
![]()
*******
Каргалар
саналар
оппок
Оккушлар
коп-кора
аймок.
Бундайин
замонда,
ёраб,
Аклдан
озмаган
ахмок.
27.09.06.
Ёногингдан
дудогинг
серасалдир
Дудогингдан
ёногинг
серасалдир.
Кабогингдан
сакогинг
сергузалдир
Сакогингдан
кабогинг
сергузалдир.
Кучогиндан
оёгини
сермасалдир
Оёгингдан
кучогинг
сермасалдир.
Алдогингдан
фирокинг
серажалдир
Фирокингдан
алдогинг
серажалдир.
27.09.06.
Немис
немисга
мушфик,
Бир
бирига
интизор.
Узбек
узбекка
ганим
Узбек
узбекдан
безор.
Швед
шведга
мушток
Бири
бирига дустёр.
Узбек
узбекка
душман
Узбек
узбекдан
безор.
Француз
французга
Суянчикдир
бахтиёр.
Узбек
узбекка
чохдир
Узбек
узбекдан
безор.
Венгер
венгерга
оккуш
Чечен
чечен учун
сор.
Узбек
узбекка
кашкир
Узбек
узбекдан
безор.
Нега
бундок
кавмни
Яратди
деб укинма.
Тангрининг
ишларига
Хайрон
булма
сукинма.
Узбекни
мисол айлаб
Дарс
берар
Парвардигор.
Дунё,
узбек заволи
Узбек
узбекдан
безор.
27.09.06.
Бу
халкнинг
отини узбек
дейдилар,
Алпомиш
зотлини
узбек
дейдилар.
Номи
Гуруглидир,
узи кук угли
Голиб
гиротлини
узбек
дейдилар.
Боткокка
чуктирди
аждод
шаънини
Булгади
зотини,
узбек
дейдилар.
Тахтга
чиксин дея
кушандасини
Куяди
шотини узбек
дейдилар.
Обод
этмок учун
ишратхонани
Хорижда
хотини узбек
дейдилар.
Наинки
хотини,
бузилди кизи
Бузилди
ботини узбек
дейдилар.
Миллатнинг
ажали
номуссизликда
Ялайди
ётини узбек
дейдилар.
Хар
золимга юз
йил килади
куллук,
Кесган
канотини узбек
дейдилар.
Юсуф хак
каломлар
айтгани учун
Беради
додини узбек
дейдилар.
11.10.06.
Илон
битта сенми
илон, хамма
хам сендек
илон
Чаён битта
сенми чаён,
хамма хам
сендек чаён.
Бир
биридан
золим, ёвуз,
ялмогиздан
ялмогиз
Сиртлон
битта сенми
сиртлон, хамма хам
сендек
сиртлон.
Калхат
битта сенми
калхат,
хамма хам
сендек
калхат
Юмрон,
битта сенми
юмрон, хамма
хам сендек юмрон.
Битта
булсанг
гурга эди,
бас келарди
кон Юсуф,
Шайтон
битта сенми
шайтон,
хамма хам
сендек
шайтон.
27,09-1,10,06.
Халк
билан бир
йулда
хамкадам
булсам
Эл аро
булармиш
обрум зиёда.
Гунохку
элдек шох
пойида улсам
Осийлик
улусдек
юрсам риёда.
Шер обру
олай деб пода
ичида
Серкага
эргашмас
зинхор
ба зинхор.
Обру деб
ахли хар лода
ичида
Мочага
эргашиб
юрмаску
шункор.
Итлар
орасида
топай деб
обру
Йулбарс
буладими
сакка
хамкадам.
Арслон
мор элда
обруйим
асру
Булсин
деб булсинми
морларга
хамдам.
Иззатми
иззатсиз
пода иззати,
Обруми
обрусиз
харлар
обруйи.
Хурматми
хурматсиз
итлар
хурмати
Обруми
обрусиз
морлар
обруси.
Обрусиз
булсам хам,
ёлгиз булсам
хам
Халкнинг
эмас,
хакнинг
йулидан кетай.
Майли
тош отсинлар
шаънимга
хуррам
Обрусиз
кавмнинг
обрусин
нетай ?!
