқ “Танганинг иккинчи тарафи ҳам бор”лигини негадир унутиб қўядилар. Яъни, Талабалар шаҳарчаси(1992 йил) воқеалари ким учун ва нимага керак бўлганлиги, ўшанда ҳам бегуноҳ одамлар қони эвазига ҲОКИМИЯТни эгаллаш мақсадидаги ҳокимиятпарастлар касрига қанчадан-қанча талабалар жабр кўрганлигини рўйи рост ёзмайдилар ўзини демо-крат кўрсатишни севувчи паранойиклар! Ёки Андижон фожиа-ларини байроқ қилиб олганлар ўзларига ўзлари: “Аҳолига қарата ўқ отишга Тошкентдан туриб ҳам буйруқ бериш мумкин эди-ку! Президент ёки ИИВ раҳбари нима учун шахсан Андижонга борди?”-деган саволни беришни исташмайди. Агар 1993 йил Наманган воқеаларида Ҳукумат раҳбарларининг ўзи воқеа жойига чиққанлигини, жангарилар билан музокаралар олиб борил-ганлигини эътиборга олиб, кейин Андижон фожиалари хусусида фикр билдирсалар, холисроқ бўлармидилар?!.

МУХОЛИФАТ масаласига келсак. Ҳозирги шароитда керакдир балки. Аммо айни чоғда хориждан туриб лидерлик даъвосида ёқа бўғишаётган мухолифат чин мухолифат эканига шахсан мен ишонмай-ман. Уларнинг номигина Мухолифатдир, лекин фаолиятлари ВАТАН РАВНАҒИГА ЭМАС, ҲОКИМИЯТни эгаллашгагина қаратилган холос. Ҳокимиятпарастлар ўзимизда ҳам “бемаза қовуннинг уруғи”дан кам эмас! Зарур бўлса, мухолифатни Ватан ичкарисида ўзимиз яратиб олишимиз мумкин ҳеч бир ЛИДЕРнинг маслаҳатисиз, ҳеч бир давлатнинг аралашувисиз! Ҳозирда мамлакат ичида фаолият юри-таётган ва одамлар эътиборига тушиб улгурган “ЭЗГУ-ЛИК” Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти фаолиятини бирозгина шакллантирилса, менимча, жуда илғор мухолифат вужудга келишига шубҳа йўқ! Айнан шу жамият “Бирлик” ҳаракатига хайрихоҳ эканлигини ҳисобга олинса ва йўл берилса, мухолифат шаклланиши аниқ! Фақат бу борада А.Пўлатов номзоди ўз аҳамиятини йўқотиши шарт. Чунки бу номзод кейинги 10-13 йил ичида ички сиёсатдан буткул йироқлашиб бўлган…

МУХОЛИФАТ НИМА ЎЗИ? Агар ҳозирда хорижда юрганлар фаолиятидан келиб чиқиб қарасак: амалдаги ҳокимиятнинг душмани ёки шунга яқинроқ! Менингча, амалдаги ҳокимиятга душманлик кайфиятидаги тараф ҳақиқий мухолифат бўла олмайди! Амалдаги ҳокимият билан холисона келишувга бора оладиган ва пировард натижада оддий фуқаро манфаатларига мувофиқ сиёсатни амалга изчил кирита оладиган кучга эга тарафгина ҳақиқий мухолифат бўлиши мумкин! Марказий Осиё давлат-ларидаги мухолиф партиялар фаолияти бунга аниқ мисол. Фақатгина ПРЕЗИДЕНТ ёки СЕНАТ РАИСИ бўлиш истагида юрган киши мухолифат лидери эмас, бор-йўғи ҳокимиятпарастлик касалига чалинган бемордир! Бемор одам сиёсат майдонини эмас, тузукроқ сиҳатгоҳни танлагани маъқул, менимча.

