Юсуф Жумаев.  Шеърлар 

 

Бу олам хиёнат олами

 

 

Кузимнинг уммони уммонга сигмас

Калбимнинг пайкони жахонга сигмас.

 

Сочинг—гул,  сийнанг  гул, хар хужайранг гул,

Бустонсан,  бустонинг бустонга  сигмас

 

Жамолинг куёши жонимни ёкди,

Куёшинг етти кат осмонга сигмас.

 

Оламни мунча тор яратган тангри,

Чин ошик сигмайди, гам сонга сигмас.

 

Карбало даштига сигибди Мажнун,

Юсуфчи,  хажрингда жахонга сигмас.

11-12.08.06.

 

Узбек оналарини,

Рахм айлаб шурликка

Олиб бордилар бир кун

Бир чет элга  курикка.

 

Япон асбобларининг

Кузгусида номоён.

Барча аёл ичида

Бошлар бормиш, лол жахон.

 

 

Биттасининг корнида

Бешта  булса,  калла бош.

Бошкасининг корнида

Ун калла—ун санг—ун тош.

 

Кай бирида турттадир

Кай бирида етита.

Олтитаси устма уст

Битта аёл зотида.

 

Бирида куш бош булса

Бирида учта катор.

Хуллас барча аёлнинг

Ичида каллалар бор.

 

Уйга толди олимлар

Донишлар уйга толди.

Булар ичига калла

Каёкдан  келиб колди.

 

Узок изланишдан сунг

Боиси булди аён.

Унта тукканникида

Ун калла тутган ошён.

 

Битта туккан аёлнинг

Корнида битта бош бор.

Учта туккан аёлнинг

Ичида уч бош катор.

 

Фалак фалакдир мудом

Хукмлари кучида.

Эл тугилган  калласи

Колган она ичида.

11-12.08.06.

 

Бу олам хиёнат олами

Бу олам киёмат олами.

 

Мазлумга балонинг тошлари

Золимга иноят  олами.

 

Мардларга зиндондир, офатдир

Номардга химоят олами.

 

Ёгилар аръшига маломат

Бу олам – маломат олами.

 

Шуни хам Юсуфга куп курган—

Бу олам омонат олами.

3.09.06.

 

Мени янчиб ташлаб булмайди,

Мен бугдой, сен тегирмон эмас.

Минг уринма, Юсуф улмайди,

Осмон осмон, сен осмон эмас.

 

Парвардигор калконим эрур,

Дастинг етмас  булсанг хам тождор.

Босиб утиб осмонни, сукир,

Сунгра мени янчмогинг даркор.

 

Кук кук ахир, эмасдир тунка,

Хатлаб утсанг, ё ёксанг шодон.

Кук кук ахир, эмасдир кулка

Кечиб, мени айласанг гумдон.

 

Мени янчиб ташлаб булмайди

Мен бугдой, сен тегирмон эмас.

Минг уринма, Юсуф улмайди,

Осмон осмон, сен осмон эмас.

11.08.06.

 

Суз нима?  Суз охакдир,

Бошка хеч нарса эмас.

Бу охак билан хамма

 Узини  оклайди, бас.

 

Мустабид узин оклар

Гарчи хунли рохлари.

Кип-кизил кондир кули

Оклайди маддохлари.

 

Фохиша узин оклаб

Покман  деб этар эълон.

Ичи гиж-гиж илондир

Ичи гиж-гиж курт чаён.

 

Номард узини оклаб

Эрман деб, олар нишон.

Ичи гиж-гиж канжикдир

Ичи ургочи куён.

 

Нени яратганини

Билганда парвардигор

Узини окласин деб

Сузни айлаган нисор.

 

Суз нима?  Суз охакдир,

Бошка хеч нарса эмас.

Бу охак билан хамма

 Узини  оклайди, бас.

12.08.06.

 

Омадим келмади деб,

Болам, укинма зинхор.

Менга хам келган  эмас

Омад умримда бир бор.

 

Лекин унинг йулида

Ултирмадим интизор.

Келмади, келтиришга

Калбим  айлади карор.

 

Ташна колдим, култум сув

Узи келмади, бирок

Дарё казолмасам хам

Козганман тошкин ирмок.

 

Хаво етмади баъзан,

Зор килдилар хавога.

Бог яратдим,  хаволи

Урмон бердим дунёга.

 

Омад келмади менга

Тулпоримни елдирдим.

Кураш билан келмаган

Омадимни келтирдим.

 

Конингда коним булса

Сен хам саманни елдир.

Омад келмади дема,

Келмаган булса келтир.

12.08.06.

 

-- Ахли тура -- нодон кавм

Шохни ялар, курмадингми?!

Сукадилар сени шоир,

Онасини зурладингми?!

 

-- Подшо айбсиз,  тождор бошда,

Шаън тогида урламадим.

Мен айбдор, айбим шулки

Онасини зурламадим.

12.08.06.

 

 Узбек учун урис чикди,

Чикди дод дея поляк.

Узбек дарди билан ёнди

Венгер куксида юрак.

