MUHOKAMAGA QO’SHILING: Ozod minbar!
“Ozodlik” va “Amerika ovozi”-kimning ovozi?
TAHRIRIYAT:
Mazkur muhokama sahifasi xorijiy radiolar (“Ozodlik”,
“Amerika Ovozi”,
Bu fikrlaringiz bu yerda e’lon qilinishi bilan birga, DO’K tayyorlaydigan
hisobotlar va kitoblarga ham asos bo’ladi.
Agar maktublaringiz xatga ilova tarzida yuborilsa tahririyat
ishi osonlashgan bo’lardi va oldindan rahmat aytamiz!
Makatublarga mazmunidan kelib chiqib biz
sarlavhalar qo’ydik.
Sahifani DO’K webmasteri boshqaradi. Mulohazalarni admin@uzbekcongress.org adresiga
yuboring!
Кўза кунда эмас, кунида синади
26-10- 2006 yil
АҚШ фуқароларининг солиқлари эвазига ишлайдиган RFE/RL-“Озодлик”, VOA-“Америка овози” радиолари ҳам таркибига кирган BBG-Xалқаро эшиттиришилар тармоғида АҚШ миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий текширувлар бошланган. Ҳозир мазкур икки радио ичида ташкил қилинган “Фарда” станцияси текширилмоқда ва бу ерда баъзи кимсаларнинг АҚШ миллий хавфсизлик манфаатларига зарар келтирадиган даражадаги фаолиятлари чиғириқдан ўтказилмоқда.
Шу кетишда Ўзбек бўлимларига ҳам навбат келиб қоладиган кўринади. Чунки кейинги бир йилда мазкур бўлимлардаги баъзи ходимлар очиқчасига Ўзбекистон режимининг мусиқасига ўйнаётганлари ҳақида жиддий фактлар ўртага қўйилди. Жумладан, ДЎК сайтида ҳам бу борада анчагина маълумотлар бор. Бундай иддаолар давом этмоқда.
Масалан, биргина ўтган кунги “Бирлик” сайтида қуйидаги сатрларни ўқиш мумкин.
“…Кеча Отаназар ака ҳақида ёлғонлар
қўшиб чатиб эшиттириш тайёрлашга улгурган “Озодлик” радиосининг
журналистлари ҳам бу масала билан қизиқишмаётгани бежиз
эмасга ўхшайди. Бу радионинг
ўзбек программасидаги бир қатор журналистлар МХХ контроли остида
ишлашаётганини сайтимизда авваллари ҳам тилга олгандик. Исроил
ҳақида гапирмасликни буюрганлар ҳам кеча Отанзар акани топиб
берганлар ҳам ўша хизмат одамлари эмасмикан…”
Ўзбекча
чиққан материаллар этиборсиз қолиб кетади, деб ўйлаб юрганлар
хато қиладилар. Ҳар нарсанинг ўз вақти-соати бўлади.
Кўза кунда эмас,
кунида синади, дейдилар. Шамол бўлмаса, дарахтнинг шохи қимирламайди. Ўзбекистон
билан боғлиқ демократик ташкилотлар ҳамда демократик ўзбек
мухолифати фаолиятини атайлабдан четлаётган ёки бузиб кўрсатиш билан диктатура
режимининг тегирмонига сув қуяётган, АҚШнинг демократик
қадриятларидан фойдаланиб, унинг обрўйига путур етказиш баробарида миллий
хавфсизлик манфаатларига ҳам зиён келтираётган кимсаларнинг кўзалари
яқин орада синиб қолса, ажаб эмас?!
ДЎК Матбуот хизмати.
14-10- 2006 yil
Ахир дунё факат
«Озодлик»дан иборат эмаску?!
«Uzbekcongress.org» сайти «Озодлик» радиоси тугрисида уюштирган форуми билан танишиб чиккач,
мен хам бу борада уз кузатишларим ва аниклаганим маълумотларим билан
уртоклашишни ният килдим. Аммо, дастлаб, сайт ижодий жамоасига миннатдорчилик
хам билдириб утмокчи эдим. Демократияни дундириб куйган ва шу боис аллакачон
хеч кимни менсимай, пойинтар-сойинтар карорлар чикариб юбораётган (масалан
Франциянинг Туркияга нисбатан ташланишини шундай бахоламай иложим йук)
мамлакатларда хам оддий тингловчи, укувчи, борингки томошабин узи кураётгани,
эшитаётгани ёхуд укиётгани ОАВси юзасидан фикр билдириб туриши ва билдирилаётган
фикрлар уша ОАВга етказилиб, у ерда барча мулохазалар урганилиши маълум гап.
Шундай экан, «Озодлик» радиоси хам тингловчи томонидан билдирилаётган фикр ва
мулохазаларга эътибор каратиши шарт. Гарчи бу унга у кадар ёкмаётган булса хам.
Зеро тингловчи булмас экан, радиога хам хожат колмайди, шундай эмасми?..
Дастлаб мен узим яхши билганим ва урганганим
масала, яъни Рахматжон Кулдошев
масаласида икки огиз. Дустлар, истаймизми буни истамаймизми, Рахматжон Кулдошев
«Озодлик» радиосининг фожеаси. Радионинг жуда хам катта «минус»и. Радио узи бир
пайтлар уни кашф килди, вакт утиб узи уни улдирди. Бунинг учун шунчаки, (агар
мана шу форумда иштирок этганлардан бирор кимса хали Узбекистонда булса) унинг
уйига бориб, айни пайтдаги холатига разм солиб кайтиш кифоя. Кимдир
Кулдошевнинг Узбекистонда колаётгани ва айнан мана шу холат у томондан битилган
мактуб масаласига ойдинлик киритади, дебди. Дустим унутманг, “Озодлик”
радиосининг хозирда кукрак кериб ишлаётган мухбирларининг 80 фоизи хам хали
Узбекистонда. Гарчи Прага, Бишкек, Хужанд, Шимкент яна алланечук жойларда
эфирга чикаётган булишса-да. Сизнинг хулосангизга риоя киладиган булсак,
Кулдошевни нимагадир мажбур килган нарса, “Озодлик”нинг хозирги мухбирларини
хам анча-мунча нарсаларга мажбур килмокда.
Сожидахоним Жаъфарова хусусида. Бахтиёр Хамраев
тугри айтипти, бу аёл тожик, боз устига чиндан хам Узбекистондаги асл вазият
хакида аник-тиник маълумотга эга эмас. Ахир кимнингдир узук-юлук гапларидан бир
жойдаги вазият хакида тулик фикрга эга булиш мумкин эмаску. Боз устига уша
«информатор»нинг инсон сифатида кимлигини хам унутмаслик керак, тугрими?
Колаверса, доноликни даъво килаётган халкимизда бир макол бор, «минг бор
эшитгандан кура, бир бор курган афзал» деган. Лекин, инсон сифатида Жаъфарова
яхши аёл, хар калай радионинг эндиликда собик мухбирларидан бири билан
сухбатлашар чоги, шунга амин булдим. Унинг ягона нуксони, «маслахатчи»ларни
тугри танлай олмаслиги. Аслида бу нуксон Нажимовада хам булган. Ишонинг
радионинг Прагадаги офисида, бундай чулчит маслахатчилар анчагина…
Форум иштирокчиларидан бирининг, «Озодлик» хакида
уюштирилган айни машваратни, Узбекистон хукуматининг, аникроги СНБнинг уйинидир
деган гапига хам тухталмокчиман. Хар бир гап маълум маънода изох билан берилса,
назаримда у тулик ва мукаммал булади. Менинг фикримча, айни машваратдан
(форумдан) ташвишга тушиш, купрок уша СНБнинг уйинига ухшаяпти. Зеро факат
иштони хул булиб колган болакайгина, бу хакда гапирилганида турли бахоналар
билан мавзуга чек куйишга уринади. Аслида, эътибор берсангиз, хар бир
билдирилган фикрда, бир чимдим, бир чимдим хакикат ётибди. Ким билади, форум шу
зайл давом этса яна кандай хакикатлар чикиб кетиши мумкин, шундай эмасми?
Демак, бирор хийла ишлатиб булса хам унга чек куйиш керак…
Нима учун мен форумга эътирозни уйин деб атаяпман?
Сабаби «Озодлик» радиосининг бугунги куриниши, хеч шубхасиз, уша форум
иштирокчиси хавотирланиб айтаётгани СНБнинг эришган ютугидир, яъни бу ташкилот
радионинг айнан шу бугунги куринишда булишини истайди. Бир эътибор беринга,
купчилик форум иштирокчилари, радионинг эшиттиришлари сифати тушиб кетганини
айтиш билан бирга, бир йил аввалги ёхуд 2004-2005 йилгидаги каби булсайди,
дейишган. Агар, форумнинг яна бир иштирокчиси айтиб утганидай, радиодан
кайсидир бармокни курсатишга арзирли мухбирлар бушатилиб, буткул соглом ва
профессионал мухбирлар колган булса, нега унинг сифати тушиб кетди? Балким
бушатилганлар эмас, колганлардадир муаммонинг сабаби? Янги ходимларни химоя
килиб ёзган форумнинг яна бир иштирокичисига хам саволим бор, агар янгилар сиз
айтгандай танлов асосида, халиги узбекчасига айтганда, элакдан утказилиб сунгра
ишга олинган булса, у холда нега радионинг эшиттиришлари гузаллашиб
кетмаяпти?..
Форум иштирокчиларидан бири сарсон булиб,
каёкларгадир бориб, очлик эълон килиб намойиш утказганини ёзибди. Яна кимдир
шундай эътирозларни йигиб Конгрессга, АКШ Давлат департаментию, эшиттиришлар
бошкармасига юбориш керак, дебди. Булар хам ута хом ташаббуслардан. Ахир узингиз бир уйланг, очлик эълон килган
дустимиз бирор нарсага эришибдими? Кимлар билан гаплашгани хакида ёзибдику,
хуш, нимадир узгарибдими? Кимни олиб, кимни колдиришгани, шундан сунг сифат
йуколиб, куним утсин кабилида эшиттиришлар килинаётганини радио рахбарияти,
Конгрессдаги радио вакиллари, эшиттиришлар дирекцияси ва радионинг (хозирда
Нажимова бошкариб келаётган)мониторинг ва маркетинг бошкармаси масъуллари
билмайди, дейсизми? Балким шундай булиши кераклиги учун шундай булаётгандир,
деб уйлаб курдингизми?
Форум иштирокчиларидан бири Узбекистон Ташки ишлар
вазирлиги мулозимининг мактубини эслабди. Мен хам бир мактубни эсламокчиман
Б.Мустафаев томонидан битилган. Уша мактубда радионинг беш мухбирига эътироз
билдирилади, булар Шайбон, Носир Зокир, Тулкин, Дилнаво хамда Феруза. Шайбон
«Курултой» хамда «Туртинчи хокимият» дастурларидаги айрим чикишлари учун
эътирозга учраган булса, Носир Зокир Р.Обид деган шахснинг шеърларини эфирга
бергани учун, Тулкин гуёки Туркияда купорувчилик «санъатини» узлаштириб
кайтганда айбланса, Дилнаво «Хизб ут-тахрир» фиркасининг аъзоси ва ватан
хойинининг рафикаси сифатида айбланган. Феруза эса аккредитациясиз фаолият
юритганликда айбланган. 2004-2005 йилги «Озодлик»ни кумсаётганлар номлари
келтирилган мухбирларнинг чикишларини яхши эсласалар керак.
Орадан хеч канча вакт утмай ана шу мухбирлардан
турттаси ишсиз колди (Бундай карор кабул килинишининг сабаби хакда “Арена”
сайтида «Юбилей который не состоялся» маколасида батафсил ёзилган). Боз устига
хеч канча вакт утмай радионинг Козогистон, Тожикистон ва Киргизистонга кетган
мухбирлари Сарвар Усмон бошчилигида, гуёки Узбекистонга тахдид килишлари мумкин
булган «Хизб ут-тахрир»нинг уша республикалардаги вакиллари хакида эшиттириш
тайёрлаяптилар. Айтингчи, бу эшиттиришни тайёрлаш Сарвар Усмонга ва унда
иштирок этган бошка мухбирларга не учун керак булиб колди?.. Балким Тулкиннинг
каерлардандир узлаштириб кайтгани айтилаётган санъатини оклаб иш жойида олиб
колиш учундир ёки курбон килинган журналистлар сони янада купайтирилмаслиги
учундир. Хар калай шундай килиндию, радио хакидаги (расмий Тошкент томонидан
янграётган) барча эътирозлар тухтади-куйди. Хатто радио рахбариятида Тошкент
офисини тиклаш борасида дадил мулокот олиб бориш учун имконият пайдо булди…
Яна бир холат, форум иштирокчиларидан бири
Гофуржон Йулдошевни (Тургунбек) эслабди. Унга Прагада булган муносабатни
келтириб утибди. Дархакикат, агар форум иштирокчиси айтган гаплар рост булса,
хуш, нима сабабдан Прагадаги мухбирлар Г.Йулдошевни кулламади, ахир хамкасбга
шундай муносабат буладими? Балким тепада эслатганим «мулокот» ковушмай
колаётгани боис шундай килингандир? Акс холда, нега радио рахбарияти Андижон
вокеалари буйича бир катор мухим маълумотлар бериб борган мухбирига кушимча
имкониятлар яратиб бермади? Дарвоке, Андижон вокеалари туфайли радионинг икки
ходими, уша пайт анча хатарли булган маълумотларни йигиб бера олди, уларнинг
чикишлари яхши эсимда, булар Шайбон ва Тургунбек. Шайбон хозир ишсиз колди,
Тургунбек ишсиз колиш арафасида, шубхали эмасми?.. Савияси хамин кадар булган
«янгилар» маъкул булиб, савияли, халк орасида мухаббат козониб улгурган «эскилар»
нега маъкул келмай колди?..
Шулардан келиб чикиб, хулоса киладиган булсам,
айтишим мумкинки, хаммаси энг юкоридаги рахбариятнинг бевосита иштироки ва
Прагадаги айрим мухбирларнинг розилиги билан амалга ошаяпти. Максад умуман
олганда хама учун аён булди, шуларнинг эвазига майли уятли булса хам нимагадир
эришиб олиш. Акс холда, радионинг рахбарияти учун вазиятни яхшилаш у кадар
кийин иш эмас. Сожида Жаъфарованинг алмаштирилиши (агар шу жараён
мулжалланаётгани рост булса) шунчаки унинг тожик эканлиги ёхуд Узбекистонни
билмаслиги туфайли эмас. Рахбарият кузлаган масала хал булгани боис. Ахир уни
узбек хизматига рахбар килиб тайинлар чоги, нимага кодирлиги ва нима кила
олишини радио рахбарияти яхши билганку, шундай эмасми?.. Адолат Нажимова
каёкдаю, Сожида Жаъфарова каёкдалигини билмаган дейсизми? Шунчаки унинг ёрдами
билан айрим «чоралар» куриб олиниши лозим эди, холос. Вазифа бажарилди, хамма
опок, Сожида кир булди, койилми?
Шунинг учун азизлар бир гап. Кимдир каёккадир,
нимадир ёзиш керак дебди, кимдир ниманингдир утказилишида радионинг эътиборсиз
колганига аразлабди яна кимдир нимагадир радио эътибор бермаса очлик эълон
килишини айтибди. Дустлар, тушунинглар ахир бугунни хам, эртани хам радио
белгиламайди. Умуман у хеч нарсага таъсир кила олмайди, килган хам эмас.
«Озодлик» бугунгидай Узбекистонда йук булса хам, узгаришлар булаверади. Уша
«Озодлик» булмаса хам Жахонгир Мухаммад, Мухаммад Солих, Абдурахим Пулат,
Дадахон Хасанлар, «Бирлик», «Эрк» отилиб чикарди. «Озодлик» СССРга кириб
бормаса хам Солженицин гапирадиганини гапирарди, Рауф Парфи Узбекистон
президентининг илтифотини рад эта оларди. Шавкат Рахмон «Узбеким ерида юрсам
майлими?» деган шеърини «Озодлик» радиосидан илхомланиб ёзган, деб булмайдику
ахир!
Колаверса, ахир бугунги «Озодлик» бутун бошли
узбек халки учун нимадир килиб беради, деган мантиксиз фикрга суянмассизку!
Узингиз айтиб турипсиз, савод йук, сифат паст, ганимларга тула, деб. Демак
улардан умид килишлик узингизни хам ушандайлар каторига кушиш билан баробар
эмасми?.. Узгаришлар килиш керак дер эдим, агар бундан бирор натижа булганида.
Мен аминманки, шундай булиши керак булгани учун хам шундай булди, демак,
альтернатив йулларни кидириш керак, альтернатив ахборот манбаини топиш керак,
ахир дунё факат «Озодлик»дан иборат эмаску?!
Анвар Мумин, радионинг собик ашаддий мухлиси.
NEGA “OZODLIK'’NI ESHITMAY QO’YDIM?
Kecha “Turonzamin” ro’znomasida “Ozodlik”ka direktor qidirilmoqda”, degan maqolani o’qidim. U yerda ishga o’tmoqchi bo’lsangiz falon adresga murojaat qiling, deyilgan. Avvalasi bu radioning yana bir o’yini. Ular chetdan odam olmaydilar. Olmoqchi bo’lsalar ham ichkaridagilar u hali maydonga chiqmay belini sindiradilar.
…”Ozodlik”radiosini anchadan buyon eshitmay qoydim. Aniqrog’i ohirgi uch oylar chamasi. Sabablari juda ko’p. Men esa ularning ayrimlari haqida o’z fikrlarimni aytaman holos. Ba’zilar ko’rmagan yohud o’z qulogi bilan eshitmagan narsalar, voqealar hususida ham ogiz to’ldirib ‘'’anavindoq-manavindoq'’‘deb ko’pirtirib gapirishga ustomon bo’ladi. “Ozodlik”da ishlaydiganlardan biri haqida shunday fikr aytsam, boshqalari “anov” sherigim ham shunaqa-yu meni aytibdi, holos, deb o’pkalashlari mumkin. Shu bois o’zim ko’rgan va eshitganlarimdan bir shingil hangomaga o’hshaydi-yu aslida bor gaplarni yozmoqchiman.
Abdulla Iskandar: radioda uni eshitar ekanman, ensam qotadi-’’shapur-shupur” so’zlaridan. Bundan tashqari “Qurultoy” radioeshittirishidagi bir - biridan almoyi-aljoyi savollarni qaydan topadi ‘bilmayman. Efirda o’zini go’yo Turonyurtga ho’jayinday tutadi. Masalan, mana bitta misol: Abdulla Iskandar Muhammad Solih va Abdurahim Po’latov bilan O’zbekistonda saylovlar hususida suhbat olib borayotib, savol beryapti: Abdurahim Po’latov Prezidentlikka nomzodingizni qo’yasizmi? A.Polatov kalovlanib qoldi. A.Po’latov “bu haqda …” deb og’iz ochishi bilan A. Iskandar so’zni ilib ketdi: “vaqtimiz juda ziq’yo ha, deb yo yo’q , deb javob bering…” Ana holos.