Билишимизча, ўзини ЛИДЕР санаганларга Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий аҳвол қанчалар мураккаблашса, шунчалар фойдали. Негаки, улар айнан шундай ҳолатлардангина манфаатдордир. Ўз ватани ва халқи фожиасидан манфаат топувчи кимса ҳеч маҳал бу юрту миллатга хизмат қил-маслиги аниқ. Шу нуқтаи назардан ҳам бизга мухолифат керак, фақат мамлакат ичкарисида ярата-диганимиз-ҳақиқий мухолифат бўлиши мумкин, хориждан келадиган импорт товарнинг сифатига ҳеч ким кафолат  бера олмайди. Қолаверса, бугунги Ўзбекистондаги ички сиёсат мухолифат маса-ласини узил-кесил, шу баробарида ижобий ҳал этишликни талаб қилмоқда. Шунингдек, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан ҳам мамлакатимиз муносабатлари илиқлик истайди. Айнан шу жиҳатлар ҳам Мухолифат масаласи ижобий ҳал қилинишига бизда ишонч уйғотмоқда. Ва биз-Ўзбекистон фуқаролари бу мухолифатни ўзимизда-мамлакат ичкарисида шакллантиришимизга зарурат ҳамда имконият вужудга келгандек, назаримизда.

Гапнинг очиғи, Ватанни тарк этиб кетган лидерлар бизнинг ишончимизни оқлашларига умид йўқ. Айниқса, кейинги икки-уч ой ичида уларнинг бир-бирларини қоралаб, қулоч-қулоч мақолалар эълон қилишлари, охир-оқибат нафақат ўзларини балки халқимиз шанини тупроққа тенг қилишга-гина хизмат қилувчи ҳақоратли чиқишлари биз-зиёлиларни қаттиқ ташвишга солди. Ва ўзини мухолифат лидерлари атаб юрган бу кимсалар бор-йўғи ҳокимиятпараст утопиклар эканлигига шубҳа қолдирмадилар. Агар шу кетиш бўлса, Ватанга қайтиш илинжи ва умидида юрган юзлаб ватандошларимиз айнан ўша бақироқ “ЛИДЕР”лар касрига ватан орзусида қолишлари аниқ. Биз эса, Ўзбекнинг дунё бўйлаб тариқдек сочилиб, ватангадо юришини мутлақо истамаймиз. Биз ҳукуматга холисона ёндошиб, ҳеч бир таъмасиз, фақатгина ВАТАН ва ВАТАНДОШ манфаати-нигина олий қадрият санаб, миллатга –оддий фуқарога фойдаси тегадиган хайрли ишларнинг амалга оширилишига интиладиган мухолифатнинг яралишини истаймиз ва шундай мухолифатни қўллаб-қувватлаймиз.  Ватанни тарк этиб кетган лидерлар бу мамлакатга қайтишларига ишонч йўқ, аммо бугунги Ўзбекистондаги ички сиёсат мухолифат масаласини узил-кесил, шу баробарида ижобий ҳал этишликни талаб қилмоқда. Биз учун икки-уч номи улуғ, фаолияти қуруқ  “ЛИДЕР”-лар эмас, оддий бўлса-да, бугунги муаммоларимизни аввало ўз кўзи билан кўриб турган ва идрок этишга қобилияти етарли МУХОЛИФАТ зарур! Халқона айтганда:”Узоқдаги қуйруқдан, яқиндаги ўпка афзал!” Ватан дийдорига чиндан зору умидвор, Ватандошлар меҳрига чиндан ташна Ватандан йироқда юрган ҳар бир Ватандошнинг бу борадаги холис фикри биз учун қадрлидир!                                                        

07.03.2007 й.

«МУХОЛИФАТНИ  ВАТАН  ИЧКАРИСИДА  ТИКЛАШ  ЗАРУР!

 ЁКИ ТАШҚАРИДАГИСИ  ЧИН  МУХОЛИФАТМИ?»