 

Узбек учун чикди булгор

Чикди олисдаги фин.

Инггилизлар дунё буйлаб

Дод деди узбек учун.

 

Нега узбек отилди деб

Чикди хур Америка.

Узбек учун дунё чикди

Узбек лойик деб эркка.

 

Нечун узбек бошидаги

Калхатни кук йикмади.

Боис узбек учун дунё

Чикди,  узбек чикмади.

 

12.08.06.

 

Кечирсанг, куркок дея

Устингдан куладилар.

Мулжал олиб панадан

Кушанданг буладилар.

 

Жон кушингни муродинг

Томонга учирмайди.

Водариг, кечирганни

Одамлар кечирмайди.

12.08.06.

 

Узилган карз

Хазил

 

Эл, панада  подшога

Килганинг килган миннат.

Мевадан этган каби

Юртдан этди деб шарбат.

 

Ватандан шарбат айлаб,

Рост, бир узи семирди.

Шу боисдан хукиздайин,

Тунгиздайин семирди.

 

Эл, берганинг ёдингда

Унут олаётганинг.

Эсингда йук, шохдан карз

Булиб колаётганинг.

 

Кушдинг шохга онангни

Миннати дилни тешган.

Ахир сенга, номард эл, 

Жон кизларин кушган.

 

Панад хукмдорга

Отма маломатдан санг.

Ахир тождор булса хам

Хам отанг, хам кайнотанг.

 

Хидлаган булса турфа

Гулларингнинг буйини.

Хидлаяпсан кизларин

Сунбулларин буйини.

 

Анорингни едими

Урма миннат зорини.

Еяпсан кизларининг

Бетимсол анорини.

 

Олмангни еган булса

Куй миннат солмасини.

Еяпсан кизларининг

Бетимсол олмасини.

 

Кукдаги адолатли

Хак йулин тузаётир.

Хукмдорнинг карзини

Кизлари узаётир.

12.08.06.

 

Азроилнинг сайёди

 

Хижрон—сайёд,  азроил

Овчисидир беамон.

Кеча кундуз бетиним

Азроилга овлар жон.

 

Хижрон—сайёд, нишонга

Бехато урар мерган.

Согинч деган укидан

Мажнунга ажал берган.

 

Хижрон—овчи,  ишкдаги

Юракни килади ов.

Ошикка ун саккиз минг

Оламни айлар олов.

 

Бу овчидан кутулар

Висолни килган калкон.

Хижрон—сайёд, бетиним

Азроилга овлар жон.

13.08.06.

 

Одамзотнинг одамзоти булади

Одамзотга етти ёти булади.

 

Одамзотда одамзотни кам курдим

Одамзотдан тун кун доди булади.

 

Одамзотнинг одамзоти калбида

Имон деган пар каноти булади.

 

Одамзотнинг купидир ноодамзот,

На дини, на эътикоди булади.

 

Юсуф, соткин кавм не, одамзотнинг

Энг зарарли хашорати  булади.

13.08.06.

 

Барча дустим илон деб

Этма дустларга тухмат.

Хаммани бирдай килиб

Яратмаганку кисмат.

 

Илондайин инок куп

Хар биридан минг хатар.

Бор дуст мор десанг нохуб

Ахир бисёри аждар.

13.08.06.

 

Лаганбардорларга

 

Тахтда кузгун булса хам

Ялайверар бу кавм.

Тахтда чивин булса хам

Ялайверар бу кавм.

 

Тахтда булса хам калхат

Тождор деб ялайверар.

Тахтда булса хам ахлат

Тождор деб ялайверар.

13.08.06.

 

Бошининг кадрини билади бу халк

Огритиб утирмас уни хеч качон.

Оламни сув босса йигламас бефарк,

Оламни ут босса уртанмас шодон.

 

Бошининг кадрини билади бехад

Боласи хурланса этмайди парво.

Огритмас тушса хам хурликдан фуркат

Онаси зурланса этмайди парво.

 

Бепарво маддохлар кулни деса барк

Зулматни кун деса  бепарво, бегам.

Бошининг кадрини билади бу халк

Бошини огритмас боши кетса хам.

3.09.06.

 

На насроний,  на мусулмон бу кавм

Кашкир, сиртлон – йирткич хайвон букавм.

 

Дин булурми тулкида хам,  дин булурми илонда

Ахли тулки, ахли илон бу кавм.

 

Хайли тура биз кавм деб лоф урар,

Хайли иблис, хайли шайтон бу кавм.

 

Хам офатдир, хам улатдир, ажалдир

Зилзиладир, эвох,  туъфон бу кавм.

 

Не боисдан хазар этар кон Юсуф,

Кушандангдир, Узбекистон, бу кавм.

13.08.06.

 

Подшонинг куёвлари

 

Подшо куёви билан

Булган эдим дуут, инок.

Чорасин топар эди

Менга куйилса тузок.

 

Пешонам курсин,  эвох,

Кисмат каминага ёв.

Кечаги куёв букун

Подшога собик куёв.

 

Янги куёвни излаб

Тутинаман дуст, бирок

Ёраб, куп утмай у хам

Собик куёвдир, дош ток.