Muhammad Solihga ham huddi shu savolni berdi, M.Solih biroz g’udrandi-yu “o’zim… e-e-e bir mamlakat ichidan bir nomzodimizni e-e-e qo’yamiz.”
A.Iskandar vaqtimiz ziq, deb suhbatdoshlarining ikki oyog’ini bir etikka tiqadigan saylov komissiyasini raisiga oxshagan bir kishi sifatida taassurot qoldiradi. Aytsam, misollar ko’p. Ko’p gapirib vaqtingizni olmay.
Endi bu janobning ukalari hurmatli janob Hurmat Bobojon: ikkimiz o’rtamizdagi suhbatdan parcha aytib qo’ya qolay. Chehiyaga borganimdagi suhbat:
“Siz Rizo aka studiyamiz mehmoni bo’ling, lekin sizni kim, deb atasam ekan?”
Tavba, radioda ishlab turib, bilmasmikan? Keyin birdan:
“She’rlaringizni kim yozib bergan, Nosir aka emasmi?” deb so’raydi Hurmat.
MXX tergovchisi aynan shunday savol bergandi, chunki tergovchi:
“Agar
she’rlarimni Nosir Zokir yozib bergan desangiz, sizni qo’yvoramiz”‘deb meni
aldab shunday ko’rsatma olib, meni
H.Bobojonning keyingi savoli:
-”Ok’tam aka bilan qanday aloqangiz bor?”
Bu savol ham ensa qotiradigan.. Meni-ku birinchi marta ko’rib turibsan, hamkasbing Sarvar Usmon(O’ktambek)dan nega so’rab qo’ya qolmaysan.
Ehtimol u “bitta oliygohda birga o’qigan ekanmiz”‘deb boshligi Sojida Ja’farovaga tushuntirganday tushuntirarmidi?!
Men Sojida xonimga bir necha bor tanqidiy fikrlar bitilgan hatlar jo’natdim. U kishi hammasini yahshilaymiz, degam mazmunda javob yozib turdilar. OAV orqali ham tanqidiy chiqishlar qildim.
Galdagi suhbatlardan birida Sojida xonim ishga taklif qilib qoldilar. Men bu samimiy taklif bo’lsa ishlaganim bol’sin, dedim-da rozi bo’ldim. Muhojirat… 2ta maqolani texnik imkoniyatlar nol bo’lgan holda amallab jonatdim. Habarlarimni Sarvar Usmon o’zidan kelib chiqib, tabiiylikdan sun’iylikka yetishi uchun ancha “ter to’kdi.” Men yuborgan habarlarga go’yo o’zi ko’rib turgandek, “Yog’-ey” deb ishongisi kelmasdi. Men ko’rganimni u ko’rmagan mana bundoq bo’lsa kerak, deb tuzatishga harakat qildi.
Hammasi ham mayli. Meni aldashdi. 2 maqolamni olgach, biri efirga ketdi, ikkinchisi bir haftacha to’htab qoldi. S’ong bir hafta o’tib, S.Usmon telefon qildi va: “Boshlig’imiz ikki haftaga chet elga ketdi, kelgach kontrakt tuzib, so’ng ishni davom ettirarkanmiz. Kontraktsiz maqolalarni bersak, pul to’lash mumkin bo’lmay qolar ekan” deb qoldi.
Mana shu gapdan s’ong oradan 3 oy vaqt o’tdi. Boshliq ham va boshqalar ham mum tishlaganday jim. Buni nima, deb atash mumkin. Kap-katta kishilarning yolg’onchiligimi yo mening tanqidlarim uchun laqillatib o’ch olishmi?
“Ozodlik”dagi nosog’lom muhit to’g’risida ko’p eshitgandim. Lekin o’zim shohidi bo’lmaguncha ishonmagan edim.Endi esa, bu radioni nimasini eshitib, nimasiga ishonay?
Mening fikrimcha bu radiodagi kishilar bir joyda ko’p o’tirib qolganimdan bir qolipga tushib, “shablonchi” larga aylanishgan.
Ularning nomiga aytilayotgan ta’na-dashnomlar juda ko’p. Lekin yaxshi otga bir qamchi, yomon otga ming qamchi, deganday tanqid kor qilmasayam chatoq ekan-da.
САВОЛ׃ Ferghana.ru сайти “Озодлик” сайтидан битта мақолани таржима қилиб босди. Мақола номи׃ «Ислом Каримов мамлакат элитасини ташкил этувчи аймоқлар ўртасидаги мувозанатни сақлашга уринаяпти” . Мақола Ўзбекистонни деярли билмаганлар томонидан ёзилган ва деярли билганлар томонидан таржима қилиб, тарқатилгани диққатимни тортди. Мақола сиз бугунга қадар ёзган жуда кўп нарсаларга зид. Шунинг учун мақолани ўқиб, фикр билдира оласизми?(Темур).
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Мақола “Озодлик” нинг Инглизча сайтида чиқан ва аноним экан. Демак, Ўзбек бўлимининг коллектив меҳнати бўлиши мумкин.
Мен илгари ҳам
кўп марта ёзганман ва бугун ҳам такрорлайман, Ўзбекистонда қабила
ёки уруғчиликка асосланган ва сиёсий даражага кўтарилган кланлар,
таржимада айтилгани каби сиёсий “аймоқлар” йўқ. Балки коррупсия клани мавжуд ва бу ҳам
Ислом Каримовниг назорати ҳамда рухсати доирасидадир.
Исмоил Жўрабеков ёки Темур Алиев кабиларнинг мингтаси келиб кетмоқда,
улар фақат ва фақат ана шу коррупсия кланига бир муддат бошлари
билан кириб оёқлари билан чиқиб турибдилар.
Мақоладан олинган мана бу парчага қаранг׃
“2005 йил охирида ички ишлар вазири Зокир Алматов гўё саломатлиги
ёмонлашгани туфайли истеъфога кетган пайтда ҳам Самарқанд аймоғи
яна бир зарбани бошдан кечирган. Алматов ҳукуматда ўз лавозимида энг узоқ
ўтирган вазир бўлиб, полиция қўллови уни қудратли шахсга айлантирганди.
Каримов Алматовнинг ўрнига Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг
директор ўринбосарини тайинлаган. МХХ ИИВ билан рақобатлашувчи муассаса
бўлгани учун ҳамда Тошкент аймоғи ҳокимиятининг таянчи ҳисоблангани
учун бу алмаштириш (мазкур аймоқ учун) кучли сиёсий зарба бўлганди.”
Шу парчанинг ўзи “Озодлик” дагилар бугунга келиб ишончли манба
эмасликларини кўрсатади. Уларга суҳбат берган хориждагилар Ўзбекистондаги
нозик вазиятни билмасликлари ёки билганда ҳам баъзи нарсаларни пайқамасликлари
мумкин. Аммо “Озодлик”да ишлаётганлар ҳам Ўзбекистонни ҳаминқадар
билишлари оддий қилиб айтганда, сиёсий чаласаводлик ёки вазиятни атайлаб
бузиб кўрсатишдир.
Нега бу қадар кескин гап айтдик? Чунки׃
Биринчидан, Алматов
самарқандлик эмас. Унинг асли келиб чиқиши Қозоғистон ҳудудидан
бўлса-да Тошкентда туғилган ва шу ерда ўсиб улғайган. Маҳаллийчилик
нуқтаи назаридан у тошкентлик ҳисобланади.
Иккинчидан, унинг
кетиши самарқандликларга зарба бўлган эмас, аксинча унинг ўрнига самарқандлик
Баҳодир Матлюбов тайинланди.
Учинчидан, Баҳодир
Матлюбов бир кун ҳам МХХда ишлаган эмас. У бир умр ИИВ тизимида ва
Божхонада ишлаган. У МХХда эмас, ИИВда вазир ўринбосари бўлган.
Мақоладан бошқа парча׃
“Ғуломовнинг истеъфога кетиши унинг яқин қариндоши ва
Тошкент аймоғининг собиқ раҳбари Тимур Олимов президент маслаҳатчиси
лавозимидан бўшатилганидан бироз ўтгач содир бўлган.”
Темур Алимов тўрт йил олдин Президент маслаҳатчилигидан бўшатилган.
Ёки “бироз ўтгач” дегани- 4 йилга тенгми?
Аслида бу мақола инглиз тилида ўқувчиларга Каримовни қайси
бир маънода оқлаш учун ёзилган. Бундай фикрга келишимизга эса мақоладаги
мана бу сатрлар асос бўлди׃
“Кўпчилик кузатувчиларнинг фикрича, ўтган йили Каримов Ўзбекистондаги энг
эътиборли аймоқлардан баъзиларининг сиёсий ва иқтисодий қувватини
емириш имкониятига эга бўлган.”
Кўраяпсизми, бугунга қадар ислом фундаментализмига қарши
курашаётган қаҳрамон қилиб кўрсатилган Каримов энди кучли
кланларга ҳам қарши турган раҳбар деб айтилмоқда. Бу
фикрни яшириш учун мақола охирида бир жумла қилиб, битта шахснинг
номидан Каримовни қоралаб ҳам қўйишган. Лекин инглиз тилидаги
ўқувчига у фақат бир кишининг қараши қилиб ва юқоридаги
фикр эса “Кўпчилик кузатувчиларнинг фикри” қилиб
едирилмоқда.
Ғарбда бир кишининг кескин фикрига эмас, балки кўпчиликнинг мўътадил
фикрига қулоқ солиш тамойил эканлигини билган одамларнинг иши бу!
Шундай экан, калламушдан қаҳрамон ясашга интилаётган “Озодлик”
кимнинг ноғорасига ўйнаётганини ўзингиз топиб олаверинг!
“Озодлик”нинг Ўзбек бўлимига директор қидирилмоқда
Бир йилнинг ичида бутун обрўйи ер билан битта қилинган, оёқ
ости этилган “Озодлик” нинг Ўзбек бўлимига директор қидирилмоқда. Ҳозирги
директор Сожида Жаъфаровани лақиллатиб юрганлар имкониятдан фойдаланиб,
танқид қилиб келганимиз учун биздан гўё ўч олмоқдалар.
Яқинда улар “Озодлик” радиоси номидан Ўзбекча вебсайтлар ҳақида
инглиз тилида маълумот тарқатиб, ойлаб янгиланмайдиган сайтлардан бошлаб,
ҳаваскор болалар ясаган саҳифаларга қадар тарғиб қилган
ҳолда бугун ўзлари ҳам мавзу ўғирлайдиган бизнинг сайтни
унутганлари бежиз эмас. Бунга қадар ҳам эфир пайтида ДЎКнинг
Тошкент бўлими раҳбарини журналист деб эълон қилган ёки ДЎК
фаолларини оддий қочқин деб атаган, расмий ҳисоботларда эса
ДЎК фаоли қилиб кўрсатган Ҳурмат Бобожонов ва у кабиларнинг хурмача
қалиғидир бу.
“Озодлик”ни маҳримга тушган деб ўйлаганларнинг мусиқасига ўйнаб
қолган Сожида Жаъфарова директорликни уддалай олмади ва “Озодлик”ни
эшитиб бўлмайдиган дастурга айлантирди. Унинг ўзбек тилини билмаслигидан
фойдаланган Каримовнинг тарбиясини олган болалар озодлик минбарини маҳаллийчилик,
ошна-оғайнигарчилик, чаласаводлик минбарига айлантирдилар. Уларнинг
виждонсизлиги шу даражага бориб етдики, мухилафатнинг йиғилишларини ҳам
кўра олмайдиган сўқир бўлиб қолдилар. Масалан, мухолифатнинг 26
Августдаги тарихий йиғилиши ҳақида лом-мим демадилар. Бу
билан Америка солиқчиларининг пулини кўкка совураётган мазкур тўрачалар
журналистика тарихида ўзларига кесакдан ҳайкал қўйдилар.
Уларнинг демократияга душманлиги Каримовникидан қолишмайдиган
бўлганини радио раҳбарияти тушуниб қолди.
Бугун ДЎК раиси билан мулоқотда улар Ўзбек бўлимига директор қидиришаётганини
айтишди.
Бу лавозимга ўтишни истаганлар қуйидаги адресга мурожаат қилишлари
мумкин.(Мурожаат). Аммо ким бу лавозимга келишидан қатъий
назар ака-ука Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожонов кабиларнинг маҳаллийчилиги,
бирёқламалиги ва журналистика тамалларига зид фаолиятига чек қўймаса,
унинг ҳам бу вазифадаги умри қисқа бўлиб қолишини
тахмин қилиш қийин эмас.
T.Haydarov.(temur1957@yahoo.com)
Юсуф Жума
МУНОЗАРА
Бир шоир: мен юртимдан айри тушганим учун шеър ёзолмаяпман, дейди. Кип-кизил ёлгон! У Ватандан
айрилиги учун эмас, фикрлашдан колгани учун ёзолмаяпди. Кейинги ун йилликда Узбекистон ижод ахли
нимани яратди?! Улкан
бушликда Дадахон Хасан кушиклари ва Жахонгир Мухаммад асарларидан бошка нима
бор?!
Лекин биз
узимизнинг гурухдан булмаса хатто миллат манфаатимга хизмат килиши мумкин
булган ижодни таргиб килмаймиз, уни курмаганга оламиз. Дейлик Жахонгир Мухаммад «ИАК» романини ёзди. Нахотки халк эшитадиган Озодликнинг узбек булимидагилар билмаса.
Нега Озодлик адабиётида бу хакда индашмайди? Чунки Озодликда Ж. Мухаммад гурухи йук. Бор
нарса хакида сукут саклашади. Ха деб Козогистондаги
узбекларнинг, Тожикистондаги узбекларнинг яратилмаган адабиёти хакида
эшиттиришлар тайёрлайдилар. Узр,
чулдаги чупон бир соме топса гапираверади, гапираверади, дарди ичида йигилиб
колганда. Эшитувчига алокаси булмаса хам гапираверади.
28-8-2006
Қандай қилиб Муҳаммад
Солиҳни ўйнатганим ҳақида
Андижондаги хунрезликдан кейин 2005 йилнинг Июл ойида Вашингтонда мухолифат
лидерлари тўпланиб, бирлашиб ҳаракат қилиш ҳақида
келишганларидан сўнг Муҳаммад Солиҳ эртасигаёқ Нью Йоркка
бориб, ўзини бутун мухолифатнинг раиси деб тўрт кишининг исмини ёзиб, баёнот
тарқатди. Мухолифат кулгига қолди.
Бу бирлашаётган, сиёсий кучга айланаётган мухолифатни қайтадан парчалаш,
унга ўзини эплаб олиши учун яна бир марта имконият берганларнинг елкасига пичоқ
санчишдек гап эди. Ўшанда “мухолифатнинг кўзга кўринган намояндаси, журналист
ва ижодкор, олим ва зукко таҳлилчи Жаҳонгир Муҳаммад”(Мустақил
журналист Юсуф Расулов (Беҳруз) яқинда ёзган бир мақоласида
устозимизга ана шундай баҳо берди ва буни жуда тўғри деб ҳисоблайман,
шунинг учун мени мақтаяпсан деб койимасалар керак-ТҲ)׃
-Бу МСнинг калласидан чиқмаган. У содда, уни яна кимдир
ўйнатди,-дедилар.
У киши Муҳаммад Солиҳ номини қисқа қилиб,
МСдейдилар. Илгари ҳам Муҳаммад Солиҳ ни кўп ўйнатишгани ҳақида
эшитган ёки ўқиган эдим. Масалан, 1991 йилдаги 7-сессияда у тошкентликлар
ва коммунистлар давлат тўнтариши қилмоқда деган гапга ишониб,
Каримовни сақлаб қолгани ҳақида Бобомурод Абдуллаев
билан суҳбатида ўзи тан олган. Ундан олдин “Бирлик”нинг бўлинишида ҳам
уни кимдир ўйнатганини Абдулазиз Маҳмудовнинг “Можаро” ҳужжатли
филмида кўрдим. Кейин 1994 йилда мухолифат бирлашганда 12 соат ичида имзосини қайтиб
олганини “Ҳаракат” журналида ўқигандим ва ҳоказо. Шуларга қарамай,
уни кимлардир ўйнатиши мумкин, деган гапга ишонмасдим. Балки ўзининг бир
стратегик йўли бор деб ўйлардим.
Демократик давлатларда сиёсатчилар ҳақида ёзилганларни ўқи,
аммо уларни ўзинг синаб кўр, деган гап бор. Ҳар ким, ҳар турли
йўллар билан синаб кўради. Шунинг учун Муҳаммад Солиҳни мен ўзим
синаб кўрмоқчи бўлдим. Агар мен уни ўйната олсам, демак у ростдан ҳам
жуда содда ва ҳар нарсага лаққа илинадиган қўлбола
“сиёсатчи”. Агар ўйната олмасам, демак унинг ўз йўли ва ўз қарашлари бор.
…Ўша кун Прагада эдим. Душанба куни эрталаб Интернет орқали
“Озодлик”дан “Қурултой”ни эшитдим.Унда Муҳаммад Солиҳ
гапирди. Радионинг ингилизча сайтини кўрсам, у ерда М.Солиҳнинг гапи қўйилганди.
Мен уни таржима қилиб, ҳар икки тилда Демократик Ўзбекистон сайтига
қуйдим. Сайтга менинг ҳам истаган жойдан кириш ва хабар қўйиш
ҳаққим бор. Ўша куниёқ Жаҳонгир Муҳаммаддан׃
-Темуржон, шуни қўймасангиз бўларди, бу катта ўйинларга замин
бўлади,-деган хат олдим.
Аммо менинг эркин минбар ҳақида эслатишимдан кейин, бўлмаса таҳририятдан
бир жумла қўшиш кераклигини айтдилар.
Мана ўша мен Муҳаммад Солиҳни синаб кўриш учун ёзганим׃
“Muhammad Solih nomzod bo’lmasligini aytgan
Muhammad Solih atrofida birlashish baqir-chaqirlariga uning o’zi nuqta qo’ygan. U “Ozodlik” radiosining Ingliz tilida tarqatgan xabariga ko’ra, O’zbekistonda prezidentlik uchun nomzod bo’lmasligini aytgan.