(ТОЛИБ ЁҚУБОВГА  ЖАВОБ)

Сарлавҳали мақолам (“ВАТАНДОШ” сайтида) эълон қилингач, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубовнинг “Мағзидан пўчоғини ажратиш” хусусидаги муносабати берилди. Тўғриси, мен Толиб аканинг бу даражада савияси паст эканлигини ўйламаган эканман. Яна иккиюзламачилик кекса одамга ярашмаслиги билиниб қолган. Мен бу одамни бир мартагина АҚШ элчихонасида кўрган-ман 2006 йили июл ойида. Анча суҳбатлашиб ўтиргандик. Ва менинг ижодимга хайрихоҳ, ижобий муносабат ҳам билдиргандек бўлгандилар ўшанда. Энди эса, каминанинг “МХХга ишлашимни исботлаганликлари”ни ёзиб чиқибдилар. Савол туғилиши табиий: “Бу муҳтарам зот мени 2006 йил июлда кўриб гаплашган бўлсалар, сал ўтмай соғликлари туфайли Ватанни тарк этган бўлсалар, қачон исботлаб улгурибдилар?”

Яхши яшаш масаласига келсак, турмуш даражам оддий халқникидан ортиқ эмас. Шу боисдан ҳам Толиб акага ўхшаб ҳокимларга яхши кўриниш учун беш миллион сўм бера олмайман ҳоким-га! Агар шундай маблағ тушиб қолса, бир хоналик уйимни икки хоналикка алиштирган бўлардим. Чегарадан ўтиб олгач, Ватандагилар “пуф сассиқ бўлар экан”-да,а?!

Хўп, мақолам бошидан охиригача бўхтон бўлса, кўрсатинг қаери бўхтонлигини!

Мақолада биргина камчилик бор-У ҳам бўлса, ПАРТБИЛЕТ талашган киму, МАШИНАни со-тиб юборган кимлигини; 1992 йил воқеаларини уюштиришда фаол бўлган киму  унинг ҳукумат-даги қўлловчиси ким бўлганлиги очиқ номма-ном санаб ўтилмаган, холос! Аслида ўзи аён нарсага баён на ҳожат! Бу борада агар истасалар, алоҳида чиқиш қилишим мумкин, лекин андишанинг отини қўрқоқ санаманг, муҳтарам зотлар! Сизга ўхшаганларнинг тегирмони бизга ўхшаган оддий фуқаронинг кўз ёши ҳисобига айланадиган бўлиб қолган. Биз қанча кўп ва аччиқ йиғласак, тегир-монингиз шунча зўр айланади! Исбот сўранг, келтираман, аммо сўрамаганингиз маъқул!

Шантаж, бўхтон уюштириш ўзини ЛИДЕР санаб юрганларга хос хусусият. Яқинда Самар-қандда Нуриддин Комилов бошчилигидаги гуруҳнинг қилмишидан ҳаммангиз хабардорсиз. Бу кимсанинг кимлигини ва кимнинг таълимини олганлигини мен яхши биламан. Йўлим тушиб, Са-марқандга борсам,  топтириб келиб, бир гаплашишим бор. У ҳам мени яхши билади! Гап бунда эмас. Гап шундаки, бу кимса “ЭРК”нинг фаолларидан бўлган. Унинг мамлакатдаги раҳбарига сиғинган ўз вақтида. Ҳозир ҳам ўша сиғиниш касали тутиб турганлигига шубҳа йўқ! “ЭРК” айнан шундайлар хизматидан фойдаланишни ўзига ор билмаган. Нафақат ор билмаган, балки муносиб тақдирлаган ҳам! Мен бу билан ҳамма эркчилар шундай демоқчи эмасман ва бунга асосим ҳам йўқ. Аммо “ЭРК” мамлакатда ўз бузғунчиларига эга. Бу тажрибасини хорижда ҳам қўллаб туради. Ишонмасангиз “ЭРК”ни бир танқид қилиб кўринг, номингизга номаълум имзолар билан қанча туҳматни ишлаб олишингизни кўрасиз. Нопок ва ноҳақликка йўл берувчи бу иллатларни қувват-ловчи ЛИДЕРга мамлакат тақдирини ишониб бўладими!? Мен хориждаги мухолифат лидерлари фаолиятига холисона танқидий фикр билдириб бир ҳақиқатни тўлиқ тушуниб етдим. Яъни уларга ё ҳокимият керак Ўзбекистондан, ё оддий одамларнинг турмуш даражаси ўта ночорлашиб қолиши керак! Ўз манфаатлари ва шахсий рейтинглари учун ҳатто шайтонга қуда бўлишдан ҳам тоймас эканлар. Ўзбекистон ҳукумати билан ҳам аллақачон келишиб кетардилар агар ҳукумат рози бўлга-нида, лекин ҳукумат ҳам уларга ишонмайди. Уларга халқ эмас, ТАХТ кераклигини тушуниб етган кўринади. Одамлар ҳам қўлини ювиб, этагига артиб бўлган.