27.09.06
Ошик
хидлар ёр
берган
Гулдастанинг
дастасин.
Дерлар,
шурлик
аклдан
Озган
ёраб,
асрасин.
Йукса
нега гул
колиб
Дастасини
хидлайди.
Ошик
дер:
беишкларнинг
Акли
бунга
етмайди.
Гул хиди
хушбуй, лекин
Дастасидан
тутган ёр.
Дастасида
гузалнинг
Дастларининг
иси бор.
12.10.06.
Шер ахли
сиртлон
билан
Олишиб
килди нусрат.
Танасидаги
битлар
Дедилар:
биздан
шавкат.
Шер
битта, биз
бесанок
Майдонни
биз
тулдирдик.
Жасоратни
тиг этиб
Сиртлонларни
улдирдик.
Нотовон
шер яшайди
Хамиша
соямизда.
Матонатнинг
тогида
Узимиз
коямизда.
Биз
булмасак
киролмас
Шурлик
куркок
майдонга.
Галаба
бизникидир
Факат
биз лойик
шонга.
28.09.06.
Бошсиз
подшо—бош
бебош ит
Бошимга
сиртмок
солди.
Бошсиз
халкнинг
бошин силаб
Бошим
балога колди.
Укинмасдим
жонни золим
Минг
карра такрор
олса.
Факатгина
бош балога
Бошли
халк учун
колса.
28.09.06.
Дунё
дунёга битта
Искандар
берган,
олхак.
Битта
узи бесанок
Искандар
берган бу
халк.
Хар унта
жахонгирнинг
Тўққизи
шу элники.
Хар унта
осмонгирнинг
Туккизи
шу элники.
Хар унта
авлиёнинг
Бирини
берган дунё.
Бу
халкнинг
болалари
Колган
туккиз авлиё.
Кукдаги
бор юлдузни
Бу халк
багридан
туккан.
Куёш хам
мухаббатли
Куксиджан
кукка чиккан.
Дунёга
дунё бериб
Дунёни
курган,
олхак.
Битта
кусури
бордир
Бу халк
берган эмас
халк.
Мен
унинг кукка
берган
Утли ноласидирман.
Дунёга
халк
бермаган
Халкнинг
боласидирман.
28.09.06.
Юрагинг
айниган эт
Ташла еб
яйрасин ит.
Магар
этмаса хазар
Сенга
савоб
мукаррар.
Эй жохил
нодон кавм
Гунохларга
булган гум.
Бир
савоб хам
этиб кет
Юрагинг
айниган эт.
Жахолатдан
айниган
Хиёнатдан
айниган.
Мудрокликдан
айниган
Куркокликдан
айниган.
Бир
савоб хам
этиб кет
Юрагинг
айниган эт.
28.09.06.
Хамманинг
дастида тиг
Барча
кулларда
шамшир.
Бари
мушфик
куксимни
Нишонга
олган ахир.
Барчанинг
кулларида
Сиртмок
менга
солмокчи.
Барча
барчадан
бурун
Ним
жонимни
олмокчи.
Биров
кулида тузок
Биров
кулида кишан.
Биров
кабр
казмокда
Тун-кун
белкурак
билан.
Алкисса,
барча мушфик
Хаёт
гоят
хушнафас.
Хамма
мен тамон
келар
Хеч ким
курук кул
эмас.
12.10.0.6
Дустларим
хакгуйни
нодон
дейдилар
Водариг,
хак сузни
илон
дейдилар.
Шундок
уйлашади
ракибларгача
Золим
тождордан то
хабибларгача.
Бари
менга морга
боккандек
боккан
Нетай,
барчасини
илоним
чаккан.
29.09.06.
Диктатор
дастидаги
Узбекистон
бойликлари
таъмасида
Дунё
кули кон
Каримовга
кул берди.
Суяк
ташласанг
итга
Сени
копмайди
зинхор.
Унитади
куриклаб
Турган
богини
шахкор.
Хохла,
дарахтларин
кес
Хохла,
айлагин
талон.
Узингдадир
ихтиёр
Ташласанг
бас, устихон.
Дунё хам
итга ухшар
Илинжи
таъма—суяк.
Ташлаб,
халкни
кирсанг хам
Парво
этмас, ё фалак!