Quyida xabarning Internet adresi hamda asl matni va pastda uning tarjimasi:
http://www.rferl.org/featuresarticle/2006/4/779A43FA-B0DB-4B2A-861A-FE1099D5099E.html
PRAGUE,
Muhammad Solih, who challenged President Islam Karimov in the 1991 presidential polls, told RFE/RL’s Uzbek Service that the candidate “doesn’t have to be me… The decision will be made by the party’s central council. We may suggest someone else.”
Erk is banned and Solih fled
Solih cannot run for president under current Uzbek legislation, which demands that candidates must have lived inside the country for 10 consecutive years prior to the election…
“Praga, 2006 yil, 18 Aprel. Ro’yxatga olinmagan ERK partiyasining quvg’indagi lideri uning partiyasi to’rt-besh oy ichida 2007 yil prezident saylovida qatnashadigan nomzodni ko’rsatajagini aytdi.
1991 yilgi poygada prezident Karimov bilan saylovga kirgan Muhammd Solih RFE/RL ning O’zbek bo’limiga aytishicha, nomzod “men bo’lishim kerak emas…Bu boradagi qarorni partiyaning Markaziy kengashi hal qiladi. Biz boshqa kishini ko’rsatishimiz mumkin” degan.
Hukumat muxolifatni qatag’onga olgandan keyin ERK va Solih ta’qiqqa uchragan, Solih hozirgi qonunlar doirasida prezident nomzodi bo’la olmaydi, bu qonunlarga ko’ra nomzod oxirgi 10 yil ichida mamlakat doirasida yashagan bo’lishi kerak…”
(Xabarni tarjima qilib yo’llagan Temur Haydarov, Temur1957@yahoo.com, Praga).
TAHRIRIYATDAN: Muhammad Solih nomzod mamlakat ichidan bo’lishi kerak degan qarashlarga qo’shilgan ko’rinadi va demak umummuxolifat birlashib bir nomzod chiqarish uchun harakatni, muzokarlarni boshlamoq shart. Endi bayonot navbati A. Po’latovda.”(www.uzbekcongress.org 19 Aprel)
Буни мен 18 Апрел
куни сайтга қўйдим. Аммо
вақт нуқтаи назаридан Ўзбекистонда 19 Апрел эди. Ўша кун
Вашингтонга учдим. Келишим билан Жаҳонгир ака׃
-“Озодлик”ни эшитинг,- дедилар.
Отаназар Ориповдан суҳбат олишибди ва у аллақачон “ЭРК”нинг
пленуми бўлгани ва президентликка Муҳаммад Солиҳ номзод қилиб
кўрсатилганини айтибди. “Озодлик”нинг ингилизча хабарлар ва таҳлиллар саҳифасини
кўрсангиз бу борадаги барча материаллар Шуҳрат ва Ҳурмат
Бобожоновлар томонидан тақдим этилгани ёзиб қўйилган.
Демак, мен фақат бир киишни эмас, балки бир қанча одамни ўйната
бошлаганимни тушуниб қолдим. Аслида Муҳаммад Солиҳ бу ишни
аста-секин қилмоқчи бўлгандир? У гўё буни партия билади дейди ва
биттаси партия сизни танлади дейди. Аммо менинг ёзганим уларга “газ” бериб
юборди. Ишончли вакиллар оёқ яланг бўлиб югура бошладилар. Хато устига
хато қилавердилар. Жаҳонгир Муҳаммаднинг шу борада айтган
мана бу гапи жуда ўрнига тушади׃ ”Ўз устивор йўли бўлмаган сиёсатчилар кундлик танқид ёки ёзувларга қараб
ҳаракат қиладилар ва ботқоққа ботаверадилар.”
Ҳақиқатдан ҳам катта ўйинлар бошланиб кетди. Ҳатто
махсус сайтлар очилиб, Муҳаммад Солиҳнинг портретлари чизилиб,
“Бизнинг президентмиз” деб кампания бошлаб юборилди. Халқ Муҳаммад
Солиҳни кутиб олишга пешвоз чиқмоқда деб ҳам ёзишди.
Бунга Муҳаммад Солиҳнинг ўзи ҳам ишониб қолди.
Мен кулиб кузатар эдим. Ёдимга фақат ана у ерда ширинлик бермоқда
деб болаларни алдатган ва уларнинг югурганини кўриб, балки ростдур, деб орқаларидан
ўзи ҳам югуриб қолган Алдаркўса келарди.
Охирида барибир миси чиқади дердим. Чунки бир партиянинг пленумини
бир кунда ўтказиш мутлақо мумкин эмаслигини ҳамма биларди. Номзодни
пленум эмас, партия қурултойи танлашини бутун дунё билади. Буни устига
“ЭРК” учга бўлиниб кетган ва Муҳаммад Солиҳнинг орқасида саноқлигина
одамлар қолганини ҳам яшириб бўлмас эди.
Ҳатто пленумга тайёргарлик бор бўлса, нега Муҳаммад Солиҳ
бир неча ой ҳақида гапирган эди? Каримовнинг бурнини тагида қачон
ва қандай пленум қилишди? Кимлар қатнашди? Муҳаммад
Солиҳнинг номзод бўлиш имконияти қанча? Нолга тенг. Президент бўла
олмаслигини эса ўзи ҳам биларди. Шунинг учун ҳам у мақсади
Ўзбек халқи эмас, балки ўзини оқлаб олиш эканлигини айтиб қўйди׃
“Би-би-си: - Лекин
Ўзбекистон қонунлари бўйича сиз терроризмда айбланган ва мамлакат
ичкарисида 10 йил мобайнида яшамаган шахс сифатида қоласиз. Бу ҳолатда
ҳеч ким сизни номзод сифатида рўйхатга олмайди…
Муҳаммад Солиҳ: - Бу энди уларнинг иши. Ҳатто ундай бўлмаганда ҳам рўйхатга
олмаяпти-ку. Бу бошқа масала.
Би-би-си: - Яъни,
бунда сиз ташқаридан қандайдир аралашувга умид қилиб
номзодингизни илгари сураяпсизми?
Муҳаммад Солиҳ: - Йўқ. Ҳеч ким четдан аралашиб уларнинг қонунини
ўзгартиролмайди. Мен байналмилал платформда менинг бу сайловда қатнашишим
мумкинлигини ва бунинг учун, яъни, байналмилал қонунлар асосида ҳеч
қандай тўсиқ йўқлигини исбот қилмоқчиман. Ва
байналмилал легитим бир шахс сифатида, легитим сиёсатчи сифатида дунёга тан
олдиришни истайман ўзимни.”(Би-би-си:
Ана шундай ўзини оқлаб олишдек шахсий манфаати учун яна бир марта
мухолифатни нодемократик, ножиддий қилиб кўрсатди ва жаҳон
жамотчилигининг эътиборидан туширди. Бу қачонгача давом этиши мумкин?
Бундай одам Худо кўрсатмасин ҳукумат теппасига келиб қолса,
Каримовнинг айниси бўлмайдими? Менимча ундан ҳам ёмон бўларди?
Мен ўйлаган кўпгина саволларни бошқалар ҳам бериш билан бирга
жавобини ҳам айта бошладилар. Натижада Муҳаммад Солиҳнинг
шармандаси чиқа бошлади׃
“Мен уларни (Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатов назарда
тутилмоқда-Таҳ.) яхши биламан, мана шу икки лидер Ўзбекистондан қочиб
кетган пайтда ҳам қўлида неч нарса, муқобил вариант
бўлмаган…лидерлик салоҳияти йўқ уларнинг. Улар ҳукумат олиб
бораётган иқтисодий, ижтимоий сиёсатни ўзгартириш имкони бўлганда қочиб
кетдилар, ўзбек халқини ташлаб қочиб кетдилар. (Алимардон
Аннаев, “Озодлик”, “Қурултой” дастури,22-5-2006).
“Биз мазкур негатив
воқеликнинг юзага келишида амалдаги ҳукумат органларидан кейин
демократик мухолифат масъулиятинт зиммасига олган, айни пайтда фақатгина
жабр-дийдалик ролини ижро этиш билан овора бўлиб қолган мухолиф сиёсий
партияларнинг шуҳратпараст раҳбарлари айбдор деб ҳисоблаймиз.
(1. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси - Д.Ташанов, Ғ.Раҳматов
2. “Эрк” Демократик Партияи - Э.Юсупов 3. Ўзбекистон Озод Деҳқонлар
Партиси - Я.Расулов 4. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти -
Ё.Турлибеков, Ж.Муродов 5. «Эзгулик» Хамияти - З.Мирзакулов 7 апрель 20006, Қарши
шаҳри(Мухолифатга мурожаат,
“Сиёсатдан оз-моз хабари бор ҳар қандай ўзбекистонлик бугун
биладики, Ўзбекистон Президенти Каримов мухолифатнинг айрим раҳбарларига ҳокимиятга
келишнинг барча қонуний йўлларини ўзи бош муҳаррирлик қилган
“қонун”лар билан беркитиб ташлаган. Бу йўлларнинг ҳали-бери очилиши
қийинга ўхшаб кўринмоқда. Шу сабабли мухолифат ҳам ўз
тактикасига айрим ўзгартиришлар киритса, мақсадга мувофиқ бўлар
эди. Масалан, улар ўз партияларидан президентликка номзодни Ўзбекистон ичидаги
сафдошлари орасидан кўрсатиб, уни қўллаб-қувватласалар, тўғри
бўлармиди? Бу билан улар ютқазмайдилар, аксинча ўз ғояларининг, қолаверса
ўзларининг ҳам тезроқ ўзбек жамиятига кириб келишларига йўл очиб
берган бўладилар, деб ўйлайман. Қолаверса, мақсад президент бўлиш
эмас, балки Ўзбекистон халқини фаровонлик сари олиб бориш эмасми?”(«Мусулмон
Ўзбекистон»
“Аммо ҳозирда маълум бўлишича, ана шу Марказий Кенгаш пленумининг ўзи
ҳам ўтказилмаган, Салой Мадаминов номзодини Отаназар Ориповнинг ўзи
кўрсатиб кўя қолган экан.
Гуруҳнинг Марказий Кенгаши аъзоси Гавҳар Орипова пленум ҳақида
Бош котиб Ориповдан эмас, мухбиримиздан эшитиб, сафдошларидан хафа бўлганини
яширмади. Яна бир Марказий Кенгаш аъзоси Аъзам Турғуновнинг таъкидлашича,
у Марказий Кенгаш пленум ўтказган кунларда Наманган ва Сурхондарё вилоятларида
сафарда бўлган. Марказий Кенгашнинг яна бир фаоли Дилором Исоқова эса
бетоблиги туфайли пленумдан бехабар қолганини айтади. Кенгашмаган
марказнинг бошқа аъзолари ҳам пленум қарори-ю, “бўлажак
Президент”нинг номзоди бундай масхарабозликча кўрсатилиши ҳақида
жўяли бир нарса деёлмадилар.
Бироқ “эрк”чиларнинг президентликка номзод кўрсатиш ҳақидаги
хабарлари “Озодлик” орқали тарқатилгач, хорижда зерикиб ётган
аксарият “оловқалб муҳожирлар”нинг кўнглига ўт қалади. Улар
ўтган асрнинг 70-80-чи йилларида компартиянинг съездларида Бош котибни мақтовчи
нутқларни топиб, у ерда Леонид Ильич Брежнев исми ўрнига Муҳаммад
Солих отини қўйиб тарқатишга киришганлар. Ғор даврини эслатувчи
маҳаллийчилик касаллигига мубтало бўлган хоразмлик ака-ука Бобожоновлар
ўз раҳнамоларининг фазилатларини таърифлашда ҳозирча биринчи ўринда
кетмоқдалар.” (Harakat, 31-5-2006)
Охири кампаниянинг балони писсилаб қолди. Сайлов ва номзод ҳақида
гапиришдан тўхташди. Муҳаммад Солиҳнинг бундай ўйнатганим унга қимматга
тушди. АҚШга келганида гарчи уни тарғиб қилиб, катта лобби
ишлаган бўлса ҳам Хелсинки комиссиясида унинг ҳузурига биттта ҳам
Конгрессмен чиқмади. Ҳатто уни АҚШга таклиф қилганлар ҳам
уни таниб қолдилар. Мана мисоли׃
“Муҳожиротдаги ўзбек мухолифати ўзаро бўлиниб кетган ва мамлакат
ичкарисида бу сиёсий партияларнинг кучи бор деб айтишга бирон далилимиз йўқ
– биз шундайин бир воқеликни кўриб турибмиз…Уларнинг айримлари
мамлакатдан ташқарида қолиб кетишган ва айримлари ҳамон
мамлакат ичкарисида алоқаларга эгалар. Ҳаммалари ҳам қандайдир
ришталарга эгалар. Аммо 15 йиллик муҳожирот - бу инсон учун узоқ
муддатдир. Масалан, Муҳаммад Солиҳ каби шахс кўрсатадиган таъсир
бор-йўғи рамзийдир ва биз уни фаол сиёсатчи сифатида кўра олмаймиз. Аммо
ана шу рамз ҳам баъзида таъсир кучига эга бўлиши мумкин. Лекин шу билан
бир қаторда бу шахсларнинг бир кун келиб президент бўламиз, деган
орзулари аллақачон чиппакка чиқиб бўлган.” (Марта Олкотт,
Марказий Осиё бўйича мутахассис. Би-би-си, 27-7-06).
Демак, уни нафақат мен, балки бошқалар ҳам таниб олишди.
Аслида бошқалар анча олдин таниган, лекин биз қулоқ
солмаган, ишонмаган ва ўзимиз синаб кўрмаган.
Мана энди мен кеч бўлсада Муҳаммад Солиҳнинг сафдошлари ёзган
мана бу гапларгатўла ишондим׃
“Zohir A’lam:“Birlik” tuzildi, “Erk” partiyasi tuzildi, mening nazarimda “Erk” partiyasining rahbariyati shu partiyaning ustav-programmasida (u programmalarning yozilishida men o’zim ham ishtirok etganman) aytilgan narsalarga rioya qilinmadi. Va men buni “Erk”ning 2-s’ezdida gapirib, “Erk”ning rahbariyati, shu jumladan men unda ideoliogiya sekretari edim, hozirgi hukumat bilan kelishuvchilik yo’lini tutdi, degan gapni aytdim va men bu yo’lda turgan partiya bilan birga ishlolmasligimni aytib, chiqib ketdim. (Gulchehra Murodali, Zohir A’lam - sukunatga surgun qilingan
ijodkor, “Amerika ovozi”
“Men Muhammad Solihga quyidagilarni aytmoqchiman:
Millat va yurt fidoyisi bo’lgan o’nlab, yuzlab haqiqiy “erk”chilar tufayligina siz Muhammad Solih bo’ldingiz, o’z nomzodingizni O’zbekiston Prezidentligiga qo’ydingiz, 1200 mingdan ortiq saylovchi sizga ovoz berdi. O’zbekiston xalq deputati bo’ldingiz … Bu yutuqlar sizni esankiratib qo’ydi, siz osmonu falakka chiqib ketdingiz. Siz biz kabi fidoyilarga rahmatlar aytish o’rniga yettinchi samodan turib yuzimizga tupurayapsiz.
Siz o’zining shaxsiy manfaatini partiya
va xalq manfaatidan yuqori qo’yadigan, mansab va
hokimiyat og’ushida hech narsadan tap tortmaydigan, kerak bo’lsa bu yo’lda
fuqarolar qonini to’kib bo’lsa-da, rahbarlik shohsupasiga chiqish orzusida
yurgan, ambitsiyaga berilgan shaxs bo’lib chiqdingiz. Suhbatlarimizda
siz har doim “10-15 odamning qoni to’kilsa ham mayli, bu xalqning ko’zini
ochadi” der edingiz. Bu gaplarning mag’zini mana endi
men chaqayapman.
(Shodi KARIMOV, “Erk”demokratik
partiyasining
Энди биров Муҳаммад Солиҳни истаган одам ўйната олади деса ҳам
юз фойиз ишонаман. Чунки уни ўзим ўйнатиб кўрдим-да.
Буларнинг ҳаммасини балки бу унга сабоқ бўлар деган ният билан
ёздим. Аммо яна бир бир ўйнатиш ва бошқаларни ҳам синаб кўрганим ҳақида
ёзиш планим ҳам бор.
Хулоса ўрнида ҳақиқатчи шоир Юсуф Жуманинг мана бу гаплари
жуда ўринлидир׃
“СНБга журавоз
айрим сафдошларнинг халкпарварлиги Мухаммад Солихнинг Ватанпарварлигини,
халкпарварлигини эслатади менга. М.Солих хакида гапирган Москвалик хукук
химоячиларидан бири М. Солих аввал мустакиллик кейин демократия деган эди, мана
букун укалари зиндонда, уша сузларидан пушаймон булса керак деб самимий
гапирган. Бу гапга М. Солих одатдагидай носамимий муносабат билдирган. Йук
пушаймон эмасман, Ватан мустакиллиги менга хар нарсадан баланд деган маънода
гапирган. Ватанпарваликка каранг, мустакилликпарварликка каранг.
Тугри М. Солих Ватанни мустакилликни севади, бирок узини мустакилликдан
хам, Ватандан хам, укаларидан хам яхши куради. Йўкса уларсиз хам бундай семириб
юрмасди. Юкоридаги гапни Ватан мустакиллигини укалари хаётидан баланд куйгани
учун айтаётгани йук, узининг хаклигини, хеч качон хато килмаслигини собик
сафдоши Каримовдай худо эканлигини исботлаш учун айтаяпди. Йукса, кайси Ватан
мустакиллиги хакида гапиряпти. Узбекистон И.А.Каримов билан мустакил буладими?!
Утган ун беш йил ичида Узбекистон бир кун хам мустакил булгани йук. Бир кун
Москва куйнида, бир кун Пекин куйнида, яна бир кун яна бошканинг куйнида. Ахир
М.Солих буни пайкамаслик даражасида ахмок булмаса керак. (“Халқ ва оқ
эшак” -“Turonzamin” ro’znomasi, 2006 yil, 22 Avgust).
Темур Ҳайдаров,
Демократик Ўзбекистон Конгрессининг
аъзоси.
27-8-2006
Мухолифат ва Қурултой
Dемократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси Жаҳонгир
Муҳаммад билан суҳбат
-Ўзбек демократик мухолифатининг бир қанча намоёндалари 26 Август куни
Нью Йорк шаҳрида учрашув ўтказдилар. Бу учрашув ҳам олдинги йиллардаги каби
натижасиз қолмайдими?