Айнан ўшандай лидерлар касофатига 1999 йил февралда қанчадан-қанча бегуноҳ одамлар қамалиб кетди. 157-159-моддалар билан қамалганларнинг аҳволини келиб бир кўринг, эй ноин-софлар! Уларнинг аксари сизга ўхшаганларнинг касофатига ўтирибди. Ўтирибди эмас, тирик-лайин чалажон юрибди зоналарда. Таёқ ва гаврон остида ҳар куни марш юриб, “Серқуёш”ни ай-тишга мажбур, егани тепки, кўргани изолятор! Ҳокимиятни орзу қилган сизлару азобини оддий халқнинг фарзанлари тортмоқда! Саксон фоизидан ортиғи турли касалликларга чалиниб бўлган. Думғазасига гаврон билан урилавериб, аксари хотинга ярамайдиган бўлиб қолган. Уларнинг шу аянч ҳолидан ҳам пул ишловчи “демократ-ҳуқуқпарвар”лар гуруҳи юзага келган. Биттаси янг-лишмасам, Толиб аканинг ўзи эди! 157-159-моддалар билан қамалганларнинг яқинларига тоғдек ваъдаларни уюшади қамоқдан чиқариб берамиз, деб Қиладиган ишлари  қамалган одам ҳақида “ИНТЕРНЕТ”га ярим варақ хабар ёзиб киритиш ва эвазига ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси кўрсатиб, хорижий ташкилотлардан маблағ ундириш. Пасткашлик бўлса, шунчалик бўлар-да! Энг даҳшатли томони, номи интернетда чиққан маҳкум бошқаларга кўра кўпроқ қийноққа солинади. Сабаби оддий: унинг касрига гўё Ўзбекистон номига қора чапланди, деган баҳона!

Умида Ниёзова озодликка чиқиб қолса ажаб эмас. Аммо унинг озод этилишини талаб этиш баҳонасида Президент номига сал кам ҳақоратли талабномалар беришдан олдин озгина мулоҳаза қилиб кўриш керак эди. Чунки У ичкарида-қамоқда! Талабномага қўл қўяётганлар озодликда юрибди. Бундай талабномалар билан инсонни ҳимоялашдан кўра аҳволини оғирлаштириб қўйиш ҳеч гап эмас! Наҳотки, шу оддий ҳақиқатга ақлингиз етмаса!?

Бу мулоҳазаларни бекорга билдираётганим йўқ. Чунки бундай ҳаракатлар камерада ўтирган одамга қанчага тушушини яхши билганим учун, кўзим билан кўрганим учун айтиб ўтаяпман. Буни нотўғри талқин қилишга уринманг. Бир сўз билан айтганда, мен ва менга ўхшаб очиғини ёзаёт-ганлар эмас, балки сиз ва сизнинг саноқли тарафдорларингиз МХХ, ИИВ каби идораларни узлук-сиз иш билан таъминлаб турган. Сизларнинг утопиянгиз омон бўлса, Ўзбекистонда қамоқхоналар бўш қолмайди. Қонунчилик палатаси эса, мураккаб қонун мажмуаларини яратишда энг юқори чўққини эгаллашига ҳам шубҳа йўқ. Чунки шундай бўлиши табиий-ҳукумат ҳамиша ҳимояланиш имкониятига эга!