12.10.06.
Балоларинг
купдир бисёр,
бешумор
Барига
чидаса
булади, бирок
Уларнинг
ичида битта
бало бор
Ундан
кутулмайсан,
булсанг хам
тупрок.
Барча
бало яхши
унинг кошида
Ут, сув
балоси хам
кошида халво.
Шу
балони солма
Юсуф бошига
Инсон
балосидан асрагин
Худо.
29.09.06.
Тангрим
нега сен мени
Инсон
килиб
яратдинг.
Хар
кусуримни
битта
Шайтон
килиб
яратдинг?!
Илоннинг
хам менчалик
Кусури
йукдир, ёраб.
Сиртлоннинг
хам менчалик
Кусури
йукдир, ёраб.
Чивин
килсанг хам
мунча
Гунохим
булмас эди.
Кузгун
килсанг хам
мунча
Гунохим
булмас эди.
Кашкир
этсанг хам
хатто
Гунохим
буларди кам.
Шайтоннинг
яшайдиган
Ватани
факат одам.
Тангрим,
нега сен мени
Инсон
килиб
яратдинг.
Хар
кусуримни
битта
Шайтон
килиб
яратдинг.
13.10.06.
Ёт
хардан
кизганар хар
хам жуфтини,
Ит хам
кизганади
канжик итини.
Нега
бутун бир
халк кушиб
яшайди
Бир
золим
тождорга
ёрин—жуфтини.
Нега
хужа этар
номус богига
Богнинг
кушандаси –
богнинг
куртини.
Магар
махкум булса
кавм улимга
Азроил
учирар
рашкин утини.
Калин
яратгансан
не боис Тангрим,
Эшакнинг
бетидан элнинг
бетини.
29.09.06.
Мен
курмаган
жафо йук,
жафоларга
чидадим
Хижронга
чидаб булмас.
Мен
курмаган
бало йук,
балоларга
чидадим
Хижронга
чидаб булмас.
Ёр
жамолидан
усрук, шу
боис кузи
сузук
Кузим
согинчдан
туйнук.
Мен
курмагн яро
йук, яроларга
чидадим
Хижронга
чидаб булмас.
Хар
охимдан бир
осмон, тош
бошга кулар,
яксон
Сордан
етди кук
талкон,
Мен
курмаган
само йук,
самоларга
чидадим
Хижронга
чидаб булмас.
Юсуф
улди,
водариг,
ашкидан гури
арик,
Багри
окар
сап-сарик,
Мен
курмаган фано
йук,
фаноларга
чидадим,
Хижронга
чидаб булмас.
29.09.0.6
Эрта куз
куз эмас –
кечиккан
бахор
Хавоси
оромдир,
ховоси –
нажот.
Хоргин
отдай хоргин
рухингга
мадор
Хоргин
нордай
хоргин
дилингга
канот.
Бахорий
окшомлар,
бахорий
нахор
Бахорнинг
хар дами бир
толедир накд.
Кечикиб
булса хам
келавер,
бахор,
Кечикиб
булса хам
келавергин,
бахт.
28.09.06.
Хипчадек
белинг билан
багримни бир
тулдирсанг
Мужгонинг
найзасида
юрагимни
тилдирсанг.
Кизартирсанг
согинчда
саргайтирган
ранггимни
Кошингнинг
киличида
теримни минг
шилдирсанг.
Кулокларингга
халка этсанг
юрак багримни
Жонимни
куш хол этиб,
куш
сийнангга
илдирсанг.
Каломимни
рад этсанг,
олмасин
жонни такрор
Юсуфни
улдирдим деб,
азроилга
билдирсанг.
29-30.09.06.
«Машхур»
аёллар
Бир аёл
бор куп
машхур
Хамма уни
танийди.
Барча
аёл дер:
шундок
Машхур
булсак
канийди.
Машхурликда
ким хам бор
Бу
аёлдан
синмаган.
Жамоли
чарбогида
Бор
тирик жон
тунаган.
Барча
бойлар
танийди
Гадолар
хам танийди.
Тахтдан
тушган,
тушмаган
Подшолар
хам танийди.
Номдор
этолмас аён
Куп
зотларни
диёнат.