-Менимча, бу учрашув аллақачон бир қанча жиҳатлари билан
олдинги йиллардаги учрашувлардан фарқ қилди׃
-биринчидан, турли қарашдаги мухолифатчилар мамлакат келажаги учун
бир жойга келиб, жанжал-тўполон қилмасдан, баҳслар йўли билан бир қарорга
кела олишлари мумкин экан,
-иккинчидан, бу сафар ҳамма ўз шахсий амбитсияси ва манфаатини бир
четга суриб, умумманфатига қулоқ солди,
-учинчидан, ҳеч ким “лидерлик” таёғини қўлга олиб,
хўжайинлик қилган эмас, кимни мамлакатнинг дарди безовта қилаётган
бўлса, йиғилишга ўзи кириб келаверди. Шунга қарамай, оддий бир қатнашчи
сифатида ДЎК ўз сайтида 10 марта эълон берди. Нью Йоркдаги йигитлар эса барча
партияларнинг вакилларига сим қоқиб, келинглар деб айтишибди ҳам.
Лекин ҳеч кимга махсус таклифнома юборилмади. Чунки орамизда алоҳида
статусли одамлар йўқ. Ҳамма тенг, ҳамманинг мақоми
битта-қочқин!
Қолаверса, Қурултой одимлари ура-урага айлантирилмасдан,
ишчанлик руҳида давом этаётгани ҳам қувонарли ҳолдир.
-Президентликка номзод ҳақида аниқ бир қарорга
келдингизларми? Номзод ким?
- Мен ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, президентлик у ёқда
турсин, депутатликка ҳам номзодимни қўядиган планим ҳам,
орзуим ҳам йўқ. Буни доим айтиб келмоқдаман. Аммо мамлакатда
режим ўзгариши учун қўлимдан келгани қадар демократик йўл билан
ёрдам бермоқчиман.
Демократик Ўзбекистон Конгрессининг позитсияси эса аниқ ва буни
илгаридан эълон қилганмиз׃ биз мамлакат ичидан номзод кўрсатилишини ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни
истаймиз.
-Нега мамлакат ичидан? Ташқаридагиларнинг ҳақлари йўқми?
-Бор. Аммо қатнаша олмайдилар. Тўсиқлар мавжуд. Биринчи галда
ана шу тўсиқларни енгиш керак. Режим ўзгармас экан, бу тўсиқилар
ўзгармайди. Яъни ҳеч қачон Каримов режими қонунлардаги тўсиқларни
ўзгартириб, қани келинг, сайловда қатнашинг, демайди. Балки тўсиқларни
янада кучайтириши мумкин. Ҳозирги ҳолатда эса мухолифатнинг мустақил
номзод кўрсатишдек, бирдан-бир имконияти бор ва биз шундан фойдаланиш
кераклигини айтмоқдамиз.
Мамлакат ичида номзод бўла оладиган юзлаб шахсиятлар бор. Биз бирлашиб
улардан бирини кўрсатсак, у дарҳол кучга айланади. Йиғилишда
айтилган бир гапни бу ерда такрорламоқчиман. Санжар Умаровни илгари ким
танир эди? У мамлкат ичидан туриб, ҳатто бирданига, кескин эмас,
аста-секин бош кўтариши биланоқ бутун дунё уни дастаклай бошлади. Агар
сайлов кампанияси бошланиши билан бутун мухолифат бирлашиб, бир номзодни
кўрсатсак, у қисқа вақтда нафақат жаҳон
жамоатчилиги, балки бутун Ўзбек халқининг ҳам дастагини олиши
мумкин. Яъни имконият бор ва уни ўтган 15 йилдаги каби яна бир марта оёқ
ости қилмаслигимиз керак.
-Қурултойга кимлар таклиф қилинади ва унда Ўзбекистон
президентлигига номзод кўрсатиладими?
-Йиғилишда келишилганидек, бу Қурултой биринчи галда мамлакат
ташқарисида яшаётганларни бирлаштириб, мамлакат ичидаги ягона номзодни ҳар
томонлама қўллашни назарда тутади.
Иккинчидан, қурултой мамлакат ичидан бир номзодни тавсия қилиши
ҳам мумкин. Бу энди Қурултойнинг ваколатига киради. Бу масалани муҳокама
этадими йўқми, буни Қурултойнинг ўзи ҳал қилади. Йиғилишда
келишилганидек, Қурултойнинг эшиги мухолифатнинг ҳамма қанотларидаги
фаоллар учун очиқ. Бугун мухолифатнинг ўнлаб ташкилотлари бор ва ҳар
бир ташкилот ўз аъзоларидан имкониятига қараб истагани қадар одам
юбориши мумкин. Масалан, ДЎК Ўзбекистондан ҳам вакилларини чақиради.
Чунки биз учун бу муҳим масала ва четда тура олмаймиз. Ўйлайманки, бошқалар
ҳам ана шундай йўл тутадилар. Ўзбек бизнесменлари ёки пулдорлари ўртага
чиқиб, Қурултойнинг бир томонини ман мен кўтараман деса… қанийди.
Лекин бунга ишониш қийин.
-Қурултой ўтмай қолиши ҳам мумкинми?
-Бундай эҳтимол ҳозирча йўқ. Лекин 15 йил давомида
бирлашувга бир қадам қолганда бузғунчилар топилган ва
бирлашув саъйи ҳаракатлари парчаланишга хизмат қилган. Бу сафар
шундан устун кела олсак, демак, Ўзбекнинг келажаги ёруғ. Акс ҳолда
яна зулмат. Шунинг учун ҳам ҳаммамиз Қурултойни умумий ишимиз
деб билишимиз лозим.
Масалан, ДЎК қурултойни ўтказиш ишларида фаол қатнашади. Мен
2005 йилнинг 23 майида “Озодлик” радиоси орқали айтган эдим, фалончи
ташкил қилган Қурултойга писмадончи келмайди, писмадончи ташкил қилганига
фалончи келмайди, шунинг учун Қурултойда ҳамма тенг бўлиши керак.
Ўзбек мухолифатини фақат ана шу йўл кучга айлантиради.
Суҳбатни Темур Ҳайдаров ёзиб олди.
25-8-2008
Muxolifat va demokratiya: Yangicha yondashuv
SAVOL: 26 Avgustda O’zbek demokratlarining yig’ilishi bo’ladi, deb eshitgan edik. Lekin radiolarda hech narsa eshitmadik. Shu haqda ma’lumot bera olasizmi?(Akbar)
Jahongir Mamatov, DO’K raisi:
Albatta, men bilganim qadar ertaga 26 Avgust kuni
Bu yig’ilishning muhim jihati shundaki, uning maxsus tashkilotchisi belgilanmagan va odamlarga maxsus taklifnoma ham yuborilmagan. Uni mamlakatining kelajagi uchun befarq bo’lmagan demokrat yigitlar uyushtirishmoqda. Kim O’zbekiston kelajagi va demokratiya masalasida befarq bo’lmasa, bu yig’ilshga kirib kelaveradi.
Muxolifatni birlashtirish uchun kimningdir “padari-buzrukvor”lik qilishi mumkin emasligini o’tgan 15 yil isbot etdi. Shu bois ham bu safar masalaga yangicha yondashilmoqda va yig’ilishga keladigan hamma teng hisoblanadi.
Umummuxolifat qurultoyiga ham xuddi ana shunday yondashuv bilan borilsa, o’shandagina natijaga erishish mumkiin. Aks taqdirda yana bu harakatlar 15 yil davomida bo’lganidek, kim-kimni qo’llanishiga aylanib ketadi va hech qanday naf keltirmaydi, ziyonga zamin bo’ladi.
Bugunga qadar mazkur yig’ilishga “Ozodlik” yoki “Amerika ovozi” radiolari qiziqish ko’rsatishmagani va hech qanday xabar berishmagani bu u yerda ishlayotganlarning vijdoniga havola. Bu ham aslida jiddiy masala va tabiiyki sizga o’xshagan tinglovchilar buning bahosini berishlari kerak.
Yig’ilishda 2007 yil sayloviga qadar birlashib, yagona demokratik platformada turib, faoliyat ko’rsatish niyatida Umummuxolifat qurultoyini chaqirish vaqti, joyi, kun tartibi kabi masalalarni muhokama etilishini bilaman.
Demokratik yo’lni tanlagan barcha partiyalar, harakatlar, guruhlarning vakillari qatori men ham, albatta, yig’ilishga boraman va yig’ilish natijasi haqida ozod minbar bo’lgan saytimiz orqali ma’lumot beramiz. Chunki biz demokratiya yo’lini tanlagan tashkilot va uning nashrlari uchun bu favqulodda muhim xabardir.
28 Iyul, 2006 yil
Odil Ruzalievga qoyil!
Muhammad Solih o’tgan yili Vashingtonga kelganida birlashayotgan muxolifatni parchalab ketgandi. Muxolifatni birlashtiruvchi Kongress mavjud bo’lgani holda u hatto majlis ham o’tkazmay, muxolifatga aloqasi bo’lmagan nomlarni qo’shib, bayonot e’lon qilib “Birlashgan muxolifat” tashkilotini tuzdik deb hammani laqillatishga uringandi.
O’shanda hamma o’zaro gina-kudratlarni unutaylik deb bir qadam oldinga odim otganda u “Amerika ovozi”da Odil Ruzalievga bergan suhbatida osmonning yettinchi qavatidan tushmay shunday degan edi:
“Men Amerikaga kelgan kunim do'stlarimiz
kutib olishdi va o'zbek muxolifatining ba'zi vakillari men bilan uchrashmoqchi
ekanini aytishdi. Yillarcha
bir-biriga loy tashlagan odamlar bo'lsa ham, agar ular
samimiy birlashishga intilgan bo'lsa, ularni kechirdim, dedim
va uchrashuvga bordim”. ( http://www.voanews.com/uzbek/2006-07-26-voa4.cfm)
Bu bilan so’ngan olovga kerosin sepgandi. Chunki u boshqalar gunohli va men farishtaman, ularni kechirdim deyayotgandi. Aslida esa boshqalar uni kechirib, o’z davralariga olayotgan edilar. Haqiqatning bitta nomlanishi bo’ladi. Qachon gapirmang uni haqiqat deysiz va adashmaysiz. Ammo yolg’onning oti mingta va har safar gapirganda adashaverasiz.
Oradan bir yil o’tib Muhammad Solih yana Vashingtonga kelganda yana Odil Ruzaliev uning yuragiga qo’l soldi. Bu safar endi u mana bunday dedi:
“Muxolifatning bugungi ahvoli o’tgan yildagiga nisbatan yaxshi deb bilaman. O’tgan yil “Birlik” yetakchilari bilan birga majlis qildik. Ularga agar orada hafagarchilik va xato o’tgan bo’lsa, meni avf etinglar deb, harakatimizni yangidan jonlatirishga kirishgan edik”. ( http://www.voanews.com/uzbek/archive/2005-07/2005-07-11-voa5.cfm)
Gap Muhammad Solih haqida emas. Gap Odil Ruzalievning mahorati haqida. U sabr qilib, bir yildan keyin haqiqatni o’rtaga chiqardi va Muhammad Solihning ikki yuzli ekanligini va “samimiyati”ni isbot etdi. Uning jurnalistik mahoratiga qoyil qolish kerak!
“Turonzamin” bloggeri.
17 Iyul, 2006 yil
Shuhrat
Bobojonovning
xolis nayrangi
Kecha “Ozodlik” radiosida andijonlik qochqinlarning bir guruhi O’zbekistonga olib ketilgani haqidagi taxminlar haqida bir “xolis” noxolis material berildi.
Uning muallifi “xolis”- noxolisligi bilan dong chiqargan “jurnalist” Shuhrat Bobojonov(Abdulla Iskandar) edi. Gap shundaki, Andijonlik qochqinlarni O’zbekistonga qaytarish haqida hukumat maxsus rejaga ega ekanligi va ayniqsa, ularni AQShdan qaytarib olib ketish uchun ish borayotgani haqida DO’Kning “TURONZAMIN” ro’znomasi shu yilning to’rtinchi Iyul kungi “Andijonlik qochqinlar tuzoqda” degan maqolasida batafsil fikr yuritgan edi.
“Ozodlik”dagi ba’zilarni chindan ham demokratiya taqdiri qiziqtirganda o’shandayoq bu o’ta muhim masalani o’rtaga olib chiqib, andijonlik qochqinlarga tuzoqdan uzoq turishni tushuntirib bergan bo’lishardi. Balki maqolani ko’rishmagandir? Bunday ham bo’lishi mumkin. Axir Shuhrat Bobojonovning bosha tashvishlari ham ko’p-ku!
Lekin Xudo hammani o’z og’zi bilan sharmanda qiladi. Kechagi eshittirishda Shuhrat Bobojonov “Bundan ikki hafta oldin ba’zi bir manbalar bu haqda yozgandi” degan gapni aytdi. Andijonlik qochqinlar tuzoqda ekanligini “Turonzamin” ro’znomasidan boshqa biror bir manba yozgan emas. Mana man degan “demokratlar” ham bu xabardan ko’z yumgandilar. Chunkii bu xabar bizda-ular sevmaydiganlarning saytida chiqqan. Ko’rdingizmi, ularni jurnalistika, demokratiya tamoyillari emas, shaxsiy adovat boshqaradi.
Demak, Bobojonov ikki hafta oldin bizning xabarni ko’rib, undan ko’z yumgan. Agar bu xabar uning o’rgimchak tizimiga oid havaskor varaqalarida paydo bo’lganda u tinmay nog’orasini do’mbirlatgan bo’lardi. Xuddi kechagi materialda ham yana o’zi kashf qilgan “siyosatshunos” Bahodir Fayzni chiqargani kabi. Mana sizga “xolis” “journalist”ning xolis nayrangi.
Unga demokratiya bir pul, unga o’zining sichqonning ini kabi tor manfaati kerak. Aks taqdirda bizning nomimizni aytishga irkanmagan, ba’zi manbalar deya tilini g’ulduratmagan va o’zini boz balchiqqa botirmagan bo’lardi.
“Turonzamin” bloggeri.
16 Iyun, 2006 yil
Sarvar Usmon
(Oktambek Karimov)ga rahmat yoki
uzr so’raganning
boshini qilich ham kesmaydi!
Mardlik ham hammaga xos xislat emas. Garchi bu erkak so’zidan olingan bo’lsada ba’zan erkaklarda ham topilmaydigan xislat. Ayniqsa, xatoni tan olish mardlikdir va men bunday xislatni juda qadrlayman, shunday xislat sohiblarini juda hurmat qilaman.
Xatoni tan olish bilan yutasiz, yutqazmaysiz, obro’yingizga obro’ qo’shiladi. Gap shundaki, “Ozodlik”da “Muxolifat matbuoti” degan yangi ruknda DO’Kning “Turonzamin” ro’znomasida chiqqan she’r boshqa saytga oid qilib berilgani yuzasidan 14 Iyun kuni kichik bir luqma yozgan edim. Shundan keyin bu luqmani radioga ham yo’lladim. Sarvar Usmon qo’ng’iroq qilib, “Xato mendan o’tibdi” dedi. Men unga rahmat aytdim va mana endi shu rahmatni oshkor tarzda ham aytmoqdaman.
Chunki mening maqsadim bir xato uchun Sarvar Usmondek qobiliyatli, yaxshi bir jurnalistning butun ijodini loyga qorishtirish emas. Maqsadim, xatoni tuzatish edi, xolos. Sarvar Usmonning esa juda ko’p tahliliy dasturlariga tahsin aytganman. Umid qilamanki, “Ozodlik’dagi boshqa jurnalistlar ham Sarvar Usmon kabi mardlikni tanlaydilar, gina-kudurat va tarafkashlikni emas. Biz boshqalarni tanqid qilamiz va ayni paytda o’zimiz ham tanqidni ko’tara olsak, xatoimizni ko’rsatgan odamga “hap senimi” demasdan, minnatdorchilik bildira olsak, demak demokratiyani o’rgana boshlagan bo’lamiz. Aks taqdirda tosh asridagidek yalang’och vaziyatda, tayoqni qurol qilib, qichqir-qichqir bilan lapanglab yuraveramiz.
Shu o’rinda bir narsani ilova qilmoqchi edim. Keyingi yillarda o’zbek vebsaytlari goh yo’qolib, goh yangilanib, goh o’limtik tarzda, goh o’qimishli holda, xullas nima bo’lganda ham paydo bo’lmoqda. “Oson ermas bu maydon ichra turmoq”! Ayniqsa, har kuni yangi yoki Vatandan olingan material bermoq. Buning uddasidan chiqa olmaganlar har tarafdan ko’chirmakashlik qiladilar. Mayli. Lekiin…
Xuddi ana shu narsaga demokratiyalarda jiddiy e’tibor beriladi. “Copyright”-ya’ni nusxa olish qoidasi o’rnatilgan. Kim sayt ochsa birinchi galda sahifa ostida ko’chirma olsangiz manbasini ko’rsating deb yozadi yoki “C” belgisini qo’yadi. Bu ana shu “Copyright” xalqaro qoidasini men tan olaman, siz ham tan oling degani. Bugun G’arbda sudlar mazkur masalani ko’rganda, sudlovni cho’zib o’tirmasdan bu qonunni buzganlarga bir necha o’n million dollarlik jarimalar solmoqdalar. Bu bilan odamlarni qoidaga o’rgatishmoqda. Men ham bir necha yildan beri hamyurtlarimni ana shu madaniyatga o’rgatishga urinaman. Agar masalani sudlovga olib chiqqanimda kambag’al yurtdoshlarimning bo’yniga millionlar osilib ketgan bo’lardi. Yo’q. Aslo bunday niyatim yo’q.
Aslida xabarni bzidan olib, ko’paytiirb tarqatsalar ko’proq odam o’qiydi va rahmat. Faqat, manba ko’rsatish kerak. Bu-madaniyat. Bu-savod. Bu-mazkur materilani yozgan va e’lon qilganga, aqliy mulkka hurmat! Shuning uchun mening bunday masalada prinsipial yondashuvlarimning zamirida odamlarimizni jurnalsitikaning ana shu oddiy talabiga o’rgatish ham bor.
Lekin ba’zan bilmay xatoga ham yo’l qo’yamiz. Unday holda masalaning halli uzr so’rash. Uzr so’raganning boshini qilich ham kesmaydi!
Jahongir
Muhammad.
14 Iyun, 2006 yil
Ha, deya
ko’rmang!
Hurmatli Oktambek Karimov yoki Sarvar Usmon janoblari!
Bir kun telefon suhbatimizda
O'shdagi “kitob mojarosi”ga ishora qilib, "Taqsir biroz yon bosib
ketish odatingiz bor-da" desam, "Yo'g'e" degandingiz. Muxolifat saytlari haqidagi lavhangizda 13 Iyun kuni Yusuf Jumaning
(Abdulla Iskandar o'qigan) she'rini "Isyonkor"dan deb aytdingizlar.