Хўш, энди айтинг-чи, мен мақоламда билдирган фикрларнинг нимаси саёзу қаери МХХнинг закази? Мен ёзганман:

МУХОЛИФАТ НИМА ЎЗИ? Агар ҳозирда хорижда юрганлар фаолиятидан келиб чиқиб қарасак: амалдаги ҳокимиятнинг душмани ёки шунга яқинроқ! Менингча, амалдаги ҳокимиятга душманлик кайфиятидаги тараф ҳақиқий мухолифат бўла олмайди! Амалдаги ҳокимият билан холисона кели-шувга бора оладиган ва пировард натижада оддий фуқаро манфаатларига мувофиқ сиёсатни амал-га изчил кирита оладиган кучга эга тарафгина ҳақиқий мухолифат бўлиши мумкин! Марказий Осиё давлатларидаги мухолиф партиялар фаолияти бунга аниқ мисол. Фақатгина ПРЕЗИДЕНТ ёки СЕНАТ РАИСИ бўлиш истагида юрган киши мухолифат лидери эмас, бор-йўғи ҳокимиятпа-растлик касалига чалинган бемордир! Бемор одам сиёсат майдонини эмас, тузукроқ сиҳатгоҳни танлагани маъқул, менимча...”

Юқоридаги мулоҳазанинг нимаси саёз? Ёки қуйидаги фикрни олинг:

“Билишимизча, ўзини ЛИДЕР санаганларга Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий аҳвол қанчалар мураккаблашса, шунчалар фойдали. Негаки, улар айнан шундай ҳолатлардангина манфаатдордир. Ўз ватани ва халқи фожиасидан манфаат топувчи кимса ҳеч маҳал бу юрту миллатга хизмат қил-маслиги аниқ. Шу нуқтаи назардан ҳам бизга мухолифат керак, фақат мамлакат ичкарисида ярата-диганимиз-ҳақиқий мухолифат бўлиши мумкин, хориждан келадиган импорт товарнинг сифатига ҳеч ким кафолат  бера олмайди. Қолаверса, бугунги Ўзбекистондаги ички сиёсат мухолифат маса-ласини узил-кесил, шу баробарида ижобий ҳал этишликни талаб қилмоқда. Шунингдек, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан ҳам мамлакатимиз муносабатлари илиқлик истайди. Айнан шу жиҳатлар ҳам Мухолифат масаласи ижобий ҳал қилинишига бизда ишонч уйғотмоқда. Ва биз-Ўзбекистон фуқаролари бу мухолифатни ўзимизда-мамлакат ичкарисида шакллан-тиришимизга зарурат ҳамда имконият вужудга келгандек, назаримизда”

Нимаси ёқмади? Қаери ноўрин?. Ёки қуйидаги сатрларни МХХ заказ берган дейсизми:

“Гапнинг очиғи, Ватанни тарк этиб кетган лидерлар бизнинг ишончимизни оқлашларига умид йўқ. Айниқса, кейинги икки-уч ой ичида уларнинг бир-бирларини қоралаб, қулоч-қулоч мақолалар эълон қилишлари, охир-оқибат нафақат ўзларини балки халқимиз шанини тупроққа тенг қилиш-гагина хизмат қилувчи ҳақоратли чиқишлари биз-зиёлиларни қаттиқ ташвишга солди. Ва ўзини мухолифат лидерлари атаб юрган бу кимсалар бор-йўғи ҳокимиятпараст утопиклар эканлигига шубҳа қолдирмадилар. Агар шу кетиш бўлса, Ватанга қайтиш илинжи ва умидида юрган юзлаб ватандошларимиз айнан ўша бақироқ “ЛИДЕР”лар касрига ватан орзусида қолишлари аниқ. Биз эса, Ўзбекнинг дунё бўйлаб тариқдек сочилиб, ватангадо юришини мутлақо истамаймиз. Биз ҳукуматга холисона ёндошиб, ҳеч бир таъмасиз, фақатгина ВАТАН ва ВАТАНДОШ манфа-атинигина олий қадрият санаб, миллатга –оддий фуқарога фойдаси тегадиган хайрли ишларнинг амалга оширилишига интиладиган мухолифатнинг яралишини истаймиз ва шундай мухолифатни қўллаб-қувватлаймиз.. Биз учун икки-уч номи улуғ, фаолияти қуруқ  “ЛИДЕР”лар эмас, оддий бўлса-да, бугунги муаммоларимизни аввало ўз кўзи билан кўриб турган ва идрок этишга қобилияти етарли МУХОЛИФАТ зарур!..”