 

Навбатдаги куёвга

Хабиб булгунимча то

Куёвни узгартирар

Малика билан подшо.

 

Султон султон истаса

Хатто тогни йикади.

Хохласа бутун элни

Куёв килиб чикади.

 

Эй дуст,  дуст булма мендек

Куёвнинг юзи билан.

Узгартирмас инок бул

Подшонинг кизи билан.

14.08.06.

 

Бутун эл бир сакка маддох

Сак итни шер киласанми?!

Золим боткок, золимдир чох

Чохни тог кир киласанми?!

 

Мактасанг хар булурми сор

Булса булибдида тождор.

Курсичконни дейсан тулпор

Кулмакни куР киласанми?!

 

Юсуф сузидан додлайсан

Ёвузликка тош отмайсан.

Эл, золимни йукотмайсан

Онангга эр киласанми?!

14.08.06.

 

Вафосиздан айрилиб  излаяпсан вафодор

Ахир бу олам, шоир, вафосизлар олами.

Худосиздан айрилиб  излаяпсан худоли

Ахир бу олам, шоир,  худосизлар олами.

 

Ахли жахон вафоси вафосизликдир, ёраб,

Ахли жахон худоси  худосизликдир, ёраб,

Ахли жахон зиёси зиёсизликдир ёраб

Ахир бу олам, шоир, зиёсизлар олами.

 

Садокат айламайди узин танасига хам

Ёвузликни киритар  жонин хонасига хам.

Хиёнат этмаган йук туккан онасига хам

Ахир бу олам, шоир, хумосизлар олами.

 

Бир умр излаб излаб кунглинг куп синди, Юсуф,

Сунган юлдуздай умид шамларинг сунди, Юсуф,

 Вафодор изламокни бас этгин энди, Юсуф,

Ахир бу олам, Юсуф, вафосизлар олами.

2.09.06.

 

Ер юзида киёмат купмокда ажабланма

Ахир хар биримизда минг киёматлик айб бор.

Кукдан норизо булма, фалакдан газабланма

Махшар учун у эмас,  биз узимиз айбдор.

 

Булса уммонда туфон, сахрода  олов бурон,

Ярим дунё туфонда, ярим дунё утдадир.

Тангридан узр сура, кечиримлидир осмон

Гунохимиз энг катта сонлардан хам каттадир.

 

Баъзан бутун эл булиб  бир эрга ташланамиз

Кузларимиз тутилган хиёнатнинг ёгидан.

Зулмга сукут билан харсангдай  тошланамиз

Водариг, титрамаймиз садокатнинг догидан.

 

Ёраб, не-не дилларда  ёвузлик топган карор

Бутун кавм худо деб кузгун пойин упмокда.

Эй дуст, хар биримизда минг киёматлик айб бор

Хайрият, Тангри мушфик, бир киёмат купмокда.

14.08.06.

 

Хамма кетаяпди, хеч ким билмайди,

Барчанинг кулида мажбурий чипта.

Эртага албатта куплар булмайди

Индинга колмайди хеч ким албатта.

 

Барча кетаяпди, хеч ким билмас шод

Этар кимлардир туй, кимлардир ялло.

Ажал тайёраси кокади канот

Улкан аэропорт бу кухна дунё.

 

Бармок чизигидай калтадир хаёт

Кафтдаги чизиклар  кисматдан чипта.

Хамма кетаяпди колаётир дод,

Индинга колмайди хеч ким албатта.

16.08.06.

 

Эллар хиёнатдан нафратланади

Булбуллар балчикдан этгандек хазар.

Кавмим хиёнатдан лаззатланади

Каргалар нажасни билгандек шакар.

 

Элларнинг соткинга нафрати чексиз

Нафратланганидек сайёддан жайрон.

Кавмимнинг хоинга хурмати чексиз

Бошидир гаддорнинг  остига майдон.

 

 

Соткинга тахт берган, берган салтанат,

Халкка содиклардан  хасратланади.

Кавмим хиёнатдан олади лаззат

Кавмим садокатдан нафратланади.

20.08.06.

 

Инсон тогдир,  жуда юксак тог

Помир каби, Тян-Шан каби

Уни адо этолмас чакмок

Булутларнинг утли газаби.

 

Инсон тогдир, тог булса нега

Нураб кетар бир зумда адош.

Куз ёшидан айланар кулга

Бошка тоглар тукмайди куз ёш.

16.08.06.

 

Тугрилик танловида

Голиб чиккандир илон.

Эгрилик танловида

Илон голиб бегумон.

 

Ютолмади от саман

Ютолмади арслон.

Ютайин десанг факат

Илон бул факат илон.

16.08.06.

 

Мендан итинг бахтиёр

Пойингда эркаланар.

Тилкаланган юрагим

Армондан тилкаланар.

 

Нега бошим булмаган

Босиб утар тупрогинг.

Жаннатнинг кавсарининг

Узанидир дудогинг.

 

Тушагингда ухлайди

Кечанинг зулматлари.

Тунча йукман бошимда

Сочингнинг фуркатлари.