Vaholanki, siz o'sha muxolifat sayti deganingiz bu she'rni
DO'K saytidan olgan. Chunki Yusuf Jumaning barcha, jumladan
yangi she'rlari ham bu saytda berilgan va bu
saytdan olinganda, albatta, manba ko'rsatilishi kerak. Bu
oddiygina jurnalistika qoidasi. Ilgari ham shunday hol yuz berganda
Yusuf Rasulovga yozgan edik va u uzr so'ragandi. Lekin
bu safar yana manbani “unutgan” ko'rinadi.
Balki sizlar tarki odat, amri mahol bo'lganidek, to'rt
tomondan ko'chirib bosadigan, haftada bir arang yangilanadigan plagiat
"matbuot" haqida targ'ibot boshlagan bo'lsalaringz u holda uzr!
Bugun O'zbekistonning beshta viloyatida muxbirlari
bo'lgan DO'K sayti sahifalarining nomi tabiiyki qulog'ingizga
chalinmagan bo'lishi mumkin. Ha, deya
ko'rmang! U holda Abdurahim Po'latning "Ozodlik"da chalasavodlar
ishlaydi" degan gapi to'g'ri bo'lib chiqadi. A,
labba-ay!
Hurmat
bilan Jahongir Muhammad.
Mana bu esa yuqorida zikr etilgan luqma:
“Озодлик”нинг ходимлари
саводсиз эдилар, саводсизликча қолмоқдалар
22 май куни Москвада чиқадиган “Независимая газета” ўз мухбирлари
Светлана Гамова ва Виктория Панфиловаларнинг қаламига оид “Каримов готов
меняться” мақоласини эълон қилганди. Мақоланинг сарлавҳаси
ўзбекчага “Каримов алмашишга тайёр” деб таржима қилинади. Ўрта-миёна мақоланинг
муаллифлари бундай сарлавҳа билан Каримов ўз хавфсизлиги эвазига
Ўзбекистонни Россияга сотаётганига имо қилиб, Каримов хавфсизлиги
масаласини мамлакат бойликларига алмаштираётганини сўзламоқдалар. Бу
мавзу мақоланинг ўзида ҳам етарлича очиқ ёритилган.
Аммо, бу мақолани кеча ўзларича шархлаган “Озодлик” радиосининг саводсиз
ўзбек мухбирлари мақоланинг моҳиятини ҳам тушунишмаган ва
унинг сарлавҳасини “Каримов ўзгаришга тайëр” деб таржима қилишган.
Бечора радио!
Жойи келганда шуни эслатиш керакки, “Ҳаракат” журналининг 2006 йил
2-сонида “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноятнинг қуйидаги сўзлари
бор: “Шу кунда мухолифатчиларнинг ягона минбари бўлган “Озодлик” ва
“Би-би-си”ни, уларда на сиёсий на профессионал журналистик саводи бўлмаган
одамлар ишлайди, бу радиоларда чиқиш обрўни оширмайди эмас, аксинча
туширади деб, партиямиз раиси Абдураҳим Пўлат уларда чиқишни
унчалик истамаяпти”.
“Озодлик” радиосининг кечаги таҳлилини эшитган одамлар Абдураҳим
Пўлатнинг ҳақ эканлигини тан олмасдан бошқа иложлари йўқ.
(23 May 2006, Harakat.net)
18 Aprel, 2006 yil
O’zbekistonda
“bugun-erta jang bo’ladi”-mi?
SAVOL: “Ozodlik’ radiosining 2006 yilning 16 Aprel kungi “Qurultoy” dasturida O’zbekistonda
“bugun-erta jang boshlanishi” va bu muxolifatning qandaydir katta va yashirin
kuchlar qanoti ostida vatanga qaytishiga yo’l ochishi haqida Muhammad Solihning
tarafdori sifatida gapirgan Ismat Xushevning bayonoti yangradi. Bir paytlar
o’qigan edim, Ismat Xushev ham DO’Kga a’zo bo’lgandi. Mana shunga DO’Kning
positsiyasi borasida nima deysiz?(Obid).
JAVOB: DO’K faoliyatida qatnashmay qo’ygan shaxslar avtomatik ravishda uning a’zoligidan chiqib ketishlari tashkilotning nizomida ochiq yozilgan va bu uning saytiga qo’yilgandir. Ismat Xushev tashkilot bilan uzoq vaqtdan buyon aloqada bo’lmagani, uning faoliyatida qatnashmagani uchun o’z ixtiyori bilan undan chiqqan hisoblanadi va hozir DO’Kning a’zosi emas. Bu demokratik tanlov.
Endi “bayonot” masalasiga kelsak…Bu gapni Kanadada yashayotgan Ismat Xushev aytgani uchun jiddiy olmasa ham bo’lardi. Qolaversa, boshqa paytda va boshqa mavzu muhokamasida bu gap aytilganda ham jiddiy olinmasligi mumkin edi.
Ammo 2007 yilda Erk partiyasining saylovda qatnashishi oldinga surilgan maxsus dasturda, mazkur masalani astoydil qo’llab quvvatlovchilardan biri sifatida gapirgan shaxs bu gapni aytgani juda xavotirli.
Chunki biz jiddiy olmaganimiz bilan, hukumatdagilarga xuddi shunday “bayonot” kerak va ular buni juda jiddiy oladilar. Xorijdan bosim qiluvchilarning og’ziga shunday “bayonot” bilan uradilar va mamlakat ichidagilarni ham shundan kelib chiqib battarroq qatag’on qiladilar.
Bu esa biz xatolardan mutloq xulosa chiqarmasligimizning oqibatidir. Chunki ilgarilari ham xuddi “Ozodlik”dan aytilgan xuddi ana shunday “bayonot”lar tufayli yuzlab faollar qamoqlarga tiqilgan va demokratik jarayonlarga qarshi qatag’on yuritilgan edi. O’sha “bayonot”lar diktatura rejimi o’zbek xalqining boshida bugunga qadar qolishiga ozmi-ko’pmi yordam berganini ham inkor qilish mumkin emas.
Hukumat mana shuni bahona qilib xorijdan keladigan har bir uchqichdagi har bir odamni tekshira boshlasa va chegaralarda zug’um yanada kuchaysa aslo ajablanmayman. Xalqni qo’rqitish avjiga chiqsa, G’arbga nisbatan shubha yanada kuchaysa va bu odimlar tanqidga uchrasa, hukumat ana shunday “bayonot”larni ro’kach qiladi. Mana shunday “bayonot” foydasida zulmning umri yanada uzaytiriladi. Buni har bir saylov oldidan ko’rmoqdamiz.
Ming afsus, yana bir bor ko’ramiz, shekilli. Bu masalaga umummuxolifatning demokratiya uchun tinch yo’llar bilan kurash positsiyasini qo’llaymiz deb aytayotgan ERK partiyasining (Muhammad Solih guruhi) daxli, aloqasi bormi-yo’qmi bilmayman. Har holda bunga ularning o’zlaridan javob kutmoq kerak.
Biz esa uzoq davom etsada, tinch, demokratik yo’lni tanlaganmiz va har qanday jang faqat oddiy xalqning qoni to’kilishiga olib kelishini bilamiz. O’zimiz panada, tinch joyda turib, xalqni jangga kirishga, zulmning oyoqlari ostida jon berishga ruhlantirishdan ham yiroqmiz, buni ma’naviyatsizlik, xudbinlik deb qaraymiz. Men 2005 yilning 8-May kuni xuddi ana shu “Ozodlik” radiosi orqali aytgan edim, qancha odam chiqsa ham bu rejim tanklar bilan majaqlaydi deb. Oradan besh kun o’tib, shunday bo’lgandi. Bugun ham fikrim o’zgargan emas. DO’Kga a’zo bo’lganlar bilan bu masalada hamfikrmiz. Shu sabab har qanday jangga va jang tashviqotiga qarshimiz. Aksincha janglarning oldini olishni katta vazifa deb bilamiz. Pozitsiyamiz ana shu!
Shu o’rinda bir mulohza. “Ozodlik” muxbiri Abdulla Iskandar (Shuhrat Bobojonov) esa bunday jiddiy mavzuni muhokamaga qo’yganda ozgina odil bo’lishi kerak. Ayniqsa, Bobojonovlar 1991 yilda Muhammad Solihning saylovdagi (Xorazmda) ishonchli vakili bo’lgani uchun ham u bir qadar insof bilan harakat qilmog’i zarur. Chunki biroz oldin “Birlik” ham o’z nomzodini ilgari surishi haqida bildirgandi. Nega bu haqda lom-mim deyilmadi? Yoki “Ozod dehqon”lar-chi? Nega ularning ham vakillari qatnashmadi? Qolaversa, “ERK”ning Samad` Murod qanoti-chi? Buning ustiga Muhammad Solih nomzodiga ochiq qarshi chiqayotganlardan biri Bahodir Choriyev nomi bot-bot tilga olingani holda unga minbar berilmasligi ham o’zini mustaqil hisoblaydigan, ammo mustaqillikdan ancha yiroqda qolayotgan Shuhrat Bobojonovga yarashmaydi.
Jahongir MUHAMMAD.
Bahodir Choriev:
Ozodlik uchun
ochlik!
Vashington
DC ga yo’l
Mana Amerikada yashayotganimga ham bir yildan oshdi. Shu davr ichida men Vashingtonga to’rt marotoba bordim. Oldingi uchchala borishimda DO’Kni to’liq shakllanishida oz bo’lsa ham o’z hissamni qo’shganimdan hursandman.
Men yashab turgan shahar Sait Louisdan
Amerikada kompyuterlashtirish har bir sohaga kirib borgan. Internetdan uyimdan Vashington DCgacha, yani ohirgi boradigan manzilimgacha yo’l haritamni printdan chiqarib oldim. Bu haritada qancha mail yul bosib utish kerak ekanligini, yul raqamlari, qaysi yul yunalishida qancha yul bosib o’tish keragligini va tahminan qancha vaqt bu yullarni bosib utishdagi yul vaqti berilgan.
Amerikada mashinada xaritasiz yurish juda qiyin. Yullarda tahminan har 50 mailda “Rest area” ya’ni dam olish joylari bor. Dam olish joylarida har qanday yuk va engil mashinalarni haydovchi hamda yulovchilari mashinalari bilan istagan vaqtda kirib istaganlaricha dam olishlari mumkin. Bu erda hojathona va bir qancha bepul hizmatlar bor, qoyil qolmasdan ilojingiz yuq. Biz ham Vashingtonga borib kelishda mana shu dam olish maskanlarini bir nechtasidan foydalandek, hatto shularni bittasida kechasi o’z mashinamizda tunab ham qoldek.
“Ozodlik”
radiosidagi
senzura
Mana Karimov rejimiga ham 15 to’ldi. Muholifat borgan sari tarqoqlashmoqda, rejim aksincha kuchaymoqda. Bir tuda hukumatni boshiga kelgan rahbarlar korrupsiyani orqasidan boyimoqdalar. Oddiy halq kambag’allikdan qashshoqlikka yuz tutdi. Juda kuplab erkak kishilar hatto ayollar ham O’zbekistonda mardikorlik orqali kun kurmoqdalar. Qishloqlarda daromadi yuq oilalar qishlik g’amini eyish uchun bug’doy dalalarida, o’rimdan keyin moshoq termoqdalar.
Yigitlarimiz boshqa ulkalarda mardikor bo’lib bir burda nonni topish ilinjida hor-zor bo’lmoqdalar, ayollarimiz oila boqish uchun majburan fohishalikka bormoqdalar.
O’zbekistonni qaysi bir sohasini olmaylik, hamma soha og’ir iqtisodiy qiyinchilikka, tanazzulga yuz tutgan. Kelajagimiz mana shu bir tuda president Karimov boshchiligidagi qaroqchi, jallod, qonhur, porahur rahbarlarning qulida.
Bas shunday ekan, biz qaerda bo’lishimizdan qattiy nazar rejimga qarshi kurashmog’imiz kerak. Bu bizning hammamizning burchimizdir.
Kurashni bir necha usullari mavjud. Birdamlik Harakati tuzilishini ilk kunlaridan kurash usuli etib Zo’rovonliksiz Harakatlari usullarini tanladi va shu usul bilan kurashmoqda.
Bizning maqsad Zo’vonliksiz Harakatlarini buysunmaslik usulini kehg halqimiz orasida yoyish va halqimizni manashu usul orqali rejimga qarshi halqimiz bilan birgalikda kurashish.
Bu usulni O’zbekistonliklar ichida yoyishda va kurashga chorlashda asosiy vosita etib “Ozodlik” radiosi tanladek.
Men yanvar oyini ohirlarida Birdamlik Harakati maqsadi, kurash usullari, qilgan ishlari, yaratgan sayti haqida radio jurnalistlari va rahbari Sojida Jaffarovaga bir necha bor aytdim. Ular mendan interviyu olishni paysalga solib keldilar, olingan interviyular ham efir yuzini ko’rmadi. Men Sojida Jaffarovadan bu paysalga solishni asil maqsadini ochib berishni qattiq talab qildim. U kishi “Siz halqni ko’tarmoqchisiz, bu “Ozodlik” radiosi siyosatiga to’gri kelmaydi, shuning uchun sizni saytingiz va Birdamlik Harakati to’g’risida O”zbekistonliklarga hattoki ma’lumot ham berolmaymiz” deb uzil- kesil javob berdi.
Men u kishidan “Ozodlik” radiosini siyosatini kim belgilaydi deganimda “Amerika prezidenti Jorj Bush va Kongressnenlari deb javob berdi”.
Tarixidan ma’lumki,
Qizil Imperiyani parchalanishida “Ozodlik”(
“Ozodlik” Radiosini o’zbek hizmati bizga quygan senzuradan qattiq g’azablanib, ularga bizga nisbatan senzurani olib tashlashliglari uchun bir oy muddat berdim, aks holda Amerika Kongresi oldida oilaviy ochlik e’lon qilishimni bildirdim.
Mana bir oy muddat utdi, radio bizni ogohlantirishni nazariga ilmadi.
13 mart kuni men
oila a’zolarim bilan Vashingtonga etib keldik va
ochlik boshladek. Bizni Vashingtonga kelishimizdan “Ozodlik” radiosini
rabarlaridan biri Don Jensen habardor edi va kelganimiz zahotiyoq u kishi bizni
“Ozodlik”(
Biz u erdan AQSH Kongresini oldiga qaytib keldek va u erda ochlikni davom ettirdek. 15 yanvar kuni men yashab turgan Missuri shtatini Kongresmeni Rus Carnahan bilan uchrashdim. Unga oldingi yozgan hatimni nushasini topshirdim va Missuriga qaytib bu ishlar to’g’risida batafsil gaplashishga rozi bo’ldim.
Biz Kongress oldiga borib, talab yozilgan qog’ozlarimizni mashinamizni har tomoniga yopishtirib tashladik. Oldiniga bir polisiyachi motosiklida kelib, bu erdan junab ketishimizni talab qildi, aks holda “Tiket” ya’ni $20 jarimaga tortishni aytib ogohlantirdi. Men rozi bo’ldim, ammo u jarima soldi va yordamga boshqalarni chaqirdi. Ular meni nima maqsadda kelganimni bildilar. Hujjatlarim bilan chuqur tanishdilar. Tezda bolalar nazorati bo’limidan ham mutahasislar kelishdilar va bolalarim ahvoli bilan tanishdilar. Biz bolalarimizga ochlik boshlashga quymagan edik. Bolalar buyicha inspector ham buni ochlik to’g’risida bizdan va bolalarimizdan nima ovqatlar eyishlarini ham batafsil surab oldilar. Inspektor biz ochlikni tugatguncha bolalarimizni bepul mehmonhonaga joylashtirmoqchi bo’ldi. Biz unamadek va bir do’stimiz bolalarimizni kechasi uyiga olib borib yotqizayotganligi va har kuni ertalab olib kelayotganligi uchun u kishidan biz ketguncha bolalarimizga g’amhurlek qilishni suradek va u kishi bajonidil rozi bo’ldilar.
14 mart kuni “Amerika Ovozi” radiosini o’zbek bo’limi boshlig’i Javdat Sayxon (Cevdet Sayhan) kelib biz bilan tanishdi, mashinada yozilgan talablarni o’qib qayoqqadir birdan g’oyib bo’ldi. 16 mart kuni Kongressda ishimizni tugatib, “Amerika Ovozi” radiosi va radiolar rahbariyati-BBG tashkilotini oldida ochlikni davom ettirdek. Janob Javdat Sayxon bizni oldimizga chiqib soat 10-00 larda kelib interviyu olishini aytdilar. Soat tahminan 11-00 larda Janob Sayxon bugun erta bizdan 5 minutlik interviyu olishga umuman vaqt topolmasligini, kelasi hafta ham iloji bulmasligini aytdilar. Man sizga o’zbekning qo’liga tushib qolgan demokratiya! Shundan keyin ularning biz xolismiz, biz yaxshimi yomonmi xabarni beramiz degan gaplariga qanday ishonasiz.
16 mart soat 13-00
da “Ozodlik”(
Men oila a’zolarim nomidan bizni kelib ko’rib, ahvolimizdan xabar olib turgan, ko’ngil so’ragan o’zbek vatandoshlarimizga, xususan Jahongir Mamatov, Zokir Ali, Jamshid Ochilov, Alisher Hamidov va boshqa yutrdoshlarimizga minnatdorchiligimizni bildiramiz.
“Qyurultoy” emas
Oloy Bozori!
Bugun Ozodlik Radioni eng katta masalasi qattadir bitta mardikor uzbek ikkinchi uzbekni urib iyogini sindirib quygni buldi.
Boshqa muhimroq gap yuqmi desam Qurultoy boshlanib qolddi.. Olib buruvchi Abdulla Iskandarga va rahio boshliqlariga taklifim bor. Shu eshittirishi Oloy bozori deb nomalash kerak. Yoki uzlaring e’lon qilgandek otini Pragaga shon sharaflar!!!! deb quyish kerak Menga qo’shilmaganlar uni oxirini eshitib quyinglar. Bizga kimni kim uchun 50 gramm ichgani yoki ichishi nimaga kerak. Yoki Ozodlik ham Karimovchilarga qo’shilib 50 gram ichishni reklama qilsihga boshaldimi?
Shunday katta masalani muhokama qilib tuzukroq gapiradiganlarni topish mumkin bo’lmadimi? Ozodlik radiosida Gorbechevga lanat aytgancha Gorbacheni ochgan yo’lidan foydalana olmaganlarga lanat aytish kerak. Bu ham ham mening shaxsiy firkim. Nosir Zokirdan boshqa olganda qolganlarni mavzuga aloqasi yoq’ligi bilinib qoldi. Agar Gorbachev tufayli ularga chet elga ketishga majbur bulsalar nega Nosir Zokir ketmadi. Qamalsa ham vatanida utiribdi.