Мен бир нарсага аминман, Толиб акага ўхшаб фикрлайдиганлар ўша ҳокимиятпараст Лидер-лар даврасидагина семириб юрганлар, холос. Уларнинг муносабати мен учун бир чақага арзимай-ди. Қолаверса, мақола маъқул келмаганида, саҳифа эгаси уни чоп этмасди ҳам…

10.03.2007 й.

ТАРИХИЙ МАКТУБ ҲАҚИДА ЁЛҒОН ВА ҲАҚИҚАТ мақоласини ўқиб...

Менинг «МУХОЛИФАТНИ  ВАТАН  ИЧКАРИСИДА  ТИКЛАШ  ЗАРУР! ёки ташқаридагиси  чин  мухоли-фатми?»  сарлавҳали мақолаларимдан кейин ўзини МУХОЛИФАТ етакчиси ҳисоблаб юрганлар “пайтавасига қурт тушиб қолганлиги”га шубҳам йўқ. Ва бу фикримга бир-икки арзимас мисол ҳам келтиришим мумкин: Мақоламнинг биринчиси (ВАТАНДОШ саҳифасида!) чоп этилгач, таниқли ҳу-қуқ ҳимоячиси Толиб ЁҚУБОВнинг “муносабати” ҳам эълон қилинди. Сал кундан кейин менинг жавобим берилди. Бу орада мақоламнинг биринчиси “Исёнкор”да ҳам чоп қилинди. Кейин били-шимча, “лидер”лардан бири ватандошларимизни йиғиб, машварат ўтказган. Бу орада яна бир “лидер” уйимга қўнғироқ қилган. Мен йўқ эдим. Тунги 11ларда қайта қўнғироқ қилдилар. Қарийб бир ярим соат гаплашдилар...

Мен бу “ДАҲО”ларнинг муносабатига ҳайратдан ёқа ушладим. Бунча питирлашадилар? Ахир, мен бор-йўғи мақола ёздим ва ўз мақоламда фақат ТАКЛИФ киритиб, ФИКР билдирдим, холос. Бундай йўналиш -ТАКЛИФ киритиб, ФИКР билдириш журналистика соҳасига хос услуб-ку!

Энди эса, бошқа бир муҳтарам ватандошимиз менинг мақолаларимни “синдириш” учун уч пулга қиммат қандайдир хатни ТАРИХИЙ баҳолаб, гИБЛИСона цитаталар билан ўз “доҳий”си га хос мақола эълон қилибдилар. Муаллиф кўкларга кўтарган МАКТУБнинг УЧ ПУЛга қимматлиги шун-даки, унда Хоразм-бошиларгагина хос бўлган тарихий жирканч ҳақиқат такрорланган. Бу мактуб моҳиятан Македонский ҳузурига яширинча борган Хоразмшоҳ  ёки Чингизхонга хизмат қилишни истаган ЯЛОВОЧ ҳаракатларинининг ёзма бир намунаси, холос.