Лекин
купинча элга
Машхур
этар хиёнат.
Зур шеър
ноёб, лек
юртда
Машхур
шоирлар
бисёр.
Хиёнат
номдор этган
Фохиша
мисол номдор.
Диёнатни
билмайди
Юртфурушдир
хукмдор.
Хиёнат
номдор этган
Фохиша
мисол
номдор.
Золими
хам шунака
Олими
хам шунака.
Пирдари
эли берган
Таълими
хам шунака.
Нигохимни
сочади
Бутун
юртга
хаёллар.
Ахоли
сонига тенг
Бизда
«машхур»
аёллар.
29-30.09.06.
Бир
йулимни
ганим тусди
Тангри
менга минг
йул берди.
Дуст
кулимдан
кулин узди
Тангри
менга минг
кул берди.
Учирдилар бир
шамимни
Кун
ёритди
оламимни
Минг
тулдирди бир
камимни
Нима
берса мул кул
берди.
Кессалар
бир
дарахтимни
Хайратим
турган
тахтимни
Узи
бутлади
бахтимни
Урмон
берди, нукул
берди.
Деб
пиёда колсин
сарсон,
Отимга
уздилар
пайкон.
Канот
берди менга
осмон
Минг
нору, минг
дулдул берди.
Бир
жонимни олди
тождор
Минг жон
берди
парвардигор.
Хар
шеъримда бир
Юсуф бор
Ёв
овлолмас
булбул берди.
30.09.06.
Дуст
бермади деб
кукка
Тиламагин
киёмат.
Деган:
берсам дуст
зотин
Бари
килар хиёнат.
Ёр
бермади деб
кукка
Ёгдирмагин
маломат.
Деган:
берсам ёр
зотин
Бари
килар хиёнат.
Сени хуш
кураркан,
дил,
Кутказибди
офатдан.
Дусту ёр
бор инсон
Улади
хиёнатдан.
30.09.06.
Хазил
Бу аёл
яхши дединг
Кузингга
гафлат сокчи.
Яхши аёл
булмайди
Булар
яхши алдокчи.
Яхши аёл
деганинг
Кувонтириб
алдайди.
Ёлгонлигин
сездирмас
Ишонтириб
алдайди.
Ёмон аёл
билганинг
Нодонлигин
сездирар.
Вафодорман
деганда
Ёлгонлигин
сездирар.
Риёсин
пайкагач эл
Ёмон аёл
деб кулар.
Ёмон аёл
булмайди
Ёмон
алдокчи
булар.
Эй,
алданган,
шурлик дуст,
Кузингга
гафлат сокчи.
Яхши аёл
булмайди
Булар
яхши алдокчи.
30.09.06.
Сени
куриш учун
тилка юрагим
Лахта-лахта
булиб
кузимдан
чикди.
Кон
булиб,
интизор
багрим,
малагим,
Вох,
кузимдан
чикди,
узимдан
чикди.
Дил
жигар урнини
гамлар олди
мул
Сув эмас
илондан тулган
каби кул.
Жонимга
етмади
карогимдан
йул
Согинчингда
ёниб
огзимдан
чикди.
На калб,
на багр, на
жон колди
танда
Хеч нима
колмади,
водариг,
манда
Лошим
жим ётади
десам
кафанда
Улигим
кафандан--бузимдан
чикди.
Замонлар
утади
мухаббат
бокий,
Бизнинг
ишкимиздан
суйлайди
ровий.
Сен
дейсан, хей
хажр
ажалга
сокий,
Юсуфнинг
хок боши
изимдан
чикди.
1.10.06.
Табиблар
панди бу:
гузал узорга
Тикилсанг
ортади
кузингнинг
нури.
Дустим
зинхор бокма,
бирор
дилдорга
Кузинг
юмилади,
манглайинг
шури.
Дийдори
чиндан хам
этади равшан
Лекин
хижронидан
окаради куз.
Гузал
юзлар хажри
Азроил экан
Кузим
юмилмокда
курмасман
навруз.
1.10.0.6
Бу
халкнинг
ягона армони
бутка
Шоирнинг
ягона
армони
хурлик.
Водариг, бу юртда шоирлар ут