Abdulal Iskandar aka bulsa qachon Muhammad Solihga hujum qilishni to’xtatadi bilmayman. Karimovdam maxsus topshiriq olganmi? Muhammad Solihni mitingga bormagani uni dokladinii Ahmad Azam o’qib berganini aytish bilan nimaga erishdi. Uning uzi qatnashsa keyin unga nega o’shanda bormadingiz, nutqingizni falonchi o’qib berdi desa balki javobini eshitardi.
Gorachev bergan erkinliklar muhokama qilinganda bunday masalani usha davrda buni bilganlar Dadaxon Hasan, Muhamamd Solih, Abdurahim Pulatov, Pulat Oxun, Vasila Inoytovaga uxshagan usha kunlarni yaxshi bilgan odamlarni chiqarish kerak Ozodlik SSSRni maqtash tribunasi bulib qolmasligi kerak. Bulmasa bu ham Amerikani ikkinchi yuzimi? Bir tomondan SSSR yomonlab ikkinchi tomondan SSSRni propganda qilishi. Bulmas bunga radioni 45 munutini berib quyadimi????
Agar Oloy bozoridagi hamma gapni Ozodlikka olib chiqsa shunaqa bo’ladi. U yoqda uzbeklarni ushlab ketmoqda, sudlar bulmqoda, Sanjar Umarov, Tojiboyevlarni qamadi, bu yoqda 50 gram araq ichishni gapirib utirishibdi. Endi xulosa qilsa buladi Gorbachevga lanat deysihs kerakmi, boshqagami?
Ghayrat.
NOSIR ZOKIRning
qaytishi..
Afsonaviy jurnalist Nosir Zokirning qamoqdan
chiqishi yana “Ozodlik” radiosiga yangi bir ruh olib
kelishi mumkin. Chunki Nozir Zokir radioning ustunlaridan
biri edi. U qamalishi bilan radio unsiz chuqurga
tushib ketgandek bo’ldi. Mana endi Nosir Zokirning
ovozini har kuni eshitib tursak kerak. Hammaga ko’zingiz oydin
deymiz! “Ozodlik” bulbulining qaytishi
ozodlik sari odimlarga kuch bersin!
Tahririyat!
2006
Yil 23-27 FEVRAL KUNLARI
DO’K SAMARQANDDA
O’TKAZGAN MONITORING
SAVOLLARIGA JAVOBLARDAN
1. SADRIDDIN
KOMILOV– DEMOKRATIK
O’ZBEKISTON KONGRESSI FAOLI, MONITORING
UYUSHTIRUVCHISI
1.Ozodlikni doim eshitasizmi? Yoki eshitar edingiz eshitmay qo’ydingizmi? Yoxud endi eshita boshladigizmi?
-Doim eshitardim. Hozir
qiziqishim tushgan.
2. Eshitsangiz nima yoqadi va nima yoqmaydi?
-Matbiotimizda
uchramaydigan narsalar yoqadi. Ammo bizda ham chiqib turgan
yoki chiqib turishi mumkin bo’lgan narsalar yoqmaydi.
3. “Ozodlik” qanday bo’lishini istaysiz?
-Faqat
“Ozodlik” emas, qolgan radiolar ham jurnalistika bo’yicha har ikki tomonning
fikrini berishimiz kerak degan qoida bilan ishlamasliklari kerak. Agar demokratik davlat uchun eshittirish bersalar shunday
qilishlari yaxshi. Lekin bizda hukumat tomoni nimani
gapirishini hamma biladiku? Buning ustiga butun
matbuot ularning fikrini aytmoqda. Shunday bo’lgach bu
radiolar to’laligicha hukumat fikridan xoli bo’lishi kerak. O’shanda hamma eshitishi mumkin.
4. Nimalarni o’zgartirish kerak deb o’ylaysiz?
-Ular
bitta narsani o’ylab ko’rishsin. Nega men ishimni tashlab, qiynalib ketib
radioni eshitaman. Mendan so’kish olib, o’chirib qo’yishlarini istayotganga
o’xshaydilar. Faqat maosh olib ishlaydigan bo’lsangiz, iltimos boshqa ish
toping, sohangizni oz’gartiring!
5. Dasturlar olib borilishi sizni qoniqtiradimi?
-Yo’q.
Juda hovlqib ketishmoqda. Sal
sekinroq gapirishga qaytsinlar. Oldin yaxshi edi.
6. “Ozodlik” radiosini nechanchi yildan beri eshitasiz?
1988 yildan beri.
7. Tug’ilgan yilingiz.
1961.
2. ASQAR TEMIROV,
KATTAQO’RG’ON PEDAGOGIKA BILIM YURTI
O’QITUVCHISI
1.”Ozodlik”ni doim eshitardim. Yoki eshitar edingiz eshitmay qo’ydingizmi? Yoxud endi eshita boshladigizmi?
-Doim eshitardim. Eshitmay
qo’ydim.
2. Eshitsangiz nima yoqadi va nima yoqmaydi?
-Eshitmagandan
keyin nima ham deya olaman.
3. “Ozodlik” qanday bo’lishini istaysiz?
-Adolatni,
haqiqatni aytsin! Nimadan qo’rqadi!
4. Nimalarni o’zgartirish kerak deb o’ylaysiz?
Biz eshitadigan narsalar berganda eshitgan bo’lardim.
5. Dasturlar olib borilishi sizni qoniqtiradimi?
-Bilmayman.
6. “Ozodlik” radiosini nechanchi yildan beri eshitasiz?
-Eshutmayapman.
7. Tug’ilgan yilingiz.
1967.
3. SHAROFAT IKROMOVA,
INSON HUQUQLARI KURASHCHISINING UMR
YO’LDOSHI
1.Ozodlikni doim eshitasizmi? Yoki eshitar edingiz eshitmay qo’ydingizmi? Yoxud endi eshita boshladigizmi?
-Doim bo’lmasa ham eshitamiz.
2. Eshitsangiz nima yoqadi va nima yoqmaydi?
-O’tgan
yillarda yaxshi edi. Endi nima jin urdi, bilmayaman.
3. “Ozodlik” qanday bo’lishini istaysiz?
-Gulnora
va Lola Karimovalar haqida berishini, ular qizlarni
qanday pullab yuborishganini berishsin. Mana Qurg’izistonda
qo’lga tushdi deb berishdi. Lekin ularni kim
yubordi, nega yubordi, bu haqda aytishmadi.
4. Nimalarni o’zgartirish kerak deb o’ylaysiz?
-Yaxshiroq
jurnalistlar topish kerak. Hozirgilar charchab yoki qo’rqib
qolganga o’xshaydilar.
5. Dasturlar olib borilishi sizni qoniqtiradimi?
-Yo’q. O’zimizning radiolar
yaxshiroq olib boradi.
6. “Ozodlik” radiosini nechanchi yildan beri eshitasiz?
Adashmasam 1992 lardan boshlab.
7. Tug’ilgan yilingiz.
…
4. RAVSHAN MAMATQULOV,
TIBBIYOT OLIYGOHI TALABASI
1.Ozodlikni doim eshitasizmi? Yoki eshitar edingiz eshitmay qo’ydingizmi? Yoxud endi eshita boshladigizmi?
-Ora-sira eshitaman.
2. Eshitsangiz nima yoqadi va nima yoqmaydi?
-Yoshlar
hayotidan berishgani yoqadi.
3. “Ozodlik” qanday bo’lishini istaysiz?
-Yoshlar
hayoti faqat muzikalar, baqir chaqir emasligini ham bilishlarini istardim. Yoshlar mardikor bo’lib ketdi. O’qish
uchun ham, baho olish uchun ham pul beramiz. Shularni
berishlarini istardim.
4. Nimalarni o’zgartirish kerak deb o’ylaysiz?
-Ko’p
narsani.
5. Dasturlar olib borilishi sizni qoniqtiradimi?
-Unchalik
emas.
6. “Ozodlik” radiosini nechanchi yildan beri eshitasiz?
2005 yildan beri.
7. Tug’ilgan yilingiz.
1984.
5. NURALI MAHMUDOV,
UURGUT SHAHRIDAN, ISHSIZ
1.Ozodlikni doim eshitasizmi? Yoki eshitar edingiz eshitmay qo’ydingizmi? Yoxud endi eshita boshladigizmi?
-Doim eshitardim. Hozircha
imkonim yoq.
2. Eshitsangiz nima yoqadi va nima yoqmaydi?
-Andijon
otishmalari davriuda eshitgandim. Zo’r edi. Gap yo’q edi.
3. “Ozodlik” qanday bo’lishini istaysiz?
-O’shanday
qolishini.
4. Nimalarni o’zgartirish kerak deb o’ylaysiz?
-Hammasi
yaxhsi.
5. Dasturlar olib borilishi sizni qoniqtiradimi?
-Ha,
menga yoqar edi.
6. “Ozodlik” radiosini nechanchi yildan beri eshitasiz?
2004-2005 yillarda.
7. Tug’ilgan yilingiz.
1980.
6. KAMOLLIDDIN SIROJ,
JURNALIST
1.Ozodlikni doim eshitasizmi? Yoki eshitar edingiz eshitmay qo’ydingizmi? Yoxud endi eshita boshladigizmi?
-Ba’zan.
2. Eshitsangiz nima yoqadi va nima yoqmaydi?
-Andijon
fojeasi paytida eshitganman. Hammasi yoqar edi. Keyin o’zgarib ketdi. Sariq matbuotga
aylanib qoldi.
3. “Ozodlik” qanday bo’lishini istaysiz?
-Ozod
bo’lishi istardim.
4. Nimalarni o’zgartirish kerak deb o’ylaysiz?
-Ozod
bo’lish uchun nima kerak bo’lsa hammasini.
5. Dasturlar olib borilishi sizni qoniqtiradimi?
-Menga
xuddi radioda ishlaydigan jurnalistlar jurnalist emasdek, adashib borib
qolgandek tuyuladi. Siz istab turgan savolni berishmaydi.
Masalan, muxolifatning “dohiysi” bilan demokratiya haqida
gapiradi. Unga agar siz demokrat bo’lsangiz nega 20
yildan beri “dohiy”likni topshirmaysiz deb savol berolmaydi. Juratsiz. Muxolifat “dohiy”siga savol
berolmagan odam qanday qilib hokimiyat teppasidagilarga savo berishi mumkin?
Shundan kelib chiqb savolga yo’q desam ham bo’laveradi.
6. “Ozodlik” radiosini nechanchi yildan beri eshitasiz?
2005 yildan beri.
7. Tug’ilgan yilingiz.
1963.
24-2-2006
Jip-jip jo’jalarim
Men sizlarni ogohlantirmoqchi emasman. Faqat fikrlab ko’rishga chaqirmoqchiman. Sojida opa Jafarova Oz’bekiston haqida chuqur bilmasalar ham oz-moz biladilar. Lekin ko’p narsani eski muxolifatchilardan so’rab turadilar. Ularning ba’zilari o’zlarini “tarafsizman” qilib ko’rsatgan holda u kishini boshqa tomonga boshqarib qo’ymoqda.
U kishi hamma eshittirishlarni eshita olmaydilar. Xodimlar hima tayyorlayotganini yoki nima tayyorlaganini u kishiga aytishadi. Falonchi haqida bermay turaylik, falonchini chiqarmaylik, falon eshittirishni yopish kerak degan gaplarni xodimlar u kishiga aytib turishadi.
Hozir u kishining ketishini istayotgan ikki uch kishi bor. Shuning uchun u kishining orqasidan “tojikchani o’rganamizmi” degan gaplarni aytib pichirlab turishadi. Sizlar ham ana shu odamlarning o’yiniga tushib qolmayapsizlarmi? Ular sizlarning qo’llaringiz bilan Sojida Jafaravadan qutilib xizmatni o’zlariniki qilib olishmoqchi. To’qima ma’lumotlar oldin qaysi bitta saytda paydo bo’lishi bekorga emas. U xabar asli shular tomonidan yozib o’sha saytga yuborilgan bo’lsachi deb o’ylab ko’rdingizlarmi?
Agar shunday ham vaqtincha direktor bo’lgan Sojida Jafarovani ishdan olishsa o’rniga kim kelishi mumkin. Shulardan bittasi o’tib olsa keyin jangni u bilan qilasizlarmi? Bu ham bir ikki yilga cho’zilib ketadi.
Yanagi kelganlar haqida. Ular ko’chadan kelib qolgan emas. Ular radioning talablari bilan imtihonlardan o’tib ishga olingan. Kimlarningdir hujjatlari to’g’ri kelmasa, ishga o’ta olmasa buning uchun yangi kelganlarni ayblash kerak emas.
Radino nazorat qilib fikrlaringizni aytib borishlaringiz juda yaxshi. Bu sezgirlikka olib keladi. Hushyor tutadi. Samimiy fikrlarni har doim qutlamoq kerak. Lekin ichkaridagi gaplardan ham xabardor bo’lish zarar qilmaydi. Hadeb jip jip jujalarim degan qo’shiqni beravermasdan vaqt sarflab foydali suhbatlar yozib olib berishga olib keladi.
Tarafsiz.
***
Надо отметить, для узбекских читателей, кроме
наиболее популярных в Узбекистане сайтов www.ferghana.ru и www.centrasia.ru, есть ещё несколько источников
независимой информации.Это радио Озоодлик(Свобода), ВВС и Голос Америки. Они
несмотря на ликвидации их офисов в Ташкенте - всё ещё остаются главными
соперниками властей на информационном поле. И потому с ожесточением нападают на
них журналисты в погонах.
В этом им помогают меркантильные люди под маской оппозиции, лишённые всяких
моральных качеств.( Мухаммад Салих http://muhammadsalih.info/newarticle/new_st.htm)
***
2006 YIL 14-22 FEVRAL KUNLARI TOSHKENTDA DO’K
O’TKAZGAN MONITORING SAVOLLARIGA
OLINGAN JAVOBLARDAN
Dastlab monitoring
savollarini keltirib o’tamiz. So’ngra unga javob bergan fuqaroning ismi
sharifi va savollar raqami qo’yilgan holdagi javoblari
yoziladi.
1a. “Ozodlik”ni
doim eshitasizmi?
1b. Yoki eshitar edingiz
eshitmay qo’ydingizmi?
1c. Yoxud endi eshita
boshladigizmi?
2. Eshitsangiz nima yoqadi va nima yoqmaydi?
3. “Ozodlik” qanday bo’lishini istaysiz?
4. Nimalarni o’zgartirish kerak?
5. Dasturlar olib borilishi sizni
qoniqtiradimi?
6. Ozodlik radiosini nechanchi yildan beri
eshitasiz?
7. Tug’ilgan yilingiz.
1. ATANAZAR ARIFOV – TEXNIKA FANLARI DOKTORI,
“ERK” DEMOKRATIK PARTIYASINING
BOSH KOTIBI
1a. Doim eshitaman.
2. O’zbekistondagi rasmiy matbuot
bermaydigan voqea-hodisalarni bergani yoqadi.
3.
“Ozodlik” O’zbekistondagi ichki alternativ (muqobil) ma’lumotlar manbai
bo’lishi kerak.
4. 1)
Eshittirishlarning texnik sifati past.
2) Muqobil fikrlar kurashi deyarli
yo’q.
5. Dasturlarda analitika (tahlil) kam.
6. 1989 yildan beri eshitaman.
7. 1938 yil.
2. YULDASHEV TOSHPO’LAT – MUSTAQIL SIYOSATSHUNOS
1a. Doimo eshitaman.
2. “Ozodlik” radiosining tahliliy saviyasi
yuqori. Xususan Abdulla Iskandar, Azizulla Orol, Zebuniso, Sarvar Usmon, Samandar
tayyorlagan eshittirishlar sifat, malaka jihatidan ajralib turadi.
Keyingi paytlarda yuqori malakali journalistlar Pragadagi
rahbariyatning tashabbusi bilan ishdan chetlatildi. Bular Husniddin Qutbiddinov, Rahmatjon
Qo’ldoshev, Nosir Zokir ham Pragadagi rahbariyatning layoqatsizligi tufayli
qamaldi. Ayni paytda kam malakali xodimlar Abdurasulov Muxiddin, Barno va boshqalarga ishlash uchun imkon yaratildi.
3. Oldin O’zbekistonda yuz berayotgan jarayonlar keng yoritilardi. “Ozodlik”ning
4.
Malakali jurnalistlar bilan ko’proq hamkorlik qilish kerak.
5. Yuqorida zikr etilgan jurnalistlarning
tayyorlagan dasturlari yuqori saviyada, deb hisoblayman.
6. 2003 yilgacha nomuntazam ravishda eshitib
kelganman. 2003 yildan boshlab uch yil mobaynida doimiy
ravishda radioni eshitib kelayapman.
7. 1943 yil 1 martda tuq’ilganman.
3. SOHIB TURSUN
(TIJORATCHI)
1a. Ha, doim eshitaman.
2. Xolisligi yoqadi. O’zbekiston
to’g’risida eshittirish ko’paytirilsa.
3. Ayrim viloyatlardan xabarlar umuman yo’q.
“Ozodlik” xabarlari butun O’zbekistonni qamrab olsa, faol
fuqarolardan ko’proq axborot olinsa.
4. Qoniqarli.
6. 1-marta 1970-yillarda eshitganman. Muntazam 1990 yildan keyin eshitaman.
7. 1963 yil.
4. ZOHIR A’LAM – YOZUVCHI, “BIRLIK”
HALQ HARAKATI ASOSCHILARIDAN BIRI
1a. Har doim emas.
2. To’g’ri
informasiya yoqadi. Yolg’on, soxta gap yoqmaydi.
3. Ozodlik – Ozodlik. Lekin siz “Ozodlik”
demoqchisiz, “Ozodlik” – 2005 yildagidek bo’lishi kerak!
4. Intervyu beradiganlarni yaxshi tanlash
kerak. Kechagi saroy xodimi ishdan bo’shasa, aktiv “Ozodlik”chi bo’lib qolsa –
bir oz shubha bilan qarash kerak.
5. Umuman ha!
6. 1970-yillardan.
7. Eradan oldingi 500-yil (aslida u 1943
yilda tug’ilgan, A.Sh.).
5. YESHOVA BASHORAT – INSON HUQUQLARI
HIMOYACHISI
1a. 2003 yildan beri
eshitardim. 2005 yil dekabr oyida radiopriyomnigim buzilib qoldi va shu sababli hozir eshita olmayapman.