Муаллиф ўз мақоласида шундай ёзади:

 “Д. Саййиднинг Интернет саҳифаларида босилган "Мухолифатни ватан ичкарисида тиклаш зарур ёки ташқарисидагиси чин мухолифатми" деган тумтароқ сарлавҳа билан номланган мақоласида ёлғондан ташқари бир чимдимдан кўпроқ ҳақиқат бор. Ҳақиқат шу: М.Солиҳ президент Каримов билан учрашган. Ёлғон эса шу: Каримов Солиҳга мухолифатни Форумга бирлаштиришдан воз кечиш эвазига ҳукуматга кириб, энг катта лавозимдан бирини таклиф этган.”

Солиштириб кўринг-чи, кимнинг сарлавҳаси тумтароқроқ экан? Қолаверса, менинг ўша мақолам-да Муҳаммад Солиҳ номи мутлақо ишлатилган эмас! Чунки бу ном сиёсатчи сифатида биз учун аҳамиятини йўқотиб бўлган!

Солиҳнинг рангига бир қаранг, ўн беш йил аввалги ШОИРни топа олармикансиз? Айниқса, ҳоки-мият илинжида қанчадан-қанча бегуноҳ одамларнинг умрига зомин 1999 йил феврал фожиалари-нинг ташкилотчиларидан бўлган, ўнлаб ватандошларининг ишончини қамоққа тиқиш билан “оқлаган”  авантюристни қандай қилиб ягона Лидер сифатида тарғиб қилмоқчисизу кимни ишонтирмоқчисиз? Мақолангиз бошланишида келтирган ҲИТЛЕР ва гИБЛИС қиёфасини айнан иккингизга қиёслаш мумкин чиқар!

Мен мақолангизни кеча ўқидим. Унгача ўқиганлардан ЕТТИ кишининг изоҳи берилган экан. Етти одамдан бирортаси сизни қўлламаган, аксинча, ОҒАнгизни шарманда қилганлигинзни кўрдим. Мен бу мақолангизни тагидаги изоҳларини ҳам қўшиб (албатта, ўзимнинг “"Мухолифатни ватан ичкарисида тиклаш зарур ёки ташқарисидагиси чин мухолифатми?” мақолаларим билан бирга!) кўпчилик оддий фуқароларга етказтираман. Токи Ватандагилар (айниқса, МСни лидер санаб юр-ганлар!) ҳам анчайин ҳақиқатни англаб етсинлар. Бу мақолам шунчаки сиз ва сизга ўхшаш гИБЛИСона фикрловчиларга кичик огоҳлан-тириш. Бирда ҳам қисқа ёзгандим “менга нисбатан муносабатда чегарангизни билинглар” деган мазмун-да. Бу-бироз кенгроғи! Кейингиси анча оғир келиб қолиши ҳеч гап эмас.

 Бу арзимас мақолангизга жавоб айтиб ўтирмасдим агар мана бу жумла бўлмаганида:

“Интернет саҳифаларидан бирида мухолифат ичида кўриниб, баъзиларнинг айтишича, Ўзбекистон ре-жими манфаатларини ҳимоя қилиш вазифасини олган Д. Саййид деган журналист бу режим-нинг бош душмани Муҳаммад Солиҳни обрўсизлантириш мақсадида ёзилган мақолаларидан бирида шундай ёзади...”

Менинг “қандай ва кимдан вазифа олганлигим” хусусида олдин ҳам мағзава тўкишга урингансиз-лар. Лекин кетингиз очилиб қолганди. Афсуски, кетингиз очилса-да, кўзингиз очилмаган кўринади!!!

Яна қайтараман: мен бор-йўғи мақола ёзганман ва фақат ТАКЛИФ киритиб, ФИКР билдирганман, холос! Сиз ва сиз кабиларнинг маънавий оталари эса, худди мен лидерликни тортиб олаётгандек, чала сўйилган товуқдек типирчилаб қолдингиз. Гапнинг очиғи, мен ўзимни ПАРТКОТИБ бўламан деб, ҳеч маҳал кулгуга қўймайман. Менинг КАСБИМ ҳам, МАВҚЕИМ ҳам 14 йилдан бери МУСТАҚИЛ ва ЭРКИН ижодкор! Мен бу касбиму мавқеимни ҳатто президентликка алишмайман! Бу гапимга шубҳангиз бўлса, ВАТАНдаги вакил ва ҳамфикрларингиздан суриштириб билинг! У сиз ва МСга ўхшаганлар мансабу мавқе учун ҳар қандай тубанликдан қайтмайдиган!