2. Tanqidiy fikrlarni yoqtirardim.
3. Ko’proq tanqidiy fikrlarni eshitishni.
4. Kunduzgi eshittirishlarni kundalik vaqtini
ko’paytirish kerak.
6. 2003 yildan beri eshitaman.
7. 1954 yil 30 martda tug’ilganman.
6. IBROHIMBEK – ERK DEMOKRATIK PARTIYASINING
A’ZOSI
1a. Doim.
2. Qaytarishlar yoqmaydi. Boshqasi
yoqadi.
3. “Nemis to’lqini” o’rnakka loyiq.
4. Hozircha yomon emas.
5. Sarvar Usmon juda
yaxshi olib boradi. Unda kuchli kinoya bor.
6. Ozodlik O’zbekistonda
ochilganidan buyon (Ozodlik o’z eshittirishlarini O’zbekistonda olib bora
boshlagandan beri, A.Sh.).
7. 1956 yil.
7. ABDULLA TOJIBOY O’G’LI – INSON HUQUQLARI
HIMOYACHILARI SAFIGA YAQINDA
KELIB QO’SHILGAN FUQARO
1a. Yo’q.
2. Inson huquqlari bo’yicha.
3. Avvalambor insonlarning amaliga, qaysi partiyaga
a’zoligi emas, insoniyligiga qarab bergan intervyusi efirga berishini
xohlayman.
4. Menimcha 3-bandda ko’rsatgan javobimni.
6.
(Javob yozmabdi).
7. (Javob yozmabdi, taxminan 55-60
yoshlarda).
8. BOYMATOV ABDUJALIL – FIZIKA-MATEMATIKA FANLARI
NOMZODI, O’ZBEKISTON INSON HUQUQLARI
JAMIYATI A’ZOSI
1a. Har doim emas, ko’proq eshitaman. Priyomnigim buzilib qolganligi uchun hozircha eshita olmayapman.
2.
(Javob yozmabdi)
3. O’zbekistonda faoliyat ko’rsatishini
xohlayman.
4. Insonlar huquqlari buzilishi bo’yicha
ko’proq informasiya berish kerak.
5. Yo’q.
6. 1988 yildan beri eshitaman.
7. 1958 yil.
9. AHMADJONOV
SHUHRAT - DEMOKRATIK O’ZBEKISTON
KONGRESSINING TOSHKENT BO’LIMI
RAHBARI, INSON HUQUQLARI
HIMOYACHISI, TABIAT HIMOYACHISI
1a. Har kuni eshitaman.
2. O’zbekistondagi polisiya rejimi ommaviy
axborot vositalari yoritmayotgan yoki buzib, yarim yolg’on-yarim chin
ko’rinishda berayotgan voqealar haqida Ozodlik radiosi haqqoniy va operativ, ya’ni o’sha kunning o’zida berishga harakat
qilishi ma’qul. Turli dasturlar – “Qurultoy”, “Qadriyatlar”, “Chodirxayol”,
“Tabiat (ekologiya), “Manzara”, “To’rtinchi hokimiyat”, “Ozodlikda yetti kun:
O’zbekiston” dasturlari qiziqarlidir. Ozodlikning
Dushanbadagi muxbiri Habibullo Botirovning ko’p yillardan beri qiziqarli
eshittirishlari uchun alohida minnatdorchilik bildirmoqchiman.
Yer
yuzidagi boshqa mamlakatlardagi voqealarga haddin ko’p vaqt behuda sarf
qilinmoqda, shu bir oz yoqmaydi. Voqealarni sharhlovchi kishilar soni ham,
fikrlar xilma-xilligi ham kam.
3.
1) Ozodlikdagi fikrlar xilma-xilligi ko’paytirilsa.
2)
Turli shaharlarda va viloyatlarda yashayotgan,
qiziqarli ma’lumotlarga ega bo’lgan, faol fuqarolardan, masalan, Buxoro
viloyatida Yusuf Jumadan, Toshkentda Toshpo’lat Yo’ldoshev, Atanazar Arifov va
boshqalardan fikr-mulohazalar olib turilsa. Buning uchun demokratik
tashkilotlar rahbarlariga murojaat qilib, ulardan shunday uyida telefoni bor, Ozodlikka
intervyu berishga rozi bo’lgan, faol fuqarolarning ruyxatini tuzish mumkin.
4.
1) Mashhur va demokratiya uchun ko’p yillardan beri
kurashib kelayotgan kishilar bilan 30-40 minutlik suhbatlar uyushtirilsa, ya’ni
alohida yangi dastur ochilsa.
2)
Ozodlikning 2 soatlik eshittirishi bugungi kun
talablariga javob bermaydi. Hech bo’lmasa 3-4 soatlik
eshittirish bo’lsa yaxshi bo’lardi. Yangi dasturlar
bilan boyitmoq kerak.
5.
Yaxshi dasturlar ham borligini yuqorida yozdim. Qoniqarli
desam bo’ladi. Yangi dasturlar bilan boyitmoq kerak.
Boshqa musiqalardan ko’ra milliy musiqadan ko’proq foydalanish ma’qulroqdir.
6.
Ozodlik radiosining rus tilidagi eshittirishlarini 1970-yillar o’rtalaridan,
o’zbek tilidagi eshittirishlarini esa 1990-yillardan boshlab eshitayapman.
7.
1954 yil.
Qopqoqni ochish
kerak!
Yolg’onning misi chiqdi. Lekin “Ozodlik” kechirim so’ramadi.
Shumi demokratiya! “Ozodlik”
muxbiri Sarvar Usmonning Qirg’izistonda Muhammad Solihning ijodi o’rganila boshlandi
deb xabar tarqatganidan keyin bu xabar yo’lg’onligi aniq bo’ldi. Buni bugun O’zodlikda rektor bilan suhbat ham tasdiqladi.
Sizlar yozgandek bu xabar yana SNBga yaradi. “Ozodlik”
bo’lsa kechirim so’rash o’rniga yana Muhammd Solihga
zarba berishda davom etmoqda. Ozodlikni boshliqlari bu ishni
tekshirib chiqishlarini talab qilsihimiz kerak. O’shanda
qozonning qopqog’I ochiladi.
Solijon.
O’zimning
naroziligimni bildiraman!
Assalomu
alaykum Vatandoshlar!
Rahmatjon Qo’ldoshevning xatidan kelib chiqib, “Ozodlik”
radiosi atrofidagi munozarani DOK boshlab juda to’gri qildi. Oldin, “Ozodlik” haqida qisqacha fikrimni yozsam: “Deyarli
30 yildan ortiq bu radioni eshitib kelaman. Bu radio, yillar
maboynida dunyoni anglashda, o’zligimni anglashda muhum rol o’ynagan. Hozirgacha “Ozodlik” radiosi qanday bo’lishidan qattiy nazar
deyarli har kuni eshitib kelaman.
Ming afsus-ki bugunga kelib “Ozodlik” ancha charchab qoldi. Meni afsuslantirgani va juda
hayron qoldirgani, “Ozodlik”ning Pragadagi O’zbek bo’limini tojik millatiga
mansub kishsining boshqarayotganligi. Bu holatni haqorat deb
bilaman. Bu masalada Pragada o’tirgan
jurnalistlarimizga o’zimning naroziligimni bildiraman. Men millatchilikdan kelib chiqib buni yozayotganim yo’q’.
O’zbek dardini O’zbek tushunishi mumkin va boshqarishi
mumkin.
Endi,
Rahmatjonning xatiga (murojaati) munosabatim: ”Radioni
Toshkentdagi byurosini Rahmatjon rahbarlik qilgan davrda juda yaxshi
shakillangan kollektiv vujudga kelgan edi. Ajoyib
jurnalistlar yig’ilgan edi. Bu Rahmatjonning eng katta
yutug’i deb hisoblayman. Ammo ming afsus…
Aziz
vatandoshlar, “Ozodlik” va BBS
ALLOH dan Sizlarga
sog’liklar tilab Jizzaxdan Baxtiyor Hamro.
Shayx ham Karimov rejimini oqlasa...
Kecha va
bugun Qurultoy eshittirishini eshitdim. Bir narsaga juda xafa
buldim. U ham bulsa obruli dindorimiz Uzbekistondagi
rejimni oqlab turgani buldi. Qurultoyda sobiq mufti Muhammad Yusuf Muhammad Sodiq
Uzbekistonda bugungacha yuz bergan yomon voqealar kelib chiqishiga sabab qilib
har qanday diniy guruhlar chiqdi va hukumat ham uzini himoya qilishga majbur
bo’lib qoldi, hozir ahvol yaxshi ketmoqda va shu ketishda yana yaxshi buladi
deb aytdi. Bu qip qizil munofiqlik emasmi?
Qanday qilib Olloxga ishongan
odan shunday deyishi mumkin. Butun demokratik dunyo Karimov rejimini dindorlarga
ham, demokratlarga ham qarshi deb aytib turgan bulsayu Ozodlikning doimiy
muxbiriga bulib qolgan shayx hukumatni qullab tursa. Qurultoy
qatnashchilari ham bunga hech narsa demadilar. Olib
boruvchi Abdulla Iskandar bo’lsa “shayx hazralari” deyaverib oghzi charchab
ketdi. Shaxsha sighinish ham evi bilanda! Yoki
hukumatni oqlagan odamlarni oyoghini upish kerakmi? Agar shayx Karimov
rejimni oqlasa demak dunyoning oxiriag kelibmiz!
Shunday ham shayxingiz har kun yoki haftada ikki marta Ozodlikda. Unga
shuncha savollaringiz bulsa Qurultoy qilib nima qilasiz. Uni chaqirib savollaringizni beravering. Qurultoyda
bahs, munozara bulishi kerak edi. Shunday traditsiya
bulib qolgandi. Men
Ozodlik haiqqida eski ozodlikchi yozganlarga ishonmagandim. Muhokamaga ham shubha bilan qaragandim. Qurultoyni
eshitib, radioni muhokama qilib boorish juda kerak ekan degan qarorga keldim.
Nazir.
Assalomu
alaykum!!! Vatandoshlar "ozodlik" radiosi atrofidagi muxokomalar
bilan tanishib chiqmoqdaman.Yurtdoshlar "Ozodlik" radiosi xam va
jurnalistlari xam oq emaslar . Keling
ikki tamondi oq-qora qilishni tuxtatib, Muxokamamizni foydali tamonga buraylik.
"Ozodlik" radiosini Amerikadagi
raxbariyatidan Pragadagi uzbek bulimida ishlayotgan
jurnalistlarini bir urganib chiqsa. Eshittirishlarida
uzgartirishlar bulishini suraylik. Meni fikrim bizni tashkilot bu
muxokamalardan keyin uz fikrini aytadi va amaliy ish
qiladi. Xurmat bilan Akrom.
Uchta harf
Men hukumat nashrlariga ishonmayman, lekin press-uz.info saytida "Hurriyat" gazetasi bosh muharriri Ismat XUDOYOROV yozgan mana bu gapga ishondim:
“…O‘tgan yilda "Hurriyat" gazetasida "Ozodlik"
radiosining Sirdaryo mintaqasidagi hamkori Tursun Bek To‘razodaning uni nega
"Ozodlik"dan haydashgani, radio ichidagi biz bilgan, bilmagan sirru
sinoatlari haqidagi ochiq xati chop etilganda o‘sha paytda
"Ozodlik"ning o‘zbek sho‘basini boshqarayotgan Rahmatilla Qo‘ldoshev
ham, Shaybon (Husniddin Qutbiddinov) ham maktub muallifining bu qilmishini
o‘zbekchilikda faqat erkaklar ishlatadigan uch harfdan iborat so‘z bilan
"siylashgan" edi. Lekin ularning har ikkisini internetdagi ayni
shunday chiqishlarini o‘qib, endi buni nima deb atasak munosibroq bo‘larkin, deb o‘ylanib qoldik…”
Shunga qo’shimcha qilib aytmoqchi edimk, men Qo’ldoshevga ko’rsatgich barmog’im bilan o’rta barmogimning orasidan bosh barmogimni chiqarib, “ Hukumatga yaltoqlanib “Ozodlik”ka tosh otib, olganing shu bo’ldi deyman!
Otabek.
“Ozodlik” uchun
kurash
bugun ozodlik uchun kurashdir
“Ozodlik” radiosi
uchun O’zbekiston hukumati jon jahdi bilan kurashmoqda.
Bu radioni oldin qismanga bo’lsa ham
Demokaratiya kurashda chiniqadi deb ishonaman. “Ozodlik” uchun kurash bugun ozodlik uchun kurashga aylandi.
Ma’rufjon.
Pashshadan fil yasash
qanday bo’lishi haqida
Ghayrat
ismli kishining “Ozodlik”dagi muxbirlar Muhammad Solihga qarshi kurashmoqdalar
degan gapiga “kurashda qo’g’irchoq bo’lib qolmoqdalar” degan gapni qo’shgan
bo’lardim. Bobur
ismli kishi esa bu mavzuni
Agar
Quruq gap quloqqa yoqmas. Radiodagilarni qanday o’ynatishgani haqida faqat bitta misol keltirib o’tmoqchiman. O’ynab berishni istamagan odamni o’ynatish qiyinligini ham nazarda tutub turing.
11 Fevral kuni “erkinyurt” saytida o’qib qoldim, bizning O’sh davlat universitetida Muhammad Solihning ijodi o’rganila boshlabdi. Bu haqda “Ozodlik” radiosi xabar bergani aytilgandi. Dunyoning charxi teskari aylanar ekanmi 12 Fevral kuni bu haqda “Ozodlik”dan eshittim. Hamyurtimiz Sarvar Usmon (O’ktam aka) “Ozbekistonda ta’qiqlanagn Muhammad Solih ijodi qo’shni Qirg’izistonda(!!!) o’rganila boshlandi” deb tantanali e’lon qildi. Men Qirg’iziston hukumatining qarori chiqibdi deb o’yladim. Lekin radioning bu yerdagi jonkuyari bergan maqolani eshitib hafsalam pir bo’ldi.
Voqeadan xabarim bor. Kafedramizda beshinchi kurslar uchun Hozirgi adabiy jarayon masalasini o’qitish muhoka qilingan. U yerda taklif qilingan rejaga yana Shavkat Rahmon, Xurshid Davron, Usmon Azim, Yodgor Obid, Qamchibek Kenja, Yusuf Juma va boshqalarning nomlarini kiritish gap orasida taklif qilingan. Shu yerda Davron Nasibxonov degan yosh domla Muhammad Solih nomini ham aytgan. Bunga javoban rektorimiz Ravshan Tursunov programmalarimiz Toshkent bilan bog’liq, agar Muhamamd Solihni nomini hozirdan qo’shib qo’ysak aloqalarimiz qiyinlashadi, bo’ladigan ishlarimiz ham bo’lmay qoladi, shu paytgacha uning she’rlariga ta’qiq qo’ymaganmiz, bundan keyin ham ta’qiq bo’lmaydi, faqat buni qarorlashtirib boshimizga tashvish olmaylik deb aytgan. Bo’lgan gap shu.
“Ozodlik” da bo’lsa O’sh davlat universitetida Muhammad Solih ijodini o’rganish uchun qaror qilindi, buni talab qilib chiqqan gruppa zafar qozondi degan xabar berildi. Fergana.ru va boshqa ruscha saytlarda esa “Ozodlik” asos qilib olinib Muhammad Solih ijodi butun Qirg’izistonda o’rganila boshlandi den e’lon qilindi.
Andijon
voqealaridan keyin O’zbekiston SNBsi O’sh bilan mahkam shug’ullanmoqda. Bizning dorilfunun ham ularni nazaridan chetda qolgan emas. Muhammad Solih ijodi darslarda o’rganib kelingani ularga tinchlik
bermagan. Bitta operatsiya bilan yo’q xabarni bor qilib, “Ozodlik” ni o’ynatib katta siyosat qilishdi. Endi
masala katta qozonda qaynayapti. O’zbekiston hukumati
endi bosim o’tkazishi uchun yo’l ochildi.
“Ozodlik” radiosi ana shunday pashshadan fil yasab bermasligi kerak. Uzun yillardan beri Muhammd Solihni yo’q joyga ko’kka ko’taraverish bilan “Ozodlik” radiosi unga ham zarar berdi, O’zbekistonga ham, o’ziga ham. Men Muhammd Solihga qarshi emasman. Biz bu yerda bu masalada tez tez tortishib turamiz. Men SNBning shunday o’yinlariga tumshug’idan osilib Islom Karimovga masalliq bahona kelayotganlarga qarshiman.
Radioni yolg’on mashinasiga aylantirib siyosat qilib bo’lmaydi. Men siyosatdan uzoqda turgan odam tushungan bu narsani uning tarafdorlari ham bilishlari kerak deb o’ylayman. Bu o’yinlar markaziga tushib qolgan o’qitivchimiz Muyssar Xolmatovaga ham bu haqda ochiq gapirdim...
Mana buni “Bugungi gaplarga qo’yishingiz mumkin.
1.”Озодлик” радиоси
хабарига кура, Узбекистон ЭРК демократик партияси раиси, шоир Мухаммад Солих
ижоди Киргизистон олий укув юртларидан
бирида, Уш Давлат университетида урганила бошлади.(erk,
erkinyurt.org,
2. Qirg’izistonda
Muhammad Solih ijodi o’rganila boshlandi…(“Ozodlik”,
3.В университетах
Киргизии будут изучать творчество узбекского поэта М.Салиха
ИА Фергана.Ру, Соб. инф., 13.02.2006 11:47 По
сообщению узбекской службы радио «Свобода» («Озодлик»), в Киргизстане начали
изучать творчество современного узбекского поэта и оппозиционного политика
Мухаммада Салиха.
4.Институт ректори
Равшанбек Турсунов гапиради:
- Бизда ўқув режаси бўйича "Ҳозирги
адабий жараён" курси бешинчи курснинг иккинчи ярмида ўқитилади. Қирғизистон
таълим тизими стандартларига мос равишда биз ўқув дастурларини Ўзбекистон
дастури асосида тузамиз. Чунки бу ўзбек филологияси курси. "Ҳозирги
адабий жараён" курсини ўтиш бўйича лекция, амалий машғулот соатлари
кафедра йиғилишига муҳокамага қўйилганида бир неча ижодкорлар
ижодини ўтиш ёки дастурга киритиш бўйича мунозара
бўлган. Улар орасида Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Солиҳ,
Хуршид Даврон, Қамчибек Кенжа каби шоирлар бор эди. Мен ўша ерда ҳам
Муҳаммад Солиҳ ижодини ҳозирча ўқув дастурига киритмай
турайлик, деган фикрни айтганман, - дейди институт раҳбари. (
Bu yolg’on xabar Ingliz tilida ham e’lon qilindi:
Ferghana.Ru news agency, Staff correspondent, 13.02.2006
Ozodlik, RL Uzbek Service, reports that the works by Uzbek poet and oppositionist politician Muhammad Salikh are studied at Kyrgyz universities and colleges…
Usmonbek.