ХУЛОСА ўрнида МОДЕРАТОРга бир илтимос: Менинг Толиб Ёқубовга жавобимни эълон қилсангиз. Ва “пайтавасига қурт тушиб қолган”лар учун биринчи мақоламдаги мулоҳазаларим аниқроқ ҳамда тушу-нарлироқ бўлсин! Токи бундан кейин бу ҳокимиятпараст беморлар мен билан ҳокимият масаласида баҳсга киришмасинлар!                                                                           17.03.2007 й.

 

“МУҲАММАД  СОЛИҲ  НОМИДАН  КИМ  ҚЎРҚАДИ?”ни  ўқиб…

Юқоридаги сарлавҳали МАДҲИЯнамо мақола эълон қилинган кунлари муносабат билдир-моқчи эдим. Бундан ҳам муҳимроқ ишларим борлиги боис улгурмагандим. Кейин саҳифа фаоли-яти вақтинчалик тўхтаб қолди ва менинг ҳам иштиёқим бироз сусайгандек бўлди.

Ушбу маддоҳномага билдирилган изоҳлар ҳам жуда кўп нарсани англатишига шубҳа йўқ. Шахсан мен изоҳларни кузатиб бориб, нафақат сиёсатчи, балки ШОИР Муҳаммад Солиҳ ҳам “отдан тушиб бўлганлиги”ни фаҳмладим.

Мақолага билдирилган изоҳларнинг аксарияти салбий, аммо ҳақиқатга яқин! Айниқса, “Ие шуми Солиҳ деганлари?”(2007-02-19,18:50); “Минг ура-ура бир пул!”( 2007-02-19,18:45); “SAYOQ” ( 2007-02-19,18:35); Ғайрат(2007-02-19,19:20) каби изоҳлар самимий ёзилганлигига шубҳа йўқ!..

“Сўнгги йиллар ичида Муҳаммад Солиҳ ҳақида дунё матбуотида юзлаб мақолалар чоп этилди, илмий китоблар ёзилди, аммо М.Солиҳнинг бу байналмилал сурати Ўзбекистон халқига етиб бор-мади”,-деб куйинади тарғиботчи-маддоҳ. Агар ЛИДЕРнинг қиёфаси у ҳақда ёзилган мақолалару ил-мий (?) китоблар адади билан ўлчанса, МАО Цзе дун, Саддам ва бин Лодин аллақачон авлиёлик мақомига етиб улгурган чиқарлар…

Мен маддоҳномадан кўчирмалар келтириб, қимматли вақтимни беҳуда сарфлашни истамай-ман. Фақат кўп йиллик журналист сифатида бир нарсани аниқ ишонч билан айтоламан: қайси бир сиёсатчи ё м а ф и я бошлиғи сохта обрў талаб бўлса, ўзи тўғрисида айнан шундай “БУЮРТМА” мақола тайёрлаттириб, эълон қилдиради ва бу-сийқаси чиққан усул! Қадимда матбуот йўқлигида бу усулнинг оғзаки ижод намуналари қўлланилган: турли ижобий латифалар, ривоятлар, шеърлар тўқилиб, махсус тарғиботчилар томонидан омма орасида тарқатилган. Энг ачинарлиси, “лидер”лар ўта обрўсиз ё ночор-нотавон аҳволда қолганларидагина шундай кўзбўямачиликка қўл уришган!

Тарғиботчи (маддоҳ) ўз мулоҳазаларини “Ҳаракат”, “ДЎК” сайтларини қоралаб, “Правда Во