“Qurultoy”ni
to’xtatishadimi?
Men Pragada yashayaman.“Ozodlik”dagilarni yaxshi bilaman. Bo’limdagi vaziyatdan ham xabarim bor. “Ozodlik” bilan bog’liq muammolar bevosita O’zbekiston hukumati va muxolifat bilan ham bog’liq. Hukumat va muxolifat hamda muxolifat ichi janglar “Ozodlik”ni ham o’z ichiga olgan. Chunki bu yerdagilar ham o’zbeklar va ularning bittasi muxolifatga, ikkinchisi hukumatga, yana bittasu muxolifatning ichki muxolifatiga simpatiyada bo’lishi turgan gap. Butun dunyoda shunday.
Agar Demokratik O’zbekiston Kongressi “Ozodlik”ka yordam beraman desa, muhokamani davom ettirgan holda quyidagilarni qilishi kerak deb uylayman:
-“Ozodlik”ka eng kamida O’zbekistonni yaxshi biladigan, muxolifat ichi janglarni tushunadigan, hukumat nayranglaridan xabardor bir kishi boshliq bo’lishi kerak. Hozirgi boshliq bir paytlar Moskvada Markaziy Osiyo inson huquqlari idorasida Tojikiston bo’yicha ishlagan va bilgani o’sha yillar darajasida. Hali ham o’sha davrdagi odamlarni gapiga quloq soladi. O’zbek tilini ham yaxshi bilmaydi va bo’limdagi ba’zi odamlarga tobe bo’lib qolmoqda.
-Bu boshliq har bitta xodim bilan gaplashganda Intermedia degan tashkilot O’zbekistonda so’rov o’tkazgani va unda qatnashganlar “Ozodlik”da muxolifat ko’p chiqadi, Andijon voqealari ko’p beriladi deb tanqid qilishgani, “Ozodlik” hatto “Amerika ovozi”dan(!) orqada qolgani va shuning uchun tinglovchilar soni kamayib ketganini aytib kelmoqda. Teppaga beriladigan hisobotlar uchun Sanjar Umarov, Mutabar Tojiboeva va Muhamad Solihni berib tursa yetarli ekanligini shama qiladi.
Intermedia degan tashkilot Toshkentda Ijtimoiy fikr va boshqa rasmiy tashkilotlar orqali so’rov o’tkazadi. Qatnashchilaridan yarmi hukumat odami bo’ladi. Qolganlarini haligi tashkilotlar topgan odamlardan bo’ladi. Ularga eshittirishlarni eshitib fikrlari so’raladi. Shunday sharoitda radio haqida tog’ri fikr aytish mumkin emas. Shuning uchun DO’K Xalqari eshittirihslar idorasiga va AQSh Kongressiga murojjaat qilib bunday so’rov otkazish tajribasini voz kechish kerakligini aytishi kerak. DO’K o’zi a’zolari orasida, demokratlar o’rtasida, viloyatlarda so’rov o’tkazishi va radio rahbariyatiga taqdim etishi yana ham eshshittirshlar jonlanishiga xizmat bo’lardi.
-Yaqinda O’zbekiston Tashqi ishlar
vazirining o’rinbosari radio ijrochi direktoriga murojaat qilib
Bolg’achi.
SNBning
mavzusi
Ozodlik esa yaxshi ishlagan…bi uchun Karimov janoblariga yoqmadi...
Amerika Ovozi radiosi radio narida tursin TV ga o'tib ketdi...kuchni qarang... Ozodlikda kamchiklar bor lekin Amerika ovozidan o'lsa o'ligi ortiq...
Vatandan ajralgan bechora radioning ustiga tosh bosish kerak emas deb o'ylayman...
Jamshid Shomurodov o'zlari tan olmay turibduku xatni ( lekin Uzbekiston qo'liga tushgan jurnalist har narsani yozishi mumkinligini esdan chiqarmang...agarda Jamshid Shomurodov shu gaplarni yozgan bo'lsa ham hech ajablanish kerak emas, u kishi Uzbekistonda ku axir...)
Ozodlikdan ko'ra Amerika Ovozini muhokama qilgan ma'qulroq deb o'ylayman...
Lekin Ozodlik muhbirlarini xafa qilmaylik, ular kamchiligini tushunadigan jurnalislar
Ozodlik va
Hech charchamanglar (
Uzbekistonga omad
Abdulhamid
Cho'lpon
Ko'ngil, sen munchalar nega
Kishanlar birla do'stlashding?
Na faryoding, na doding bor,
Nechun sen muncha sustlashding?
Haqorat dilni og'ritmas,
Tubanlik mangu ketmasmi?
Kishanlar parchalanmasmi,
Qilichlar endi sinmasmi?
Tiriksan, o'lmagansan,
Sen-da odam, sen-da insonsan;
Kishan kiyma, bo'yin egma,
Ki, sen ham hur tug'ilg'onsan!..
Omon bo’linglar,
Bobur.
Gap
egasini topadi
O’zbekiston hukumati ozodlikni boughish uchun tinmay “Ozodlik”ka hujum qilmoqda. Radiodagilar bundan qurqmasliklari kerak. Akasincha mehnatlari zoyaga ketmayotganidan sevinib yanada qattiqroq ishlari lozim buladi. Ular busa qourqib qolayotgandek bulmoqda. O’zbekistonda bitta maqola chiqdimi, eshittirish birdan sustlashib qoladi. Xuddi qurqib daraxtning orqasiga bekinib olgan boladek ish qilmasdan yo’lda davom etaverish kerak. Ushanda biz chetdagi Uzbeklar ham sizlar bilan birgamiz, sizlarga har qanday yordam kerak bulsa tayyormiz.
Bizlar “Ozodlik” haqida o’ylashimiz bekorga emas. Bitta shu minbar qoldi. U ham tugasa demokratiya uchun joy qolmaydi. Men Tulkin Qarayev bilan utkazgan suhbatlaringini eshitib, sizlar maqtagan saytni qiynalib topdim. Ochilishi qiyin ekan. Ochilganda u yerda Muhammad Solihni chopon kiyib turgan rasmi chiqib qoldi. Shundan keyin sizlar boshqa saytlarni nega gapirmasliklaringizga men ham tushunganday buldim. Balki fikrim xatodir. Gumon ham gunoh deydilar. Agar xato bulsa kechirim surayman. Tughri bulsa gap egasini topib oladi.
Rustam.
Bugun ozodlikni
himoya qiladigan kun!
Bugun
ozodlikni himoya qiladigan kun! Bu ishni “Ozodlik”ni
himoya qilishdan boshlamoq kerak. Bu yo’ldagi hamma
harakatlarga qo’shilaman.
Manzura.
Yaxshi fazilat
qolmayapti
Bir
tanishimdan olgan xabarga ko’ra yaqinda o'tkazilgan so'rovlarda, Ozodlik
tinglovchilari soni so'nggi yil ichida qaryib 3 barobar kamayib ketibdi, buni
Andijon hodisalaridan keyin qo'rquv shu qadar kuchliki, ular hatto horijiy
radolarni eshitmay qo’ygan emish deb oqlashmoqda. Ammo ayni
paytda, bibici ozbek bo’limining tinglovchilari soni oshgan.Odamlar qo’rqsa uni
ham eshitmagan bo’lardi. Bugungi “ozodlik”ni
bir yil
oldingisi bilan
solishtirib bo’lmaydi, Orqaga ketish kuchli. Tinglovchilar
kamaygani ham ana shundan bo’lishi mumkin.
M.R.
Yarmi chin, yarmi
yolg’on
Rahmatjon Quldoshevning "Ozodlik" radiosi
haqidagi maqolasining yarmi chin, yarmi yolg'on. Bu esa
ashaddiy yolg'ondan ham yomon. Bu haqda yaxshigina
maqola tayyorlay boshladim. Maqolani rus tilida
yozayapman, toki xalqaro tashkilotlar xodimlari ham o'qishi uchun.
Shuhrat.
Hayf unga
Jamshid Shomurodovni ilgarilari eshitar edim. Uning uzini ham xolis deb ayta olmayman.
Men uni “erk”chi bo’lsa kerak deb o’ylardim. Chunki boshqa masalani yoritmas edi. Xatto
Erk ichidagi guruhlar haqida gap ketsa ham faqat bir tomonga yon bosardi.
Lekin uning
boshiga ish tushgnada Erkdagilar nega yordamga kelishmadi. Ulardan
upkalasin.Balki ular ham “Ozodlik”ka o’xshab uni qo’llanib otib yuborishgandur.
Endi esa hukumat uni qo’llanmoqda. Uning gaplarini o’qisangiz, radio
hukumatni maqtashi kerak degan xulosa chiqadi. O’zbekistondagi
shuncha radio, televideniye yetmaydimi endi “Ozodlik”ka ham ko’z tikishsa.
“Ozodlik” muxolifatning minbari bo’lib qoldi deb tanqid
qilgan. Muxolifatga
O’zbekistonda so’z berishmaydi, endi “Ozodlik”da ham so’z berishmasinmi?
Mening bilishimcha bu radio o’sha so’z berilmagan odamlarga
so’z berib turish uchun tuzilgan. Shuncha yil
“Ozodlik”da ishlab shuni tuhsunmagan bo’lsa hayf unga.
Sherzod.
Odamning
qadri bormi?
Men bilishimcha, “Ozodlik”da Turg’unbek ismi bilan chiqadigan
G’afurjon Yo’ldoshevga ham ular yordam bermaganlar. U Andijondan reportajlar bergan va
keyin ta’qibga uchragach, Pragaga ketib qolgandi. Radio
rahbariyati uni ham ishga olmasdan chetdan boshqalarni olgani umuman bu idorada
odamlarga qul kabi qarash bor ekanda degan fikr uyg’otadi.
U bechora muxbir Pragada sarson bo’lib nima qilishini
bilmay eshitishimcha hozir Andijonga qaytmoqchi ekan. Sizlar unga yordam berish uchun
“Ozodlik”ka murojaat qilishlaringz mumkin emasmi? Shunday
deyapmanu ammo “Ozodlik”dagilarning qulog’iga gap kiradiganga o’xshamaydi.
Muzaffar.
Uzbekona
soddalikmi?
Keyingi vaqtda Muhammad Solih haqida salbiy fikr kupayib ketdi. Unga nisbatan ishonchsizlik kuchayganining asosiy sababchisi deb Ozodlikni bilaman. Menimcha ularni ishi maxsus rejalangan, pishiq ishga uxshaydi yoki uzbekona soddalik bilan Muhammad Solihni tagiga suv quyayotganlarini bilishmayapti.
Bitta birlikchi u’lsa ham Solihga murojaat qilishadi. Bush qayerdadir gapirsa ham Solihdan fikr surashadi. Sanjar Umarovning sudi kechiksa ham Solih gapirishi kerak. Adabiyot sahifasi ochilsa ham yopilsa ham yana Solih gapiradi. Programma orasida berib turiladigan reklamalarda ham Solih. Qurultoyning boshlanishida Solih deb ma’ruza boshlatilsa, yana bittasi Solih deb sher uqishini davom qiladi. Menda bu narsa allergiya paydo qiladigan buldi. Mana endi buni boshqalarda ham kurayapman.
Uzbekistonda televizorni quyishim bilan Karimov deb vaysashlari jonimga tekkan edi. Endi chet elga kelib eshitadiganim Ozodlik. Bu yerda esa Solih degan gapdan charchadim. Bechora menga uxshab yaxshi gapirolmaydi. Fikrini yaxshi aytolmaydi. Bu uning aybimi? Men erkka kirmochi edim. Lekin Ozodlikni eshitaverib bu fikrimdan qaytdim.
Har kun Karimovga uxshatib gapirtiraverib, nega uni buncha sharmanda qilish kerak. Birlik raisini hech eshitmayman, u balki gapirishni yoqtirmasa kerak. Bu menda unga nisbatan hurmat paydo qilmoqda. Liderlar kup gapirishlari kerak emas, kup ishlashlari kerak. Shuni uchun ham Quldoshevning ba’zi gaplari tughri. Uzbek muxolifatini bugungi vaziyatida Ozodlikdagilarning aybi katta. Ular muxolifatni yo urishtirib quyadilar yo hamma joyga burnini suqaverib qashqa qilib quyadilar. Bu ularni vazifasi jurnalistlik emas balki boshqa ekanda degan xulosa ham uyg’otmoqda.
Ghayrat.
Ish bor joyda xato
bor
Qarorgohi Londonda joylashgan "Ekonomist intellidjens yunit" tashkilotining tahlilchisi Anna Uolked bilan "Ozodlik" radiosi muxbirining mazkur tashkilot tomonidan tayyorlangan "O‘zbekistondagi joriy iqtisodiy-ijtimoiy vaziyat va mamlakat rivojining ehtimoliy yo‘nalishi borasidagi hisobot"ga doir suhbati 2006 yil 1 fevral berilgandan keyin O’zbekiston hukumatiga tegishli saytlarda uni tanqid qilishgandi. Y’ani yutuqlarni ko’ra olmalsikda ablashgandi.
Ish bor joyda kamchilik ham bo’ladi. “Ozodlik” radiosida ish bor ekanki kamchiliklari ham ko’rinmoqda. Demak, birgalashib tuzatish kerak. Ular bizga quloq tutsinlar, biz ularga. Hukumat esa bugungacha qarshilik qilgan, bunday keyin ham qilaveradi. Sovet davrida ham “Ozodlik”ka ishlagan Toirov, Yakvalxo’jayev va boshqalar ham yozishgan. Hukumatning shunaqa nomlari ko’p. Parvo qilmaslik kerak.
Odiljon.
Eski tos, eski
hammom
Menga Zebuniso degan diktorning olib borishi
yoqmiydi. Xuddi
uxlamsdan esnab o’tirgandek gaplani cho’zib-cho’zib yuboradi. Yuragim o’ynab ketadi. Bu haqda radioga
yozgan xam edim. Lekin baribir eski xammom eski tos.
Ba’zi joylarda juda yaxshi o’qiydi. Ammo
boshlanish joyida odamni ezib yuboradi. Uni bitta
programmasi hech esimdan chiqmaydi.
Abdurahim Pulatov haqida bir soat feleton
bergandi. Ushanda
bu muxbir radioga topshiriq bilan utgan deb uylagandim. Radio tarixida bunaqasi hech bulmagan bulsa kerak. Qanday qilib shunday odamlarga demokratiyani ushonish mumkin.
Muxolifat boshliqlarni bir biriga dushman qilib qo’ygan shu
muxbir desam xato bulmaydi. Raxmatjon Quldoshev ham
shu haqda yozgani xato qilmaganimni kursatdi.
Klara.
Radioning yuzi
Menga umuman Abdulla Iskandar, Zebunniso, Sarvar Usmonlarni programmalari yoqadi. Ularni O’zbekistonga joni achigan odamlar deb bilaman.
Ularga bitta taklifim bor. Agar ular erkchiliklarini ozgina xaspo’shlasalar juda yaxshi bo’ladi. Ba’zida juda ochiq qilib shaxsga sig’inib qo’yadilar. Bu talantli odamlarga xos emas. Sizlarga yarashmaydi. Agar shunday bulsa “Shomurodov”larga gap qolmaydi. Shunga qaramasdan sizlarni radioning yuzi deb hisoblayman.
Alisher.
Analiz qilib bering!
Bitta yangi muxbir paydo bo’ldi, Samandar degan. Shunga ikki og’iz gapim bor. Ukajon,
orqasidan it quvgan odamdek yugurib turib gapirmang, iltimos. Siz askarlarga emas, tinglovchiga gapirayapsiz. Shoshganingizdan og’zingizdagi gapingiz tushib qolib nima
deganingiz tushunarsiz bulib qolmoqda. Odam degan sal
o’pkasini bosvolib gapiradi.
Agar vaqtimiz ziq desangiz unga ham ishonmayman. Chunki bitta narsani o’n martalab, uch
kunlab takror berasizlar. Shuni o’rniga shoshmasdan masalani tushuntirib
bering, ukajon!
Bitta
programmangizni eshittim, yoshlar haqida. Shu masalani
O’zbekistonda hamma radiolar beradi. Lekin sizdan yuz marta
yaxshi qilib beradi. Shuni o’rniga siz oldi qochdi qilmasdan
yoshlarni muammosini olib chiqing.
Masalan, Suxrob Ismoilov degan yosh yigit
“Ezgulik”dami, birlikdami, XDPdami? Meni mana shunaqa
savollar ham qiziqtiradi. Karnay surnay qilib qilib oblastma oblast
yugurib yurguncha bir joyda to’xtab bir analiz qib bering.
Alijon.
Nosir Zokirni kim eslaydi?
Qo’ldoshevning Nozir Zokir haqidagi gaplari rostga o’xshaydi. U qamalgandan bu yoqqa u haqda hech narsa berilmadi. Uni “Ozodlik”da eslab turmasa kim eslab turadi. Biz uni yaxshi she’rlari borligini o’qidik. Lekin bu she’rlarni “Ozodlik” bermadi.
Saytga bitta narsa quyishgan bir yil bulypti yangilashmaydi. Nosir akani o’g’li qamaldi deb eshitgandik. Nima bo’ldi bilmaymiz. Oilasi qanday ahvolda ekan. Odamgarchilik uchun ham “Ozodlik”dagilar so’rab turadilarmikan. Yoki ham bizlarga o’xshgan mardikor o’zbeklarmi?
Barot.
Radioni qo’llash
kerak!
O’zbekiston hukumati hujum qilayaptimi demak ular hukumatni oyog’ini bosib olmoqda. Hamma yoqni yopib tahslgan hukumat endi bu rdaioni ham bitirmoqchi. Bunday paytda radioni qo’lab-quvvatlash kerak. Kamchiliklari bulsa tuzaladi.
Pahlavon.
Bo’zchi belboqqa
yolchimas
Amerika ham qiziq mamlakat ekan. Bir tomondan demokratiya deb million million pullarni sochsa ikkinchi tomondan demokratiyani bug’ib o’tirsa.
Hatto tinch namoyish qilishni o’rgatamiz desa ham joy bermabdi. Otasiga balli! Buni nimasi diktatorlikdan kam.
Diktator Karimovni tanqid qilishdan oldin u’zlari diktatorlikdan qutilib olsalar yomon bo’lmasdi. Bo’zchi belbog’iga yolchimaydi deganlar shu bo’lsa kerak!
Yusuf.